I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш



Download 6,47 Mb.
bet124/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

131-модда. Фоҳишахона сақлаш ёки қўшмачилик қилиш
Фоҳишахона очиш ёки сақлаш, шунингдек, ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.
Ўша ҳаракатлар:
а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда;
б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 ёки 137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари со­дир этган шахс томонидан содир қилинган бўлса, -
олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти ижтимоий одоб-ахлоқ ва фуқаролар соғлиғи ҳисобланади.


2. Жиноят объектив томондан бузуқлик уяси бўлмиш фоҳи­шахона очиш ёки сақлаш, шунингдек, тамагирлик ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилишда ифодаланади.
3. Фоҳишахона - бу мижозларнинг жинсий алоқа қилишлари ёки уларнинг ғайритабиий усулда ўз жинсий эҳтиёжларини қон­диришлари учун шароит яратишга мўлжалланган махсус жиҳоз­ланган ҳар қандай жой (уй, дала ҳовли, хонадон, ҳаммом, сауна, меҳмонхона ва бошқалар). Ўз мижозларининг шаҳвоний эҳтиёж­ларини муттасил равишда қондириш учун фойдаланиладиган ҳар қандай жойни фоҳишахона деб топиш мумкин.
Фоҳишахонанинг зарурий белгиси - ўзининг жинсий эҳтиёж­ларини маълум бир ҳақ эвазига қондириш мақсадида одамларнинг мунтазам равишда бориб туриши тушунилади. Алоҳида хонадон (квартира), уй, дала ҳовли, чўмилиш хонаси (сауна)даги муайян жой, ёрдам­чихона ва бошқалар фоҳишахона хизматини ўташи мумкин.
4. Фоҳишахона ташкил қилиш ва сақлаш деганда, уйни қидириб топиш, уйни жиҳозлаш (мебеллар танлаш, идиш-товоқ­лар олиш ва ҳоказо), унинг ишлаши учун керакли шароит яратиш, фоҳишахонанинг узоқ муддат ишлаши учун ёрдам бериш, хизмат кўрсатувчилар, қўриқчилар, ҳайдовчилар ёллаш ва ҳоказоларни тушуниш лозим.
5. Шарҳланаётган жиноятни одамлардан фойдаланиш учун уларни ёллашдан фарқлаш керак (ЖК 135-моддаси). Фоҳишалар фоҳишахонага алдовсиз жалб қилинадилар, яъни улар бировлар­нинг жинсий эҳтиёжларини қондиришларини англаб етадилар, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 135-моддасига кўра квалификация қилиш учун жабрланувчиларнинг алданиши зарурий белги ҳи­собланади.
Фоҳишахонани сақловчи бошқа шахсларни улардан шаҳвоний ёки бошқа мақсадларда фойдаланиш учун алдов йўли билан ёлла­са, унинг ҳаракатлари ЖК 131 ва 135-моддаларига кўра жиноят­лар мажмуи бўйича квалификация қилинади.
6. Қўшмачилик қилиш шаҳвоний жуфтларни қидириб то­пиш ёки муайян шахслар ўртасида жинсий алоқалар ёхуд ғайри­табиий усулда жинсий эҳтиёжларни қондириш учун ёрдам бе­ришдан иборатдир.
7. Фоҳишахона ташкил қилиш ёки уни сақлашни таъмин­лашга қаратилган, ғаразли ёки бошқа тубан ниятдаги ҳаракатлар амалга оширилган ёхуд шаҳвоний эҳтиёжини қондирадиган жуфтларни қидиришга оид хизмат кўрсатиш вақтидан бошлаб жиноят тугалланган ҳисобланади.
8. Субъектив томондан жиноят қасддан содир этилади. Субъектив томоннинг зарурий белгиси - ғаразли мотив ёки бошқа паст мақсадлар бўлиши мумкин.
9. Айбдорнинг қилмишлари ғаразли ёки бошқа паст мақсад­ларда содир этилган ҳолатларда ЖК 131-мод­даси бўйича баҳоланиши лозим. Ғаразли ёки бошқа паст мақсад­лар (мансабпарастлик, ўч, хушомадгўйлик, лаганбардорлик ва ҳоказолар) таҳлил этилаётган жиноят таркибининг зарурий бел­гисидир.
10. Ушбу жиноятнинг субъекти ҳар қандай 16 ёшга тўлган фоҳишахона ташкилотчиси ёки эгаси бўлиши мумкин. Хизмат кўрсатувчи ходимлардан бўлган шахслар (шофёр, қўриқчи) ва фоҳишахонада ишловчи бошқалар жиноят иштирокчиси бўлиши мумкин. Фоҳишахоналарга ташриф буюриш жиноят ҳисобланмайди, фоҳишалар маъмурий жавобгарликка тортилади (МЖТК 190-моддаси).
11. Агар, айбдорнинг қилмишлари, агар вояга етмаганларни жалб қилган ҳолда, такроран (ЖК 32-моддаси шарҳига қаранг), хавфли рецидивист (ЖК 34-моддасининг шарҳига қаранг) ёки илгари ЖК 135-моддасида ёки ЖК 137-моддасида назарда тутилган жиноят­ларни содир этган шахс томонидан содир этилган бўлса, бундай ҳаракатлар ЖК 131-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим.
12. Шаҳвоний ҳаракатлар билан шуғулланиш учун алоҳида хона ажра­тиб берган шахсда ғаразли ёки бошқа паст ниятлар мавжуд бўлмаса, жи­ноят ҳисобланмайди.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   120   121   122   123   124   125   126   127   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish