I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet36/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

37-модда. Зарурий мудофаа
Зарурий мудофаа холатида содир этилган, яъни мудофааланувчи ёхуд бошка кишининг шахси ёки ҳуқуқларини, жамият ёки давлат манфаатларини қонунга хилоф тажовузлардан тажовузчига зарар етказган ҳолда ҳимоя қилиш чоғида қилинган ҳаракат, агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, жиноят деб топилмайди.
Тажовузнинг хусусияти ва хавфлилиги даражасига бутунлай мувофиқ келмайдиган мудофаа, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб топилади.
Бошқа шахсларга ёки ҳокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш ёҳуд тажовуздан ўзга йўсинда қутулиш имконияти бор йўқлигидан қатъий назар зарурий мудофаа ҳуқуқи шахсга тегишлидир.
Зарар етказиш мақсадида қасддан ҳужум қилиш истагини қўзғатиш зарурий мудофаа деб топилмайди.

1. Зарурий мудофаа қонун билан муҳофаза қилинадиган объектларни жиноий тажовузлардан муҳофаза қилиш жараёнида тажовузкорга шундай зарар етказиш йўли билан амалга ошириладиган ҳуқуқий мудофаани ўз ичига оладики, бундай мудофаа зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, амалга оширилганда мудофааланувчи шахснинг жиноий жавобгарлигини келтириб чиқаради.. Зарурий мудофаа ўз вақтида жиноятдан характери ва таркиби билан фарқланади - у жиноий ҳаракатнинг олдини олиш ва йўл қўймасликка қаратилганлиги сабабли фуқароларнинг ижтимоий фойдали ҳаракати ҳисобланади. Юқорида келтирилган сабабларни инобатга олиб, қонун зарурий мудофаа ҳолатидаги ҳаракатни, у ташқи белгилари жиҳатидан жиноий тажовуздан фарқ қилмасада, жиноятни истисно қилувчи ҳолат сифатида қарайди.


2. Ҳар бир фуқаронинг ўзи, бошқа шахслар, давлат манфаатларини ва қонун билан қўриқланадиган ҳар қандай бошқа ижтимоий муносабатларни ҳимоя қилиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамлаб қўйилган. Хусусан, Ўзбекистон республикаси Конституциясининг 27-моддасида республика фуқаролари шаъни ва обрўсига, ҳаёти ва соғлиғи, шахсий ҳаёти, эркинлиги ва қадр-қимматига қарши тажовузлардан судда ҳимояланиш, шахснинг шаъни ва обрўсига қарши тажовузлардан зарурий мудофааланиш ҳуқуқига эга эканлигининг белгиланганлиги ушбу масалани ҳал этиш учун раҳбарий аҳамият касб этади. Ўз навбатида шуни айтиб ўтиш жоизки, Жиноят кодекси ҳимоя объекти сифатида шахс, унинг ҳуқуқлари, жамият ва давлатнинг манфаатларини кўрсатади. Юқорида саналган объектлар умумий маънога эга бўлиб Кодексда жазо қўллаш орқали ҳимоя қилинаётган барча ижтимоий мунсоабатларни ўз ичига олади. Бундан ташқари, атроф-муҳитни, мулкни, инсон ва дунё хавфсизлигини муҳофаза қилиши борасидаги муносабатларни бу қаторга қўшиш мумкин.Жиноят қонунига зарурий мудофаа институтининг киритилиши, қонун ҳимоясидаги манфаатларни ғайриқонуний тажовузлардан мудофаа қилишда ҳар бир фуқаронинг фаол қатнашишини таъминлаш мақсадига хизмат қилади. Зарурий мудофаани қўллашнинг зарурати ва асослари жиноят қонуни билан қўриқландиган объектларга (шахсга, давлат ва жамоат манфаатларига) ижтимоий тажовуз қилинганлигидир.
"Зарурий мудофаа тўғрисидаги қонунни қўллаш давлат мулки, жамоат тартиби, бошқа фуқароларнинг ҳаёти, шаъни, қадр-қиммати, манфаатларини тажовуздан қўриқлашга ҳам оиддир”.
3. Зарурий мудофаа тажовузчига актив ҳаракатлар орқали зарар етказилиши сабабли, қонун мудофаа чегарасини белгилайдиган аниқ шартларни кўрсатади. Мудофаанинг бу шартларга мос келмаслиги зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб ҳисобланади ва бу ҳаракат жиноят деб тан олинади.
Зарурий мудофаанинг асосий шартлари миллий назария ҳамда суд амалиёти ёрдамида ишлаб чиқилган бўлиб, Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддасида умумлашган шаклда ўз ифодасини топган. Мазкур шартлар зарурий мудофаа ҳолатини акс эттирувчи икки элементга тегишлидир: тажовуз ҳамда ундан ҳимоя.
Шу ўринда таъкидламоқ жоизки, фақат мана шу шартларнинг мавжудлиги шахс ҳаракатларини зарурий мудофаа сифатида квалификация қилиш учун асос бўлади.
4. Зарурий мудофаа тажовуз ва ҳимоядан иборат эканлиги сабабли унинг ҳуқуқийлиги шартлари ҳам тажовуздан зарурий мудофааланишнинг ҳуқуқий шартлари ва ҳимояга хос зарурий мудофаанинг ҳуқуқий шартларига бўлинади. Мазкур шартлар тажовузни зарурий мудофаанинг мустақил элементи сифатида талқин қилишга имкон беради. Улар тажовузнинг кўриниши, унинг характери, мавжудлиги ва реаллиги. Тажовуз қилинганда кўрсатилган ҳимоя ҳамма шартларга жавоб бергандагина зарурий мудофаанинг асоси сифатда тан олинади. Акс ҳолда, миллий жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг мазкур институти қўлланилмайди.
5. Зарурий мудофаадаги тажовузчининг маълум қилмишида намоён бўлади. Тажовузчининг ҳаракати пассив ёки актив бўлиши мумкин. Қилмишнинг баҳоланишига ҳеч ҳам таъсири бўлмайди. Тажовуз (ҳужум) хоҳ қасддан амалга оширилган бўлсин, хоҳ эҳтиётсиз ҳаракат ёки ҳаракатсизликдан келиб чиқсин, зарурий мудофаани амалга оширишга тўсқинлик қила олмайди, чунки, қонун шахс, жамият ва давлатни қасд ҳамда эҳтиётсиз ҳаракатлардан бир хил муҳофаза қилади.
6. Тажовузчига зарар етказиш орқали ҳимояланишга ундаги қилмишдан муҳофаза қилинаётган муносабатларга зудлик билан ҳамда муқаррар зиён етказиш хавфи мавжуд бўлиши лозим. Шундагина, тажовузчига жисмоний таъсир кўрсатиш орқали ижтимоий хавфли қилмишнинг олди олинади. Муқаррарлик деганда, тажовуз бошланган, лекин тугалланмаган ижтимоий хавфли ҳаракат тушунилади. Суд амалиётининг гувоҳлик беришича, зарурий мудофааланишга олиб келган қилмишларга агрессия ҳамда бузғунчилик хусусиятига эга бўлган зўравон ҳаракатлар: ҳаётга, соғлиққа, жинсий эркинликка қарши жиноятлар, безорилик, ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатиш каби жиноятлар киради.
Шу билан бирга, бир қанча ҳуқуққа хилоф тажовузлар мавжудки, уларга тезкор ҳамда муқаррар зиён етказиш хавфи мавжуд эмас. Бундай қилмишлардан эса зарар етказиш орқали ҳимояланиш мумкин бўлмайди. Меҳнатга оид ҳуқуқларнинг бузилиши, туҳмат, пора бериш ва шунга ўхшаш жиноятлар шулар жумласидандир. Шу сабабли, юқорида кўрсатилган шартлар мавжуд ҳолда етказилган зарар зарурий мудофаа сифатида талқин қилинмайди, зарар етказган шахс умумий асосларда жавобгарликка тортилади. Шу ўринда таъкидламоқ жоизки, тергов органлари ҳамда суд ҳар бир ҳолатга эътибор билан ёндошмоқлари лозим. Содир этилган қилмишда зарурий мудофаанинг белгилари мавжудлиги эмаслиги ишни холисона кўриб чиқишга имкон яратади.
7. Зарурий мудофаадаги тажовузнинг иккинчи шарти бўлиб, Жиноят кодексининг шарҳланаётган моддасида кўрсатилган ҳуқуққа хилоф характер ҳисобланади.
Ижтимоий хавфли тажовуз деб, Жиноят кодексининг махсус қисмида назарда тутилган ҳаракатлар содир этган шахснинг жавобгарликка тортилганлиги ёки руҳий касаллик туфайли жиноий жавобгарлик ёшига етмаганлиги сабабли ва бошқа асосларга кўра, жавобгарликдан озод қилинганлигидан қатъи назар, Жиноят кодексининг 37-моддаси доирасида ҳимояланишига асос берувчи ҳаракатлар тушунилади. Бунда ҳуқуққа хилофлиликнинг белгиси фақат тажовузнинг объектив томонига тааллуқлидир. Бу дегани, Жиноят кодексидаги керакли норманинг диспозициясида кўрсатилган қилмиш ҳуқуққа хилоф ҳисобланади.Ижтимоий хавфли тажовуз жиноий ҳаракат бўлиши ёки жиноий ҳисобланмаган ижтимоий хавфли қилмиш бўлиши мумкин. Шарҳланаётган моддадаги субъект характеристикаси қилмишнинг ҳуқуққа хилоф эканлигига таъсир кўрсатмайди. Шундай қилиб, тажовуз ақли норасо, жиноят субъекти ёшига етмаган шахс томонидан содир этилса, жиноят сифатида қаралмайди. Бундай шахслар жиноят субъекти бўлиб ҳисобланмасалар-да, уларнинг ҳаракат ёки ҳаракатсизлиги ҳуқуққа хилофлилик хусусиятини йўқотмайди.
8. Субъектнинг ҳуқуқга хилоф қилмишига унинг ижтимоий ҳолати яъни мансабдор шахс эканлиги ёки эмаслиги таъсир кўрсатмайди. Ҳар қандай ҳолатда агар унинг ҳаракатида жиноят белгилари мавжуд бўлса, унга нисбатан зарурий мудофаа қўлланилиши мумкин.
Лекин айрим ҳолларда мансабдор шахслар ташқи кўринишдан ҳуқуққа хилоф қилмишдек кўринган, аслида эса бунақа бўлмаган ҳаракатни содир этишлари мумкин. Бундай ҳаракатга махсус воситалар, қуроллардан фойдаланиш мисол бўлиши мумкин. Шундай ҳолатларда мансабдор шахсларнинг ҳаракатлари қонун доирасидами ёки ҳуқуққа хилофлилигини формал критерий белгилаб беради. Мансабдор шахс ҳаракати фуқароларнинг ҳуқуқларига зиён етказмаган ҳолда қонун белгилаган ҳолда амалга оширилади.
Агар мансабдор шахснинг ҳаракати қонунга мос тушмаса ва ҳуқуққа хилофлилиги яққол намоён бўлса, зарурий мудофаа қўллашга йўл қўйилади.
9. Шунга эътибор бериш лозимки, қонун фақат Жиноят кодексида таъкидланган тажовузлардан мудофааланишга йўл қўяди. Шу сабабдан, кодексда таъқиқланмаган бўлса-да, қонунга зид ҳаракатни амалга ошираётган шахсга нисбатан, ижтимоий хавфли бўлишидан қатъи назар, зарар етказилиши мумкин эмас.
Зарурий мудофаанинг асосий шартларини шундай талқин қилиш жиноят қонунчилигининг адолатли ҳамда инсонпарварлик қоидаларига мос равишда қўллашга имкон яратади, негаки ҳар қандай ижтиомий хавфли ҳаракат эмас, балки жиноят деб ҳисобланган қилмишларгагина зарурий мудофаа қўлланилади.
10. Формал жиҳатдан ҳамда ўзида жиноят таркибининг белгилари мавжудлиги жиҳатидан Жиноят кодексида жавобгарлик белгиланган айрим жиноятлар мақсадга кўра, ҳуқуққа хилоф қилмиш деб қаралмайди. Кам аҳамиятли, охирги зарурат бўлиши жиноятни инкор қилувчи ҳолатларда амалга оширилган қилмиш ҳуқуққа хилоф эмас. Бунга қарши ҳимояланган шахсларнинг ҳаракатини ижтимоий хавфли жиноят, демак жиноий жазоланадиган қилмиш деб белгилаш лозим. Негаки, улар бу ҳаракатлар характерини олдиндан белгиланади.
11. Зарурий мудофаанинг асосий шарти бўлиб, тажовузнинг мавжудлиги ҳисобланади.
Тажовузнинг мавжудлиги деганда, ҳаракат ёки ҳаракатсизлик орқали инкор қилиб бўлмас, ҳамда муқаррар етказиладиган ижтимоий хавфли зарар белгиларининг уйғунлиги тушунилади. Яъни, тажовузнинг бошланғич ва якуний ҳолатини аниқлашдан иборат.
Қуйидаги ҳолатларда ҳуқуққа хилоф қилмишнинг мавжудлиги намоён бўлади:
* реал таҳдид шароитида ҳуқуққа хилоф тажовузни амалга ошириш;
* тажовуз жараёнида яъни унинг бошланишидан, то охиригача бўлган давр.
12. Ҳимоя қилинаётган муносабатга муқаррар зарар етказиш хавфи мавжуд бўлиб қолгандагина шахснинг ҳаракатларида ҳуқуққа хилоф тажовуз борлиги тушунилади.
Шундай ҳолда, шахс тажовузнинг ўзини олдини олишга қаратилган зарурий мудофааланиш чораларини кўради. Мудофааланувчи ҳуқуққа хилоф ҳаракат ёки ҳаракатсизликнинг бошланишини кутиб туриши шарт эмас. Ахир бундай ҳолатда шахс қонун ҳимоясидаги ҳолатни хавф остига қўйиши мумкин.
Ҳуқуққа хилоф тажовузни амалга ошириш хавфининг мавжудлиги масаласини ҳал қилишда тергов ҳамда суд органлари фактларга асосланган ҳолда мудофааланувчининг субъектив тасаввуридан келиб чиқиб, амалга оширадилар. Бошқача қилиб айтганда, зарурий мудофаани амалга ошираётган шахс ҳолатида тажовузчининг ҳаракатларига асосланган ҳолда ҳуқуққа хилоф тажовузнинг содир бўлиши хавфи мавжудлигини билади. Сўзлар, ҳаракатлар қурол кўрсатиш билан қўрқитиш ва бошқа ҳаракатлар бунга мисол бўлади.
Агар зарар етказиш хавфи келиб чиқмаган ҳолатларда, яъни тажовуз мавжуд бўлмаганда зарурий мудофаа ҳам бўлмайди.Шунингдек, зарар фақат тажовузчининг ўзига етказилади. Зарурий мудофаа актини қўллаш вақтида учинчи шахсга нисбатн зарар етказилмайди. Агар зарурий мудофаа актини қўллаш вақтида учинчи шахсларга зарар етказилса, жавобгарлик умумий асосларга биноан айбнинг хусусиятиг қараб ҳал қилинади. Бундай ҳолатда зарар етказилган бўлса, шахс умумий асосларга кўра жиноий жавобгарликка тортилади.
13. Тажовузнинг бошланиши ҳамда унинг якуни тўғрисидаги масала алоҳида эътиборга лойиқ. Негаки, тажовуз давомийлиги унинг амалга ошириш жараёнини белгилаб беради. Ижтимоий хавфли тажовузга мувофиқ келувчи зарурий мудофаа ҳуқуқийлигининг муҳим шарти унинг мавжудлиги, яъни тажовузнинг бошланғич ва якуний ҳолатини аниқлашдан иборат.
Жиноий тажовузнинг бошланиши деганда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексида кўрсатилган жиноят белгиларини ифодаловчи ҳаракат ёки ҳаракатсизликларнинг хронологик жиҳатдан содир этиш тушунилади. Мазкур таркибнинг тўлиқ бўлиши, қилмишда тажовузнинг барча белгилари мавжуд бўлиши аҳамиятга эга эмас. Масалан, ўғирлик шахс томонидан бировнинг мулкини қўлга киритишдан бошланган ҳисобланади, воқеанинг бошқа ривожи аҳамиятсиз.
Тажовузнинг фактик тугалланиши деганда зарар етказиш вужудга келган ёки жиноий оқибат келиб чиққан вақт билан белгиланади.
Қуйидаги ҳолатлар билан тажовуз якунини талқин қилиш мумкин:
* тажовузчининг иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда (суиқасд) ёки ўз хоҳиши билан жиноий ҳаракатдан тўхташи;
* тажовузчининг ўз мақсадига эришиши орқали тугалланишида ифодаланади..
14. Шунга эътибор бериш керакки, тажовузнинг якуни аниқ қилмиш элементларининг умумийлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак, шунда устунлик тажовузчининг ижтимоий хавфли мақсадга эришиш масаласига қаратилади. Агар жиноий мақсадга тажовузчи эриша олмаган бўлса, ва у бу мақсадга эришишдан тажовузнинг маълум жараёнида воз кечмаган бўлса, тажовуз тугалланган деб тан олинмайди. Тажовузнинг бошланғич ва якуний ҳолатини аниқлаш зарурий мудофаада ҳуқуқийлик ҳолатининг борлиги ёки йўқлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учунгина эмас, шунингдек, қонун муҳофазасидаги объектларга ижтимоий хавфли тажовуз содир этилганида ёки шундай тажовуздан мудофааланишда зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш фактини аниқлаш учун ҳам керак.
Зарурий мудофаа ҳолатида бўлган деб ҳисоблаш учун ҳимоя бевосита тажовуздан олдин амалга оширилиши керак. Айрим ҳолларда, агар ҳимояланувчи тажовуз тугалланганлигини билмай қолиб тажовуздан сўнг тажовузчига зарар етказса ҳам зарурий мудофаа сифатида талқин қилинади. Тажовуз тугагандан кейин мудофаани давом эттиришни зарурий мудофаа деб топилмайди. Зарурий мудофаа ҳолати тажовуз тугагандан сўнг ҳам бўлиши мумкин, агар агар ҳимояланувчи иш ҳолатларига кўра, тажовуз тугаган вақтини англай олмаган бўлса, ҳужум вақтида тажовузга нисбатан ва бошқа ашёларнинг ҳимояланувчи қўлига ўтиб қолишининг ўзи тажовуз тугаганлигидан далолат бермайди.
15. Тажовузнинг олди олинган ёки тугагандан сўнг ва ҳимоя воситаларини қўллаш зарурияти аниқ йўқолганда ҳимояланувчининг тажовуз қилувчи зарар еткзганликдаги ҳаракати зарурий мудофаа ҳолати содир этилган деб ҳисобланмайди. Бундай ҳолатларда жавобгарлик умумий асосларда юз беради.
Судланувчининг бундай ҳаракатларига тўғри ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида судлар юз берган воқеанинг барча ҳолатларини ҳисобга олиб, бу ҳаракатлар улар томонидан ижтимоий хавфли тажовуз сабабли кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида содир этилган - этилмаганлигини аниқлаш зарур.
16. Тажовузни тавсифловчи зарурий мудофаанинг сўнгги шарти бўлиб, тажовузнинг реаллиги ҳисобланади. Тажовузнинг реаллиги деганда, тажовузнинг ҳимояланувчи хаёлида бўлмай, балки ҳақиқатдан ҳам (объектив) рўй берганлигидир. Реал тажовуз белгиси зарурий мудофаани хаёлий мудофаадан чегаралашга ёрдам беради.
17. Хаёлий мудофаа сифатида реал ижтимоий хавфли тажовуз мавжуд бўлмаганида тажовузчи сифатида талқин қилинган шахсга зарар етказиш ҳолати тушунилади. Бунда шахс ҳолатга нисбатан хато тасаввурга эга бўлади. Хаёлий мудофаада зарар етказиш ижтимоий хавфли ҳисобланади, шунинг учун бундай ҳаракат жавобгарлик масаласига хато берилган баҳога қараб умумий асосларда ҳал қилинади. Хаёлий мудофаа деб муайян бир вазиятда шахс ўзига нисбатан ҳужум қилинди деб, аслида бўлмаган тажовузга нисбатан мудофаа актини қўллайди.
18. Судлар зарурий мудофаа билан реал хавф бўлмаган ҳолда хато тасаввур асосда тажовуз мавжуд деб фараз қилган шахснинг хаёлий мудофаасини ажратмоқлари лозим.
Агар ҳодиса ҳолатларига кўра, мудофаа чораларини қўллаган шахс ўзининг янглишганини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган бўлса, унинг ҳаракатлари зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб ҳисобланиши керак.
Агарда шахс тажовузнинг аслида бўлмаганлигини билган ёки билиши мумкин бўла туриб, бировга зарар етказса, унинг ҳаракатларида зарурий мудофаа ҳолати мавжуд бўлмайди. Бундай ҳолда қилмиш иш ҳолатларига қараб Жиноят кодексининг эҳтиётсизликдан зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан жавобгар қилинади.
19. Хаёлий мудофаа ҳолатида шахсга зарар етказилса, ҳимояланувчи ҳаракатларини зарурий мудофаа сифатида квалификация қилиш даркор.
Агар ҳодиса ҳолатларига кўра, мудофаа чораларини қўллаган шахс ўзининг янглишганини билмаган ва билиши ҳам мумкин бўлмаган бўлса, унинг ҳаракатлари зарурий мудофаа ҳолатида содир этилган деб ҳисобланиши керак. Хаёлий мудофаа сифатида шундай ҳолатлар тушуниладики, бундай жиноий қилмиш якунланганидан сўнг ҳуқуққа хилоф тажовузга нисбатан ҳимоя қўлланилади, лекин шуни эсдан чиқармаслик керакки, ҳимояланувчи ишнинг ҳолатига кўра тажовузнинг якунланганлигини англай олмаган бўлиши лозим.
Бундай ҳолатда ҳимоя қўллаган шахснинг ҳаракатлари зарурий мудофаа сифатида қаралганлиги сабабли мазкур институтнинг тўғрилигини белгиловчи шартлар қўлланилиши керак. Агар хаёлий мудофаа натижасида реал тажовуз шартлари чегарасидан ошган ҳолда шахсга зарар етказилса, бу ҳаракат зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш сифатида квалификация қилинади. Шахс эса қонун доирасида белгиланган жавобгарликка тортилади. Бошқача қилиб таърифлайдиган бўлсак, хаёлий мудофааланувчи жабрланувчига нисбатан ўз ҳаракатларининг ижтимоий аҳамиятини билмаса, ўзининг тасаввури хато эканлигини англамаса ва англаши мумкин ҳам бўлмаса, хаёлий мудофааланувчининг айби бўлмайди. Бундай ҳолда хаёлий мудофаани зарурий мудофаа деб топилади.
- шахс тажовузнинг аслида йўқ ва хаёлийлигини била туриб, иш ҳолатларига кўра ҳам уни албатта билиши мумкин бўлгани ҳолда зарар етказса, унинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг эҳтиётсизлик орқасида зарар етказганлик учун жавобгарликни назарда тутувчи моддаси билан тавсифланиши лозим.
20. Шуни айтиш жоизки, хаёлий мудофаа ҳолати фақат иш ҳолатларига кўра хаёлий тажовуз намоён бўлгандагина мавжуд бўлади. Хаёлий тажовуз деганда шундай ҳолатлар тушуниладики, бунда ҳуқуққа хилоф қилмишнинг юқори ёки паст даражаси мавжудлиги тахмин қилинади.
Агарда тажовуз хаёлий мавжуд бўлмаса-да, шахс хаёлий мудофаа ҳолатида зарар етказадиган бўлса, унинг ҳаракатларини зарурий мудофаа эмас, балки қасд мавжуд бўлган жиноят сифатида квалификация қилиш зарур. Бундай ҳолат шахс ҳаракатлари хаёлий мудофаа асосида эмас, балки айбдорнинг асослаб бўлмас шубҳаси натижасида келиб чиқади, негаки бу ҳаракатларда хаёлий тажовуз мавжуд бўлмайди.
21. Ҳимояга хос бўлган зарурий мудофаа ҳуқуқийлигининг муҳим шарти - ҳимоянинг аниқ шароитда тажовузнинг хусусияти ва хавфлилигига мос бўлишидир. Тажовуз ҳамда ҳимоянинг аниқ мавжудлиги шахс қилмиши зарурий мудофаа ҳолатида эканлигидан далолат беради. Мазкур элементларнинг шунчаки уйғунлиги шахс қилмишини зарурий мудофаа сифатида квалификация қилиш учун етарли бўлмайди. Элементлар талаб доирасида бир-бири билан уйғунликда боғланган бўлиши керак.
22. Зарурий мудофаадаги ҳимоя қонунда белгиланганидек, ижтимоий хавфли тажовуз натижасида маълум ҳаракатларда акс этади. Шу ўринда таъкидламоқ жоизки, мазкур ҳаракатлар актив характерга эга, яъни ҳаракатлар ҳимояланувчи шахс ташаббуси билан амалга оширилади. Ҳимоя жараёни, ҳужум ҳамда ҳимоя воситалари тажовузчи ва ҳимояланувчида бир хил бўлиши талаб қилинмайди. Бундан ташқари, ҳимояланувчининг актив ҳаракатлари бевосита тажовузчига қарши йўналтирилганлигида намоён бўлади.
23. Зарурий мудофаада ҳимояланишга қаратилган ҳаракатлар ижтимоий хавфли бўлсада, у қонунда белгиланган мудофааланувчининг ташаббуси билан амалга ошириладиган фаол хатти-ҳарактлардан иборатдир. Лекин шундай ҳолатлар ҳам мавжудки, улар зарурий мудофаа, деб ҳисобланмаслиги керак. Масалан, тажовуз қилинаётган вақтда мудофааланувчининг ҳаракатларитажовуздан чекиниш, қочиш каби “пассив” характерга эга бўлса ва бунда тажовузчига зарар етказилган бўлса ҳам (масалан, тажовузчи мудофааланувчини ушлаш мақсадида унинг орқасидан қувган вақтида йиқилиб жароҳат олган бўлса, бундай ҳаракатлар нафақат зарурий мудофаа, балки жиноят, деб ҳам тан олинмайди.) Негаки, мазкур ҳаракатларда ҳатто жиноятнинг формал белгилари ҳам мавжуд эмас.
24. Зарурий мудофаадаги ҳимоя тўғрилигининг мажбурий шартлари бўлиб, унинг мақсадга йўналтирилганлиги, яъни ҳимояланувчи шахс ҳаракатларнинг ижтимоий фойдали мақсадга эришишга қаратилган объектив ва субъектив белгилар тизими тушунилади. Субъектив белгилар тизими тажовуз йўналтирилган белгиланган ижтимоий муносабатларни ҳимоя қилиш талаблари намоён бўлади. Шуни инобатга олиш керакки, ҳимоя ҳаракатлари нафақат ҳимояланувчи ҳуқуқ ва манфаатларига тажовуз қилинганда, балки бошқа шахс, ташкилот, муассаса, жамият ва давлат манфаатларига нисбатан қаратилиши мумкин. Бунда тажовузнинг йўналтирилганлиги аҳамиятга эга эмас.
Зарурий мудофаани қўллаш ҳар бир шахснинг субъектив ҳуқуқи ҳисобланади. Шунинг учун, бошқа шахсларга қаратилган тажовузнинг олдини олишга қарор қилиш ҳимояланувчининг истагига боғлиқ. Шахснинг қилмиши ижтимоий фойдали бўлмаса ёки жиноят қонуни билан қўриқландиган муносабатларга тажовуз қилишга қаратилган бўлса, бундай қилмиш жиноят деб баҳоланади.
Ижтимоий фойдали мақсадга эришишга қаратилган зарурий мудофаа мавжуд бўлмаса, шахснинг ҳимоя ҳаракатларини аҳамиятсиз қилиб қўяди, айрим ҳолатларда эса жиноий, масалан, зарурий мудофаани махсус уюштириш жиноят ҳисобланади. Бу шундай ҳолатки, шахс зарурий мудофаа кўринишида зарар етказиш мақсадида англаган ҳолда бошқа шахсда агрессив ҳаракатлар уйғотадиган шароитлар яратади. Бундай ҳолларда ҳимояланувчи ижтимоий фойдали мақсадга эришиш учун эмас, балки ўзида мавжуд айрим сабабларга кўра ҳаракатланади. "Ҳимояланувчи"нинг бундай ҳаракатлари қасд мавжуд жиноят сифатида баҳоланиши лозим. Зарар етказиш мақсадида ҳужумни махсус уюштирган шахс ҳолати зарурий мудофаа деб тан олинмайди (муштлашувни уюштириш, қасос олиш актини амалга ошириш). Бундай ҳаракат умумий асосларга кўра квалификация қилинади.
25. Зарурий мудофаанинг мақсадга йўналтирилган зарурий шарти бўлиб, субъектив томонидан ҳимояланувчининг ҳаракатлари ижтимоий фойдали мақсадга қаратилганлигида ифодаланади.Ҳимояланувчи амалга оширилаётган ҳаракатларининг ижтимоий фойдали характерга эга эканлигини англаши лозим. Кимда ким ҳужумни амалга ошираётган шахснинг ҳуқуққа хилоф тажовузларини билмаган ҳолда бартараф этса, яъни унинг ҳуқуқ билан белгиланган манфаатларга зарар етказса, шахс ҳаракатларда зарурий мудофаа ҳолатидаги ҳимоя мавжуд эмас деб қаралади. Бунда шахснинг иродавий ҳолати катта аҳамиятга эга, яъни ҳимояланувчи тажовузнинг олдини олиб, ижтимоий фойдали мақсадга эришишни кўзлаган бўлиши керак. Шундай қилиб, зарурий мудофаанинг мақсади нафақат шахснинг ҳимоя ҳаракатлари орқали ижтимоий фойдали натижага эришиш, балки ўша шахснинг ўз ҳаракатларини англашини ва бу мақсадга эришишни хоҳлашини талаб қилади.
26. Зарурий мудофаанинг кейинги асосий шарти бу зарурий мудофаа вақтида зарар уни ҳаётдан маҳрум қилиш, соғлигига зарар етказиш, мулкни нобуд қилиш ва бошқалар фақат тажовузчига етказилиши мумкин. Учинчи шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари жамият ёки давлат манфаатларига зарар етказилишига йўл қўйилмайди. Қонуннинг бундай талаби зарурий мудофаани амалга ошириш ҳуқуқи тажовузчининг ҳуқуққа хилоф ҳаракатлари натижасида келиб чиқишига асосланади. Шуни инобатга олиш зарурки, зарурий мудофаа шароитида тажовузчига зарар етказиш чоғида ким тажовузни амалга ошираётгани, бундан ташқари тажовузчи ҳамда мудофааланувчи ўртасида қандай муносабат борлиги инобатга олинмайди. Шу сабабли, мудофаа мудофааланувчининг яқинларига (турмуш ўртоғи, қариндоши, дўсти), фуқаро ёки ҳукумат вакилига нисбатан амалга оширилиши мумкин.
27. Ҳимоя қаратилган қилмишни содир этмаётган учинчи шахсларга нисбатан ҳуқуққа хилоф тажовузни олдини олиш мақсадида зарар етказиш зарурий мудофаа ҳисобланилмайди.
Агар тажовуз натижасида мудофааланувчи томонидан бошқа шахсларга зарар етказилган тақдирда, унинг қилмиши:
* жиноят кодексида белгиланган талабларга жавоб берса, охирги зарурат сифатида;
* содир этилган жиноятда барча зарурий шартлар мавжуд бўлган ҳолларда хаёлий мудофаа қоидалари бўйича зарурий мудофаа ёки эҳтиётсизлик орқасидан содир этилган жиноят сифатида;
* умумий шартлар асосида қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида содир этилган жиноят сифатида;
* айбсиз ҳолда зарар етказиш сифатида, бундай ҳолларда қилмиш Жиноят кодексига биноан жавобгарликка тортиш учун асос бўлмайди, деб квалификация қилиниши мумкин.
28. Ҳимояга хос бўлган зарурий мудофаа ҳуқуқийлигининг муҳим шарти - ҳимоянинг аниқ шароитда тажовузнинг хусусияти ва хавфлигига мос бўлишидир. Зарурий мудофаанинг бу белгиси “тажовуз ва ҳимоянинг мутаносиблиги,” деб номланади. Судлар зарурий мудофаа аломатлари бор ёки йўқлиги масаласини ҳал этишда ҳимояланиш ва ҳужум воситаларини ҳисобга олишдан ташқари тажовузчи томонидан ҳимояланувчига туғдирилган хавфнинг характери, ҳимоянинг кучи ва тажовузни қайтариш имкониятлари, шунингдек ҳужум ва ҳимояланувчининг кучи нисбатларига таъсир кўрсатувчи ишдаги барча ҳолатлар (ҳужум қилувчи ва ҳимояланувчиларнинг сони, уларнинг ёши, жисмоний қуввати, қуроли, жой, вақт ва бошқалар)ни ҳисобга олишлари зарур. Агар тажовуз бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, мудофааланувчи ҳужум қилувчиларнинг ҳар бирига нисбатан гуруҳдаги барча тажовузчилар ҳаракатининг характери ва хавфлилик даражасига қараб тегишли ҳимоя чораларини кўришга ҳақли.
29. Бундай ҳолатда тажовуз характери сифатида жиноий мақсаднинг ташқи кўриниши, яъни қилмишнинг объектив томони сифатли характеристикаси (тавсифи) намоён бўлади.
Тажовузнинг характерини баҳолашда қўлланиладиган тузилмавий элементлар унинг жадаллиги, тўсатданлиги, қатъийлиги ва унинг жиноий мақсадга эришишишида намоён бўлади. Бундан ташқари, тажовуз характерини аниқлашда жиноий мақсадга эришиш йўлини ҳам (зўравонлик биланми ёки аксинча) инобатга олмоқ зарур.
Мудофаанинг тажовуз хусусияти ва хавфлилиги даржасига мувофиқ келишининг асосий талаби - мудофаанинг жиноий тажовуз ички томонига мос келишидир. Қилмишнинг ички томони унинг ижтимоий муносабатларга жиноий зарар етказишга йўналтирилганлиги орқали изоҳланади.Зарурий мудофаадаги тажовузнинг хатарлигига қараб ҳимоя қўллаш жиноий қилмишнинг ички томонидан белгиланади.
Ички томон деб аниқ ижтимоий муносабатлар (жиноят объектига) зарар етказиш амалга оширилаётган жиноят тушунилади. Объектнинг қиймати қанчалик юқори бўлса, қилмиш шунчалик хатарлидир. Шундай қилиб, тажовузнинг хатарлилигини белгиловчи хусусият шуки, бунда жиноят унинг зарарлигидан тавсифланади. Жиноят учун зарар қанча катта бўлса қилмиш шунча хатарли ҳисобланади.
Ҳимоянинг тўғрилигини белгиловчи яна қуйидаги элементлар инобатга олинади: ҳужум қилувчи ва ҳимояланувчилар сони, уларнинг ёши, жисмоний қуввати, қуроли, жойи, вақти ва бошқалар. Бундан ташқари, ҳимояланувчи маълум бўлган тажовузчи шахси; тажовуз содир бўлишигача бўлган вақт давомида тажовузнинг ҳимояланувчига нисбатан агрессив муносабати; ҳимояланувчи жинси; ҳимоя воситаларининг мавжудлиги ва улардан фойдаланиш характери; ҳимояланувчининг руҳий ҳолати.
30. Зарурий мудофаа ҳолатида кўрсатилаётган тажовузга нисбатан шахсга ёки бир гуруҳ шахсларга қаратилганлиги мос келиши керак. Агар тажовуз бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилган бўлса, мудофааланувчи ҳужум қилувчиларнинг ҳар бирига гуруҳдаги ҳамма тажовузчилар ҳаракатининг характери ва хавфлилик даражасига қараб, тегишли ҳимоя чораларини кўришга ҳақли. Шу билан бирга, бир гуруҳ шахслар томонидан содир этилаётган тажовуз характер ҳамда хавфлилиги гуруҳдаги алоҳида шахснинг ҳолатидан эмас, балки гуруҳнинг барча аъзолари ҳаракатидан келиб чиқиб белгиланади. Шу сабабдан, бир гуруҳ шахслар томонидан тажовуз амалга оширилса, ҳимояланувчи ҳужум қилувчиларнинг ҳар бирига нисбатан гуруҳдаги барча тажовузчилар ҳаракатининг характери ва хавфлилик даражасига қараб тегишли ҳимоя чораларини кўришга ҳақли.
31. Шуни инобатга олиш керакки, ҳимояга тегишли барча элементлар бирдай қаралганда мувофиқ ҳисобланади. Тажовуз туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида мудофааланувчи мавжуд хавфнинг характерини ҳамма вақт ҳам аниқ англай олмаслиги ва мудофаанинг тажовузга нисбатан номувофиқ усулини танлаши мумкин.
32. Тажовуз туфайли вужудга келган кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида ҳимояланувчи ҳамма вақт ҳам юз берган хавфнинг характерини аниқ англаб олмаслиги ва ҳимоянинг тажовузга нисбатан мувофиқ усулини танлай олмаслигини судлар эътиборда тутишлари керак. Агар тажовуз қилувчига ҳимояланувчи томонидан етказилган зарар, тажовуз қилувчининг етказган зараридан кўп бўлса ва тажовуз оқибатида етказилган зарарни тўла қопласа ҳамда ҳимояланиш тажовузнинг характери ва хавфлилик даражасига нисбатан бутунлай номувофиқ бўлишига йўл қўйилмаган бўлса, бундай ҳолда ҳимояланувчининг ҳаракатларини зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб содир этилган деб ҳисоблаш мумкин эмас. Зарурий мудофаа ҳолатидаги шахснинг етказган зарари кўрсатилган тажовузга нисбатан кам, тенг ёки кўп миқдорда бўлиши мумкин. Бироқ, бу ҳолат қилмишни зарурий мудофаа деб топмасликни англатмайди. Негаки, зарурий мудофаадаги муҳим ҳолат тажовуздан келиб чиқадиган зарарни камайтириш (охирги заруратдек) эмас, балки ижтимоий манфаатларни ҳимоялашдир.
33. Қонунда агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилмаган бўлса, ҳимоя ҳуқуқийдир, деб белгилаб қўймлган. Тажовузнинг хусусияти ва хавфлилик даражасига бутунлай мувофиқ келмайдиган мудофаа, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш деб топилади. Бироқ, бундан олдин ўрганиб чиқилган шартлардан фарқли ўлароқ, шахс ҳаракатларининг мавжуд белгига мос келмаслиги (яъни зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиши) бундай ҳимоя ҳолати мавжуд эмаслиги ҳамда қилмишнинг умумий асосларда баҳоланиши талаби қўйилишини эмас, балки қонун орқали жавобгарликни енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳолашни талаб қилувчи зарурий мудофаа чегарасидан четга чиққан ҳолдаги қилмиш деб квалификация этишни тақозо этади. Шу ўринда айтиб ўтиш жоизки, зарурий мудофаа чегарасида четга чиқиш. фақат Жиноят кодекси билан ҳимоя қилинган тажовузчининг ҳуқуқ, эркинлик ва манфаатларига зарур етказгандагина ўзининг жиноий-ҳуқуқий аҳамиятига эга бўлади. Жиноят қонуни билан ҳимоя қилинмайдиган объектларга зарар етказиш зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш сифатида қаралмайди ва Жиноят кодекси асосида жавобгарликка тортилмайди. Бироқ, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш натижасида бошқа объектларга зарар етказилган бўлса, маъмурий, фуқаролик ҳуқуқий жавобгарликни келтириб чиқариши мумкин.
34. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш объектив ва субъектив белгиларга эга. Объектив томонидан зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш мудофаанинг тажовуз характери (хусусияти) ва хавфлилик даражасига мувофиқ бўлмаслигида намоён бўлади. Бунда тажовузчига жиноий қилмиш содир бўлганда келиб чиқиши мумкин бўлган оқибатга қараганда оғирроқ зарар етказилади.
Бундай ҳолатдаги ҳимоя заруратдан эмас, балки баҳо бера олмасликдан келиб чиқади. Мазкур ҳимоя тажовуз характери ва хавфлилик даражасига реал ҳолатга мос келмаган ҳамда ҳимоя воситалари ва усулларини қўллаш орқали келиб чиқиши мумкин.
35. Шуни инобатга олиш керакки, зарурий мудофаа чегарасида четга чиқиш деб баҳоланиши учун қатъий белгиланган ҳолат бўлиши керак:
- аниқ қилмишдаги зарурий мудофаани белгиловчи шартларни қамраб олган зарурий мудофаа ҳолати бир вақтнинг ўзида шахснинг хаёлий тажовузидан ўзини ҳимоя қилиб, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиши мумкин. Агарда хаёлий мудофаада шахс ҳаракатлари орқали реал тажовузга мувофиқ келмаган зарар етказса, қилмиш зарурий мудофаа чегарасида четга чиқиш деб квалификация қилиниши керак.
36. Зарурий мудофаа чеграсидан четга чиқишнинг субъектив томондан айбнинг қасд шакли, хусусан, зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишга нисбатан қасд ва жиноий оқибатга нисбатан эҳтиётсизлик билан тавсифланади. Амалдаги жиноят тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, зарурий мудофаа чегарасида четга чиқиш деб ҳимоянинг тажовуз характери ва хавфлилик даражасига мос келмаслигига шубҳа туғдирмайдиган аниқ ҳолат тушунилади. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқилган ёки чиқилмаганлигини аниқлашда субъектив томоннинг мақсади, яъни айнан тажовуздан мудофааланишнинг мақсадига эътибор бериш лозим. Агар бундай мақсад бўлмаса, қилмиш зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш, деб квалификация қилинмаслиги керак.
Шундай қилиб, Жиноят кодекси зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишга нисбатан қасдни (тўғри ёки эгри) белгилайди.
Тажовузчига унинг ҳужумини қайтариш вақтида эҳтиётсизлик билан етказилган зарар жиноий жавобгарликни келтириб чиқармайди. Негаки, ҳимояланувчида жиноий оқибатга нисбатан эҳтиётсизликнинг ўз-ўзига ишониш ёки бепарволик кўринишлари мавжуд бўлади. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказилганлик тажовузчининг ўлимига олиб келса, ҳимояланувчининг айби тажовузчининг ўлимига нисбатан эҳтиётсизлик оқибатида юз берган бўлса, Жиноят кодексининг 107-моддаси билан квалификация қилиниши керак.
Агар "ҳимояланувчи" зарурий мудофаа чегарасида четга чиқиш ҳолатида жиноий оқибатнинг келиб чиқишини англаса ёки унинг келиб чиқишини хоҳласа ёхуд йўл қўйиб берса, унинг ҳаракатлари мустақил қасд мавжуд бўлган жиноят сифатида квалификация қилиниши керак. Бироқ, бундай ҳолат суд томонидан енгиллаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланиши зарур.
37. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишнинг субъектив томони зарурий элементи бўлиб ҳимояланувчи инобатга олган мақсад ҳисобланади: бунда тажовуздан мудофааланишнинг мақсадига эътибор бериш лозим. Бундай мақсаднинг бўлмаслиги қилмиш зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш, деб квалификация қилинмаслигига асос бўлади.
38. Агар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш оқибатида тажовузчининг ўлими юз берса ёки унга оғир тан жароҳати етказилса, ҳимояланувчи Жиноят кодексининг 100-107-моддаларига мувофиқ жавобгарликка тортилади. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб одам ўлдириш Жиноят кодекси 97- моддасининг иккинчи қисмининг “а”, “б”, “д”, “р”, “с” бандларида кўрсатилган ҳолатларда содир этилган ҳолларда ҳам Жиноят кодексининг 100 - моддаси билан ҳам квалификация қилиниши лозим.
39. Суд ва тергов органлари зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб содир этилган қасддан одам ўлдириш, қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш жиноятларини кучли ҳаяжонланиш ҳолатида юз берган одам ўлдириш, оғир ёки ўртача оғир тан жароҳатлари етказиш жиноятларидан фарқ қила билишлари керак. Бунда шуни назарда тутиш керакки, кучли руҳий ҳаяжонланиш оқибатида содир этилган жиноятларда жабрланувчига зарар етказиш ҳимояланиш мақсадида бўлмайди, демак, зарурий мудофаа ҳолатида ҳам юз бермайди. Бундан ташқари жабрланувчининг хатти-ҳаракатлари туфайли тўсатдан юз берган руҳий ҳаяжонланиш жиноятлари (Жинят кодексининг 98, 106-моддалари) худди шундай ҳаяжонланиш таъсири остида вужудга келади, зарурий мудофаа чегарасидан чиқиб содир этилган жиноятлар учун эса бундай белги бўлиши шарт эмас..
Агар ҳимояланувчи тўсатдан юз берган кучли руҳий ҳаяжонланиш оқибатида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқса, айбланувчининг ҳаракати Жиноят кодексининг 100 ёки 107-моддалари билан квалификация қилиниши керак.
40. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқишни таҳлил қилганларида фақатгина умумий формулировка билан чекланиб қолмасликлари керак. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш сифатида баҳолаш учун ишнинг аниқ ҳолатига асосланиш тақозо этилади. Хусусан, судланувчининг ҳаракатларида зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш аломатлари бор деб ҳисоблаганда, иш ҳолатини умумий таърифлаш билан чегараланмай, ҳукмда иш юзасидан аниқланган ҳамма ҳолатларга асосланиб, ҳимоянинг ҳужум характери ва хавфлилик даражасига бутунлай номувофиқ эканлигини англатувчи ўз хулосасида баён қилишлари керак.
41. Зарурий мудофаа актини қўллаш ҳар бир шахснинг шахсий ҳуқуқидир ва бундай ҳуқуқни амалга ошириш фақат ўнинг ўзигагина боғлиқ бўлиб, бу ҳуқуқ зарурий мудофаани қўллаш вақтида амалга оширилади. Зарурий мудофага бўлган ҳуқуқнинг субъекти бевосита ўзига ёки бошқа шахслар, жамият ва давлат манфаатларига қарши қаратилган тажовузга нисбатан мудофааланувчи шахс ҳисобланади. Бунда мазкур субъектнинг муомалага лаёқатлилиги аҳамиятга эга эмас. Бундан ташқари, шахснинг лавозим ҳамда ижтимоий аҳволи ҳам аҳамият касб этмайди. Зарурий мудофааланиш ҳуқуқи ҳар бир шахсда туғилгандан келиб чиқади ва у хоҳ оддий фуқаро бўлсин, чет эллик ёки мансабдор шахс, бу ҳуқуқдан фойдалана олади.
Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиш субъекти бўлиб эса фақат мувофиқ жиноят субъектлари ҳисобланади. Зарурий мудофаа чегарасидан четга чиқиб, одам ўлдириш, оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш учун 16 ёшга тўлган ақли расо шахс жавобгарликка тортилади.
42. Шуни таъкидлаш жоизки, зарурий мудофаа ҳуқуқи - бу шахс жамият ёки давлат манфаатларига қарши қаратилган ижтимоий хавфли тажовуз келиб чиққанда, бундай тажовуздан ҳимояланиш борасидаги ҳар бир шахснинг ўзига тегишли аҳлоқий ҳуқуқидир. Шунинг учун, ҳар бир шахс зарурий мудофаа ҳуқуқидан фойдаланиш кераклиги ёки керак эмаслигини ўзи ҳал қилади. Бунда бу ҳуқуқдан фойдаланиш қанақадир ташқи ҳолатларга боғлиқ бўлмайди. Масалан, "бошқа шахсларга ёки ҳокимият органларига ёрдам сўраб мурожаат қилиш". Яна мазкур ҳуқуқни амалга оширишда "қочиб қутилиш… ёки тажовузга қарши актив равишда мудофааланиш ҳуқуқини бермайдиган бошқа усуллардан фойдаланиш" имконияти мавжуд эмас. Бироқ, белгиланган доирадаги шахслар учун зарурий мудофааланиш ҳуқуқи аҳлоқий категория доирасидан ҳуқуқий белгиланган соҳага ўтади. Бундай шахслар қаторига қонунда тўғридан-тўғри кўрсатиб қўйилган ёки хизмат юзасидан жиноятчиликка қарши кураш олиб бориш, одамларни қутқариш, жамоат тартибини сақлаш вазифаси юклатилган шахслар киради (масалан, милиция, ички ишлар органларининг бошқа қисмлари, миллий хавфсизлик хизмати ходимлари, инкассатор ва бошқалар). Зарурий мудофаанинг мазкур шахслар томонидан амалга оширилиши уларнинг юридик мажбурияти ҳисобланади.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish