I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Такроран жиноят содир этиш



Download 6,47 Mb.
bet31/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

32-модда. Такроран жиноят содир этиш
Ушбу Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, Кодексда алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади. Тамом бўлган жиноят ҳам, жазога сазовор бўлган жиноятга тайёргарлик кўриш ёки жиноят содир этишга суиқасд қилиш ҳам, шуниндек иштирокчиликда жиноят содир этиш ҳам такроран жиноят содир этиш деб топилади.
Агар шахс илгари содир этган қилмиши учун жавобгарликдан ёки жазодан озод қилинган бўлса, жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
Умумий қасд билан қамраб олинган ва ягона мақсадга йўналтирилган бир жиноят таркибини ташкил қилувчи бир-бирига ўхшаш бир неча жиноий қилмишлардан иборат бўлган (давомли) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
Вазифаларни узоқ вақт мобайнида бажармасликдан иборат бўлиб, бир жиноятнинг узлуксиз таркибини ташкил қилган (узоққа чўзилган) жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.

1. Бир шахс томонидан бир вақтнинг ўзида ёки турли вақтда бир қанча жиноятларни содир этиши - тергов-суд амалиётида кўп учрайдиган ҳодисалардир. Жиноят ҳуқуқида бу ҳодиса бир қанча жиноят содир этиш деб номланади.


Бир қанча жиноят содир этиш ҳуқуқий нуқтаи назардан тегишли ҳуқуқий оқибатларга олиб келувчи жиноятнинг муайян шаклларини акс эттирувчи жиноий-ҳуқуқий атама сифатида тавсифланиши лозим. Шахс томонидан унинг жиноий жавобгарликка тортилишигача бир вақтнинг ўзида ёки турли вақтда тизимли равишда жиноят содир этиш ҳоллари ёки илгари содир этган жинояти учун судланганидан кейин, содир этилган икки жиноий қилмишнинг ҳеч бўлмаганда бири учун жиноий-ҳуқуқий оқибатлари тугамаган ёки олиб ташланмаган (муддати ўтмаган) бўлса, шунингдек жиноят ишини қўзғатишга процессуал тўсиқлар бўлмаса, бир қанча жиноят содир этиш ҳолатлари юзага келади.
2. Жиноят кодекси 32-моддасининг биринчи қисмига мувофиқ, Жиноят Кодекс Махсус қисмининг айнан бир моддасида, қисмида, жиноят қонунида алоҳида кўрсатилган ҳолларда эса, турли моддаларда назарда тутилган икки ёки бир неча жиноятни шахс турли вақтларда содир этган, аммо уларнинг бирортаси учун ҳам судланган бўлмаса, такроран жиноят содир этиш деб топилади.
Мазкур қонунчилик таърифидан келиб чиқиб, такроран жиноят содир этишнинг бир қанча белгиларини ажратиб кўрсатиш мумкин:
* шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятнинг содир этилиши;
* жиноятнинг турли вақтларда содир этилиши;
* айнан бир моддада, қисмда, баъзи ҳолларда эса, турли моддаларда назарда тутилган янги жиноятнинг содир этилиши;
* шахснинг содир этилган жиноий қилмишларидан бирортаси учун ҳам шахс судланган бўлмаслиги.
Такроран жиноят содир этиш деганда илгари муайян жиноят содир этган шахс томонидан, илгариги қилмишининг ҳуқуқий оқибатлари олиб ташланмасдан, янги жиноят содир этиш ҳоллари тушунилади. Жиноят қонуни маъносида такроран жиноят содир этиш (умуман, бир қанча жиноят содир этиш сингари) бир шахс томонидан ҳар бири жиноий жазога сазовор, жиноят бўлмиш ижтимоий хавфли ҳаракатларни камида икки марта содир этишини назарда тутади. Шу сабабдан, айбдорнинг бири Жиноят кодекси 14-модддасига мувофиқ, жиноят деб ҳисобланмайдиган ва маъмурий ёки интизомий ҳуҳуқбузарлик сифатида ёҳуд аҳлоққа хилоф ҳаракат сифатида квалификация қилинадиган, иккинчиси эса жиноят бўлиб ҳисобланадиган қилмишлари такроран жиноят содир этишни ташкил этмайди. Масалан, майда безорилик (Маъмурий жавобгарлик туғрисидаги кодекснинг 183-моддасида кўзда тутилган) ва қўпол безорилик (Жиноят кодекси 277-моддаси) такроран жиноят содир этиш (шу жумладан, бир қанча жиноят содир этиш)ни ташкил этмайди.
Жиноят кодекси қатор диспозицияларида маъмурий преюдиция назарда тутилган ҳолларига қарамай ҳаракатларидан бири ўзида маъмурий ҳуқуқбузарлик, бошқаси - жиноий қилмиш белгиларини акс эттирувчи шахс қилмиши такроран жиноят содир этиш белгилари бўйича квалификация қилиниши йўл қўйиб бўлмайдиган ҳолатдир. Масалан, Жиноят кодекси 183-моддаси бўйича жиноий жавобгарликка маъмурий тартибда жавобгарликка тортилгандан кейин бир йил мобайнида монополияга қарши қонунларни такроран бузган шахслар тортилиши лозим. Бироқ маъмурий преюдициянинг мавжудлиги жиноий жазога сазовор жиноятларнинг ҳам маъмурий преюдициясида такроран содир этишни тан олиш имкони ва зарурати сифатида қабул қилиниши мумкин эмас. Шарҳланаётган модданинг мазмуни қонун чиқарувчи такроран жиноят содир этиш деганда айбдор томонидан ҳам биринчи, ҳам кейинги ҳолларда жиноят қонуни нуқтаи назаридан жиноят деб топиладиган ҳаракатларни содир этишини назарда тутгани шубҳасиздир.
3. Жиноятни такроран содир этишнинг зарурий белгиси бўлиб шахс томонидан икки ёки ундан ортиқ жиноятларни кетма-кет содир этиши ҳисобланади. Жиноятларнинг турли вақтларда содир этилиши (кетма-кет содир этилиши) уларнинг бир-биридан вақт бўйича ажратилиши, яъни уларнинг ҳар бири кейингисидан кичик бўлса-да, муайян вақт оралиғи билан ажратилишини тақозо этади. Вақтдаги узилиш давомли бўлмаслиги мумкин, бироқ у ҳар доим бир жиноятни бошқасидан ажратиш имконини бериши лозим. Бироқ, бундай вақт оралиғи содир этилган жиноятлар ўртасида айбдорнинг ҳуқуққа хилоф ҳулқи жиноятга қарши йўналтирилганлигининг барқарорлик даражаси ва хавфлилигини акс эттирувчи ўзаро ички алоқаси ва боғлиқлиги йўқотилишига олиб келган ҳолатда давомли бўлиши мумкин эмас.
Шахс томонидан содир этилган биринчи (илгариги) ва янги (кейинги) жиноят ўртасида ўзаро алоқа ва боғлиқлик мазкур шахс жамиятга қарши (жиноий) ҳулқининг давом этиши сифатида қараш имконини берувчи такроран жиноят содир этишда мавжуд бўлади. Мазкур алоқа қайд этилишининг жиноий-ҳуқуқий усули бўлиб, илгари содир этилган жиноят учун жиноий жавобгарликка тортиш муддатлари ҳисобланади. Оқибатда, илгариги ва кейинги содир этилган жиноят ўртасида олдинги жиноятнинг жиноий-ҳуқуқий оқибатларини бекор қилмайдиган муддатларгина ўтиши мумкин. Илгариги ва кейинги жиноят ўртасида биринчи қилмишнинг жиноий-ҳуқуқий аҳамиятини бекор қилувчи катта вақт даври ўтган бўлса, жиноятларнинг бундай бирикуви, такроран жиноят содир этиш ҳақида сўз юритиш имконини бермайди.
Жиноятларнинг турли вақтда (кетма-кет) содир этилиши бир қанча жиноят содир этиш белгиси сифатида мазкур тушунчани жиноятларнинг идеал мажмуи тушунчасидан фарқлаш имконини беради.
Жиноятларнинг идеал жами деганда Жиноят кодекси Махсус қисми турли моддаларида назарда тутилган икки ёки бир неча жиноий қилмишни бир вақтнинг ўзида битта жиноий ҳаракат билан содир қилишга айтилади. Жиноятни такроран содир этишда айбдор томонидан содир этилган ҳар бир ҳаракат жиноят қонуни нуқтаи назаридан мустақил жиноят деб топилади. Бунда бир жиноят ҳар доим бошқасидан ажратилган бўлади, ўзаро боғлиқ бўлса-да, турли вақтларда содир этилади. Такроран жиноят содир этиш, деб топилган барча жиноятлар бир-бирига боғлиқ бўлади. Такроран жиноят содир этишнинг субъектив томони унинг барча белгилари билан ўзига хос ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлиб, жиноятни тўғри квалификация қилиш ва адолатли жазо тайинлашда муҳимдир.Такроран жиноят содир этиш ўз навбатида юқоридаги белгиларга кўра давомли узоққа чўзилган рецидив жиноятлардан фарқ қилади.
Моҳиятан, жиноятларни турли вақтларда содир этиш субъектда жамиятга қарши қарашлар ва мотивлар барқарорлигининг гувоҳлиги, айбдор шахсининг юқори ижтимоий хавфлилиги кўрсаткичи бўлиб ҳисобланади. Жиноятларни турли вақтда содир этиш субъектнинг турли хил ҳаётий вазиятларда бўлиши ва ижтимоий нормалар ҳамда жиноят қонунига мувофиқ, ҳулқ-атвор вариантини танлаш реал имкониятига эга бўла туриб, қонун билан таъқиқланган ҳулқ-атворни танлашини кўрсатади. Ҳар бир муайян вазиятда тегишли ҳулқ-атворни танлашда шахс ҳуқуққа хилоф вариантларни танлар экан, бу жамиятга қарши ҳаракатлари қарашларининг барқарорлиги, муайян ҳаётий позицияси, унинг юқори ижтимоий хавфлилигидан далолат беради.
4. Жиноятни такроран содир этиш - бир хил, баъзан эса бир турдаги жиноятлардан иборат ўзига хос тузилишга эга барқарор алоқалар тизимидир. Шу билан бирга, қонун баъзи ҳолларда такроран жиноят содир этишнинг махсус шартларда ҳам бўлиши мумкинлигини мустаҳкамлайди. Бундай шартлар бўлиб қонун чиқарувчи такроран жиноят содир этиш белгиларига жиноят қонуни бошқа моддаларида жавобгарлик назарда тутилган бошқа жиноятларни содир этиш ҳолларини киритишини ҳисоблаш мумкин. Масалан, қонун чиқарувчи "илгари ушбу Кодекснинг 118-моддасида назарда тутилган жиноятни содир этган шахс томонидан" жумласини келтиради. Мазкур жумла бир турдаги ва турли хилдаги жиноятларга тегишлидир. Бу каби таркиблар Кодексда кўп, уларга қуйидагилар киради: 104-модда учинчи қисм "б" банди, 105-модда иккинчи қисм "к" банди - қасддан одам ўлдириш билан; 118-модда иккинчи қисм "б" банди, 119-модда иккинчи қисм "б" банди - 128-модда иккинчи қисм "б" банди билан биргаликда; 131-модда иккинчи қисм "б" банди - Жиноят кодекси 135-моддаси ва 137-моддалари билан биргаликда ва бошқалар.
Бир хил (бир-бирига ўхшаш) жиноятлар бўлиб Жиноят кодекси битта моддаси ёки қисмида жавобгарлик назарда тутилган жиноятлар ҳисобланади. Бу жиноятлар ўзининг объектив ва субъектив белгилари билан мос келади. Такроран жиноят содир этишни ташкил этувчи иккинчи ва кейинги жиноятлар катта хавф туғдиради, чунки каттароқ зарар, кўпроқ жабрланувчиларга зарар етказиши мумкин. Мазкур ҳолатни эътиборга олиб, қонун чиқарувчи такроран жиноят содир этишни кўпгина жиноятларнинг квалификация белгиларига киритади (масалан, 97-модда иккинчи қисм "р" банди, 118-модда иккинчи қисм "б" банди, 135-модда иккинчи қисм "а" банди ва бошқаларга қаранг).
Бир турдаги жиноятлар - жавобгарлиги Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли бобларида назарда тутилган бир хил объектларга тажовуз қиладиган ва бир хил айб шаклларида мотиви тўғри қасд билан содир этиладиган жиноятлардир. Масалан, ўғрилик, талончилик, босқинчилик, ўзганинг мулкига эгалик қилишга қаратилган фирибгарлик, Жиноят кодекси 97-моддаси биринчи қисми бўйича оддий қасддан одам ўлдириш ва Жиноят кодекси 97-моддаси иккинчи қисми бўйича оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам ўлдириш.
Қоида тариқасида, такроран жиноят содир этиш бир хил жиноятларни содир этишни ташкил этади; масалан, валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш (Жиноят кодекси 117-моддаси) мазкур жиноятни яна бир бор содир этилган ҳолдагина такроран содир этилган деб топилади. Бунда мажбурий шарт бўлиб валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш бўйича бирорта ҳам жиноят учун судланганликнинг йўқлиги ёки, аксинча, жавобгарликдан озод этилганлиги ёхуд бундай қилмишлар учун илгари жазоланганлиги ҳисобланади.
Жиноят кодексида назарда тутилган алоҳида ҳолларда жиноятни такроран содир этиш нафақат бир хил, балки бир турдаги ёки турли турдаги жиноятларнинг бирикувидан ташкил топади. Масалан, номусга тегишдан (118-модда) сўнг содир этилган жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш (119-модда) каби бир турдаги жиноятларни айбдорнинг бу жиноятларнинг бирортаси учун ҳам судланмаган тақдирда такроран жиноят содир этиш деб квалификация қилиш лозим. Акс ҳолда, сўз жиноятлар рецидиви ҳақида боради. Бунга мисол сифатида бир турдаги жиноят таркибларидан дарак берувчи таркиблар махсус кўзда тутилган мансабдорлик жиноятларини содир этишни келтириш мумкин. Масалан, Жиноят кодекси 210-модда иккинчи қисми "а" банди; 211-модда иккинчи қисми "а" банди; 212-модда иккинчи қисми "а" банди; 213-модда учинчи қисми "а" банди.
Ҳар хил турдаги жиноятларни такроран содир этиш деб жавобгарлик Жиноят кодекси Махсус қисм моддаларида алоҳида назарда тутилган ва мазкур тажовуз Махсус қисм турли бобларига тегишли жиноятларни содир этиши топилади. Бошқача қилиб айтганда, кейинги ижтимоий хавфли қилмиш турли хил турдош объектларга тажовуз қилади.
5. Шахснинг содир этган жиноятлардан бирортаси учун ҳам судланганлик фактининг йўқлиги - такроран жиноят содир этишни жиноятлар рецидивидан фарқлашга имкон берувчи асосий белгилардан биридир. Мазкур белгининг мазмуни шундан иборатки, такроран жиноят содир этишни ташкил қилувчи ҳар бир жиноят жиноий-ҳуқуқий оқибатга эга бўлади. Бу шуни англатадики, жиноятни такроран содир этиш фақатгина айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилмаган ёки Жиноят кодекси Умумий қисми XII боби қоидалари асосида жиноий жавобгарликдан озод этилган ёхуд Жиноят кодекси Умумий қисми XIII бобида назарда тутилган ҳолатлар асосида жазодан озод этилган ҳоллардагина мавжуд бўлади.
Таъкидлаш жоизки, олдинги жиноятларнинг бўлишида аҳамиятга эга жиноий-ҳуқуқий оқибатлар қаторига жиноий жавобгарликка тортиш муддатларининг(ошиб кетмаган бўлиши) сақланиши киради (Жиноят кодекси 64-моддаси шарҳига қаранг). Судланганлик каби жиноий-ҳуқуқий оқибат (унинг айбдор шахсдан олиб ташланмаган ёки ўчмаганлиги ҳолларида) фақат рецидивга, табиийки, бир қанча жиноят содир этишнинг мазкур шаклига тегишли шартлар мавжуд бўлса, тегишли бўлади.
6. Агар шахс илгари содир этган жинояти учун қонунда назарда тутилган тартибда жиноий жавобгарлик ёки жазодан озод қилинган бўлса, жиноят такроран содир этилган деб топилмайди.
Жиноятни такроран содир этиш белгиси кўпгина моддаларда ижтимоий хавфли қилмишнинг квалификация белгиси бўлганлиги сабабли шахс томонидан содир этилган жиноятлар мазкур ҳолда Жиноят кодекси моддасининг такроран жиноятни содир этиш учун жазони назарда тутувчи тегишли қисми бўйича квалификация қилинади (масалан, Жиноят кодексининг 118-моддаси иккинчи қисми "б" банди; 164-модда учинчи қисм "а" банди; 170-модда иккинчи қисм "а" бандлари ва бошқалар)
Муайян жиноят таркиби конструкциясида мазкур баҳоловчи белги назарда тутилмаган бўлса, қилмиш суд томонидан Жиноят кодексининг 56-моддаси иккинчи қисми "н" банди асосида жазони оғирлаштирувчи ҳолат сифатида ҳисобга олинади.
7.Такроран жиноятни содир этиш белгилари тугалланган ва тугалланмаган жиноятларга ҳам, шунингдек иштирокчиликда содир этилган жиноятларга ҳам тегишлидир. Қонуннинг мазкур қоидаларидан, тугалланмаган ва иштирокчиликда содир этилган жиноятлар жиноий жазога сазовор ҳулқ-атвор деб топилар экан, тегишли равишда такроран жиноятни содир этиш белгилари мавжудлигида шахс, Жиноят кодексининг Махсус қисми тегишли моддалари бўйича Умумий қисм 25-моддаси (тайёргарлик ёки суиқасд) тегишли қисмига ва такроран жиноят содир этиш квалификациясини назарда тутувчи Махсус қисм моддаси муайян банди ва қисмига ҳавола қилиниб жавобгарликка тортилади. Иштирокчиликда содир этилган жиноятларга ҳам квалификация қоидалари айбдорнинг роли ва иштирокчилик шакли кўрсатилган ҳолда қўлланилади.
8. Шарҳланаётган модданинг иккинчи қисми шахс жиноий жавобгарликдан ёки жазодан озод этилган ҳолларда такроран жиноят содир этиш белгисини истисно қилади.
Жавобгарликдан ва жазодан озод қилишнинг барча асослари ҳам такроран жиноят содир этиш ва бир қанча жиноят содир этиш қоидаларига бирдай қўлланилавермайди. Такроран жиноят содир этиш ёки илгари ҳам қасддан жиноят содир этганлик учун судлангандан сўнг янгидан қасддан жиноят содир қилиш қуйидаги ҳолларда жазони оғирлаштирувчи ҳолат деб ҳисобланмайди:
биринчи марта содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликка тортиш муддати ўтган бўлса;
судланганлиги белгиланган тартибда олиб ташланган ёки ўчган бўлса;
ёинки илгари содир этган жиноий хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик қонун билан бекор қилинган бўлса;
Жиноят кодексининг 65, 66,66-1 68, 69, 70, 71, 76-моддаларига биноан шахс илгари содир этган жинояти учун жиноий жавобгарликдан ва жазодан озод этилган бўлса”.
Жиноят кодексининг 65, 66, 66-1, 68, 69, 70, 71, 76-моддалари ва жавобгарлик ва жазога тортиш муддатлари қоидалари қўлланилишига нисбатан шахс жиноий жавобгарлик ва жазодан озод этилган деб ҳисобланади; бу ҳолат жиноятни такроран содир этишни истисно этади. Бошқа моддаларнинг қўлланилиши бундай асосларни бермайди.
9. Бир неча жиноят содир этиш учун бир неча алоҳида жиноятларни содир этиш хосдир. Алоҳида жиноятлар ўзининг объектив белгилари бўйича турли тарзда тавсифланади. Улардан баъзилари ташқи шакли бўйича шунчалик оддий ва аниқки, уларни бир марталик жиноят сифатида квалификация қилишда шубҳа ва қийинчиликлар туғдирмайди. Масалан, айбдор шахс калитларни танлаш йўли билан омборни очади ва у ердан мол-мулкни ўмаради. Бу каби қилмишларнинг бир марталиги айбдор томонидан битта ҳаракатнинг содир этилиши ва унинг натижасида битта оқибатнинг келиб чиқиши билан тавсифланади. Бу бир марталик жиноятга мисол бўлади.
Мураккаб жиноий қилмишлар - бу шундай қилмишларки, бир ҳаракатдан иборат бўлиб, бир неча ижтимоий хавфли оқибатларни келтириб чиқарадиган ёки битта оқибатга олиб келган бир неча ҳаракатлар ёхуд бир қанча оқибатларга олиб келган бир неча хатти-ҳаракатлардир.
Адабиётда, одатда, мураккаб жиноятларнинг уч тури ажратиб кўрсатилади: таркибли, давомли ва узоққа чўзилган жиноятлар. Мураккаб жиноятларнинг (мураккаб таркибли жиноятларнинг) биринчи тури бир қилмиш билан квалификация қилинувчи таркиб сифатида назарда тутилмаган ва муайян жиноятнинг конструктив таркиби бўлиб ҳисобланмайдиган бир неча жиноятларни содир этишда ифодаланади. Бошқача қилиб айтганда, муракаб таркибли жиноят деганда, ҳар бир мустақил жиноят ҳисобланган икки ёки ундан ортиқ оддий таркибли жиноятлардан иборат бўлган жиноий қилмиш тушунилади.
Жиноятнинг бу тури жиноят мажмуи бўйича квалификация қилиниши лозим. Агар жиноятлар конструктив равишда таркибга киритилса, бу ҳолда улар квалификация билан қамраб олинади ва Махсус қисм бошқа моддалари бўйича қўшимча квалификацияни талаб этмайди. Бу жиноий қилмишлар Махсус қисм моддаларининг ҳуқуқий конструкциясида назарда тутилади ва уларнинг таркибий қисми бўлиб ҳисобланади.Мураккаб айбли жиноятлардан Жиноят кодексининг икки ёки ундан ортиқ моддалри билан квалификация қилинадиган бир неча жиноятлар содир қилишнинг фарқини аниқлаш қилмишни тўғри квалификация қилиш ва жазо тайинлашнинг муҳим шартидир.
Мураккаб жиноятларнинг кейинги турлари - бу узоққа чўзилувчи ва давом этувчи жиноятлар - объектив мезонлари бўйича бир қанча жиноят содир этишнинг такроран жиноят содир этиш шаклига ўхшаса-да, мустақил бир марталик (ягона) жиноятлар бўлиб ҳисобланади.
10. Мураккаб жиноят - таркибли, узоққа чўзиладиган ва давомли жиноятларнинг белгиларини тўғри аниқлаш. жиноят содир этиш жойи ва вақти, унинг тугалланиш вақтини аниқлаш, жавобгарликка тортиш муддатлари ва амнистиянинг қўлланилиши, такрорийлик масалаларининг ҳал этилиши, шунингдек бир неча жиноятлар содир этишнинг ажратилиши ва умуман тўғри квалификация қилиш ҳамда жиноятлар мажмуида жазо тайинлаш учун амалий аҳамиятга эга.
Кўпгина жиноий қилмишлар ўз ичига таркибий элемент сифатида шундай ҳуқуққа хилоф хатти-ҳаракатларни оладики, бу ҳаракатларни уларнинг алоҳида ажратилган тарздаги ҳуқуқий баҳоланишида ва субъектив йўналтирилганликни ҳисобга олмаганда Жиноят кодексининг турли моддалари билан кўзда тутилган мустақил жиноий қилмишлар сифатида кўриб чиқиш мумкин бўлди. Бироқ, тегишли жиноий қилмиш таркибида бу ҳаракатлар мустақил ҳуқуқий аҳамиятга эга эмас, алоҳида квалификация қилинмайди ва мазкур жиноят таркиби доирасида қамраб олинади. Бошқача қилиб айтганда, улар бир неча эмас, балки битта яхлит жиноятни ташкил этади. Масалан, безорилик жинояти кўп ҳолларда жабрланувчига нисбатан ҳақоратлаш, дўппослаш, баданига енгил шикаст етказиш билан содир этилади, бироқ қайд этилган ҳаракатлар мустақил жиноий-ҳуқуқий баҳоланмайди. Шахсга қарши юқорида қайд этилган тажовузлар билан боғлиқ безорилик ҳаракатлари безорилик жинояти таркиби билан қамраб олинади ва Жиноят кодексининг шахсга қарши жиноятларни назарда тутувчи моддалари билан қўшимча квалификация қилишни талаб этмайди.
Юқорида қайд этилган ҳолатларда алоҳида ажратилиб баҳоланганда мустақил жиноят сифатида квалификация қилиниши мумкин бўлган ҳуқуққа хилоф ҳаракатлар янада оғирроқ турдаги жиноий қилмиш таркибий элементи сифатида қаралади. Бу каби қамраб олиш мазкур тажовузлар (икки ёки ундан ортиқ) ўзининг ички яхлитлиги сабабли битта жиноят таркибига бирлаштирилиши мумкин бўлади.
11. Шарҳланаётган модданинг учинчи қисми мураккаб жиноятларнинг бу каби турларидан бирини давомли жиноят сифатида назарда тутади.
Давомли жиноят деганда ягона мақсад йўлида амалга ошириладиган умумий қасд доирасида бирлашган икки ва ундан ортиқ ижтимоий хавфли ҳаракатлар тушунилади. Давомли жиноятларнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, барча жиноятларнинг ўзаро боғлиқлиги, бир бутунни ташкил қилишда намоён бўладиган барча эпизодларнинг ягоналигидадир. Давомли жиноятнинг алоҳида актлари, улар мустақил жиноят характерига эга бўлмаса, мустақил квалификация қилинмайди; ўзининг йиғиндисида бир марталик жиноят сифатида қаралади.
Давомли жиноят айбдорнинг муайян жиноий натижага эришишга қаратилган умумий, ягона қасдида мужассамлаштирилган бир турдаги ҳаракатларнинг амалга оширилиши билан тавсифланади.Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, давомли жиноятда айбдорнинг ҳар бир ҳаракатини ажратиб олганда муайян қилмишнинг жиноят таркибини ташкил қилаверса, “муттасил равишда” деган тушунчада қилмишни жиноий ҳаракат деб ҳисоблаш учун ўша ҳаракат кўп марта, яъни муттасил равишда қилинган бўлиши керак. Масалан, кишини ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш (103-модда) жиноятида айблаш учун жабрланувчининг шаъни ва қадр-қиммати муттасил равишда камситиш ҳаракатлари содир этилиши керак. Яна бир мисол, айбдорни қийнаш жиноятида айблаш учун у жабрланувчига нисбатан муттасил равишда дўппослаш ҳаракатларини содир қилган бўлиши керак (110-модданинг биринчи қисми). Мазкур мисоллардан хулоса қилиб айтиш муминки, Жиноят кодекси Махсус қисмининг моддасида назарда тутилган жиноятни содир қилишда айблаш учун шахс ўша модда диспозициясида назарда тутилган ҳаракатни кўп марта, яъни муттасил равишда содир қилиб келган бўлиши керак. Бундай ҳолларда ҳам қилмиш бир қанча жиноят содир қилиш деб топилмай битта норма билан жавобгар қилинади. Давомли жиноят юридик нуқтаи назардан ягона жиноятдир.
Давомли жиноят биринчи жиноий актнинг амалга оширилиши пайтидан бошланади ва охиргиси билан тугалланади. Мазкур ҳолатга, яъни бир хил бўлса-да, бир қанча алоҳида ҳаракатларнинг амалга оширилишига қарамай, у ягона жиноят деб топилади. Масалан, айбдор заводдан телевизорни ўмариш мақсадида ўтиш пунктидан ҳар доим битта қисмдан олиб чиқади. У детални навбатдаги олиб чиқиши пайтида қўлга олинса, қилмиш такроран талон-тарож қилишни ташкил этмайди, чунки битта деталдан 50 марта олиб чиқилган тақдирда ҳам, ягона қасд - телевизорни ўғирлаш билан қамраб олинган. Давомли жиноятда муайян жиноий натижага қаратилганлиги сабабли, бу натижага эришилмаган тақдирда, суиқасд сифатида квалификация қилиниши лозим.
Давомли жиноятлар такроран содир этилган жиноятлардан фарқ қилади. Бу жиноятлар ўртасидаги асосий фарқ содир этилган жиноятнинг субъектив томонига тўғри келади, лекин объектив белгилари мос тушади.Давомли жиноятлар - бир қатор ўхшаш ёки бир хил ҳаракатлардан ташкил топадиган, ягона қасд билан қамраб олинган ва битта умумий мақсадга эришишга йўналтирилган бир марталик жиноятлардир. Такроран содир этилган жиноятлар эса турли хил (икки ёки ундан ортиқ) мустақил жиноятлардан иборат бўлади ва айбдорнинг нисбатан юқори ижтимоий хавфлилиги ва жиноий ниятларининг барқарорлигини ифодалайди.
Алоҳида эътиборга талон-тарож ва мансабдорлик жиноятларидаги давомли жиноятларни такроран содир этиладиган жиноятлардан фарқлаш ҳоллари моликдир. Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми судларга, содир этилган қилмишлар давомли жиноятлар сифатида топилиши ҳолларидан ташқари, бир неча бор талон-тарож қилишни такроран содир этилган деб топишни тавсия этади. Давомли талон-тарож содир этилган ҳолларда айбдорнинг ҳаракатлари талон-тарож қилинган суммани ҳисобга олган ҳолда тавсифланиши зарур. Давомли талон-тарож - бир қатор ўхшаш ҳаракатлардан иборат, айбдорнинг ягона қасди билан қамраб олинган ва йиғиндиси битта жиноятни ташкил этадиган ўзганинг мулкини ноқонуний ўзлаштириш умумий мақсадига эга.
Пора берувчи учун қулай муайян натижага эришилишини таъминловчи пора олувчи томонидан муайян ҳаракатларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширилмаслиги учун битта пора берувчидан бир неча қабулида келишилган пора миқдорини олувчи (берувчи) пора олувчининг, воситачининг, пора берувчининг ҳаракатлари такроран пора олиш (бериш) сифатида тан олиниши мумкин эмас.Юқоридагиларни ҳисобга олиб шундай хулосага келиш мумкинки, қилмишларни давомли деб ҳисоблаш учун бир қатор шартлар бўлиши керак.
Булар қуйидагилардан иборатдир:
* қилмишлар айнан бир-бирига ўхшаш бўлган бир неча ҳаракатлардан иборат бўлиши;
* айбдорнинг барча ҳаракатларининг битта объектга тажовуз қилишга қаратилганлиги;
* айбдорнинг барча ҳаракатлари бир мақсадга қаратилганлиги ва ҳар бир ҳаракати унинг ягона мақсадининг бир қисмини ташкил этганлиги.
12. Шарҳланаётган модданинг тўртинчи қисми вазифаларининг узоқ вақт мобайнида бажарилмасликдан иборат битта узоққа чўзилган жиноят таркибини узлуксиз амалга оширилишини тавсифловчи жиноятларнинг такроран содир этилган деб топилмаслиги қоидасини мустаҳкамлайди.
Узоққа чўзилган жиноят деганда қонун билан жиноий жазо қўллаш таҳдиди билан айбдорга юклатилган вазифаларнинг узоқ вақт мобайнида бажарилмаслигидан иборат ҳаракат ёки ҳаракатсизлик тушунилади. Ҳаракатсизлик билан бу жиноят шахснинг ҳуқуқий мажбуриятларини бажармаслиги орқали, ҳаракат билан эса қонун билан тақиқланган воситаларнн сақлаш орқали содир этилади. Узоққа чўзилган жиноятнинг ўзига хос белгиси унинг вақтдаги танаффуслар билан содир этиладиган давомли жиноятлардан фарқли равишда мунтазам давом этишидадир. Узоққа чўзилган жиноят таркибини бошқа барча жиноят таркиблари турларидан ажратувчи иккинчи хусусият - бу муайян ҳаракатни амалга ошириш мажбуриятининг мавжудлигидир. Давомли жиноятдан фарқли ўлароқ узоққа чўзилган жиноят вазифаларни бажармасликнинг ниҳоясига етиши пайтидан тугалланган деб ҳисобланади, чунки узоққа чўзилган таркибли жиноятларнинг объектив томони қасднинг ягоналиги ва жиноий қилмишнинг бошланғич босқичи ва айбдорнинг кейинги ҳаракатлари ўртасидаги ички боғлиқлик билан қамраб олинадиган бутун давр мобайнида амалга оширилади.
Муайян вақтда давом этувчи ягона жиноятини ташкил қиладиган вазифаларни узоқ вақт бажармаслик ҳам битта умумий қасдга йўналтирилган бўлади. Узоққа чўзилган жиноятнинг ўзига хос хусусияти айбдор қилмишни содир этишни тўхтатмагунича ва жавобгарликка тортилмагунча ўзига юклатилган вазифаларни мунтазам равишда бажармасликдан иборат. Узоққа чўзилган жиноят, қанча вақт мобайнида амалга оширилишидан қатъи назар, битта жиноят сифатида, такроран содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик актларини эса узоққа чўзилган жиноятни содир этиш бўйича битта қилмишнинг қатори сифатида кўрилиши керак. Муайян ҳаракатни бажариш ва иш орқали жиноий ҳулқни тугатиш мажбурияти турли хил норматив-ҳуқуқий актлардан келиб чиқиши мумкин. Масалан, Жиноят кодексининг 122-моддаси - вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш; Жиноят кодексининг 123-моддаси - ота-онани моддий таъминлашдан бўйин товлаш, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қоидаларидан тўғридан-тўғри келиб чиқади. Бундан ташқари ўқотар қуролларни қонунга хилоф равишда сақлаш (248-модда), ҳарбий хизматдан бўйин товлаш (290-модда), зўрлик ишлатиб ғайриқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш (138-модда) кабилар ҳам узоққа чўзилган жиноятга хос ҳисобланади. Жиноятчи қўлга олингандан ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга ўз ихтиёри билан келган вақтдан бошлаб жиноят тўхтатилган деб топилади. Умуман олганда, узоққа чўзилган жиноятлар бир неча жиноят содир қилиш тушунчаси доирасига кирмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish