I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-2- модда. Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш



Download 6,47 Mb.
bet183/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

185-2- модда. Электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш.
Газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёҳуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёҳуд иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш,шундай ҳарактлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин анча миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,-
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача жарима ёки бир йилгача аҳлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша қилмишлар жуда кўп миқдорда зарар етказган ҳолда содир этилган бўлса,-
энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

1.Жиноят кодексига ушбу модданинг киртилиши миллий қонунчилигимизнинг ривожланиш маҳсули бўлиб, давлатнинг энергия ташувчи қурилмаларига эҳтиёткорона муносабатда бўлишини ўзида ифода этади.


2. Таҳлил қилинаётган жиноятнинг объекти- энергия ташувчи қурилмалардан рационал фойдаланиш билан боғлиқ ижтимоий муносабатлар бўлиб, у стратегик аҳамиятга молик моддий-техник ресурслари ҳисобланади. Қўшимча объект чифатида ҳисоблаш қурилмаларига эга бўлиш, шахс, давлат ва жамият хавфсизлиги кириши мумкин.
3. Ушбу жиноят объектив томондан қуйидагича содир этилиши мумкин: а) ўзбошимчалик билан газ ва сув қувурларига уланиш; б) электр,иссиқлик энергияси,табиий газ, иссиқ ёки совуқ сувни ҳисобловчи қурилмаларни бузиш; в) ушбу ҳисоблаш асбобларига уларнинг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида таъсир кўрсатиш.
4. Сув ва газ қурилмалари тармоғи деганда - газ ёки сувни ишлаб чиқарувчидан (сотувчидан) истеъмолчига (сотиб олувчига) етказиш ва унинг узлуксизлиги ҳамда технологик бирлиги (масалан, компрессор қурилмалари, уловли трубалар) тушунилади. Ушбу ҳолатда газ ва сув қурилмалари тармоғидаги мавжуд техник узилишлар (яъни, мазкур тармоққа мос келадиган шартли лойиҳалар, масалан, труба ўрнига автомобиль транспортидан фойдаланиш) мазкур моддадаги назарда тутилган тармоқ мазмунига мос келмайди. Газ ва сув тармоқларига ўзбошимчалик билан, яъни қонунда ўрнатилган тартиб асосида ваколатли орган руҳсатисиз уланиш ижтимоий хавфли ҳсобланади.
Айниқса, коммунал тизимда сув таъминотининг Янги объектларига уланиш ва унинг миқдорини оширишда буюртмачи (абонент) СХК ташкилотидан рухсат олиниши керак. Сув қувурлари ва уларга уланишга рухсат бериш ва техник шартлар идоравий тегишлигидан қатъий назар барча учун мажбурийдир. Газ қувурларга уланиш тегишли лицензияга эга бўлган, махсус қурилиш -монтаж ташкилоти томонидан ташиш, алмаштириш, қўшимча воситаларни ўрнатиш (иккитагача қурилма ўрнатиш) таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш ваколатига эга бўлган газ хўжалиги ташкилотлари томонидан амалга оширилади.
1. Ўрнатилган тартибни бузиб, газ ёки сув тармоқларига уланиш, газ ёки сув ресурсларидан назоратсиз фойдаланиш мақсадида амалга оширилган тақдирдагина, ушбу модда билан квалификация қилиниши мумкин.
Назорат қилинмайдиган ҳолда фойдаланиш деганда, айбдор ёки корхона, муассаса, ташкилотнинг газ ёки сув тармоқларига ҳисоблагич қурилмаларини четлаб ўтиб уланиши тушунилади. Шунинг учу нагар ўзбошимчалик билан тармоқнинг бир қисмига уланилаган бўлса, бундай қилмиш ЖК 229-моддасига кўра, ўзбошимчалик деб квалификация қилиниши зарур. Бундай ҳолларда қилмиш ЖК нинг 185(2)- моддаси билан квалификация қилинмайди.
2. Газ ва сув тармоғига уланиш газ ёки сувни амалда сарфланган-сарфланмаганлигидан қатъий назар тармоққа уланган вақтдан бошлаб тугалланган деб ҳисобланади.
3. Ҳисоблаш асбоблари деганда, бевосита сув, иссиқлик ёки электроэнергиянинг ҳақиқий ҳажмини миқдорий ҳисобловчи, икала тараф (истеъмолчи ва етказиб берувчи)ни аниқ қаноатлантирувчи барқарор ўлчаш - ҳисоблагич қурилмалари тушунилади.
Ҳисоблаш асбоблари Ўзбекистонда қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодаланади, улар турли оқимларни ўлчаш учун зарур ва етарли бўлган градациялар бўйича ишлаб чиқилади ва техника, фойдаланиш хавфсизлиги талабларига жавоб бериши, таъмирга яроқли бўлиши, бир-бирини алмаштира олиши, индикатор қурилмаларига осон кириш каби шартларга жавоб бериши лозим.
4. Ҳисоблаш асбобларини бузиш деганда-ҳисоблаш асбобларни қисман ёки тўлиқ бузилиши тушунилади ва асбобнинг тўлиқ ёки қисман ҳисоблаш хусусиятлари йўқотилади, шунингдек, унинг хужалик қийматининг пасайиши, ҳисоблаш асбобидан бутунлай мақсадига мувофиқ равишда фойдаланиш имкониятининг йўқотилишига сабаб бўлади.
5. Ҳисоблаш асбобларидаги кўрсаткичларга таъсир кўрсатиш, аралашиш деганда- асбобнинг бутунлигига путур етказмасдан унинг ишлаш қобилияти ва кўрсатикичлари тўғрилигининг бузилишини тушуниш керак. Таъсир кўрсатиш турли йўллар билан амалга оширилиши мумкин: электрон магнит қурилмаларидан, иссиқлик ёки ёруғлик ва ҳ.к. фойдаланиш; таъсир кўрсатиш усуллари қилмишини квалификация қилишда аҳамиятга эга эмас.
Мазкур моддага кўра, ҳисоблаш асбобларига таъсир кўрсатиш деб тавсифланадиган жиноятнинг мақсади- ҳисоблаш асбоблари кўрсаткичларини ўзгартиришдир. Ююқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, агар бундай таъсир бошқа мақсадларда амалга оширилган бўлса, (қизиқувчанлик, таъмирлаш ва б.) шахс ушбу модда бўйича жавобгарликка тортилмайди .
6. Ўзбошимчалик билан газ ёки сув тармоғига уланиш, ҳисоблаш асбобларини бузиш ёки уларга таъсир кўрсатиш жиноят деб топилади ва қуйидаги шартилар бўлганда ЖКнинг шарҳланаётган моддасининг 1-қисми билан жавобгарликка тортилади: а) ушбу ҳаракатлар натижасида анча миқдорда зарар етказилган бўлса; б) маъмурий преюдициянинг мавжудлиги;
(Анча миқдор тушунчасини аниқлаш учун ЖК нинг 8-бўлимига қаранг). Бу ерда шунга алоҳда эътибор бериш керакки, ушбу моддада кўрсатилаган жавобгарлик белгиланган жиноят моддий таркибли ҳисобланади. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, анча миқдордаги зарарнинг келиб чиқмаганлиги ушбу жиноят бўйича жавобгарликка тортиш имкониятини истисно этади.
7. Жиноят субъектив томондан ҳамма вақт қасддан содир этилади, айбдор ўзи қонунга хилоф ҳаракат эканлигини англайди, жиноий оқибатларнинг келиб чиқишини хоҳлайди ва бунга онгли равишда йўл қўяди.
8. Шарҳланаётган жиноятнинг субъекти 16 ёшга тўлган ҳар қандай ақли расо шахс бўлиши мумкин.
9. Айбдорнинг шарҳланаётган модданинг 2- ва 3-қисмлари бўйича жавобгарлиги ўша ҳаракатлар туфайли кўп ёки жуда кўп миқдорда зарар етказилганидан вужудга келади.
Ўзбекистон Республикасининг 2005 йил 30 сентябрдаги қонунига мувофиқ, 207-модданинг 3-қисми янги таҳрирда баён этилди, яъни мазкур қисм “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг кўп миқдорда Ўзбекистон Республикаси давлат ёки божхона чегаралари орқали қонунга хилоф равишда олиб ўтилишига сабаб бўлса”, деган “б” банд билан тўлдирилди.
Кўп миқдор тушунчаси ЖКнинг 8-бўлмида берилган.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   179   180   181   182   183   184   185   186   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish