I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш



Download 6,47 Mb.
bet212/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

212-модда. Пора олиш-беришда воситачилик қилиш
Пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган фаолият, шунингдек, манфаатдор шахсларнинг топшириғи билан порани бевосита бериш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорида жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат:
а) такроран, хавфли рецедивист ёки илгари ушбу Кодекснинг 210, 211-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;
в) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Пора олиш-беришда воситачилик қилиш:
а) ҳақ эвазига;
б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш билан;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
г) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилган бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Башарти, пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади.

1. “Воситачилик” сўзи томонлар ўртасида келишувга эришиш, алоқа ўрнатишга кўмаклашиш маъносида ишлатилади. Ўз-ўзидан воситачи бу томонлар ўртасидаги воситачилик фаолиятини амалга оширадиган шахсдир.


Пора олувчи ва берувчидан фарқли равишда, воситачи моддий қимматликлар ва бошқалар эвазига ўз манфаатлари йўлида мансабдор шахс билан бир ҳаракатни бажариш ёки бажармаслик учун ҳаракат қилмайди, балки фақатгина пора олувчи кўрсатмаси билан пора предметини бевосита беради. Бунда воситачи ҳаракатларини 212-модда билан квалификация қилишда, воситачилик учун пора берувчи ёки олувчидан рағбатлантириш олган ёки олмаганининг аҳамияти йўқ. Шу билан бирга, пора олиш-беришни ташкил этувчи шахс, далолатчилик ёки ёрдамчилик қилиб, бир вақтнинг ўзида воситачилик қилса, пора берган ёки олганликда иштирокчилик қилганлиги учун жавобгарликка тортилади. Бундай иштирокчи ҳаракатларини квалификация қилиш тўғрисидаги масала, унинг қасди йўналиши, кимнинг манфаатини кўзлаганлиги, кимнинг - пора олувчининг ёки пора берувчининг ташаббуси билан ҳаракат қилишини назарда тутиб ҳал этилади. Бу ҳолатда ЖК 212-моддаси бўйича қўшимча квалификация қилиш талаб этилмайди.
2. Жиноят объекти давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолият юритишининг белгиланган тартибига тажовуз қилиш объектига мос келади (ЖК 205-моддаси шарҳига қаранг).
3. Жиноятнинг объектив томони манфаатдор шахснинг пора олиш ёки бериш хусусидаги келишувга эришишга қаратилган топшириғига биноан бевосита порани беришда ифодаланади.
Шундай қилиб, воситачилик икки шаклда намоён бўлади:
* пора олиш-бериш тўғрисидаги келишувга эришиш;
* пора предметини бевосита бериш.
4. Пора олиш-бериш ҳақидаги келишувга эришиш деганда, воситачининг пора бериши ёки унинг мансабдор шахс томонидан олинишига хизмат қилувчи ҳар қандай хатти-ҳаракати тушунилади.
5. Пора олиш-беришда воситачилик қилишнинг бошқа шакли манфаатдор шахс топшириғи билан пора предметини бевосита беришда ифодаланади.
6. Корхона, муассаса, ташкилот ёки уларнинг бўлимлари раҳбар кўрсатмаси билан била туриб унга хизмат жиҳатидан бўйсунган шахснинг воситачилик қилиши ЖК 212-моддаси билан квалификация қилиш учун асосдир.
7. Воситачилик пора предметининг ҳеч бўлмаганда бир қисми пора олувчи томонидан олинган пайтдан бошлаб тугалланган жиноят ҳисобланади. Тахмин қилинаётган пора олинмаса, воситачининг ҳаракатлари пора олиш-беришда воситачилик қилишга суиқасд қилиш сифатида квалификация қилинади.
8. Субъектив томондан жиноят тўғри қасд билан содир этилади. Айбдор унинг ҳаракатлари пора олиш-бериш ҳақидаги келишувга эришиш ҳамда пора олувчи ва берувчининг топшириғи билан пора беришга йўналтирилганлигини билади ҳамда буни хоҳлайди.
9. Жиноят субъекти - ўн олти ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс ҳисобланади.
10. ЖК 212-моддаси 2-қисмида воситачилик:
а) такроран, хавфли рецедивист томонидан ёки илгари ЖК 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида;
в) бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
11. Пора олиш-беришда такроран воситачилик қилиш (ЖК 212-моддасининг 2 қисми “а” банди) деганда, шахс томонидан камида икки марта ушбу жиноятни содир этиб, уларнинг бирортаси учун ҳам жавобгарликка тортилмаганлик ва жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ўтиб кетмаганлиги назарда тутилади.
Бир неча ҳаракатлар билан порани беришда воситачилик қилиш такроран воситачиликка кирмайди.
Бир вақтнинг ўзида иккита пора берувчи шахснинг манфаатини кўзлаб, уларнинг ҳар бири учун ҳаракат бажариш мақсадида бир мансабдор шахсга пора беришда воситачилик қилиш, такроран воситачилик сифатида квалификация қилиниши лозим.
12. ЖК 212-моддасининг 2-қисми такроран, хавфли рецедивист томонидан ёки илгари ЖК 210 ёки 211-моддаларида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан (“а” банди) ҳамда кўп миқдорда пора олиш ёки бериш вақтида (“б” банди) содир этилган воситачилик учун жавобгарликни назарда тутади. Мазкур квалификация белгилари ўз мазмунига кўра пора олиш ёки пора беришдаги шундай белгилар билан мос тушади (ЖК 210, 211-моддалари шарҳига қаранг).
13. Бир гуруҳ мансабдор шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён бўлган ҳолда пора олиш-беришда воситачилик қилиш ЖК 212-моддаси 2-қисми “в” банди бўйича квалификация қилинади.
Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб пора олаётганлиги воситачига аён эканлиги деганда, айбдор пора берувчининг топшириғи билан пора предметини айнан олдиндан тил бириктирган мансабдор шахслар гуруҳига бераётганлигини билади. Ушбу ҳолат бўлмаса, қилмиш шарҳланаётган модданинг ушбу банди билан квалификация қилинмайди.
14. ЖК 212-моддаси 3-қисмида пора олиш-беришда воситачилик қилиш:
а) ҳақ эвазига;
б) жуда кўп миқдорда пора олиш ёки беришда;
в) уюшган гуруҳ манфаатларини кўзлаб;
г) масъул мансабдор шахс томонидан содир этилганлиги учун жавобгарлик назарда тутилган.
15. Хизмати эвазига ҳақ олиш тарзидаги жиноят субъектив томонининг факуьтатив белгиси ҳисобланувчи ғаразли манфаат мавжудлиги, қилмишни ЖК 212-модда 3-қисми “а” банди бўйича квалификация қилишни тақозо этади. Бунда ҳақ воситачилик ҳаракатлари амалга оширилишидан олдин ёки кейин олинганлиги аҳамиятга эга эмас. Олинган ҳақ суммаси квалификацияга таъсир этмайди.
16. Жуда кўп миқдорда пора олиш-беришда воситачилик қилиш, яъни энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз баравари ва ундан кўп бўлган миқдорда воситачилик қилиш ЖК 212-моддаси 3-қисми “б” банди бўйича квалификация қилинади (Жиноят кодексининг Махсус қисми VIII бўлимига қаранг).
17. Уюшган гуруҳ манфаатини кўзлаб пора олиш-беришда воситачилик қилинганда, айбдорнинг ҳаракати ЖК 212-моддаси 3-қисми “в” банди бўйича квалификация қилинади. Бунда воситачи унинг ҳаракати уюшган гуруҳ манфаатлари йўлида пора олиш-беришга келишувга эришишга қаратилганини ва бевосита уюшган гуруҳ топшириғи билан пора бераётганлигини билади (ЖК 29 ва 205-моддалари шарҳига қаранг).
18. Воситачиликнинг масъул мансабдор шахс томонидан амалга оширилиши деганда, воситачилик ҳаракатининг мансабдор шахс томонидан ўз хизмат ва мансаб ваколатидан фойдаланиб амалга оширилиши тушунилади. (Масъул мансабдор шахс тушунчаси ва белгилари ҳақида ЖК 205-моддаси шарҳи ва Жиноят кодексининг Махсус қисмининг VIII бўлимига қаранг.)
19. ЖК 212-моддаси 4-қисмида пора олиш-беришда воситачилик қилган шахсни жавобгарликдан озод этиш шартлари кўрсатилган. Пора олиш-беришда воситачилик қилган шахс жиноий ҳаракатларни содир этганидан кейин бу ҳақда ўз ихтиёри билан арз қилса, чин кўнгилдан пушаймон бўлиб, жиноятни очишда фаол ёрдам берган бўлса, жавобгарликдан озод қилинади. Бу шартлар пора бериш (ЖК 211-моддаси) ҳақида ихтиёрий арз қилганлик учун жиноий жавобгарликдан озод этиш шартлари билан бир хилдир.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   208   209   210   211   212   213   214   215   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish