I боб. Жиноят Кодексининг вазифалари ва принциплари


-модда. Таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш



Download 6,47 Mb.
bet109/305
Sana23.02.2022
Hajmi6,47 Mb.
#157285
TuriКодекс
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   305
Bog'liq
ЖК шархлар.

113-модда. Таносил ёки ОИТС касаллигини тарқатиш
Била туриб, бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш -
энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваригача миқ­дорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жа­золанади.
Ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб, бу касални бошқа шахсга юқтириш -
олти ойгача қамоқ ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда ту­тилган ҳаракатлар:
а) икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан;
б) вояга етмаган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, -
уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазо­ланади.
Била туриб бошқа шахсни ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш ёки унга ОИТС касаллигини юқтириш -
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

1. Шарҳланаётган жиноятнинг объекти - ўзга кишининг ҳаёти ва соғлиғидир.


2. Таносил касалликлари - бу одатда жинсий йўл билан юқти­риладиган юқумли касалликлар бўлиб, уларга сифилис, го­норея, триппер, юмшоқ шанкр, мояклар (жинсий) лимфогрануле­матози ва бошқалар киради. Таносил касаллигининг хусусияти, уни даволаш имкони ёки касаллик туфайли келиб чиқадиган оқи­батлар жиноятнинг квалификациясига таъсир этмайди.
Айбдорнинг қилмишларини ЖК 113-моддасининг 1, 2 ёки 3-қисмлари бўйича квалификация қилиш учун айтиб ўтилган тано­сил касаллигидан бири билан оғриганликни ёки олдиндан била туриб бошқа кишини мазкур касалликка дучор этганликни аниқ­лаб олиш лозим. Бошқа юқумли ёки оғир касалликларни юқти­риш, келиб чиққан оқибатларнинг хусусиятига кўра, баданга шикаст етказишга оид моддалар билан квалификация қилинади.
3. Шарҳланаётган модданинг 1-қисмида била туриб бошқа шахсни таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш учун жавобгарлик кўзда тутилган бўлиб, бунда шахс ўзида тано­сил касаллиги мавжудлигини аниқ била туриб, жабрланув­чига мазкур касалликни юқтириб олиши учун чинакам хавф туғ­диради.
Бошқа кишини таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш усуллари турлича бўлиши мумкин. Бу - жинсий алоқа, жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш, турмушда, ои­лада, ишда озодалик қоидаларини турлича бузиш ва ҳоказолар­дир. Таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш усуллари жиноятни баҳолашга таъсир этмайди.
4. Келиб чиққан оқибатлардан қатъи назар, таносил касалликла­рини юқтиришнинг чинакам хавфи аниқлан­ганда, таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириш жинояти тугалланган ҳисобланади. Амалда бошқа кишига тано­сил касаллигини юқтириш ЖК 113-моддасининг 2-қисми бўйича квалификация қилишга асос бўлади.
5. Олдиндан била туриб деганда, айбдорнинг ўзидаги тано­сил касаллигини аниқ била туриб, жабрланувчига уни юқтириш хавфи остида қолдириши тушунилади.
6. ЖК 113-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноят субъек­тив томондан тўғри қасд билан тавсифланади. Жабрла­нувчи таносил касаллигини юқтирган ҳолларда айбдорнинг субъ­ектив муносабати тўғри ёки эгри қасд билан изоҳланади.
7. Жабрланувчи ўзини ихтиёрий равишда таносил касалли­гини юқтириш хавфи остида қолдириши, шахснинг ўзида таносил касаллиги борлигини била туриб жабрланувчига юқтиргани ёки уни бундай касалликни юқтириш хавфи остида қолдиргани учун жиноий жавобгарликдан озод қилишга асос бўлмайди.
8. 16 ёшга тўлган, ўзининг таносил касаллигини билган шахсги­на жиноят субъекти бўлиши мумкин.
9. ЖК 113-моддаси 3-қисми икки ёки ундан ортиқ ёхуд вояга етмаганларни олдиндан била туриб тери-таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдиришни назарда тутади.
10. Айбдорнинг ҳаракатлари касаллик юқтириш хавфи остида қолдириш ёхуд икки ёки ундан ортиқ шахсни касаллик юқтириш хавфи остида қолдириш белгиси бўйича, агар аввалги касаллик юқтириш хавфи остида қолдириш вақтидан ёинки таносил касалли­ги юқтириш хавфи остида қолдирганидан сўнг жиноий жавобгар­ликка тортиш муддатлари ўтиб кетмаган бўлса, ЖК 113-моддаси­нинг 3-қисми билан квалификация қилинади.
11. Олдиндан била туриб тери-таносил касаллигини юқтириш хавфи остида қолдирилган шахс вояга етмаган шахс бўлса, айбланувчининг ҳаракати ЖК 113-моддаси­нинг 3-қисми бўйича квалификация қилиниши лозим. Бунда айб­дор ўз ҳаракатлари билан ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсга тано­сил касаллигини юқтириш хавфини туғдиргани ёки юқтирганини олдиндан билган бўлиши ва бунга йўл қўйган бўлиши лозим. Айбдор вояга етмаган шахснинг ёшини билмаган ҳолларда унинг ҳаракатлари ЖК 113-моддасининг 1 ёки 2-қисми бўйича квали­фикация қилиниши лозим.
12. Агар қасддан таносил касаллигини юқтириш натижасида баданга ўртача оғир шикаст етказилса, бу ҳолат ЖК 105-модда­сига қўшимча равишда квалификация қилинишига сабаб бўлиши мумкин. Агар қасддан тери-таносил касаллигини юқтириш на­тижасида баданга оғир шикаст етказилса, қилмиш ЖК 104-моддасининг тегишли қисми ва ЖК 113-моддасининг тегишли қисми билан квалификация қилинади.
13. ЖК 113-моддасининг 4-қисми бўйича жавобгарлик ке­либ чиқиши учун шахс била туриб, ОИТС касаллигини юқтириш хавфи остида қолдириши ёки бу касалликни юқтирган бўлиши керак.
ОИТС (орттирилган иммунитет танқислиги синдроми) - ин­сон организмининг ҳар қандай касалликка қарши курашиш қоби­лиятининг йўқолиши. ОИТС вируси ҳар хил: жинсий алоқа, сте­рилланмаган шприц, ушбу вирус мавжуд бўлган донорлик қони орқали ва бошқа йўллар билан юқиши мумкин.
14. Жиноят ОИТС билан касалланиш хавфи остида қолдириш ёки касаллик юқтирилган пайтдан тугалланган ҳисобланади.
15. Айбдорни ЖК 113-моддасининг 4-қисми билан жавобгар­ликка тортиш учун айбдор ўзида ВИЧ инфекция вируси мавжуд­лигини билиши лозим.
Агар шахс ўзининг ВИЧ инфекция вируси билан зарарланган­лигини билмай туриб, бошқа шахсни ОИТС касаллигини юқти­риш хавфи остида қолдирса ёки бу касалликни унга юқтирса, ушбу қилмишда жиноят таркиби бўлмайди, чунки бундай ҳолларда айб мавжуд эмас.
16. Ҳар қандай 16 ёшга тўлган ва ОИТС касаллиги билан касалланган шахс жиноят субъекти бўла олади. Шунингдек, шарҳланаётган жиноятни содир этганлик учун шифокорлар ёхуд тиббиёт ходимлари ҳам, уларда тўғри ёки эгри қасд мавжуд бўлган тақдирда жавобгарликка тортилишлари керак. Бундай ҳолда, ОИТС касаллиги билан касалланиш шифокорлар ёки тиб­биёт ходимлари касб вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида келиб чиққан бўлса, улар­нинг ҳаракатлари ЖК 116-моддаси 4-қисмининг “б” бандида кўзда тутилган оғир оқибатларнинг келиб чиқиши билан квали­фикация қилиниши лозим.



Download 6,47 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   305




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish