I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш



Download 6,47 Mb.
bet217/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

216.1-модда. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш
Ўзбекистон Республикасида ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар, секталар фаолиятида қатнашишга ундаш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса, -
энг кам иш хаққининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноятнинг объекти - суд томонидан тақиқланган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар тузиб ва фаолиятини амалга ошириб, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг нормал фаолиятини бузиш. Жиноятнинг бевосита объекти - диний тенг ҳуқуқлилик, диний бағрикенглик, фуқароларнинг иродасини эркин билдириши, бирлашмаларга бирлашиш конститутциявий ҳуқуқи тўғрисидаги қоидалардан келиб чиқувчи жамоат хавфсизлиги.


(Жамоат бирлашмалари, диний ташкилотлар тушунчалари ҳақида ЖК 216-моддаси шарҳига қаранг.)
Диний оқим бу диний конфессиянинг бир йўналиши, фуқароларни белгиланган оқимга диний белгилар орқали, лекин диний маросим ва удумларни амалга оширишда фарқ қиладиган бирлашмаси (масалан, католик, провослав ва бошқалар).
Диний секта - турли диний оқимларга мансуб кишиларнинг диний, конфессионал аломатларга кўра бирлашган гуруҳи, жамоаси (масалан, ваҳҳобийлик ва бошқалар).
2. Жиноятнинг объектив томони шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар, оқимлар фаолиятида қатнашишга ундашда ифодаланади.
Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш ҳар хил усуллар ва воситалар билан амалга оширилиши мумкин. Бу инсонни ёки унинг яқинларини бундай ташкилот фаолиятида қатнашиш учун жисмоний мажбурлаш бўлиши мумкин. Ундашни кишининг жамоат бирлашмасида, кўпроқ диний ташкилот фаолиятида қатнашгандан сўнг, унинг гуноҳлари ва бошқалар кечирилишини ваъда қилиб алдов йўли билан амалга ошириш мумкин. Кўп ҳолатларда жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга ундаш моддий рағбатлантириш (пул, нарса, мулк ва бошқа қимматбаҳо нарсалар) воситасида амалга оширилади. Ундан ташқари, ундаш тарғибот, ташвиқот йўли билан ва шу сингари ташкилотлар фаолиятида қатнашишга чақириш орқали амалга оширилади.
3. Ушбу шарҳланаётган моддани квалификация қилишда жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари муҳим омил ҳисобланади. У ушбу жамоат бирлашмалари ёки диний ташкилотлар суд қарори билан тугатилган ёки улар ўрнатилган қонунларга риоя қилмаганлиги сабабли тегишли органлар томонидан рўйхатга олинмаган бўлади (Жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотларнинг қонунийлиги ҳақида ЖК 216-моддаси шарҳига қаранг).
4. Ўзбекистон Республикасининг “Жамоат бирлашмалари тўғрисида”ги Қонунида асосий умумий принцип сифатида белгиланишича: “Жамоат бирлашмалари ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенгҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади”. Ушбу принципга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ихтиёрий равишда ҳар хил жамоат бирлашмаларига аъзо бўлиши мумкин ва уларни жамоат бирлашмаларига мажбурлаш йўли билан киритишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Қонунчилик диний ташкилотларнинг ҳам фаолиятини шу тартибда қатъий белгилайди.
Ўзбекистон Республикаси - дунёвий давлат. Давлат динни ва одамларнинг эътиқодини ҳурмат қилиб ва тушуниб, инсоннинг виждон эркинлигини тан олади, динга эътиқод қилиш ёки эътиқод қилмасликка, диний удумларда, расм-русумларда қатнашиш-қатнашмаслик ҳуқуқини беради. Лекин, шу билан бирга, одамларнинг эътиқодни танлашда, диний ташкилотларда қатнашганда таъсир қиладиган ҳар қандай ноқонуний таъсирлардан ҳимоялайди. Шу сабабли, ҳар қандай ноқонуний диний ташкилотларга ундаш тақиқланади. Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги инсоннинг бирлашиш ва виждон эркинлиги ҳуқуқларини тан олиб ҳамда бундай бирлашма бўлиши кераклигини ўрнатиб, жамоат бирлашмаларига қатнашишга ундашни тақиқлайди.
5. Ушбу шарҳланаётган моддада айбдор шахснинг қилмишини квалификация қилишда ушбу айбдор шахсга нисбатан бир йил давомида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 2021-моддаси бўйича маъмурий жавобгарлик қўлланганини аниқлаш зарур. Фақат маъмурий преюдиция бўлган тақдирда, яъни айбдор шахсга нисбатан шунга ўхшаш қилмиши учун маъмурий жазо қўлланган бўлса ҳамда ушбу қилмишни маъмурий жазо қўллангандан сўнг бир йил давомида содир этса, у ЖК 2161-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин (Маъмурий преюдиция ҳақида батафсилроқ ЖК 177-моддаси шарҳига қаранг).
6. Ғайриқонуний жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар фаолиятида қатнашишга жиноий ундаш формал таркибли жиноятдир. Ушбу жиноятни тугалланган деб ҳисоблаш учун ғайриқонуний жамоат бирлашмалари фаолиятида қатнашишга ундаш ҳаракатларини содир этишнинг ўзи кифоя, шарҳланаётган модда учун қилмишнинг оқибати аҳамиятга эга эмас. Агар ундаш усулларидан бирида жисмоний куч ишлатилса, айбдор шахснинг қилмиши жиноятлар мажмуи тариқасида шарҳланаётган модда ва жавобгарликни талаб қилувчи соғлиққа қарши жиноят бўйича квалификация қилинади.
7. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир этилади. Айбдор шахс бошқа шахсни ғайриқонуний жамоат бирлашмаси, диний ташкилот, оқим ёки секта фаолиятида қатнашишга ундаётганлигини англайди ва бошқа шахсларни ҳам ундашни хоҳлайди.
8. Ушбу жиноят субъекти ўн олти ёшга тўлган ақли расо ҳар қандай шахс бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   213   214   215   216   217   218   219   220   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish