Бошқарувдаги инсоний муносабатлар мактаби (1930-1950). М.Фоллетт (Англия), Э.Мэйо ва А.Маслоу (АҚШ) унинг энг йирик обрўли вакилларидир. Бу мактаб вакиллари, агар раҳбарлик ўз ходимлари ҳақидаги ғамхўрликни оширса, унда ходимларнинг қаноатланганлиги даражаси ошади, бу эса муқаррар унумдорликни кўпайишига олиб келади деб ишонганлар. Улар бевосита бошлиқларнинг самарали ҳаракатлари, ходимлар билан маслаҳатлашишлар ва уларга ишда мулоқот қилишга кенгроқ имкониятларни беришни ўз ичига олувчи инсоний муносабатларни бошқариш усулларидан фойдаланишга тавсия берганлар.
Аҳлоқий фанлар ѐки бихевиористик мактаб (1950 йилдан ҳозирги вақтгача). Энг кўзга кўринган вакиллари – Ф.Герцберг, Р.Лайкерт, Д. Мак Грегор. Ушбу мактаб инсоний муносабатлар мактабидан анча узоқлашиб кетган. Ушбу ѐндашувга кўра ходимга ташкилотларни бошқаришга нисбатан аҳлоқий фанлар концепцияларини қўллаш асосида ўзининг шахсий имкониятларини ҳис қилишга кўпроқ даражада ѐрдам кўрсатиш керак. Бу мактабнинг асосий мақсади ташкилот фаолияти самарадорлигини унинг 16 инсоний ресурслари самарадорлигини ошириш йўли билан оширишдан иборат. Унинг асосий қоидаси: аҳлоқ ҳақидаги фанни тўғри қўллаш ҳамма вақт, ҳам алоҳида ходимнинг, ҳам умуман ташкилотнинг самарадорлигини ошишига ѐрдам бериши керак.
Бошқарув фани мактаби ѐки миқдорий усул (1950 йилдан ҳозирги вақтгача). Энг кўзга кўринган олимлари Р.Акофф, Н.Винер, В.Порето ҳамда В.Глушков ва Л.Канторавич (СССР). Мактаб бошқарувда аниқ фанлар - математика. статистика, мухандислик фанлари маълумотларидан фойдаланишга асосланади ва операциялар ва вазиятлар моделлари тадқиқотлари натижаларини кенг кўллашни кўзга тутади.
1.4. Менежментда ёндашувлар уларни мазмуни ва моҳияти
Вазиятли ѐндашув (1960 йилдан ҳозирги вақтгача). Бу ѐндашувни ишлаб чиқилиши бошқарув назариясига катта ҳисса қўшган, чунки фанни аниқ вазиятлар ва шароитларга тўғридан-тўғри қўллаш имконияти пайдо бўлган. Вазиятли ѐндашувда асосий томон вазият, яъни аниқ ҳолатлардан иборат бўлади, улар ташкилотларга ушбу аниқ вақтда катта таъсир кўрсатадилар. Ҳам ташкилотнинг ўзида, ҳам атроф муҳитда кўпгина бундай омиллар мавжуд бўлганлиги сабабли, ташкилот фаолиятини бошқаришнинг ягона “яхши” усули йўқ бўлади. Бошқарувнинг вужудга келган вазиятда кўпроқ мос келувчи усули энг самарали бўлади. М.Фоллетт 20- йиллардаѐқ “Вазият қонуни” ҳақида гапирган. Аммо бу ѐндашув фақат 60- йилларнинг охирида керакли даражада ишлаб чиқилган. Вазиятли ѐндашув буюрилган тавсияларнинг оддийгина йиғиндиси эмас, балки, ташкилий муаммолар ва уларнинг ечимларига нисбатан фикрлаш усулидир. Ундан фойдаланган ҳолда, раҳбарлар аниқ вазиятларда қайси 17 усуллар ташкилий мақсадларига эришишга кўпроқ даражада ѐрдам беришини тушуниб олишлари мумкин. Шунинг учун ташкилот мақсадларига самаралироқ эришиш учун аниқ усуллар ва концепцияларни маълум вазиятлар билан боғлаш зарур. Вазиятли ѐндашувда эътибор ташкилотлар ва ташкилотларнинг ўзларининг ичидаги вазиятли фарқларга қаратилади. Шу муносабат билан аҳамиятли ўзгарувчан вазиятлар ва уларнинг ташкилот фаолияти самарадорлигига таъсирини аниқлаш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |