I -мавзу менежментнинг ривожланиш тарихи ва ҳозирги ҳолати



Download 22,03 Kb.
bet1/5
Sana19.05.2022
Hajmi22,03 Kb.
#605045
  1   2   3   4   5
Bog'liq
МЕНЕЖМЕНТ ФАНИДАН 1 МАВЗУ БУЙИЧА ТАҚДИМОТ


I -МАВЗУ МЕНЕЖМЕНТНИНГ РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ ВА ҲОЗИРГИ ҲОЛАТИ
РЕЖА:

1.1. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари


1.2. Хозирги замон ўзбек менежментининг ўзига хос хусусиятлари
1.3. Менежментнинг пайдо бўлиши ва менежментнинг илмий мактаблари
1.4. Менежментда ёндашувлар уларни мазмуни ва моҳияти

1.1. Менежментнинг тарихий шарт-шароитлари
Бошқарув одамлар билан бирга пайдо бўлган. У меҳнатни тақсимланиши ва кооперацияланиш жараёнида фаолиятнинг мустақил турига ажралган. Бу одамларнинг ижтимоий ишлаб чиқаришдаги фаолиятини ташкил қилиш ва мувофиқлаштириш зарурлиги билан асосланган. Бунда улардан бирлари раҳбар, яъни бошқарувчилар, бошқалари эса уларнинг тобелари, яъни бошқариладиганлар бўладилар. Бошқарув муаммосини биринчи бўлиб ҳал қилишга қадимги мисрликлар киришганлар. 6 мингга яқин йиллар олдин улар одамлар фаолиятини мақсадга йўналтирилган ҳолда ташкил қилиш, уни режалаштириш ва натижасини назорат қилиш зарурлигини тан олганлар, ҳамда бошқарувни марказлаш-тирмаслик ҳақида масалани қўйганлар.
Бошқарувга антик даврда ҳам маълум улуш қўшилган, бизнинг эрамиздан 400 йил аввал Суқрот бошқарувнинг универсаллиги тамойили шакллантирган. Унинг замондоши Эрон шоҳи Кир одамларни ҳаракат қилишга ундашнини, яъни мотивацияни махсус тадқиқот қилиш зарурлиги ҳақидаги ғояни илгари сурган. У яна бошқарув ахборотларини ишлаб чиқиш ва режалар тузиш муаммосини ҳам кўриб чиққан. Бироз кейинроқ Грецияда меҳнат операцияларини бажариш ва уларнинг бир маромдалигини таъминлаш усуллари билан шуғулланганлар. Платон ихтисослашиш тамойилини шакллантирган. Эрамиздан аввалги 325 йилда Искандар Зулқайнайн биринчи марта жанговар ҳаракатларни бошқариш маркази сифатида штабни ташкил қилган. Замонавий бошқарувнинг деярли барча шакллари характери ва тузилишини бугунгидан катта фарқ қилувчи қадимги ташкилотларда кўриш мумкин. ХIX асрнинг бошида инглиз тадқиқотчиси Р.Оуэн кўп вақтини ташкилот мақсадларига бошқа одамлар ѐрдамида эришиш муаммоларига бағишлаган. У ишчиларга дурустроқ уй-жой берган, уларнинг меҳнат шароитларини яхшилаган, уларнинг меҳнатлари натижаларини баҳолаш тизимини ишлаб чиққан ва кўпгина тўловлар йўли билан яхши ишни рағбатлантирган. Бу ислоҳотлар ҳақиқат ва раҳбар ролини инсоний идрок этишнинг моҳиятида ноёб ёриб ўтиш бўлган. Аммо, шунга қарамасдан, ўша даврнинг тадбиркорлари Р.Оуэннинг ислоҳотларида соғлом фикрни камроқ кўрганлар, улардан ҳеч бири унинг мисолига эргаша олмаган, чунки уларда бошқарувга қизиқиш бўлмаган.Шунинг муносабати билан фақат XIX-XX асрлар ораларида менежмент инсоний билимлар, фаннинг мустақил соҳасига айланган. Америкали Жозеф Вартон 1881 йилда биринчи марта коллежларда ўқитиш учун менежмент курсини ишлаб чиққан. Америкалик мухандис Ф.Тейлор 1911 йилда ўзининг “Илмий менежмент тамойиллари” китобини нашр қилган, у умумий шўъбаиқишни келтириб чиқарган ва унда биринчи марта бошқарув фан ва тадқиқотнинг мустақил соҳаси деб тан олиган.Англиядаги саноат инқилоби бошқарувга қизиқишни дастлабки уйғотувчи асосий куч бўлган. Аммо бошқарув ташкилотнинг ривожланиши ва муваффақиятига катта ҳисса қўшиши ҳақидаги ғоя биринчи марта замонавий бошқарувнинг ватани бўлаган Америкада вужудга келган. ХХ асрнинг бошларида, жўшқин ривожланиш даврида, Қўшма Штатлар амалда инсон ўзини келиб чиқиши, миллати билан боғлиқ қийинчиликларни енгиб ўтиб, ташаббускорлиги ва шахсий омилкорлигини намоѐн қилиши мумкин бўлган ягона мамлакат бўлган. Натижада йирик соҳалар ва корхоналар ташкил қилинган, уларни бошқариш учун бир шаклга келтирган усуллар талаб қилинган.
Менежментни пайдо бўлиши қуйидаги асосий шароитлар билан боғлиқ: Машинали ишлаб чиқаришни ривожланиши, бошқарувчигаØ талабларни ўсиши, мулк эгаси ва тадбиркорни бошқарувнинг ўсиб боришга қийинчиликларини бартараф қилишга қодир эмаслиги; Бозор субъектларининг катта миқдорини вужудга келиши, ҳажминиØ ўсиши ва бозор алоқаларини кучайиши; Бошқарувга касбий ѐндашув зарурлигини асослаб берувчи рақобатниØ ўсиши ва бозор иқтисодиѐтининг барқарорлиги; Йирик корпорацияларни пайдо бўлиши ва шунга кўра фақатØ ходимларнинг махсус аппарати бажариши мумкин бошқарув ишлари ҳажми ва мураккаблигини кўпайиши,. Худди корпорацияда менежмент мулк эгаситадбиркорнинг ўзини ўзи бошқаришидан бутунлай ажралади; Мулкни акциядорлар ўртасида жамланиши, бунинг натижасидаØ акциядорлик сармоясини бошқаришнинг янги вазифалари пайдо бўлади; Тадбиркорларни саноат инқилоби даврида яратилган техниканингØ афзалликларидан фойдаланишга ҳаракат қилишлари; Ижодий, қизиқувчан одамлар гуруҳларининг ишни самаралиØ бажариш усулларини яратиш истаги.

Download 22,03 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish