I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини ло­зим даражада бажармаслик



Download 6,47 Mb.
bet112/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

116-модда. Касб юзасидан ўз вазифаларини ло­зим даражада бажармаслик
Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифала­рини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ба­данга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказишига сабаб бўлса, -
уч йилгача муайян хуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланди.
Қонун ёки махсус қоидаларга мувофиқ касалга ёрдам кўрсат­иши шарт бўлган шахснинг узрли сабабсиз шундай ёрдам кўрсатмаганлиги баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст еткази­лишига сабаб бўлса, -
уч йилдан беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қа­моқ билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган қилмишлар эҳтиётсизлик орқасида одам ўлишига сабаб бўлса, -
уч ойдан олти ойгача қамоқ ёки беш йилгача озодликдан маҳ­рум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган қилмишлар эҳтиётсизлик орқасида:
а) одамлар ўлимига;
б) бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Жиноят объекти инсон ҳаёти ва соғлиги ҳисобланади.


2. Мазкур модданинг 1-қисмида назарда тутилган жиноятнинг объ­ектив томони шахснинг ўз касбини бажармаслиги ёки лозим да­ражада бажармаганлиги бўлиб, ушбу қилмиш натижасида жабрланувчи ўртача оғир ёки оғир тан жароҳатлари олиши мумкин.
3. Касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслик - бу шахснинг ўз касб мажбуриятлари доирасига кирадиган амалларни бажариши лозим ва шарт бўлган ҳолатларда бажармаганлигидир.
4. Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажар­маслик шахснинг бажариши шарт бўлган мажбуриятларни рас­мий ижро этиб, пухта ёки тўлиқ бажармаганлиги билан изоҳла­нади.
5. Шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслиги фақат бир мартагина содир этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизликда намоён бўлиб қолмай, балки узоқ муддат давомида қилинган ҳаракатсизликда ёки қатор ҳаракатларни лозим даражада адо этмасликда акс этиши мум­кин.
6. ЖК 116-моддасининг 1-қисми бўйича жиноятни тугаллан­ган деб квалификация қилишнинг зарур шарти баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш шаклидаги оқибатнинг келиб чиқишидир (ЖК 104, 105-моддаларининг шарҳига қаранг).
Жиноятни ЖК 116-моддасининг 1-қисми бўйича квалифика­ция қилиш учун шахснинг касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаслиги ёхуд лозим даражада бажармаслиги ва баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказиш шаклидаги оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланишни аниқлаш муҳим ҳисобланади. Бундай сабабий боғланиш мавжуд бўлмаса, айбдорнинг ҳаракатларини мазкур модда бўйича квалификация қилиб бўлмайди.
7. Жиноят субъектив томондан қасддан ёки эҳтиётсизликдан содир этилган бўлиши мумкин. ЖК 116-моддасида назарда тутил­ган оқибатларга айбдорнинг субъектив муносабати эҳтиётсиз­ликда ифодаланади.
8. 16 ёшга тўлган, муайян касб мажбуриятларига эга бўлган ҳар қандай шахс жиноятнинг субъекти бўлиши мумкин.
9. Врач қонунга мувофиқ ёхуд махсус қоидаларга кўра касалга ёрдам бериши зарур бўлса ва лекин узрли сабабларсиз ёрдам кўрсатмаганлиги беморнинг баданига ўртача оғир ёки оғир шикаст етишига олиб келса, айбдорнинг ҳаракатларини ЖК 116-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилиш за­рур.
Ўзбекистон Республикасининг "Фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, тиббиёт ва фармацевтика хо-димлари фуқароларга йўлда, кўчада, бошқа жамоат жойларида ва уйда биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатишга мажбурдирлар. Бу тоифага врачлар, акушерлар ва бошқа тиббиёт ходимлари киради.
Махсус қоидалар билан зиммаларига муайян шароитларда ка­салларга ёрдам кўрсатиш мажбурияти юклатилган шахслар ҳам жиноят субъекти бўлишлари мумкин. Мазкур шахслар тоифасига милиция, ёнғиндан муҳофаза қилиш, қутқарув хизмати ходим­лари ва бошқалар киради1.
10. ЖК 116-моддаси 2-қисмига кўра жавобгарликка тортиш учун беморга узрли сабабсиз ёрдам кўрсатмаслик зарурий белги ҳисобланади.
Врачнинг ёки зиммасига ёрдам кўрсатиш мажбурияти юкла­тилган бошқа шахснинг касаллиги, ёрдам кўрсатишга монелик қиладиган бошқа объектив тўсиқлар, масалан, табиий офат, охирги зарурат ҳолати, дори-дармонларнинг мавжуд бўлмаслиги ва бошқалар узрли сабаблар ҳисобланади. Сабабнинг узрли-уз­р-сизлигини аниқлаш ҳар бир ҳолатда ишнинг барча шароитла­рини инобатга олган ҳолда суд томонидан ҳал этилади.
11. Касби юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги ёхуд қонунга ёинки махсус қоида­ларга кўра ёрдам бериши шарт бўлган шахснинг узрли сабаблар­сиз ёрдам кўрсатмаганлиги натижасида инсоннинг ўлими юз бер­ган ҳолларда, шахснинг қилмиши ЖК 116-моддасининг 3-қисми бўйича квалификация қилинади. Бундай ҳолатларда айб­дорнинг ҳаракатлари ЖК 102-моддаси бўйича эҳтиётсизлик орқали одам ўлдирганлик учун қўшимча квалификация қилиниши талаб этилмайди.
12. Агар айбдорнинг қилмишлари оқибатида одамлар қурбон бўлса ёки бошқа оғир оқибатлар келиб чиқса, мазкур ҳаракатлар ЖК 116-моддасининг 4-қисми бўйича жавобгарликни келтириб чиқа­ради.
Одамларнинг қурбон бўлиши деганда, икки ёки ундан ортиқ кишининг ўлими тушунилади.
Бошқа оғир оқибатларга икки ёки ундан ортиқ шахсга оғир тан жароҳати етказиш, кўп сонли инсонларга юқумли касаллик юқтириш киради.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   108   109   110   111   112   113   114   115   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish