I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Кўп хотинли бўлиш



Download 6,47 Mb.
bet120/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

126-модда. Кўп хотинли бўлиш
Кўп хотинли бўлиш, яъни умумий рўзғор асосида икки ёки ун­дан ортиқ хотин билан эр-хотин бўлиб яшаш -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз баравари­гача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти одоб-ахлоқ ва жинсий ҳаёт кечириш қои­далари ҳисобланади.


2. Объектив томондан жиноят эркакнинг икки ёки ундан ор­тиқ хотин билан умумий рўзғop асосида эр-хотин бўлиб яшашида ифодаланади. Хотинлар бир уйда (квартирада) ёки бошқа-бошқа жойларда яшаши мумкин. Бу ўринда ҳар бир хотиннинг хўжалиги алоҳида ёки биргаликда эрнинг хўжалиги билан ягона рўзғорни ташкил қилиши муҳимдир.
3. Мазкур жиноятнинг муҳим аломати умумий рўзғор асоси­даги эр-хотинликдир.
Икки ёки ундан ортиқ хотин билан умумий рўзғор юри­тиш уларнинг биргаликда меҳнат қилиш ва умумий рўзғор юри­тишдан орттирилган меҳнат даромадларидан биргаликда фойда­ланишидир. Агар шахс бир ёки бир неча хотин билан эр-хотинлик қилса-ю, умумий рўзғор юритмаса, кўп хотинлик таркиби мавжуд бўлмайди.
4. Агар шахс никоҳни бузмасдан ўз никоҳ муносабатларини тўхтатиб қўйиб, амалда янги никоҳга кирса, бундай қилмиш кўп хотинликни вужудга келтирмайди. Бироқ, агар никоҳ юзаки бекор қилинган бўлса-ю, айбдор янги никоҳдан ўтиб, иккала аёл билан ҳам умумий рўзғор асосида эр-хотинлик қилишни давом эттирса, айбдорнинг ҳаракатларида кўп хотинлик таркиби мавжуд бўлади.
5. Жиноят икки ёки ундан ортиқ хотин билан умумий рўзғор юритиш асосида биргаликда яшаш пайтидан тугалланган ҳисоб­ланади.
6. Жиноят субъектив томондан тўғри қасддан содир этилади.
7. Жиноят субъекти - 16 ёшга тўлган эркак жинсига мансуб шахс.


127-модда. Вояга етмаган шахсни ғайриижти­моий хатти-ҳаракатларга жалб қилиш
Вояга етмаган шахсни тиламчиликлик қилишга, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ёки психотроп ҳисоб­ланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қиладиган восита ва моддаларни истеъмол этишга жалб қилиш, шундай ҳаракат­лар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч ойгача қамоқ ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни гиёҳвандлик воситалари ёки психо­троп моддалар истеъмол этишга жалб қилиш -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки уч йилдан беш йилгача озод­ликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Вояга етмаган шахсни жиноят қилишга жалб этиш, шунин­гдек ушбу модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳара­катлар:
а) илгари гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп модда­ларни ғайриқонуний равишда муомалага чиқариш билан боғлиқ ҳар қандай жиноятни содир этган шахс томонидан;
б) икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга нисбатан;
в) ўқув юртларида ёки ўқувчилар, студентлар ўқув-тар­бия, спорт ёки жамоат тадбирлари ўтказиладиган бошқа жой­ларда содир этилиши -
беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.

1. Жиноят объекти - вояга етмаган шахснинг одоб-ахлоқи, унинг соғлиғи, шунингдек, жамоат тартиботи ҳамда хавфсизлиги ҳисобланади.


2. Жиноят кодекси 127-моддасининг 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объектив томони вояга етмаган шахсни тиламчилик қилишга, спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ёки психо­троп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир қила­диган восита ва моддаларни истеъмол қилишга жалб этишдан иборат.
Тиламчиликка жалб қилиш деганда, вояга етмаган шахсни бегона шахслардан пул, озиқ-овқатлар, кийим-кечак ва бошқа буюмлар сўрашга жалб қилишни тушуниш зарур.
3. Вояга етмаган шахсни спиртли ичимликлар истеъмол қилишга, гиёҳвандлик ва психотроп ҳисобланмаган, лекин кишининг ақл-идрокига таъсир этадиган восита ва модда­ларни истеъмол этишга жалб қилиш деганда, вояга етган шахснинг вояга етмаган шахсда санаб ўтилган ичимликлар, мод­далар ёки воситаларни истеъмол қилишга мойиллик уйғотиш ва уларни муттасил истеъмол қилишга ўргатиб қўйишга қаратилган ҳаракатларини тушуниш керак (алдаш, ишонтириш, ваъда бериш ва бошқа йўллар билан).
4. Шарҳланаётган моддада жиноий ҳаракат сифатидаги жалб қилиш деб, вояга етган шахснинг вояга етмаган шахсда алкогол ичимликларга ружу қўйиш ёки ақл-идрокка таъсир қила­диган, лекин гиёҳвандлик ёки психотроп ҳисобланмаган бошқа модда ва воситаларга мойилликни шакллантиришга қаратилган фаол ва ташаббускор ҳаракати тушунилади.
5. ЖК 127-моддасининг 1-қисмига кўра айбдорга шундай ҳа­ракатлари учун маъмурий чоралар кўрилганидан сўнг жиноий жавобгарлик келиб чиқиши мумкин.
6. Жиноят кодексининг 127-моддаси 1-қисмида кўзда тутилган жиноят айбдор вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий ҳаракатларни содир этишга жалб этгандан бошлаб тугалланган ҳисобланади, бунда жиноятчининг ўз мақсадига етган-етмаганлиги аҳамиятга эга эмас.
7. Вояга етмаган шахс гиёҳванд воситалар ёки психотроп моддалар истеъмол этишга жалб қилинган ҳолларда ЖК 127-моддасининг 2-қисми бўйича жавобгарлик келиб чиқади.
(Гиёҳванд воситалар ёки психотроп моддалар тушунчалари тўғрисида ЖК Махсус қисмнинг саккизинчи бўлимига қаранг).
8. Айбдор вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилган ҳо­латларда ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича жавобгарлик ке­либ чиқади.
Вояга етмаган шахсни жиноятга жалб қилиш деганда, ўсмирга жисмоний зўрлик ишлатиш ёки уни қўрқитиш, унда со­тиб олиш, кўндириш, алдаш, ўч олиш, ҳасад қилиш, рашк қилиш ҳис-туйғусини уйғотиш, унга ўғирланган нарсаларни сотиб олиш ёки сотиб беришни ваъда қилиш йўли билан руҳий таъсир ўтказиш орқали бир ва бир неча жиноятларни содир этиш иста­гини уйғотиш ёки жиноят содир этиш жойи ва бажариш усуллари ёхуд унинг изларини йўқотишга оид маслаҳат бериш, вояга етма­ган шахсни жиноят қилишга ундаш мақсадида у билан спиртли ичимликлар истеъмол қилишга қаратилган ва бошқа ҳаракат­ларни тушуниш зарур.
9. Мазкур жиноят таркиби учун субъект вояга етмаган шахсни қайси муайян жиноятга жалб қилганлигининг аҳамияти йўқ.
10. Айбдор шахснинг ҳаракатларини, агар бундай ҳаракатлар илгари гиёҳванд воситалар ёки психотроп моддалар билан ғайриқонуний равишда муомала қилишдан иборат ҳар қандай жиноятни содир этган шахс томонидан ёки мазкур ҳаракатлар икки ёки ундан ортиқ вояга етмаган шахсга нисбатан, шунингдек, жиноят ўқув юртларида ёки ўқувчилар, талабалар бўлиши мумкин бўлган ўқув-тарбия, спорт ёки жамоат тадбирлари ўтказиладиган бошқа жойларда содир этилганда, ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади.
11. Шарҳланаётган жиноят вояга етмаган шахс жиноят содир этишга жалб қилинган-қилинмаганлигидан қатъи назар, вояга етмаган шахсни жиноят содир этишга жалб қилишга қаратилган ҳаракатлар амалга оширилган вақтдан бошлаб тугалланган деб топилади.
12. Шахснинг вояга етмаган шахсни жиноят содир этишига далолатчилик қилиши ва агар жиноят содир этилган бўлса, унинг ҳаракатларини ЖК 127-моддаси 3-қисми бўйича вояга етмаган содир этган жиноятда далолатчи сифатида ёки жиноят содир этилишида ўзи қатнашган ҳолатларда, унинг ҳаракатларини бажарувчи сифатида жиноятлар мажмуи бўйича квалификация қилиш лозим.
13. Ўсмир жиноят субъекти бўла олмайдиган жиноятга жалб қилинган ҳолатларда жиноятга жалб қилган айбдор шахснинг ҳаракатларини ЖК 127-моддасининг 3-қисми бўйича ва вояга етма­ган шахс томонидан содир этилган жиноятнинг бажарувчиси си­фатида жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиш керак.
14. Ушбу тоифага кирадиган ишни кўриб чиқишда ЖК 127-мод­дасининг 3-қисми бўйича жавобгарликка тортиш учун жиноятчи шун­дай ҳаракатларни содир этишга жалб қилинаётган шахс вояга ет­маганлигини билган бўлиши зарур. “Шунингдек, катта ёшдаги киши ўз ҳаракатлари билан вояга етмаган шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилаётганини билгани ҳолда ёки шундай фикрга йўл қўйганини ҳам аниқлаш лозим. Агарда катта ёшдаги киши шахсни ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларга жалб қилса-ю, унинг вояга етмаганлигини билмаса ёки билиши мумкин бўлмаса, бу ҳолда ЖКнинг 127-моддаси билан жиноий жавобгарликка тор­тиш мумкин эмас”1.
15. Субъектив томондан жиноят тўғри қасддан содир эти­лади.
16. Ўн саккиз ёшга тўлган ҳар қандай шахс жиноят субъекти бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   116   117   118   119   120   121   122   123   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish