I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Озодликдан маҳрум қилиш



Download 6,47 Mb.
bet47/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

50-модда. Озодликдан маҳрум қилиш
Озодликдан маҳрум қилиш маҳкумни жамиятдан ажратиб жазони ижро этиш колонияси ёки турмага жойлаштиришдан иборатдир.
Озодликдан маҳрум қилиш олти ойдан йигирма йилгача муддатга белгиланади.
Озодликдан маҳрум қилиш ушбу Кодекснинг 60-моддасида назарда тутилган бир неча жазоларни қўшиш тартибида тайинланганда, унинг муддати йигирма беш йилгача белгиланиши мумкин.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга ҳамда олтмиш ёшдан ошган эркакларга нисбатан тайинланаётган жазо муддати ушбу Кодекс Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган озодликдан маҳрум этиш энг кўп муддатининг тўртдан уч қисмидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.
Озодликдан маҳкум этишга ҳукм қилинаётган эркакларга нисбатан:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жинояти, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилган жиноятм учун ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганлик учун озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони манзил колонияларида;
б) қасддан оғир жиноят содир этганлик ва ўта оғир жинояти учун биринчи марта озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётганларга нисбатан жазони умумий тартибдаги колонияларда;
в) илгари қасддан содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, қасддан янги содир этган жинояти учун ҳукм қилинаётганларга нисьатан жазони қаттиқ тартибли колонияларида;
г) ўта хавфли рецидивистларга нисбатан жазони махсус тартибли колонияларда ўташ тайинланади. Авф этилиб, ўлим жазоси озодликдан маҳрум қилиш билан алмаштирилган шахслар ҳам жазони махсус тартибли колонияларда ўтайдилар.
Озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинаётган аёлларга нисбатан:
а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганларга ҳамда қасддан унча оғир бўлмаган жиноят содир этганларга нисбатан жазони манзил колонияларида;
б) оғир ва ўта оғир жиноят учун жазони умумий тартибли колонияларида;
в) илгари озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаб чиқиб, янги содир этган ўта оғир жинояти учун ҳукм қилинаётганларга, шунингдек ўта хавфли рецидивист деб топилганларга нисбатан жазони қаттиқ тартибли колонияларда ўташ тайинланади.
Турмага қамаш тариқасидаги оодликдан маҳрум қилиш, жазонинг муайян қисмига, лекин беш йилдан кўп бўлмаган муддатга:
а) ўта хавфли рецидивистларга;
б) оғир ёки ўта оғир жинояти учун беш йилдан ортиқ муддатга озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин.
Ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этганлик, эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этганлик ва қасддан унча оғир бўлмаган содирэтганлик учун озодликдан маҳрум этиш тариқасидаги жазо ҳомиладор аёлларга ва уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга нисбатан, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга нисбатан тайинланмайди.
Суд томонидан жазони манзил-колонияда ўташи тайинланган маҳкум сақлаш режимини ашаддий бузувчи деб топилган тақдирда, суд уни ўталмаган қисми мудатига умумий тартибли колонияга ўтказади.

1. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддаси жиноят ҳуқуқи жазо тизимида энг оғир жазолардан бири - озодликдан маҳрум қилишни ифодалайди. Озодликдан маҳрум қилиш маҳкумни суд белгилаган муддат мобайнида жамиятдан ажратиб, жазони ижро этиш колонияси ёки турмага жойлаштиришдан иборатдир. Бунда қамоқдан фарқли равишда озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллаш орқали маҳкумнинг ҳуқуқларини чеклаш комплекс хусусиятга эга бўлиб, маҳкум руҳий ва жисмоний жиҳатдан жамиятдан, ўзи ўрганган муҳитдан изоляцияланиб, жазони қўллаш орқали белгиланган мақсадга эришиш учун махсус тартиб қўлланилади. Жиноят содир қилган шахсларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси улкан таъсир чораси ҳисобланиб, уни тўғри қўллаш қанчалик ижобий самара берса, нотўғри қўллаш ҳам шунчалик салбий бўлади. Буларнинг ҳаммаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари санкциялари ва унинг амалий татбиқ этилишида ушбу жазони қўллаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, айниқса, суд ҳокимияти органининг жавобгарлигини оширади.


2.Озодликдан маҳрум қилиш асосий жазо бўлиб ҳисобланади, яъни у бир вақтнинг ўзида у ёки бу бошқа асосий жазо билан бирга татбиқ қилина олмайди. Озодликдан маҳрум қилиш тегишли моддалар санкцияларида кўрсатилмаган ҳолларда қўлланиши мумкин эмас. Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш аҳлоқ тузатиш ишларини ўташдан бўйин товлаганлик учун ҳамда ўлим жазоси ўрнига - авф этиш тартибида қўлланилиши мумкин.
3. Озодликдан маҳрум қилиш ўзида маҳкумнинг жамиятдаги чекланган ҳуқуқий ҳолатини акс эттириб, давлатнинг бошқа барча мажбурлов чораларидан шунингдек қамоқдан ҳам фарқланади. Маҳкумнинг озодликдан маҳрум этишдаги ҳуқуқий ҳолатининг чекланиши комплекс характерга эга бўлиб, ўзида жамиятдан ажратишнинг жисмоний ва маънавий элементларини, шунингдек белгиланган жамиятдан ажратишни кузатиш мақсадида маҳкумга берилган бошқа чекланган ҳуқуқ ва эркинликларни намоён қилади. Шунинг билан бирга, белгиланган маҳрумликлар меҳнат фаолиятини танлашнинг чекланишида, дам олиш ва иш вақтини белгилашни чегаралашда, ҳаракатланиш эркинлиги даражасини, учрашувларни, посилкаларни олиш ва юборишни чегаралаш кабиларда намоён бўлади. Бундан ташқари озодликдан маҳрум қилинганларга нисбатан аҳлоқ тузатиш ва профилактик таъсир чораси кабилар ҳам қўлланилади.
4. Озодликдан маҳрум қилишнинг марказий омилларидан бири унинг муддати ҳисобланиб, бу муддат давомида маҳкумнинг ҳуқуқий ҳолатига чекловлар ўрнатилади. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддаси бу муддатнинг максимал ва минимал чегараларини аниқлайди. Шунингдек, озодликдан маҳрум қилишни қўллашнинг минимал муддати олти ойни ташкил қилади. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир неча ҳукмларни қўшиш тартибида тайинланганда йигирма беш йилгача бўлган муддатга тайинланиши мумкин. Озодликдан маҳрум қилиш жазосининг максимал муддати жазонинг бир ёки бир неча жиноятга нисбатан тайинланишига, ўлим жазосини озодликдан маҳрум қилиш жазоси билан алмаштирилишига боғлиқ. Бунда шунга аҳамият бериш керакки, жазоларни қўшишда муддат йигирма беш йилдан ошиб кетмаслиги, ўлим жазоси билан алмаштирилганда эса йигирма беш йил этиб белгиланиши лозим, яъни ушбу ҳолатда муддат ундан кўп ҳам, кам ҳам бўлиши мумкин эмас.
Озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашда, суд, жазо муддатини ҳукмда аниқ белгиланишига эътибор бериш лозим. Муддатнинг аниқ белгиланмаслиги жиноят қонуни нормасини бузиш ҳисобланиб, суд ҳукмининг бекор қилинишига сабаб бўлади. Шу билан бирга суд бир қанча жиноятлар юзасидан жазо тайинлаётганда, ҳар бир ҳукм бўйича алоҳида-алоҳида жазо белгилаши ва муддатларни қўшиш орқали узил-кесил жазо белгилаши лозим..
5. Шуни таъкидлаш керакки, судлар озодликдан маҳрум қилиш тариқасида жазони белгилаётганларида муддатни аниқ кўрсатишлари керак бўлади. Бундай муддатни белгилаш суд томонидан Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддаси санкциялари доирасида амалга оширилиши лозим бўлиб, бу орқали айбланувчи томонидан содир қилинган жиноят квалификация қилинади. Шу билан бирга, озодликдан маҳрум қилишнинг модда санкциясида белгиланганидан ҳам камроқ муддатнинг белгиланиши фақатгина содир этилган жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасини жиддий камайтирувчи ҳолатлар мавжуд бўлгандагина мумкин бўлади. Масалан, маънавий зарарнинг йўқлиги ёки етказилган мулкий зарарнинг тўлиқ қопланганлиги, судланувчини ёҳуд унинг ота-онасининг жиддий касаллиги, уларнинг меҳнатга яроқсизлиги, айбдорнинг оилада ягона боқувчи эканлиги, судланувчининг кексалиги, жабрланувчининг жиноятни содир этишига сабаб бўлган ғайриқонуний ҳаракатлари ва шу кабилар.
Аммо, жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ жазо тайинлашда судлар озодликдан маҳрум қилишнинг шарҳланаётган моддада кўрсатилган - 6 ойлик минимал муддатидан камроқ муддат белгилаши мумкин эмас.
6. Озодликдан маҳрум қилиш муддатини тайинлашда бу муддатининг ойлар ва йиллар билан ҳисобланишини эътиборга олиш зарур. Шунинг учун, озодликдан маҳрум қилишнинг муайян давомийлигини аниқлаштиришда, судлар, берилган баҳони ҳисобга олган ҳолда муддат ўрнатиб, озодликдан маҳрум қилиш муддати жазони индивидуаллаштиришда, шунингдек, жазо чораси самарадорликни оширишини ҳам назарда тутиши керак.
7. Шуни ҳам айтиб ўтиш лозимки, озодликдан маҳрум қилишда қисқа муддатларнинг (6 ойдан 1 йилгача) тайинланиши етарлича самара бермайди, чунки берилган жазо чораси судланувчига нисбатан таъсири чекланган. Шу сабабдан, судлар қисқа муддатга жамиятдан ажратиш масаласига жиддий ёндашишлари ва ҳукмда буни асослантиришлари шарт.
Бундай ҳолларда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни қўллаш мақсадга мувофиқ, масалан, жарима аҳлоқ тузатиш ишлари, қамоқ каби жазо турларини қўллаш, судланувчига катта даражада ижобий таъсир кўрсатади. Қисқа муддатли озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашда ишнинг барча ҳолатларидан, айбдорнинг шахсидан келиб чиқиб ва нима учун озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо қўлланилмаётганлиги сабаблари ҳукмда асослантирилмоғи керак. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганида ҳар бир модда бўйича унинг муддатлари кўрсатилмоғи зарур.
Судлар вояга етмаганларга, аёлларга, ногиронларга ва кексаларга нисбатан жазо тайинлашда озодликдан маҳрум қилиш жазосидан бошқа жазо турини қўллашлари, шартли ҳукм қилиш масалаларини муҳокама қилишлари, башарти уларни жамиятдан ажратмаган ҳолда қайта тарбиялаш мумкин эмас, деб ҳисоблаганларида озодликдан маҳрум қилиш жазосини қўллашлари лозим.
8. Озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони қўллашда унинг қуйидаги ижобий жиҳатдан самара бериши ҳисобга олиниши лозим:
* оғир ва ўта оғир жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жазо чорасини танлашда озодликдан маҳрум қилиш жазоси суд ҳукмида жазони оғирлаштирувчи ёки енгиллаштирувчи ҳолатларини ҳисобга олинган ва кўрсатилган ҳолда қўлланиши керак. Шунингдек, агар жиноят қонунчилиги бошқа жазо чораларини ҳам назарда тутган бўлса, ҳукмда озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазо қандай ҳолатларга асосланганлиги мотивлаштирилган бўлиши керак. Бунда судларнинг асосий эътибори айниқса аёлларга нисбатан жазо тайинлашга қаратилиши лозим.
* жазони жиноий гуруҳ ташкилотчилари ва фаол иштирокчиларига нисбатан, экстремистлар, рецидивистлар, республикадаги вазиятни беқарорлаштиришга уринган, ўта оғир жиноятлар содир этган шахсларга, жамият хавфсизлигига тажовуз қилувчи жиноят содир этганларга нисбатан тайинлашда уларнинг хавфлилик даражаси эътиборга олиниши лозим. Шунингдек, жазо тайинлашда, судлар, экстремистик гуруҳларга биринчи марта адашиб, онгсиз равишда кириб қолиб, ўзларига сингдирилган ғояларининг нотўғри эканлигини англаб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлган шахсларга нисбатан енгиллаштирувчи ҳолатларни назарда тутиб, озодликдан маҳрум қилишнинг 5 йилгача муддатини танлаши лозим.
* озодликдан маҳрум қилиш жазосини алоҳида жиноятлар содир қилганларга нисбатан, яъни: товламачиларга, ўзгалар мулкини талон-тарож қилувчиларга, солиқ тўлашдан ашаддий бўйин товловчиларга, ўз ҳаракатлари билан давлат ва жамоат манфаатларига ёки фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига жиддий зиён етказган мансабдор шахсларга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади.
Бундан ташқари, бундай жазони гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларни мунтазам равишда ёки кўп миқдорда сотувчилар, ўтказувчилар ёки жиноятнинг ташкилотчилари ва фаол иштирокчилари, наркотикларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ёки унинг ҳудуди орқали олиб ўтишни ёхуд уларни турли усуллар билан тарқатишни таъминловчилар, худди шундай жиноятлар учун муқаддам судланганлар, вояга етмаганларни жиноятга жалб қилувчилар ва ҳоказолар қаттиқ жавобгарликка тортилиши лозим.
Оммавий тартибсизликлар, қирғинлар қилишлар, ўт қўйишларнинг ташкилотчилари, фаол иштирокчиларига, жамоат тартибини сақлаш бўйича ўз хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакиллари ва бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, ор-номуси ва қадр-қимматига тажовуз этувчи миллий ва ирқий тенг ҳуқуқликни бузишга далолат қилувчи шахсларга қаттиқ жазо чораларини қўлланмоғи керак. Бундан ташқари, бу шахсларга нисбатан жазо мақсадига бошқа таъсир чоралари қўллаш орқали эришиш мумкин бўлмаганда қонун нормаси санкциясида кўрсатилган бўлса, ушбу жазо тури қўлланиши мумкин.
9. Озодликдан маҳрум қилишни қўллашда судлар эътиборни қариялар, ногиронлар, аёлларнинг жавобгарлигини сезиларли енгиллаштирувчи ҳолатларда содир этган жиноятларига қаратишлари лозим. Худди шундай, судлар унча оғир бўлмаган жиноятларга жазо тайинлашда, санаб ўтилган ҳар бир ҳолатда алоҳида енгилроқ жазони жамиятдан ажратмасдан туриб тайинлашни назарда тутишлари зарур.
Шунингдек, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо қўллашдаги альтернатив санкциялар масаласи судлар учун мажбурийдир.
Шуни ҳам айтиш керакки, иқтисодиёт соҳасида жиноят содир қилган шахсларга нисбатан жазо чорасини тайинлаш масалаларига судлар алоҳида эътибор беришлари керак. Иқтисодиёт соҳасидаги жиноят содир этган шахсларга озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазо чораси фавқулодда ҳолатлардагина қўлланилиши ва бунинг сабаблари ҳукмда асослантирилиши керак. Бундай шахсларга нисбатан жарима солиш, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш, самарали жазо чораси бўлиши мумкин.
10. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисмида 65 ёшдан ошган эркаклар ва аёллар учун озодликдан маҳрум қилиш муддати Жиноят кодекси тегишли моддасининг санкциясида кўрсатилган жазо муддатининг тўртдан уч қисмидан ошиши мумкин эмас, деб белгиланган. Шуни эсда тутиш керакки, қонуннинг мазкур меъёри императив хусусиятга эга бўлиб, жазони оғирлаштируви ҳолатларда ҳам ўзгартирилмайди. Ушбу жазони қўллашда эркак кишининг жиноят содир этилган вақтдаги эмас, балки, ҳукм чиқариш вақтидаги ёши ҳисобга олинади. Аёл кишининг эса ёши аҳамиятга эга эмас.
Бу қоида шахс бир ёки бир неча жиноят содир этган ҳолларда ҳам татбиқ этилади. Охирги ҳолатда жазонинг умумий муддати шахс жавобгарликка тортилаётган тегишли моддалар, модда қисмлари санкцияларида кўрсатилган максимал муддатларни қўшиш йўли билан ҳосил қилинган озодликдан маҳрум қилишнинг максимал муддатидан ошмаслиги керак. Бир жиноят юзасидан тайинланган жазонинг умумий муддати 15 йилдан (20 йилнинг тўртдан уч қисми), бир неча жиноят бўйича 18 йилу, 9 ойдан (25 йилнинг тўртдан уч қисми) ошмаслиги керак.
11. Шарҳланаётган модданинг бешинчи, олтинчи ва еттинчи қисмлари озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазоларни ижро қилувчи озодликдан маҳрум қилинган шахслар жазони ўтаётган муассаса турларини белгилайди. Жазони ижро этиш бўйича тегишли муассасани белгилаш ва тайинлаш фақатгина ҳукм чиқараётган судга тегишлидир. Бунда шуни эътиборга олиш керакки, ушбу жазони ижро этиш бўйича муассасани танлаш озодликдан маҳрум қилишнинг зарурий ва муҳим элементи ҳисобланади, чунки муассаса ва унинг туридан маҳкумнинг жамиятдан ажратилганлик даражаси келиб чиқади. Судлар ижро этиш бўйича тегишли муассасани тайинлаш масаласига жиддий ёндашиб, бу барча жазоларнинг самарадорлигига сезиларли даражада таъсир кўрсатишни инобатга олиши зарур.
Шунингдек, ҳукмда колония турини кўрсатиш жазо ижро этилишининг зарурий шарти ҳисобланиб, бундай кўрсатманинг йўқлиги ҳукмнинг бекор қилинишига олиб келувчи жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг жиддий бузилиши деб қаралиши керак.
12. Бешинчи ва олтинчи қисм шартларига кўра, озодликдан маҳрум қилиш ижро этувчи муассасаларнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади: манзил - колониялари, умумий; қаттиқ; ва махсус тартибли колониялар. Тегишли колония турининг танланиши асосан судланувчи жинси, содир қилган жиноятининг оғирлик даражаси, айб шакли, озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони илгари ўтаганлик факти, рецидив ва ўта хавфли рецидив деб топилиши каби омилларга боғлиқ. Эсда тутиш керакки, илгари қасддан жиноят содир қилган деб топилиши, хавфли рицидивист деб топилиш каби мезон асосли бўлиши керак. Масалан, илгари қасддан жиноят содир қилган деб топилишга асос - судланганликнинг бекор қилинмаганлиги ёки олиб ташланмаганлигидир. Шахсни хавфли рецидивист деб топиш учун асос эса суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ҳисобланади. (Жиноят кодексининг 34-моддаси шарҳларига қаранг).
13. Илгари қасддан содир қилган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар қўйидаги ҳолларда судланган деб топилмайди:
* Жиноят кодекси 46-моддаси тўртинчи қисмига мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш жазоси ахлоқ тузатиш иши билан алмаштирилган ҳолда ўталган бўлса;
* озодликдан маҳрум қилиш жойларида суд ҳукми билан юрган бўлсалар, агар кассация ёки назорат тартибида ҳукм иш тугатилиши билан олиб ташланган ёки ҳукм ўзгартирилиб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо белгиланган бўлса, ёки шартли судланган бўлса;
* озодликдан маҳрум қилишга судланиб, лекин амнистия ёки авф этиш актларининг қўлланиши билан жазони деярли ўтамаганлар, жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетиши оқибатида ҳукмнинг ижрога қаратилмаганлиги ёки шахс илгари содир қилган жинояти учун ҳаракати жазоланиши тартибининг олиб ташланиши;
* ахлоқ тузатиш муассасаларида жазони илгари ўтамаганлиги учун озодликдан маҳрум қилишга судланиб, эҳтиёт чораси сифатида маълум муддатга қамоқда сақланганлар;
* жазодан озод қилинганлар.
14. Озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганида ҳар бир модда бўйича унинг муддати кўрсатилмоғи зарур. Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўташ жойининг тури фақат жиноятлар жами бўйича жазо тайинлашда кўрсатилади. Бир неча жиноят содир қилган судланувчиларга колония турини белгилашда судлар жазонинг якуний муддатдан келиб чиқиб, жазоларни жиноятлар жами бўйича қўшиш орқали белгилашлари керак. Судланганга жазони ўташ колония тури жиноятлар мажмуи бўйича узил-кесил жазо белгилангандан кейингина тайинланади. Бунда колониянинг аниқ тури содир қилинган жиноят характеридан келиб чиқиб белгиланади.
15. Шарҳланаётган модданинг еттинчи қисми ҳолатларига кўра, озодликдан маҳрум қилиш қўринишидаги жазони ижро этувчи муассаса сифатидаги турма - судланувчиларнинг муайян тоифалари, яъни ўта хавфли рецидивист, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятни содир қилишда айбдор деб топилган шахсларга нисбатан тайинланиши мумкин. Бунда шуни инобатга олиш керакки, турма қаттиқроқ тартибли ҳисобланади, шунингдек учун ҳуқуқий мақомини ҳам қаттиқроқ чегаралайди. Шу сабабдан, ушбу турдаги муассасани тайинлаш фақатгина баъзи ҳолларда, яъни маҳкумга таъсир қилишнинг бошқа усуллари мавжуд бўлмаганда қўлланади. Озодликдан маҳрум қилиш қўринишидаги жазони ўтовчи жой сифатидаги турмаларни тайинлаш зарурати суд ҳукмида албатта мотивлаштирилган бўлиши керак. Қонунда жазонинг қайси бир қисми турмада ўтказилиши лозимлиги белгиланмаган. Бу масала суд томонидан ишнинг ҳолати ва маҳкумнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Турмага қамаш муддатнинг фақат биринчи қисмига тайинланиб, суд ҳукмида маҳкум муддатнинг қолган қисмини ўтайдиган колония тури ҳам кўрсатилиши зарур. Колония турини аниқлаш таҳлил қилинаётган модданинг бешинчи қисми ёки олтинчи қисмида кўрсатилган қоидалар бўйича амалга оширилади.
Колония турининг кўрсатилиши жазони ўташнинг зарурий шарти ҳисобланганлиги учун бундай кўрсатманинг бўлмаслиги жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг жиддий бузилиши деб қаралиб, ҳукмнинг бекор қилинишига асос бўлади.
16. Озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони ижро этувчи жой сифатидаги турмани аниқлаш мажбурий тартибда муддатнинг кўрсатилиши билан ўзаро боғланган бўлиши керак бўлиб, бу муддат давомида жазо турмада ўталади ва бундай муддатининг кўрсатилмаслиги ҳукмнинг бекор қилинишига ҳамда жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг жиддий бузилишига олиб келиши мумкинлигини инобатга олиш зарур. Ушбу ҳолатда суд шунга ҳам эътибор қаратиши керакки, бунда қонунга мувофиқ турмада жазони фақат 5 йилдан кўп бўлмаган муддатнинг биринчи қисмини ўташга йўл қўйилади. Бу кўрсатма императив (қатъий) ҳисобланиб, суд томонидан бузилиши мумкин эмас. Бунда шуни таъкидлаш керакки, турмада жазони ўташ узлуксиз характерга эга, яъни суд томонидан белгиланаётган муддат турмага қаматилган пайтдан бошлаб ҳисобланиб, суммали ҳисобга йўл қўйилмайди (масалан, агар озодликдан маҳрум қилиш йиллик турма қамоғида ҳар 3 йилда ўташ шарти билан 15 йил тайинланган бўлса, турмага 5 йилга қамаш мумкин эмас). Шунингдек, турма қамоғини муддатнинг қолган қисмига ҳам қўллаш мумкин эмас - турма қамоғи дастлаб, ҳукм ижросининг бошида ўталади.
17. Судлар шунга ҳам аҳамият беришлари керакки, жазонинг муайян қисмини турмада ўтказишнинг ўзига хос шартлари мавжуд:
* оғир ёки ўта оғир жиноят учун ҳукм қилинган бўлиши ёки ўта хавфли рецидивист, деб топилиши;
* беш йилдан ортиқ муддатга ҳукм қилинган бўлиши керак. Бунда судлар берилган шахсларга ушбу муассаса турини тайинлашларида, қоида бўйича, турма қамоғи озодликдан маҳрум қилишнинг умумий муддатининг чорак қисмидан ошмаслигидан келиб чиқишлари зарур.
18. Шарҳланаётган модданинг саккизинчи қисмига кўра, озодликдан маҳрум қилиш кўринишдаги ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятлар, эҳтиётсизликдан ва қасддан унча оғир бўлмаган жиноятлар учун жазо, агар ушбу ғайриқонуний тажовузларни қуйидаги шахслар амалга оширган бўлсалар қўлланилмайди:
* ҳомиладор аёллар;
* 3 ёшгача боласи бор аёллар;
* қонунга мувофиқ пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар.
Шарҳланаётган модданинг мазкур қисми моҳияти бўйича озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўллаш кўрилган ҳолларда содир қилинган ҳаракатлар миқдорига боғлиқ бўлмаган ҳолатларда қўлланилмайди (яъни, озодликдан маҳрум қилишни битта жиноят содир қилишда айбланувчи шахс билан бир неча ғайриқонуний тажовузларни содир қилганларга тенг равишда қўллашга йўл қўйилмайди, бунда бу тажовузларнинг ҳаммаси қонунда мустаҳкамланган белгиларига жавоб бериш шарти мавжуд). Лекин тажовузлар характери ва сони судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазони тайинлашда унинг индивидуаллаштириш зарурлигини ҳар бир муайян ҳолатда инобатга олиш лозим.
19. Айбланувчининг ҳомиладорлик фактини аниқлашда унинг ҳомиладорлик вақти (яъни, қайси ой), ҳомила биринчими ёки йўқми, ҳомила ҳолати ва шу кабилар аҳамиятга эга эмас. Аммо ушбу маълумотлар, Жиноят кодексининг 55-моддаси ҳолатларига мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлашда ҳисобга олинади.
Ҳомиладорликни белгилашда суд жиноят содир қилиш вақтида унинг бор - йўқлиги фактини ҳисобга олмайди. Озодикдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони қўлламасликнинг ҳал қилувчи ҳолати бу ҳукм эълон қилиниши пайтида ҳомиладорликдан хабар топиш ва унинг ўша пайтда мавжуд бўлишидир.
20. Озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони 3 ёшгача боласи бор аёлларга нисбатан қўллашга йўл қўйилмайди. Болалар ёшини аниқлашда суд-тергов органлари жиноят содир қилган шахслар ёшини белгилашда қўлланиладиган умумий қоидаларга таянишлари керак. Вояга етмаган шахснинг ёши Жиноят - процессуал қонун ҳужжатларига мувофиқ ўрнатилади (ЖПК 548-модда). Терговчи ва судья жиноий жавобгарликка тортилувчи вояга етмаган шахснинг туғилган йили, ойи ва санасини белгилашга мажбурдирлар.
Айни вақтда, шу нарсани эътиборда тутиш керакки, шахс туғилган кунидан бошлаб эмас, балки туғилган куни ўтганидан сўнг, яъни эртаси куннинг нол соатидан бошлаб жиноят учун жавобгарлик бошланадиган ёшга тўлган, деб ҳисобланади.
Судлар ишда албатта вояга етмаганларнинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспортидан нусха (фото, ксеро) мавжудлигига аҳамият беришлари керак. Ишда бундай ҳужжатлар йўқлиги аниқланган тақдирда суднинг ўзи ишни кўриш жараёнида бундай камчиликни бартараф этиши зарур.
Судланувчининг ёши суд-тиббиёт экспертизаси томонидан аниқланаётганда, унинг туғилган куни деб, экспертлар аниқланган йилнинг охирги куни ҳисобланади. Ёш энг кам ва энг кўп йиллар миқдори билан аниқланганда, суд экспертлар томони­дан белгиланган энг кам ёшдан келиб чиқиши лозим. Агарда йўқ ҳужжатларнинг ўрнини қоплашнинг иложи бўлмаса, суд-тиббий экспертизаси тайинланади. Бунда айбланувчи қарамоғида бўлган боланинг туғилган куни экспертиза ўтказилган куннинг охири ҳисобланади ҳамда ёшнинг ўртасидаги минимал ва максимал миқдорини аниқлашда судлар шахснинг экспертизада хулосага келинган минимал ёшидан келиб чиқишлари керак.
21. Уч ёшгача боласи бор аёлларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони, агар фарзандликка олинган бўлса ёки аёл уларнинг васийси ёки ҳомийси бўлса тайинлаш мумкин эмас. Ушбу ҳолатда агар аёл 3 ёшгача бўлган боланинг васийси ёки ҳомийси бўлмаса, унда шарҳланаётган модданинг моҳиятидан келиб чиққан ҳолда у фарзандли аёл деб ҳисобланмайди ва бу шарҳланаётган қисмнинг ҳолатлари билан боғлиқ бўлмагани учун суд унга нисбатан озодликдан маҳрум қилишни қўллаши мумкин. Башарти аёл 3 ёшгача бўлган болаларга нисбатан ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганда ёки бу ҳуқуқлари чекланганда ҳам шундай оқибатлар келиб чиқади, чунки ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинган ёки бу ҳуқуқлари чекланганларга боласи фуқаролар учун қонунда белгиланган имтиёзлардан фойдаланиш мумкин бўлмайди.
Қайд этиш зарурки, шарҳланаётган моддада назарда тутилган уч ёшгача бўлган боласи бор аёллар дейилганда, қарамоғида уч ёшгача бўлган болалари бор аёллар ҳам тушунилиши керак. Бунда қариндошлик фактини ёки айбланувчи аёл билан болаларнинг яқинлиги аҳамиятга эга эмас. Боланинг аёл боқимида бўлганлигини тан олишда судлар ҳаракатдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ қарамоғидаги шахслар деганда тўлиқ таъминотда турган ёки ҳаётининг доимий ва асосий кун кечириш маблағи манбаи ҳисобланган ёрдамни олувчи шахсларни тушунишлари керак.
22. Ушбу модданинг саккизинчи қисмига мувофиқ, озодликдан маҳрум қилиш, шунингдек қонунга биноан ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлганларга нисбатан ҳам қўлланилмайди. Бу ҳолатни аниқлашда шахснинг ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга ёки эга эмаслигини ҳаракатдаги қонундан келиб чиқиб, у орқали ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқнинг умумий ва имтиёзли мақоми ўрнатилади.
Умумий тартибда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига қуйидагилар эга бўладилар:
эркаклар - 60 ёшга тўлганда, иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда;
аёллар - 55 ёшга тўлганда, иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда.
Бундан ташқари, амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқи имтиёзли тартибда ҳам вужудга келиши мумкин.
23. Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқининг мавжудлигини аниқлаштиришга, суд айбланувчининг расмий пенсия олиш гувоҳномаси ёки ёш бўйича пенсия ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар инобатга олинмайди.
Ҳар бир алоҳида ҳолатда суд мустақил тарзда судланувчининг ёш бўйича пенсия олиш ҳуқуқининг мавжуд ёки мавжуд эмаслигини белгилаш чораларини кўриши керак. Бунда шуни эсда тутиш керакки, ҳукм ўқиб эшиттирилган пайтда судланувчида ёш бўйича пенсия олиш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда озодликдан маҳрум қилиш жазосини белгилаш мумкин эмас. Шунинг учун, агар ушбу ҳуқуқ жиноят содир қилингандан кейин, аммо ҳукм ўқиб эшиттирилгунга қадар вужудга келган бўлса, озодликдан маҳрум қилишни қўллашга йўл қўйилмайди.
Қонун озодликдан маҳрум қилиш кўринишидаги жазони қўлламасликни ёш бўйича нафақага чиқиш ҳуқуқининг вужудга келиши билан боғлайди ва судланувчининг пенсиянинг бошқа кўринишларига (боқувчисини йўқотганлик, ногиронлик) бўлган ҳуқуқнинг мавжудлиги озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони белгилашда судларга тўсқинлик қилмайди.
24. Шарҳланаётган модданинг туккизинчи қисмида белгиланишича, жазони манзил колонияларида ўташ тайинланган бўлиб, сақлаш тартиби (режими)нинг ашаддий бузувчиси деб топилган маҳқумлар ўталмаган муддатини умумий тартибли колонияларда ўташлари учун ўтказилади.
Жазони ўташ тартибини камида 2 марта қўпол тарзда бузган ва бунинг учун интизомий бўлинмага киритиб қўйиш тариқасидаги жазога тортилган маҳкум, агар ҳар бир интизомий жазо олиб ташланмаган бўлса ёки бекор қилинмаган бўлса, сақлаш режимининг ашаддий бузувчиси деб ҳисобланади.
Маҳкумни манзил колонияларидан умумий тартибли колонияларга ўтказиш жазони ижро этувчи муассаса маъмурияти тавсиясига кўра суд ажрими билан ҳамда маҳкумнинг ўзи ёки унинг ҳимоячисининг илтимосномасига мувофиқ амалга оширилади.
Агар судья маҳкумнинг манзил-колониясидан умумий тартибли колонияга ўтказишни рад этса, рад этиш тўғрисидаги қарор чиқарилгандан кейин 6 ой давомида бу масала бўйича тақдимнома ёки илтимоснома билан ишнинг қайта кўриб чиқилишини сўраб мурожаат қилиш мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish