Илмий бошқарув мактаби (1885-1920). Бутун дунёда “Мактабни илмий ташкил қилиш” номи билан кенг машҳур бўлган бу мактабни вужудга келиши ва ривожланиши ХХ асрнинг бошларига тўғри келади. Бу мактабнинг бошида америкалик мухандис-тадқиқотчи Ф.Тейлор (1850-1915) турган, у ўзининг кундалик ишида унумдорлик ва самарадорликни ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ва меҳнатни фаоллаштириш муаммоларини ҳал қилган. Унинг таълими менежмент замонавий концепциясининг асосий назарий мактаби бўлган. Бу мактабнинг кўзга кўринган вакиллари: Л.Гилберт, Ф.Гилберт, Г. Эмерсон, А.Гастев (Россия)лардир. Ф.Тейлор ўз номини бутун дунѐга машҳур қилган қуйидаги китобларни ѐзган. “Келишув тизими” (1895), “Цех менежменти” (1903), ва “Илмий менежмент тамойиллари” (1911). Ф.Тейлор ўз асарларида капитал ва меҳнат манфаатларини бирга қўшиш, “капиталистик корхоналарда ҳамкорлик 14 фалсафаси”ни амалга оширишга ҳаракат қилган. У томонидан ишлаб чиқилган меҳнатни жадаллашувини таъминловчи усул турли мамлакатлар бошқарувчиларида катта қизиқиш уйғотган. яқинлашувининг ҳақиқий воситаси сифатида қараган. У, агар илмий менежмент тизими тўлиқ ҳажмда қабул қилинса, бу нарса томонлар ўртасидаги барча баҳслар ва зиддиятларни ҳал қилади деб ўйлаган. Шундай қилиб, ушбу мактаблар учун қуйидаги аломатлар хосдир: - маъмурият ҳал қилиши керак бўлган вазифаларни белгилаш; - субъетивизм ва авторитар усулларни илмий қоидаларга алмаштириш; - бошқарувни саноат меҳнати соҳасига айлантириш; - меҳнатни тақсимлаш ва ихтисослаштириш, ходимларни тор вазифаларни бажаришга йўналтириш; - фаолиятни қатъиан тартибга солиш; - вазифаларни бажариш учун энг яхши, энг тўғри бажарадиган ходимларни мақсадга қаратилган холда танлаб олиш, уларни ўқитиш; - хўжалик вазифаларини ҳал қилишнинг энг яхши усулларини белгилаш учун илмий таҳлилдан фойдаланиш; - ишларни режалаштириш; - ходимларни рағбатлантириш.
Бошқарувнинг классик ѐки маъмурий мактаби (1920-1950). Уни ривожлантиришига француз олими А.Файоль ва немец социологи М.Вебер энг катта улуш қўшганлар. Бу мактабнинг вакиллари ташкилотларнинг умумий таърифлари ва қонуниятларини аниқлашга ҳаракат қилганлар. Уларнинг мақсади бошқарувнинг иккита жиҳатига дахлдор бўлган универсал тамойилларни яратишдан иборат бўлган. Биринчиси ташкилотни бошқаришнинг рационал тизимини ишлаб чиқиш. Бу назариячилар бизнеснинг асосий хизматларини белгилаб олиб, ташкилотни бўлинмаларга бўлишнинг энг яхши усулини белгилаш мумкинлигига ишонганлар. Улар молия, ишлаб чиқариш ва маркетингни худди шундай хизматлар деб ҳисобланганлар. Иккинчи жиҳат – ташкилот ва ходимлар бошқарувининг тузилишини қуриш. Яккабошчилик тамойили бунга мисол бўлиб хизмат қилган, унга кўра одам фақат битта бошлиқдан бўйруқлар олиши ва факат битта унга бўйсуниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |