I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet34/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

УЧИНЧИ БЎЛИМ
ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР


IX боб . ҚИЛМИШНИНГ ЖИНОИЙЛИГИНИ ИСТИСНО ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР ТУШУНЧАСИ ВА ТУРЛАРИ


35-модда. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар тушунчаси
Қилмишда ушбу Кодексда назарда тутилган аломатлар расмий жиҳатдан мавжуд бўлса-да, лекин у ижтимоий хавфли, ғайриқонуний ёки айбли бўлмаса, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб топилади.
Қуйидаги ҳолатлар, яъни кам аҳамиятли қилмишлар; зарурий мудофаа; охирги зарурат; ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш; буйруқни ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш; касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик жиноятни истисно қилувчи ҳолатлар деб топилади.

1. Шарҳланаётган модда қонун билан қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар ҳақидаги жиноий-ҳуқуқий институтнинг фундаментал қоидаларини мустаҳкамлайди. Шу йўл билан риоя қилиниши нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун, балки мазкур бўлим қоидаларининг бирини ўзгартириш, унга қўшимча киритиш ёки уни бекор қилишда қонун чиқарувчи учун ҳам мажбурий бўлган қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи сифатида у ёки бу ҳолатлар тан олинишининг асосий қоидалари акс этган. Бундай ҳолатларнинг Жиноят кодексида белгиланиши инсонпарварлик ва адолат тамойилларига амал қилинганлигидан дарак беради.


2. Шарҳланаётган модданинг биринчи қисмига мувофиқ, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар деб шундай ҳолатларга тан олинадики, бунда қилмиш жиноятнинг қуйидаги зарурий аломатларидан ҳеч бўлмаганда бирини ўз ичига олмайди: ижтимоий хавфлилик, ғайриқонунийлик ёҳуд айб. Қонунда қайд этилган белгиларнинг бўлмаслигига кўрсатма ўз-ўзидан келиб чиқмаган, балки "жазо қўллаш таҳдиди билан Жиноят кодекси билан таъқиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш"нигина (Жиноят кодекси 14-моддаси шарҳига қаранг) жиноят деб тан олувчи 14-модда қоидаларидан келиб чиққан. Шундан келиб чиқиб, бу белги ҳеч бўлмаганда бирортасининг йўқлиги содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни жиноят деб топишга имкон бермайди ва тегишинча, мазкур қилмишнинг жиноийлигини истисно қилади. Қилмишни жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлар дейилганида, жиноят белгилари мавжуд бўлса ҳам, жиноят деб ҳисобланмайдиган ҳаракатлар тушунилади.
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси у ёки бу қилмишни жиноят деб топиш масаласини ҳал этишда шахс қилмишида жиноят таркибининг барча элементлари амалда мавжуд бўлиши заруратидан келиб чиқади. Бошқача қилиб айтганда, қилмиш ташқи (расмий) жиҳатдан содир этилиши учун Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида жавобгарлик назарда тутилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликка ўхшаса-да, бироқ жиноят таркибининг барча элементларини ўз ичига олмаса, жиноят деб топилиши мумкин эмас. Бунда жавобгарлик истисно қилинади. Ижтимоий хавфлилик, ғайриқонунийлик, айб тушунчалари ҳақида Жиноят кодекси 14-моддаси шарҳига қаранг.
3. Жиноят кодекси шарҳланаётган моддасида кўрсатилмаган бошқа элементлар қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи сифатидаги бирон-бир ҳолат деб тан олинишига асос бўла олмайди.
Айни вақтда, у ёки бу ҳолатни қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи сифатида тан олиш учун жиноятнинг ҳеч бўлмаганда битта элементини истисно қилишини талаб қилади: ижтимоий хавфлилик, ғайриқонунийлик, айб, яъни ҳамма уч белгининг мужассам бўлиши талаб қилинмайди, улардан бирининг мавжуд эмаслигининг ўзи етарлидир.
4. Қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар ҳақидаги масала умуман бирон-бир қилмиш учун жиноий жавобгарликни аниқлашда эмас, балки фақатгина амалга оширилишининг муайян вазиятидан келиб чиқиб, бошқа мазмунга эга аниқ жиноятнинг содир этилиши ҳолларида юзага келади.
Шундай қилиб, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар муайян қилмишнинг шундай хусусиятини акс эттирадики, бу хусусият унинг ижтимоий фойдалилиги ёки рухсат этилиши (йўл қўйилиши) мумкинлигидан далолат беради. Бунда қилмиш юридик табиати бўйича Жиноят кодексида назарда тутилган жиноят таркиби белгиларига фақат ташқи жиҳатдан ўхшаш бўлади. Бу дегани қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар бевосита жиноят таркиби билан боғлиқдир. Ана шуларга кўра, қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатлар жиноят таркибининг бирор томони ёки белгисининг бўлмаслиги туфайли истисно қиладиган ҳолат ҳисобланади.
5. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисмида қилмишнинг жиноийлигини истисно қиладиган ҳолатларнинг турлари кўрсатилган: кам аҳамиятли қилмишлар; зарурий мудофаа; охирги зарурат; ижтимоий хавфли қилмиш содир этган шахсни ушлаш чоғида зарар етказиш; буйруқ ёки бошқача тарздаги вазифани бажариш; касб ёки хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлган асосли таваккалчилик. Мазкур рўйхат тўлиқ бўлиб, унда кўрсатилмаган бошқа ҳолатлар қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи сифатида топилиш мумкин эмас.
6. Қайд этиш лозимки, қонун нафақат қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларни мустаҳкамлайди, балки Жиноят кодекси шарҳланаётган бобининг 36, 37, 38, 39, 40-моддалари бағишланган уларнинг ҳуқуқийлиги шартларини ҳам тартибга солади. Бу шартларга риоя этмаслик, муайян хулқни қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатлардан бирига тегишлилигини мустасно этади.
7. Жиноят кодексида қилмишнинг жиноийлигини истисно қилувчи ҳолатларнинг белгиланиши: бир томондан жиноий репрессия ораларининг камайишига олиб келса, иккинчи томондан фуқароларнинг ҳуқуқий фаоллигини кучайтиради. Шундай қилиб, мазкур институт нормалари охир оқибат Жиноят кодекси вазифаларини амалга оширишга қаратилгандир.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish