I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Кам аҳамиятли қилмишлар



Download 6,47 Mb.
bet35/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

36-модда. Кам аҳамиятли қилмишлар
Гарчи ушбу Кодексда жиноят сифатида назарда тутилган қилмишнинг аломатлари мавжуд бўлса-да, ўзининг кам аҳамиятлилиги туфайли ижтимоий хавфли бўлмаган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик жиноят деб топилмайди.

1. Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддасида шахснинг кам аҳамиятли қилмиш содир этиши ҳоллари жиноий жавобгарликка тортилишини истисно қилувчи мамлакатимиз жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатлари учун анъанавий қоидалар акс этган.


Қилмишнинг кам аҳамиятлилиги шуни англатадики, бунда жиноят фақатгина битта - ташқи, расмий белгига эга, яъни - ҳуқуққа хилофликка эга бўлади. Ўз моҳиятига кўра эса бундай қилмиш, унинг жиноят деб топилиши учун қўйиладиган талабларига жавоб бермайди, яъни бундай ҳолда у бузилиши ижтимоий хавфли қилмиш сифатида тан олинадиган чегаралардан четда бўлади. Бошқа сўз билан айтганда, моддий таркибли жиноятларда кам аҳамиятли қилмиш ёки умуман ижтимоий хавфли эмас (масалан, кам миқдорда талон-тарожга сабаб бўлган мол-мулкни қўриқлашга бефарқлик), ёки унинг жиноят деб тан олиниши учун зарур даражага етмайди (хусусан, ручкани, дафтарни ўғирлаш). Бундай қилмиш юзасидан жиноят иши қўзғатилиши мумкин эмас, қўзғатилган жиноят иши эса Ўзбекистон Республикаси ЖПК 83-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ, Жиноят Кодекси 36-моддасига ҳавола қилиниб бекор қилинади (Ижтимоий хавфлилик тушунчаси ҳақида Жиноят кодекси 14-моддаси шарҳига қаранг)
2. Қилмишнинг кам аҳамиятлилиги масаласи - айбдор томонидан содир этилган ҳар бир муайян қилмишга нисбатан тергов ва суд органлари томонидан ҳал этилиши лозим бўлган масаладир.
Қилмишни кам аҳамиятли деб топиш учун бундай қилмиш билан боғлиқ барча ҳолатлар (айб шакли, жиноят содир этиш усули, мотиви, вазияти ва босқичлари, келиб чиққан оқибатларнинг оғирлиги, жиноят иштирокчиларидан ҳар бирининг иштироки даражаси ва характери ва бошқалар)ни таҳлил қилиб чиқиш лозим.
3. Қилмишни кам аҳамиятли деб топиш ҳар бири ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг ижтимоий хавфлилиги ҳақидаги масалани ҳал этишда тенг аҳамиятга юқорида қайд этилган элементлар йиғиндиси таҳлилига асосланиши зарур. Хусусан, агар айбдор шахс жабрланувчини ҳаётидан маҳрум қилишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширса, бироқ унга амалда ҳеч қандай зарар етказа олмаса, қилмиш қасддан одам ўлдиришга суиқасд деб квалификация қилинади ва кам аҳамиятли деб топилиши мумкин эмас. Қилмишнинг кам аҳамиятли эканлиги аниқланса, Ўзбекистон республикаси Жиноят -процессуал кодексининг 83-модаси биринчи қисми 2-бандига биноан иш бекор қилинади. Худди шу вазиятда, агар айбдор жабрланувчини қўрқитиш ниятида ҳаракат қилиб, натижада унга нисбатан оғир тан жароҳати (руҳий хасталик) етказилса, қилмиш кам аҳамиятли деб топилиши мумкин эмас, чунки кам аҳамиятлиликнинг субъектив элементи мавжуд бўлса-да, тегишли объектив элементи мавжуд эмас.
4. Назарда тутиш керакки, қилмишнинг кам аҳамиятлилиги масаласини ҳал этишга айбдорни тавсифловчи хусусиятлар таъсир этмайди. Мазкур қарорни қабул қилишда фақат қилмишнинг бевосита ўз хусусиятларигина ҳисобга олиниши лозим, судланувчининг шахси тўғрисидаги маълумотлар, улар жазонинг тури ва миқдорини белгилашда муҳим аҳамиятга эгалиги туфайли, ҳар томонлама ва тўла текширилмоғи лозим. яъни шахс қилмишида жиноят таркиби моддий ва формал белгилари аниқлангандан сўнг муҳим аҳамият касб этади.
5. Таъкидлаш лозимки, қатор ҳолларда жиноят қонуни жиноятнинг мажбурий белгиси сифатида муайян зарарнинг (анча миқдорда, кўп миқдорда ва жуда кўп миқдорда) юзага келишини тан олади. Мазкур ҳолларда жуда кам миқдордаги зарар қилмишнинг формал жиҳатдан ҳам жиноят белгиларга тўғри келмаслигини англатади. Бу ҳолларда жиноят иши қилмишнинг кам аҳамиятлилиги учун 36-модда билан эмас, балки Жиноят кодекси 83-моддаси 2-банди бўйича жиноят таркибининг йўқлиги муносабати билан Жиноят кодекси 36-моддасига ҳаволасиз тугатилади. Масалан, Жиноят кодекси 173-моддаси анча миқдорни ташкил этган ўзганинг мулкини қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш учун жавобгарликни назарда тутади. Шу сабабдан, агар мазкур жиноятни содир этиш натижасида анча миқдордан кам бўлган зарар етказиладиган тақдирда жиноят формал жиҳатдан Жиноят кодекси 173-моддасида назарда тутилган жиноят таркибига тўғри келмайди. Бу ҳолда, жиноят иши кам аҳамиятли қилмиш учун эмас, балки унинг учун мажбурий шарт - анча миқдорнинг бўлмаслиги сабабли қўзғатилмайди, қўзғатилган жиноят иши эса тугатилади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish