I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Жиноятга дахлдорлик



Download 6,47 Mb.
bet30/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

31-модда. Жиноятга дахлдорлик
Жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, олдиндан ваъда бермаган ҳолда, ҳокимият органларига хабар қилмаслик, ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
Жиноятчини, жиноят содир этиш қуроли ва воситаларини, жиноят изларини ёки жиноий йўл билан қўлга киритилган нарсаларни олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик ушбу Кодекснинг 241-моддасида назарда тутилган ҳоллардагина жавобгарликка сабаб бўлади.
Олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида ҳабар бермаганлик ёки жиноятни яширганлик учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмайди.

1. Дахлдорлик - жиноятга у билан сабабий боғланишда бўлмаган, жиноий жазога сазовор дахлдорликдир. Дахлдорлик иштирокчиликдан шу билан фарқланадики, бунда жиноятга дахлдор шахслар содир этилган жиноятга муайян муносабатда дахлдор бўлсаларда, у билан сабабий боғланишда бўлмайдилар, жиноий натижанинг келиб чиқишига кўмаклашмайдилар.


Жиноятга дахлдорлик, агар мазкур ҳолатлар ўта оғир ва оғир жиноятлар билан боғлиқ бўлса, жиноий жавобгарликни келтириб чиқаради.
Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмида тайёрланаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида олдиндан ваъда бермаган ҳолда хабар қилмаслик шаклини кўриб чиқади.
Жиноятга дахлдорликнинг ижтимоий хавфлилиги шундан иборатки, у ҳуқуқни муҳофаза этиш органларига ўз фаолиятини, хусусан, жиноят содир этишнинг олдини олиш фаолиятини самарали амалга оширишга тўсқинлик қилади. Жиноят ҳақида хабар қилмаслик, жиноятни яшириш сингари, жиноятчиларда ёки жиноят содир этиш ниятида бўлган шахсларда жазосиз қолиш ҳиссини вужудга келтиради, онгда салбий тасаввурни шакллантиради, муайян ҳолларда оғир ва ўта оғир жиноят содир этган айбдор шахсларнинг жавобгарликдан ва жазодан қутулиб қолишига ёрдам беради.
2. Олдиндан ваъда қилинмаган хабар бермасликнинг объектив томони ҳаракатсизликдан, яъни оғир ёки ўта оғир жиноятга тайёргарлик кўрилаётганлиги, жиноят содир этилаётганлиги ёки жиноят содир этилганлиги ҳақида аниқ била туриб, хабар бермасликдан иборат пассив ҳулқ-атворда ифодаланади (Оғир ва ўта оғир жиноятларга таъриф Жиноят кодекси 15-моддасида берилган).
Кўп ҳолларда жиноят ҳақида хабар бериш, авваломбор, фуқаровий бурч бўлганлиги сабабли хабар қилмаслик аҳлоқий нуқтаи назардан кўриб чиқилиши лозим. Бироқ баъзи ҳолларда, айниқса, қонун чиқарувчи томонидан энг хавфли деб белгиланган ҳолларда (улар тажовузнинг ижтимоий хавфлилик даражасида ифодаланади) Жиноят кодексининг 241-моддаси мазмунида жиноий жазога сазовор қилмиш сифатида кўриб чиқилиши лозим.
3. Тайёрланаётган жиноят - жиноятга тайёргарлик кўришда ифодаланадиган тугалланмаган жиноят босқичидир. У жиноят содир этиш шароитларини яратиш, жиноят содир этиш режаларининг ишлаб чиқилиши, иштирокчиларнинг қидириб топилишига қаратилган ҳаракатларда ва ижтимоий хавфли қилмиш содир этишга бўлган бошқа шу каби тайёргарлик ҳаракатларида ифодаланади. Бундан ташқари жиноятга тайёргарлик зарур қуролга эга бўлиш, атрофни ўрганиш, иштирокчиларни қидириш ва ҳоказоларда ифодаланиши мумкин (Жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш ҳақида Жиноят кодексининг 25-моддаси шарҳига қаранг).
Содир этилаётган жиноят - суиқасдда ифодаланадиган тугалланмаган жиноят босқичидир (суиқасд ҳақида Жиноят кодекси 25-моддаси шарҳида батафсилроқ берилган). Амалиётда ҳар хил алоҳида акт жиноий жазога сазовор қилмишни ташкил этадиган, аммо умуман олганда тугалланган жиноят таркибини ташкил этмайдиган давомли жиноятлар ҳам учрайди. Бу кабилар ҳам содир этилаётган жиноят деб топилиши лозим.
Содир этилган жиноят - бу, жиноятнинг формал ва моддий таркибларидан келиб чиқиб, тугалланган жиноятдир. У Жиноят кодекси Махсус қисми муайян моддаси конструкцияси бўйича тугалланган жиноят таркибини ташкил этувчи ҳаракатларда ифодаланади.
4. Хабар бермасликни тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида аниқ била туриб айбдор ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари: суриштирув, дастлабки тергов, прокуратура ва судларни маълум қилмаганлигида қайд этиш мумкин. Мазкур органларни хабардор қилишлик оғзаки ёки ёзма; шахсан ёки бошқа шахслар ёрдамида; маълумот ким томонидан берилаётганлигини кўрсатиб ёки аноним тарзда ва ҳоказо кўринишида амалга оширилиши мумкин, бунда маълумот бериш шакли ва тури аҳамиятга эга эмас.
5. Тугалланмаган ёки тугалланган жиноят ҳақида хабар бермаслик фактининг мавжудлиги учун асосий шартлардан бири айбдор шахснинг хабардорлигининг ҳақиқийлигидир.
6. Субъектив томондан айбдор тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноятни аниқ била туриб хабар бермаётганлигини билади, ўз ҳаракатлари характерини англайди, бу ҳаракатлар оқибатини олдиндан кўра билади ҳамда истайди ёҳуд шунга онгли равишда йўл қўяди.
Бунда мотив ва мақсад жиноий-ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас.
7. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин. Ўз хизмат вазифаларини бажариш юзасидан содир этишга тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган жиноят ҳақида хабар беришга мажбур бўлган, бироқ хабар бермаган мансабдор шахслар мансабга совуққонлик билан қараш ёки хокимият ҳаракатсизлиги учун жавобгарликка тортилишлари лозим.
8. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми дахлдорликнинг олдиндан ваъда бермаган ҳолда яширганлик шаклини белгилайди. Унинг ижтимоий хавфлилиги жиноятни фош этишда қийинчиликлар туғдиришидадир.
Олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноятни яширганлик - жиноят тугалланишигача бажарувчига ваъда берилмаган яширишдир. У жиноят билан сабабий боғланишда бўлмайди, шу ҳолат билан олдиндан ваъда берган ҳолда яшириш шаклидаги ёрдамчиликдан фарқ қилади.
9. Олдиндан ваъда бермасдан жиноятни яширишга объектив томондан айнан ҳаракатларда, яъни жиноятчига жисмоний кўмак бериш, у яшириниши мумкин бўлган турар жойни тақдим этиш орқали уни одил судлов органларидан яшириши, уни қалбаки ёки ўзга шахсларга тегишли ҳужжатлар билан таъминлашда ифодаланади (Жиноятчини, жиноят воситалари ва қуроллари, жиноят изларини, жиноий йўл билан топилган нарсаларни яшириш тушунчаси ҳақида 28-модда бешинчи қисми шарҳига қаранг).
Яшириш субъектив томондан фақат тўғри қасд билан амалга оширилади. Яширувчи, биринчидан, ўта оғир ёки оғир жиноятни яшираётганлигини, иккинчидан, ўз ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилигини англайди. Шахс жиноятни яширганлик учун фақат ўзи билган жиноят учунгина жавобгарликка тортилиши мумкин. Жиноятни яшириш жиноятининг таркиби формал бўлганлиги сабабли айбдор ўзи амалга ошираётган ҳаракатларнинг содир этилишини хоҳлайди.
10. Шарҳланаётган модданинг уичнчи қисмига мувофиқ, олдиндан ваъда бермаган ҳолда жиноят ҳақида хабар бермаганлик ёки жиноятни яширганлик учун гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг яқин қариндошлари жавобгарликка тортилмайдилар. (Яқин қариндош тушунчаси ҳақида Жиноят кодекси Махсус қисми саккизинчи бўлимига қаранг)
(Жиноятга дахлдорлик учун жавобгарлик ҳақида батафсилроқ Жиноят кодекси 241-моддасига берилган шарҳда батафсилроқ тўхтатилган).


VIII боб. Бир қанча жиноят содир этиш





Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish