— Кесмай (кўприк қуролмаймиз, кўнрик (қилмасак
одамлар сойдан ўтолмай, сувга йиқилишяпти. Тераклар
кўприк бўлишини билганда йиғламасди. Аслида улар
мен кўприк бўламан, мен уйларга ёғоч бўламан, мен те-
ракман, теракман, деб ўсишади.
— Вой, тераклар ҳам гапирадими?
— Гапиради, ўғлим.
— Мана бу ниҳолчалар унинг болаларими?
— Ҳ а , болалари.
— Унда онаси қайси?
9
www.ziyouz.com kutubxonasi
— Ш у кесаётгапимиз — онаси-да...
— Дадаси-чи?
— Ҳ у анави йўғони, дат-дат пўсти бор-ку, ана ўша
дадаси бўлади. Энди, ўғлим, нарироқ тур. Халадпт бер-
япсан.
— Икковлари эр-хотинми? — деб сўрашда давом эта-
ман.
— Ҳ а , икковлари эр-хотин бўлишади.
— Бобожои, энам сизнинг хотинингиз бўлади-а?—деб
сўрайман яна.
— Ҳ а , хотиним бўлади, — деб дўяди бобом.
Бцр нафас жим тураман-да, яна сўрайман:
— Бобожон, катта бўлсам менга ҳам хотин олиб бе-
раеизми?
— Олиб бераман, тойлогим, албатта олиб бераман,—
бобом қаддини ростлаб чуқур-чуқур энтикади. Иегадир,
бир дақиҳагина маъюслапиб қолади, хўрсинади,— худо
хоҳласа катта тўй ҳам қилиб бераман, карнайлар чал-
дирамиз.
— Лекин, бобожон, менга Санамбувини олиб бермай-
сиз, хўпми?
— Нега ундай дейсан, Санамбуви яхши ҳиз-ку.
—■ Ҳечам-да, у доим менн алдайди. Кўзингни юмиб
турсанг қизиҳ ўйин кўрсатаман дейди-да, кўзимни очсам
чўнтагимдаги жийдаларимни олиб кўйган бўлади.
— Кимни оласан, бўлмаса?
Бир оз ўйланиб тураман-да:
— Й ўҳ, энди ҳеч кимни олмайман,— деб кўяман.
Do'stlaringiz bilan baham: |