Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Адабиётлар: 
1. Б.Л.Фарберман. Илғор педагогик технология. Тошкент, 1999 й. 
2. М.Очилов. Янги педагогик технологиялар. Қарши, “Насаф”, 
2000 й. 
3. И.Н. Баженов. Педагогик изланишлар. Тошкент, 2004 й. 


316 
4. Б.Суюнов. Янги педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат. 
Т., 2004 й. 
5. Н.Азизходжаева “Янги педагогик технологийлар ва педагогик 
маҳорат” Т., 2005. 
ТИББИЁТ ОЛИЙ ТАЪЛИМИДА ПЕДАГОГИК 
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ 
 
М.Қўзибоева, З.Раҳматова, М.Ахунова 
Андижон давлат тиббиёт институти 
 
Педагогик технология - шундай билимлар соҳасики, улар воситасида 
учинчи минг йилликда давлатнинг таълим соҳасидаги сиёсатида туб 
бурилиш юз беради, ўқитувчи фаолияти янгиланади, талаба ёшларда 
ҳурфикрлилик, 
билимга 
чанқоқлик, 
Ватанга 
меҳр-муҳаббат, 
инсонпарварлик туйғулари тизими шакллантирилади. 
Маълумотлилик асосида ётувчи бош ғоя ҳам табиат ва инсон 
узвийлигини англаб етадиган авторитар ва сохта тафаккур юритиш 
усулидан воз кечган, сабр-бардошли, қаноатли, ўзгалар фикрини 
ҳурматлайдиган, миллий-маданий ва умуминсоний қадриятлар каби 
шахсий сифатларни шакллантиришни кўзда тутган инсонпарварлик 
ҳисобланади. Бу масаланинг ечими қайсидир даражада таълимни 
технологиялаштириш билан боглиқдир. 
"Технология" тушунчаси фанга 1872 йилда кириб келди ва юнонча 
икки сўздан - "технос" (techne) - санъат, маҳорат, ҳунар ва "логос" (logos) - 
фан сўзларидан ташкил топиб "ҳунар фани" маъносини англатади.
Педагогик технология - бу ўқитувчи (тарбиячи)нинг таълим-тарбия 
воситалари ёрдамида талабаларга муайян шароитда таъсир кўрсатиши ва 
бу фаолият маҳсули сифатида уларда олдиндан белгиланган шахсий 
сифатларни шакллантириш жараёнидир. 
Педагогик технология маълумот технологиясини жорий этиш 
тактикасини ифодалайди ва "ўқитувчи - педагогик жараён - талаба" 
функционал тизим қонуниятларига тегишли билимлар асосида қурилади. 
Педагогик технология эса ўқитувчининг касбий фаолиятини 
янгиловчи ва таълимда якуний натижани кафолатлайдиган тадбирлар 
мажмуаси, йигиндисидир. 
Шу билан биргаликда, қатор йиллар давомида педагогик технология 
олимлар орасида ўқув жараёнини техник воситалар ёрдамида амалга 
ошириш сифатида қараб келинди. Фақат 70-йилларга келиб педагогик 
адабиётларда бу тушунчанинг моҳияти янгича талқин этила бошланди. 
Япон олими Т.Сакамото томонидан "ўқитиш технологияси - бу 
ўқитишнинг мақбуллигини таъминловчи йўл йўриқлар тизими билан 


317 
боғлиқ билимлар соҳаси" эканлиги эътироф этилади (Takashi Sakamoto.- 
Telewizja i kszalcenie pracu-jacych). 
Объектив борлиқни ўрганишга системали ёндашув методи фанда кенг 
кўламда қўлланилгач, унинг таъсири остида аста-секинлик билан 
педагогик технология моҳиятига ҳам аниқлик киритила борди: таниқли 
педагог олима Н.Ф.Тализина технологияни "белгиланган ўқув мақсадига 
эришишнинг оқилона усулларини аниқлашдан иборат"
4
деб тушунтиради.
И.Я.Лернернинг фикрича педагогик технология - "ўқувчилар 
ҳаракатларида акс этган ўқитиш натижалари орқали ишончли, англаб 
олинадиган ва аниқланадиган мақсадни ифодалашни тақозо этади"
5

Юқорида келтирилган таърифлардан кўриниб турибдики, педагогик 
технология белгилаб олинган бошлангич мақсад ва мазмун асосида ўқув 
жараёнини лойиҳалаш сифатида талқин этиляпти.
Педагогик технология тушунчасини ойдинлаштиришга қаратилган 
таърифларнинг 
хилма-хиллиги, 
бир 
томондан, 
ривожланган 
мамлакатларда бу мавзунинг у ёки бу даражада ечилаётганлигини 
кўрсатса, иккинчи томондан педагогик технологияни педагогик амалиётга 
жорий этишга бўлган уринишларнинг маълум натижасини ифодалайди. 
Бугунги 
кунда 
мамлакатимизда 
мутахассисларнинг 
илмий 
салоҳиятини бирлаштиришга имкониятлар етарли. Назария ва амалиёт 
бирлигини таъминланиши педагогик технологиянинг асл моҳиятини 
аниқлашга йўл очади. Педагогик технология бу соҳадаги назарий ва 
амалий изланишларни бирлаштириш доирасидаги фаолиятни акс эттиради. 
Кадрлар тайёрлашнинг миллий дастури” таълим-тарбиянинг 
мақсадини янги йўналишга бурмоқда, унда: "ўтмишдан қолган 
мафкуравий қарашлар ва сарқитдан тўла халос этиш, ривожланган 
демократик давлатлар даражасида юксак маънавий ва ахлоқий талабларга 
жавоб берадиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш" деб белгиланди. 
Демак, таълим-тарбиянинг мақсади бутунлай янгиланди, унга мос ҳолда 
мазмуннинг ҳам, педагогик жараённинг ҳам янгиланиши табиийдир. 
Шунингдек, фан ва техниканинг ривожланиши билан инсон фаолияти 
чегараси ниҳоятда кенгайиб боряпти, аудиторияга ўқитиш имкониятлари 
катта бўлган янги технологиялар (саноат, электрон, ахборот) кириб 
келмоқда. Рўй бераётган сифат ўзгаришлар шундан далолат берадики, 
эндиликда "ўрганиш"нинг бирламчи жараёнлари анъанавий методика ва 
ўқитиш воситалари қолипига сиғмай, ўқитувчининг индивидуал 
қобилиятларига мос келмай қолди. Янги методикаларни талаб этадиган ва 
таълим жараёнининг ажралмас компонентига айланиб бораётган ва унга 
ўзининг маълум хусусиятларини жорий этадиган янги техникавий, 
1.Н.Ф.Талызина. Педагогическая технология. М., 2000. стр-104 


318 
ахборотли, полиграфик, аудиовизуал воситалар мавжудки, улар янги 
педагогик технологияни реал воқеликка айлантирмоқда. 
Педагогик технология моҳият жиҳатдан бошқа технологиялар билан 
бир сафда туради, чунки улар ҳам бошқалари қатори ўз хусусий соҳасига, 
методлари ва воситаларига эга, маълум "материал" билан иш кўради. 
Бироқ педагогик технология инсон онги билан боглиқ билимлар соҳаси 
сифатида мураккаб ва ҳаммага ҳам тушунарли бўлмаган педагогик 
жараённи ифодалаши билан ишлаб чиқариш, биологик, ҳатто ахборотли 
технологиялардан ажралиб туради. Унинг ўзига хос томонлари - тарбия 
компонентларини мужассамлаштирганлигидадир. 
Педагогик технология бошқа соҳалардаги технологик тажрибалар 
билан узлуксиз бойиб боради ва ноанъанавий ўқув жараёнига, унинг 
самарасини оширишга таъсир кўрсатишнинг янги имкониятларини эгаллаб 
олади.
Таълимни технологиялаштириш объектив жараён эканлигини, 
замонавийлиги 
эса 
илмий-техник 
тараққиёт 
йўналиши 
билан 
белгиланишини эътироф этган ҳолда педагогик технологиянинг ўзига хос 
томонлари ва яқин келажакда у билан боглиқ бўлган вазифалар 
қуйидагилардан иборатдир: 
1) кўп босқичли таълим тизимида педагогик технологияларнинг 
моҳиятини асослаш ва зарурий тавсияномалар ишлаб чиқиш; 
2) замонавий тиббиёт соҳаси технологиялари билан педагогик 
технологияларни мунтазам равишда янгилаб бориш ва табақалаштирилган 
ёндошув асосида уларни қўллаш мезонларини аниқлаш; 
3) истиқболли ўқитиш воситаларини яратиш ва уларга таянган ҳолда 
илгор педагогик технологияларни лойиҳалаштириш, педагогик амалиётга 
жорий этиш, оммалаштириш ва самарадорлик даражасини аниқлаш; 
5) олий таълим муассасасида фаолият кўрсатаётган профессор-
ўқитувчиларни илғор педагогик ва ахборот технологиялари каби янги 
билимлар тизими билан қуроллантиришни мунтазам ташкил этиш; 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish