I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий ра­вишда туширишга мажбурлаш



Download 6,47 Mb.
bet111/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

115-модда. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий ра­вишда туширишга мажбурлаш
Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбурлаш, агар ҳомила сунъий туширилган бўлса, -
энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваригача миқдорда жа­рима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади.

1. Жиноят объекти ҳомилдор аёлнинг ҳаёти ва соғлиғидир.


2. Аёлни ўз ҳомиласини сунъий равишда туширишга мажбур­лаш натижасида, аборт кўринишидаги оқибат келиб чиқса, мазкур ҳодиса жиноятнинг объектив томонини ташкил этади.
3. Мажбурлаш деганда, аёлнинг ихтиёрига хилоф тарзда сунъий равишда унинг ҳомиласини туширишга ҳар қандай йўл билан тазйиқ ўтказишни тушуниш керак. Мажбурлаш куч ишла­тишда, никоҳ ёки жинсий муносабатларини тўхтатиб қўйиш, моддий ёрдам кўрсатишдан маҳрум этиш ва ҳоказоларда ифода­ланади.
4. ЖК 115-моддаси бўйича фақат жиноий бўлмаган ҳомила туширишга мажбурлаш ҳолатлари квалифика­ция қилинади.
Айбдор далолатчилик қилиб аёлни жиноий ҳомила туши­ришга мажбур этаётганлигини билса, унинг ҳаракати ЖК 28 ва 114-моддалари бўйича жиноий ҳомила туширишда иштирокчилик сифатида квалификация қилиниши керак.
5. Ушбу жиноят ҳомиладорлик сунъий тарзда тўхтатилган вақтдан бошлаб тугалланган ҳисобланади топилади. Агар ҳомилани ту­шириш содир этилмаса, лекин ҳомила туширишга мажбурлаш со­дир этилган бўлса, айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 25-моддаси­нинг 2-қисми ва 115-моддасига мувофиқ аёлни жиноий бўлмаган ҳомила туширишга мажбурлаш суииқасд сифатида квалификация қилинади.
6. Агар айбдор аёлни ҳомила туширишга мажбур этиб, унинг соғлиғига зарар (масалан, баданга енгил, ўртача оғир ёки оғир шикаст) етказса, субъектнинг ҳаракатлари ЖК 115-моддаси ва ҳомиладор аёлнинг баданига тегишли оғирликдаги шикаст етказ­ганлик учун жавобгарликни назарда тутадиган моддага мувофиқ квалификация қилиниши керак (ЖК 104, 105 ёки 109-моддаси).
7. Субъектив томондан жиноят фақат тўғри қасддан содир этилади. Мотив ва мақсад квалификацияга таъсир қилмайди.
8. Жиноят субъекти - аёлнинг ҳомиладор бўлишига сабабчи 16 ёшга тўлган эркак ва жабрланувчининг ҳо­миласини туширишдан манфаатдор бўлган бошқа ҳеч қандай шахс бўлиши мумкин.
9. Агар айбдор ундан ҳомиладор бўлган аёлни ҳомилани ту­ширишга мажбурласа ва аёлнинг 16 ёшга тўлмаганлиги аниқланса, у ҳолда айбдорнинг ҳаракатлари ЖК 115 ва 128-мод­далари (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) бўйича жиноятлар мажмуи тариқасида квалификация қилиниши керак.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   107   108   109   110   111   112   113   114   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish