I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари



Download 6,47 Mb.
bet116/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

120-модда. Бесоқолбозлик
Бесоқолбозлик, яъни эркакнинг эркак билан зўрлик ишлатмас­дан жинсий эҳтиёжини қондириши -
уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти - нормал жинсий алоқа қилиш.


2. Объектив томондан - эркакнинг эркак билан икки томон­лама мутлақо ихтиёрий жинсий эҳтиёжини қондиришида ифода­ланади.
3. Агар бесоқолбозлик иштирокчиларидан бири ўн олти ёшга етмаган шахс бўлса, иккинчи шахснинг ҳаракатларини ЖК 128-моддаси билан квалификация қилиш лозим.
4. Жинсий эҳтиёжни қондиришга қаратилган ҳаракатлар со­дир этила бошланиши билан бесоқолбозлик жинояти тугалланган ҳисобланади.
5. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади.
6. Жиноят субъекти - фақат эркак шахслар бўлиб, бесоқолбозликнинг ҳар иккала (фаол ва фаол бўлмаган) қатнашчисидир.


121-модда. Аёлни жинсий алоқа қилишга маж­бур этиш
Хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан айбдорга қарам бўлган аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғай­ритабиий усулда қондиришга мажбур этиш -
икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки олти ойгача қамоқ билан жазоланади.
Ўша ҳаракат жинсий алоқада бўлиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш билан боғлиқ ҳолда содир этилган бўлса, -
икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти - аёлнинг жинсий эркинлигидир.


2. Жиноят объектив томондан шахсга хизмат, моддий ёки бошқача тарздаги боғлиқликни кўзда тутиб, аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур қилишда кўринади.
3. Мажбур этиш деб, аёлга у билан жинсий алоқа қилиш мақ­садида ёки унинг хоҳишига хилоф равишда жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш учун руҳий тазйиқ ўтказишга ай­тилади. Мажбур этиш мажбурловчи билан, шунингдек, бошқа шахс билан аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондиришга кўндиришга қаратилган бўлиши мумкин.
Мажбур этиш - бу аёлни ёмон ҳолатга туширишга қаратил­ган ҳаракатлар, масалан, ишдан бўшатиш, кам ҳақ тўланадиган лавозимга кўчириш, мукофотдан маҳрум этиш, агар талаба бўлса унга ёмон баҳо қўйиш, кредит беришни рад этиш билан қўрқитиш ва ҳока­золар.
4. Муайян енгилликлар бериш, иш учун яхши шароит ва имтиёзлар яратиш, совғалар тақдим этиш, қонуний ва ноқону­ний тарзда жинсий муносабат билан боғлиқ бўлмаган муайян хизматлар кўрсатиш мажбур этиш деб топилмайди. Жинсий алоқа қилишни аёлга таклиф этишнинг ўзи мазкур жиноят таркибини ҳосил қилмайди.
5. Мажбур этиш аёлни жинсий алоқа қилишга ёки жинсий эҳ­тиёжни ғайритабиий усулда қондиришга кўндириш мақсадида содир этиладиган руҳий тазйиқнинг махсус шаклидир.
Номусга тегишдаги руҳий тазйиқ ўтказишдан фарқли ра­вишда, мажбурлашнинг бундай шакли қўрқитишнинг дарҳол амалга оширилмаслигида ифодаланади. Айни вақтда қўрқитиш орқали етказиладиган зарар жабрланувчи шахсига тегишли бўлмай, балки унинг мулкий ва бошқа шахсий ҳуқуқларига таал­луқлидир. Бундан ташқари, зарарнинг хусусиятига кўра, уни фақат жабрланувчи моддий, хизмат ёки бошқа жиҳатлардан қарам бўлган шахслар етказа олиши мумкин, бунда аёлнинг ўзига боғ­лиқ бўлган вариантни танлаш имконияти бор.
6. Агар аёл хизмат, моддий ёки бошқа жиҳатлардан қарам бўлган шахс, номусга тегишга хос руҳий тазйиқ ўтказиб, аёл би­лан жинсий алоқа қилмоқчи ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирмоқчи бўлса, унинг ҳаракатини ЖК 118 ёки 119-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилиш керак.
7. Хизмат жиҳатидан қарамлик деганда, аёлнинг мажбур­ловчи шахсга хизмат бўйича бевосита тобелиги тушунилади.
Бошқа жиҳатдан қарамлик деганда, аёлнинг бўйсуниши би­лан боғлиқ бўлмаган бошқа вазифалар туфайли айбдор шахсга тобелиги, масалан, аспирантнинг илмий раҳбарга, гумондор аёл­нинг терговчига, бирон-бир нарса ҳақида илтимос қилган аёлнинг ушбу илтимосни қондириши мумкин бўлган шахсга ва ҳоказолар тушунилади.
Моддий қарамлик деганда, аёлнинг жинсий эркига тажовуз қиладиган шахснинг тўла қарамоғида бўлиши ёки унинг яшаши учун асосий маблағларни ундан олиб туришини тушуниш зарур.
8. Номусга тегишдан фарқли ўлароқ, айбдорнинг аёлни жин­сий алоқа қилишга ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондиришга мажбур этиши пировард натижага эришилмаганда ҳам тугалланган жиноят деб топилиши ва ЖК 121-моддасининг 1-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим.
Айбдор ўз мақсадига эришган ва аёлни ўзи билан жинсий алоқа қилишга мажбур этган ёки жинсий эҳтиёжини ғайритабиий усулда қондирган ҳолларда қилмишни ЖК 121-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиш керак.
9. Шахс аёл билан жинсий алоқага киришар экан ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондирар экан, унинг иродаси бошқа шахс томонидан синдирилганлигини билса, айбдор шахс­нинг ҳаракатини ЖК 121-моддасининг тегишли қисмлари бўйича квалификация қилиб бўлмайди. Айрим ҳолатларда бундай шахс жинсий алоқа қилишга мажбур этиш ташкилотчиси ёки далолат­чиси сифатида ЖК 28 ва 121-моддаларининг тегишли қисмларига кўра жавобгарликка тортилиши мумкин.
10. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасддан содир этилади.
11. Жиноятнинг субъекти - ўн олти ёшга тўлган ҳам эркак, ҳам аёл жинсидаги шахс бўлиши мумкин.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish