I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


Улар қаторига қуйидагилар киради



Download 6,47 Mb.
bet209/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

Улар қаторига қуйидагилар киради:


* расмий ҳужжатларга олдиндан ёлғон маълумотлар ёки ёзувлар киритиш;
* кўрсатиб ўтилган ҳужжатларга уларнинг асл мазмунини бузиб кўрсатувчи тузатишлар киритиш;
* олдиндан ёлғон ҳужжатлар тузиш ва бериш.
Бу ҳолда расмий ҳужжатни сохталаштириш усули моддий бўлиши, яъни унга турли тузатишларни киритиш, ўчириш, бошқа сана билан белгилаш, асл мазмунини ўчириш ва бошқаси билан алмаштириш ва ҳоказолар ҳамда интеллектуал, яъни воқеликка ёки ишнинг ҳақиқий аҳволига тўғри келмайдиган, ёлғон, қалбакилаштирилган ҳужжат тайёрлашдан иборат бўлиши мумкин.
Ёлғон маълумотлар киритиш асл ҳужжатга ҳақиқатга тўғри келмайдиган ёзувларни киритиш билан таърифланади.
Ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳужжатнинг шакли ҳамда мазмунини тўлиқ сохталаштиришдан ҳам, асл ҳужжатларга қисман нотўғри ўзгартиришлар киритишдан ҳам иборат бўлиши мумкин.
Мансаб сохтакорлигининг бир тури бўлган олдиндан ёлғон ҳужжатларни тайёрлаш ва бериш, нафақат ҳужжатларни сохталаштиришдан, балки уни манфаатдор шахсга бериш орқали реализация қилишдан ҳам иборат бўлади. Мазкур қалбакилаштириш шакли бошқалардан шу жиҳати билан ҳам фарқланади, чунки унинг учун икки ҳаракат: ҳужжатни тайёрлаш ва бериш талаб этилади.
4. Жиноят объектив томонининг зарурий элементи фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига зарар етказиш ҳисобланади.
5. Ўзининг қонунчилик тузилишига кўра, мансаб сохтакорлиги моддий таркибга эга. Модда диспозициясида кўрсатилган ҳужжатга олдиндан ёлғон маълумот ёки тузатишлар киритиш орқали оқибат келиб чиққан вақтдан жиноят тугалланган ҳисобланади.
6. Мансаб сохтакорлиги бошқа жиноятларни содир этиш усули ҳисобланган ҳолларда қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилинади. Масалан, мансаб сохтакорлиги натижасида алдов йўли билан ўзгалар мулкини талон-торож қилишни жиноятлар мажмуи бўйича ЖК 209 ва 168-моддалари билан квалификация қилиш лозим.
7. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади.
Субъектив томоннинг зарурий белгиси сохтакорликни амалга оширувчи мансабдор шахснинг ғаразли ёки бошқа манфаати ҳисобланади.
Мансаб сохтакорлиги ёлғон ҳужжатлардан фойдаланиб, бошқа жиноят содир этиш учун амалга оширилган ҳолатларда, қилмиш жиноятлар мажмуи бўйича, яъни мансаб сохтакорлиги ва бошқа жиноят содир этишга тайёргарлик кўриш сифатида квалификация қилиниши керак.
Мансаб сохтакорлиги негизида ғаразли манфаат субъектнинг расмий ҳужжатларга олдиндан ёлғон маълумотлар ва ёзувлар киритиш, қалбаки ҳужжатлар тайёрлаш ёки тузиш ва бериш орқали моддий манфаатдорлиги ётади.
Мансаб сохтакорлиги мотиви каби, бошқа шахсий манфаатдорлик субъект ўз ҳаракатлари орқали номоддий характерга эга фойда олишидан иборат.
8. Жиноят субъекти - ўн саккиз ёшга тўлган мансабдор шахс ҳисобланади.
“Амалдаги қонунчиликка кўра тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг раҳбарлари ҳам мансабдор шахслар тоифасига кирадилар. Шунинг учун, мазкур мансабдор шахслар томонидан банкка ёки бошқа кредит муассасига хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий-хўжалик аҳволи тўғрисида била туриб ёлғон маълумотларни тақдим қилиш йўли билан кредит ёхуд кредит олиш учун имтиёзларнинг олиниши, кредит маблағларини ўзлаштириш ёки текинга олиш мақсади бўлмаган тақдирда, агар бу хатти-ҳаракатлар оқибатида давлат ёки жамият манфаатларига жиддий зиён етказилган бўлса, Жиноят кодексининг 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан тавсифланиши керак”1.
Мансабдор бўлмаган шахс томонидан расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар ёки ёзувлар киритилган ҳолларда қилмиш ЖК 228-моддаси билан квалификация қилиниши лозим.
9. ЖК 209-моддаси 2-қисмида шарҳланаётган жиноятнинг қуйидаги оғирлаштирувчи ҳолатлари кўрсатиб ўтилган:
а) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;
б) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилганлиги.
10. Такрорийлик белгиси бўйича мансаб сохтакорлигини квалификация қилиш мазкур жиноят камида икки марта содир этилиши (ЖК 209-моддаси 2-қисми “а” банди), шахс уларнинг бирортаси учун судланмаганлиги ва жиноят тергов муддати (судланганлик муддати) ўтиб кетмаганлигини тақозо қилади (ЖК 32-моддаси шарҳига қаранг). Акс ҳолда, такрорийлик мансаб сохтакорлиги жиноятини квалификация қилиш белгиси сифатида қабул қилинмайди.
Мансаб сохтакорлиги такрорийлиги белгисини қайд қилиш учун қуйидагиларни аниқлаш лозим:
* субъектнинг ягоналиги, яъни барча содир этилган жиноятларда ягона субъект бўлиши,
* мансабдор шахс ЖКнинг бир хил моддалари, қисмларида жавобгарлик назарда тутилган камида иккита жиноят содир этган бўлиши;
* ушбу жиноятларнинг ҳар бири жиноий жавобгарликка тортиладиган бўлиши лозим. Башарти жиноятларнинг биринчиси маъмурий, интизомий жавобгарликни келтириб чиқса ёхуд ҳеч қандай жавобгарликни келтириб чиқармаган холатда, иккинчиси жиноий жавобгарликни келтириб чиқарса, такрорийлик вужудга келмайди;
* содир этилган жиноятларнинг ҳар бири мустақил таркибли ҳисобланиши лозимлиги;
* ушбу жиноятлар турли вақтда содир этилган бўлиб, айбдорнинг ягона қасди билан қамраб олинмаслиги лозим.
Мансаб сохтакорлигини такрорий деб эътироф этиш учун такроран содир этилган жиноят тугалланганлиги, ёхуд жиноят содир этишга тайёргарлик кўрилгани ёхуд уни содир этишга қасд этилгани аҳамият касб этмайди. Иштирокчилик шакллари ҳам аҳамиятга эга эмас. Уларнинг бирини содир этишда у ижрочи, иккинчисида - ёрдамчи ва ҳоказо бўлиши мумкин.
11. Аввалги жиноий қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтишидан ташқари, жиноятнинг такроран содир этилиши қуйидаги ҳолларда мансаб сохтакорлиги таркибида такрорийлик квалификация қилиш белгиси мавжуд бўлмайди:
* шахс аввал содир этган мансаб сохтакорлиги жинояти учун қонунда ўрнатилган тартибда жиноий жавобгарликдан озод қилинган бўлса (масалан, жабрланувчи билан ярашиш, айбланувчининг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймон бўлиши, қилмиш ва айбланувчи шахсининг жамиятга хавфи йўқолиши ва ҳоказо);
* айбдор мансабдор шахснинг ҳаракатларида аввалдан давом этиб келаётган расмий ҳужжатларни сохталаштириши, кўра била туриб қонунга хилоф ёзувлар киритиши, тузиши ва бериши, жиноий ҳаракатларни ўз манфаатларини кўзлаб содир қилиб келиши жиноятлар жамини ташкил қилса. Такрорий ва мунтазам давом этиб келаётган жиноятларни тўғри фарқлаш масаласи катта амалий аҳамиятга эга бўлиб, айбдорнинг ҳаракатларига аниқ баҳо беришда жиноий жавобгарликнинг асосини ташкил қилади. Ушбу масалани ҳал қилишда нафақат объектив омиллар, хусусан, давом этиб келаётган жиноий фаолиятдаги бир неча ўхшаш жиноий ҳаракатлар бир-бири билан узвий боғлиқлиги ва ўзининг моҳиятига кўра ягона жиноятнинг айрим бўғинлари ва кўринишлари эканлигини, балки субъектив ҳолатларни ҳам, аввалдан мақсад қилиб қўйилган давом этиб келаётган муайян жиноий фаолиятни амалга ошириш ягона қасдининг мавжудлигини ҳам англатади. Қасд ва мақсаднинг ягоналиги четдан қараганда бир-биридан ажратилган жиноий ҳаракатларни ягона мансаб сохтакорлигида мужассам қилади.
Жиноий ҳаракатларнинг ҳар бири у ёки бу шаклга эга бўлган жиноятнинг мустақил таркибини ҳосил қилса, охиргисидан маълум муддатга вақт билан ажратилган бўлса, айбдор мансабдор шахснинг жиноий ҳаракатлари такрорий деб топилади. Бунда ҳар бир янги содир этиладиган жиноятга нисбатан айбдорда янги қасд ҳосил бўлиб, у такроран содир этилган жиноятда ўз ифодасини топган бўлиши лозим. Шуни таъкидлаш лозимки, айбдорнинг ҳаракатларини такрорийлик белгисига кўра квалификация қилиш учун у аввалги содир этган жинояти учун судланмаган бўлиши ёхуд судланганлик бекор қилинган ёки олиб ташланган бўлиши лозим.
12. (ЖК 209-моддаси 2-қисм “а” бандида назарда тутилган хавфли рецидивист томонидан содир этилган мансаб сохтакорлигининг квалификация қилиш белгиси тушунчаси тўғрисида ЖК 34-моддаси шарҳига қаранг.)
Такрорийликдан фарқли равишда хавфли рецидив белгиси айбдорнинг аввал ҳам худди шундай жиноят содир этгани учун судланган бўлиб, яна янги жиноят содир этишини ангалатади.
Айбдорнинг ҳаракатларини ушбу белгилар бўйича квалификация қилиш учун қуйидаги шартлар бўлиши талаб қилинади:
* айбдорнинг ЖК 209-моддасида кўзда тутилган жиноят ёки бошқа мансаб сохтакорлигини содир этганлигинини аниқлаш;
* мансаб сохтакорлиги учун жиноий жавобгарликка тортилаётган шахсда худди шундай жиноят учун бекор қилинмаган ёки олиб ташланмаган судланганлик мавжуд бўлиши. Мазкур талаблардан бирининг бўлмаслиги мансабдор шахс ҳаракатларида квалификация белгисини аниқлаш имконини бермайди.
13. Уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб содир этилган мансаб сохтакорлиги ЖК 209-моддаси 2-қисми “б” банди бўйича квалификация қилиниши лозим (ЖК 29 ва 207-моддалари шарҳларига қаранг).



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   205   206   207   208   209   210   211   212   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish