I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Ҳокимият ҳаракатсизлиги



Download 6,47 Mb.
bet207/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

208-модда. Ҳокимият ҳаракатсизлиги
Ҳокимият ҳаракатсизлиги, яъни мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, шунингдек, бундай ҳаракатсизлик жиноятга йўл қўйган ҳолда содир этилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Ҳокимият ҳаракатсизлиги жиноятининг моҳияти мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган ҳаракатларни қасддан бажармаслиги натижасида мазкур модда диспозициясида кўрсатилган ижтимоий хавфли оқибатларни келтириб чиқаришидир.


2. Жиноятнинг объекти ЖК 205-моддаси объекти билан бир хил (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
3. Объектив томоннинг зарурий белгилари қуйидагилар ҳисобланади:
* мансабдор шахснинг мансаб вазифасини бажармаслигида ифодаланувчи, шунингдек, жиноят содир этилишига йўл қўйиб бериш билан қўшилиб келувчи қилмиш;
* фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар ёки жиддий зиён етказиш;
* улар ўртасидаги сабабий боғланиш.
Объектив томондан жиноят ҳаракатсизлик орқали, яъни мансабдор шахс ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши шарт ва мумкин бўлган вазифани бажармаслигида ифодаланади.
Ҳокимият ҳаракатсизлиги деганда, мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси юзасидан бажариши лозим бўлган ҳаракатларни бажармаслиги тушунилади. Мансабдор шахснинг ўз хизмат вазифаси доирасига кирмайдиган ҳаракатларни бажармаслиги шарҳланаётган модда таркибини истисно этади.
4. Йўл қўйиб бериш деганда, мансабдор шахснинг жиноятнинг олдини олиши лозим ва мумкин бўлгани ҳолда, жиноят содир этилишига қаршилик кўрсатмаслиги тушунилади.
Мансабдор шахснинг ҳаракатини ҳокимият ҳаракатсизлиги сифатида квалификация қилиш учун бу ҳаракат, қонунга кўра, унинг мансаб ёки хизмат мажбурияти ҳисобланиши керак. Йўл қўйиб бериш мансабдор шахснинг тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятнинг олдини олиш имкониятига эга бўла туриб ҳеч қандай чора кўрмаслиги шаклида намоён бўлади.
5. Ҳокимият ҳаракатсизлиги учун мансабдор шахсни жавобгарликка тортишда, мансабдор шахс ўз хизмат вазифасига кирувчи айнан қайси ҳаракатни содир этганлиги ёки ҳаракатсизликка йўл қўйганлиги ва мансабдор шахс шу ҳаракатни содир этишга имконияти бўлган-бўлмаганлигини аниқлаш зарур.
Ҳаракатсизликнинг юқоридаги кўриниши мансабдор шахсни ЖК 208-моддаси билан жавобгарликка тортишга асос бўлади.
Муайян ҳаракатни амалга ошириш бевосита қонунда ёки бошқа ҳуқуқий ҳужжатда (шартномадан келиб чиқадиган мажбурият бўйича; мансаб ҳолатидан ва бошқалар) белгиланиши мумкин.
6. Ушбу жиноят моддий таркибли жиноят бўлиб, ҳокимият ҳаракатсизлиги орқали жиддий зиён кўрилса, фуқароларнинг ҳуқуқлари қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдорда зарар етказилган тақдирда жиноий жавобгарлик келиб чиқади (Жиддий зиён тушунчаси ҳақида ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
7. Мансабдор шахс ўз хизмат вазифасини қасддан бажармаслиги оқибатида келиб чиққан жиддий зиён билан фуқароларнинг ҳуқуқлари ёки қонун билан қўриқланадиган манфаатларига ёхуд давлат ёки жамоат манфаатларига кўп миқдордаги зарар ўртасида сабабий боғланиш аниқланиши шарт. Сабабий боғланишнинг йўқлиги жавобгарликни истисно этади.
8.Жиноят кодекси 209-моддаси диспозициясида кўрсатилган ҳолатлардан бирининг рўй бериши жиноятни тугалланган деб топиш учун асос бўлади.
9. Ҳокимият ҳаракатсизлиги мансабга совуққонлик билан қарашдан қасддан содир этилиши билан фарқланади. Қасддан содир этилган ҳокимият ҳаракатсизлиги жинояти ҳам тўғри, ҳам эгри қасддан содир этилиши мумкин.
10. Шарҳланаётган модданинг субъекти махсус - мансабдор шахс (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг) ҳисобланади.
Мансабдор шахс ҳаракатсизликка ёки йўл қўйиб беришга олдиндан ваъда берган ҳолларда, унинг ҳаракатлари муайян жиноятнинг ёрдамчиси кўринишида иштирокчилик сифатида квалификация қилиниши лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   203   204   205   206   207   208   209   210   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish