I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Хизматчини пора эвазига оғдириш



Download 6,47 Mb.
bet213/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

213-модда. Хизматчини пора эвазига оғдириш
Хизматчини пора эвазига оғдириш, яъни давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахси бўлмаган хизматчисига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, анча миқдорда моддий ҳақ бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахси бўлмаган хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ўзига оғдираётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, анча миқдорда моддий ҳақ олиши ёки мулкий манфаатдор бўлиши -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида кўрсатилган ҳаракатлар:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган модда жиноят субъекти ва муҳофаза қилинадиган қадриятлар доираси бўйича янги ҳисобланади. У пора олиш ва бериш учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаларга ўхшаш. Бироқ қонун чиқарувчи хизматчини ҳақ эвазига оғдириш ва порахўрлик ўртасидаги яққол фарқни белгилаб берди. Бу фарқлар: пора олувчи оммавий ҳуқуқ субъекти сифатида намоён бўлиб, давлат номидан иш кўради. Оғдириб олиш амалга ошириладиган субъект - хизматчи эса давлат органи, мулкчилик шаклидан қатъи назар, корхона, ташкилот ёки муассасанинг, жамоат бирлашмаси, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг мансабдор шахси бўлмаган субъектдир. Бошқача айтганда, хизматчи ташкилий-фармойишли ва маъмурий-хўжалик ваколатларига эга эмас.


Шарҳланаётган модданинг мақсади давлат органлари, корхона, муассаса, ташкилотлар фаолият тартиби, шунингдек, фуқаролар, юридик шахслар, давлат манфаатларининг жиноят-ҳуқуқий ҳимоясини таъминлашдир.
Шарҳланаётган модда иккита мустақил жиноят таркибига эга. Биринчи қисмида хизматчини ҳақ эвазига оғдирганлик учун жавобгарлик, иккинчи қисмида хизматчи томонидан қонунга хилоф эканлигини била туриб моддий ҳақ олиниши ёки мулкий манфаатдор бўлиниши учун жавобгарлик назарда тутилган.
2. Жиноят объекти - бошқарув органлари, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилотнинг, жамоат бирлашмалари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг нуфузи ҳамда нормал фаолият юритиши, шунингдек, фуқаролар манфаатларидир.
3. Жиноят предмети порахўрлик жинояти предмети билан бир хил. Предмет сифатида моддий қимматликлар (пул, хорижий валюта, қимматли қоғозлар, қимматбаҳо буюмлар, саноат маҳсулотлари) шунингдек, хизматчига текинга ёки қуйи нархларда кўрсатиладиган турли хилдаги хизматлар бўлиши мумкин.Улар жумласига санаторияга йўлланма ёки туристик йўлланмаларни тақдим этиш, таъмирлаш ёки қурилиш ишларини амалга ошириш ва бошқалар киради.
4. ЖК 213-моддаси 1-қисми объектив томондан хизматчини пора эвазига оғдириш, яъни давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахси бўлмаган хизматчисига ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, анча миқдорда моддий ҳақ бериш ёки уни мулкий манфаатдор этишда ифодаланади. Мазмунан ЖК 213-моддаси 1-қисмидаги ҳаракатлар ЖК 212-моддаси (пора бериш)даги ҳаракатларга мос тушади, улар ўртасида ягона фарқ шундан иборатки, бу ерда ҳақ мансабдор шахсга эмас, балки хизматчига (уни ўзига оғдириб олаётган шахс манфаатини кўзлаб) берилади.
5. Моддий ҳақ бериш ёки мулкий манфаатдор этиш деганда, хизматчига уни ўзига оғдираётган шахс манфаатини кўзлаб хизмат вазифасига кирадиган ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслиги учун унга мулкий характердаги қимматликлар ёки қонуний мулкий баҳода бериладиган фойдани бериш тушунилади.
Шахс манфаатини кўзлаб, хизматчини пора эвазига оғдириш ҳаракатла.ри:
* ушбу ҳаракатлар ҳақ эвазига оғдирувчи, шунингдек, унинг топшириғи билан бошқа шахсларга фойда, имтиёзлар келтирса, уларнинг эҳтиёжларини қондирса;
* ҳақ эвазига оғдирилаётган шахс фаолият олиб бораётган хизмат манфаатларига зид келса, жиноят ҳисобланади.
Ушбу қилмишни жиноий жазоланадиган деб топишнинг мажбурий шарти моддий ҳақ ёки мулкий фойдани анча миқдорда беришдир (Анча миқдор тушунчаси ҳақида Жиноят кодексининг Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг).
6. Қонунга хилоф эканлигини била туриб ҳақ бериш деганда, ушбу ҳаракат (ҳаракатсизлик) норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ёки таъсис ҳужжатлари билан тақиқланганлиги, шунингдек, қонунга мувофиқ хизматчининг фаолият хусусиятидан келиб чиқмаслиги тушунилади.
7. Хизмат мавқеи билан боғлиқ ҳаракатларни бажариш ёки бажармаслик ҳуқуқий ва фактик имкониятлардан фойдаланишда ифодаланиб, хизматчи ваколатига кирадиган ҳаракат (ҳаракатсизлик), шунингдек, хизмат обрўйи, информация олишга ушбу шахснинг ҳуқуқига асосланган, лекин ваколатига кирмайдиган ҳаракат (ҳаракатсизлик)ни ўз ичига олади. Ҳаракатни бажариш ёки бажармаслик ўз хусусияти бўйича ғайриқонуний бўлиши ёки хизматчи ишлаётган корхона, ташкилот, муассаса ва органлар қонуний манфаатига зид бўлиши лозим.
Ҳақ эвазига оғдириш шакли ва усули аҳамиятга эга эмас. Хизматчи ғайриқонуний моддий ҳақни ёки мулкий манфаатдорликни шахсан ўзи ёки воситачи орқали олиши мумкин.
8. Қонун муайян ҳаракатларни бажаришдан олдин ҳақ эвазига оғдириш билан муайян ҳаракатларни бажаришдан кейин ҳақ эвазига оғдириш ўртасидаги фарқни белгиламаган, шунинг учун улар икки ҳолатда ҳам жиноий қилмиш ҳисобланади.
9. Хизматчи уни пора эвазига оғдираётган шахс манфаатини кўзлаб жиноий ҳаракатларни содир этса, унинг ҳаракатини жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш керак (масалан, хизматчи ҳақ эвазига ҳужжатларни сохталаштирса, унинг ҳаракатлари жиноятлар мажмуи тариқасида ЖК 213-моддаси 1-қисми ва 228-моддаси - ҳужжат, муҳр, штамп, бланкаларни тайёрлаш, қалбакилаштириш, сотиш, фойдаланиш бўйича квалификация қилинади). Агар хизматчи анча миқдордан кам миқдорда ҳақ (пора) олса, унинг ҳаракатлари ЖК 213-моддаси бўйича квалификация қилинмайди.
10. 213-модда 2-қисмининг объектив томони давлат органининг, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса ёки ташкилотнинг, жамоат бирлашмасининг, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органининг мансабдор шахси бўлмаган хизматчисининг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда бажариши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни уни ўзига оғдираётган шахс манфаатларини кўзлаб бажариши ёки бажармаслиги эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, анча миқдорда моддий ҳақ олиши ёки мулкий манфаатдор бўлишида ифодаланади.
ЖК 213-моддаси 2-қисмида белгиланган жиноят белгилари мазмунан пора олиш жинояти белгиларидан фарқ қилмайди, фақат пора эвазига оғдиришда ҳақни мансабдор шахс эмас, балки хизматчи олади. Жиноятни квалификация қилиш учун хизматчи ғайриқонуний ҳақни қачон олганлигининг, яъни уни ўзига оғдираётган шахс манфаатини кўзлаб бажарилган ҳаракатлардан олдинми, кейинми - бунинг аҳамияти йўқ.
11. Ҳақ (пора) эвазига оғдириш жинояти поранинг ҳеч бўлмаганда бир қисми хизматчига нафақат берилган, балки у томондан олинган пайтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади. Шунинг учун хизматчига моддий қимматликларни ёки мулкий фойдани таклиф қилиш, почта орқали хат ёки посилка юбориш ва ҳатто воситачи ёки хизматчининг қариндошларига бериш, агар хизматчи томонидан пора олинмаган бўлса, хизматчини ҳақ эвазига оғдиришга суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим.
12. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Мотив ва мақсад жиноятни квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
Айбдор ноқонуний тарзда хизматчига моддий бойликлар бераётганлиги ёки мулкий манфаат келтираётганлигини билади ва шуни хоҳлайди. Хизматчи томонидан пора олишда эса хизматчи моддий бойлик ва бошқа мулкий манфаатлар унга пора эвазига оғдираётган шахс манфаатини кўзлаб бирор-бир ҳаракатни содир этиш ёки бажаришдан сақланиш учун берилаётганини тушунади ва шуни хоҳлайди.
Ҳақ олаётган шахснинг мотиви ғаразлидир. Моддий бойлик ва бошқа мулкий манфаат бераётган шахснинг мотиви эса турлича бўлиши мумкин. Булар, ғаразли ният, қонунни четлаб ўтиш, жавобгарликдан озод бўлиш, хизматчи кўрсатган хизмат учун ташаккур билдириш, айбдор манфаатларини қондириш ва ҳоказо. Пора эвазига оғдириш айбдор шахс (ҳақ эвазига оғдирувчи) меҳнат қилаётган корхона, ташкилот, муассаса манфаати йўлида ҳам амалга оширилиши мумкин.
13. ЖК 213-моддаси 1-қисми субъекти ўн олти ёшга тўлган, ўз манфаати ёки бошқа шахслар манфаатини кўзлаб ҳаракат қилган, ҳар қандай ақли расо шахсдир.
14. ЖК 213-моддаси 2-қисми субъекти ўн олти ёшга тўлган давлат органи, жамоат бирлашмаси, мулк шаклидан қатъи назар, корхона, муассаса, ташкилот, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи мансабдор шахси бўлмаган хизматчидир.
Хизматчиларга мансабдор шахс аломатларига эга бўлмаган барча ходимларни киритиш мумкин. Яъни ташкилий-бошқарув ва маъмурий-хўжалик функциясига эга бўлмаган шахслар субъект бўлиши мумкин (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
Меҳнат кодексининг 14, 77-моддаларига мувофиқ, хизматчи (ходим) - ўн олти ёшга тўлган ва тегишли орган, муассаса, ташкилот, корхона билан меҳнат шартномасини тузган шахсдир.
15. Хизматчи томонидан ғайриқонуний равишда моддий қимматликлар ёки мулкий фойда олиниши ёки уни пора эвазига оғдириш:
а) такроран, хавфли рецидивист ёки илгари ЖК 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, ЖК 213-моддаси 3-қисми бўйича жавобгарлик келиб чиқади.
Такроран жиноят содир этиш шартлари:
* мазкур жиноятнинг камида икки марта содир этилиши;
* содир этилган жиноятларнинг биронтаси учун ҳам айбдор шахс жавобгарликка тортилмаганлиги (шу жумладан шахсни жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетмаган бўлиши керак).
16. Хавфли рецидивист томонидан жиноятнинг содир этилиши ЖК 213-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилинади. Бунда шахс олдин ҳам ЖК 213-моддаси 1 ёки 2 ёхуд 3-қисми бўйича жавобгарликка тортилган бўлиб, ушбу жиноятни яна содир этади. (ЖК 209-моддаси шарҳига қаранг.)
17. ЖК 213-моддаси 3-қисми “а” бандида судланганлигидан қатъи назар, илгари ЖК 210-212-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан ушбу ҳаракатларни содир этганликни квалификация қилиш белгиси назарда тутилган. Шахс ушбу жиноятларда бажарувчи ёки иштирокчи сифатида қатнашган бўлса, унинг ҳаракатлари ЖК 213-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилинади.
18. Пора эвазига оғдириш ва ҳақни олиш кўп миқдорда амалга оширилса, ЖК 213-моддаси 3-қисми “б” банди билан квалификация қилинади. Кўп миқдор Жиноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимида белгиланган бўлиб, энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваригача бўлган миқдордир.
19. Уюшган гуруҳ манфаатини кўзлаб пора эвазига оғдириш 213-модда 3-қисми “в” банди бўйича жавобгарликнинг келиб чиқишига сабаб бўлади.
(Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаш тушунчаси тўғрисида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг.)



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   209   210   211   212   213   214   215   216   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish