Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet173/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Фойдаланилган адабиётлар: 
1. Ў.Қ.Толипов. Педагогик технология тараққиёти ва таълим 
назарияси муаммолари. Т., 2009.
2. Педагогика / Нопедагогик ОТМ учун дарслик. У.И.Иноятов ва б. – 
Т.: Низомий номидаги ТДПУ, 2013. 
ЗАМОНАВИЙ ДАРСЛАРГА ҚЎЙИЛАЁТГАН ТАЛАБЛАРНИНГ 
ОЛИЙ ТАЪЛИМ АМАЛИЙ ФАОЛИЯТИГА ТАТБИҚ ЭТИЛИШИ 
 
М.Қўзибоева, М.Ахунова, З.Рахматова 
Андижон давлат тиббиёт институти 
 
Мустақил Ўзбекистон ўзининг буюк келажагини бугундан яратар 
экан, аввало, таълим-тарбия соҳасидаги устивор ўзгаришлар учун кенг 
шароитлар яратмоқда ва ёшларнинг билим салоҳиятини ошириш 
мақсадида ўқув юртлари олдига муҳим ва долзарб вазифаларни қўймоқда. 
Олий таълим муассасаларида таълим тизимини ривожлантириш 
босқичида мамлакатимизнинг илғор илмий-техник, иқтисодий, ижтимоий 


311 
ва маданий юксалишини таъминлаш учун ижодкор, юксак маънавий, 
маданий ва ахлоқий сифатларга эга, чуқур билимли рақобатбардош 
педагог кадрлар фаолият олиб борилиши талаб этилади. Бу эса 
педагогнинг касбий шаклланиши учун ундан замон талаблари асосида 
ўқитиш ишларини ташкил қилишни муҳим вазифа қилиб қўяди. 
Бугунги кунда ҳар бир педагог ижодкор, изланувчан ва ўз устида 
тинмай ишлаши лозим. Шиддатли ҳозирги даврда талабанинг юрагидаги 
чўғни аланга олдириш, уни ҳар томонлама ривожлантириб, билимдан-
билимга етаклаб олиб чикиш учун замонавий дарслар зарурдир. 
Ҳозирги пайтда таълим жараёнида замонавий дарс ибораси тез-тез 
тилга олинмоқда. Замонавий дарс қандай дарс?
Замонавий дарс шундай дарски, унда ўқитувчи талабанинг мавжуд 
имкониятларидан усталик билан фойдаланиб, унинг ақлий потенциалини 
ишга солиб, ривожланишини таъминлайди. Талаба эса ўз навбатида 
билимларини чуқур ўзлаштиради ва маънавий баркамоллик сари 
одимлайди.
Бугунги кунда замонавий дарсга куйиладиган дидактик талаблар, 
муаммоли дарслар, дастурланган дарслар, компьютерли ўқитиш, лойиҳали 
ўқитиш, дарснинг структураси, турлари, дарснинг сифати ва 
самарадорлиги каби омиллар ҳақида фикр-мулоҳазалар баён этилган. 
Ҳозирги замон жамиятининг барча соҳасида ҳар кимдан 
ташаббускорликни, ижодкорликни, мустақил фикрлашни талаб қилади. 
Дарс – педагогик ижодкорликнинг асосий майдони. Педагогнинг 
асосий педагогик эҳтиёжи – ўргатиш, етказиб бериш айнан дарсда амалга 
ошади. Шундай экан, дарс таълим жараёнини ташкил қилишга тўғри, 
янгича муносабат керак. 
Дарс жараёнида педагог олдида муҳим бир масала туради. 
Талабаларни 
билим 
олишга 
жалб 
қилиш, 
уларни 
олға 
ҳаракатлантиришдир. Бу эса педагог ва талабаларни ўзаро биргаликдаги 
меҳнатга жалб қилади. Бунинг учун ўқитишга мажбур қилмаслик керак. 
Педагогик ҳамкорликнинг қарашларидан бири – дарсда талабадаги 
қўрқувни йўқотиш, уни эркинроқ, дадилроққилиш, ўзининг кучига 
ишонтириш, унга жиддий ижод қилишга қодир шахс сифатида қараш. 
Дарсда аниқ мақсад бўлиши талаб этилади. Бу – талабалар билан 
ҳамкорлик руҳида иш олиб бориш, уларга аниқ бир мақсад қўйиб, бу 
мақсаднинг мураккаблигига ва амалга ошира олишга ишонтириш – 
талабаларда ўзига бўлган ишончини, аниқ, мушкул масалани ҳам еча олиш 
мумкинлигини шакллантиришдан иборат бўлади. 
Дарснинг мақсади – бутун дарс давомида эгалланиши керак бўлган 
билим, тушунча, кўникма, малакалардир. 
Дарснинг вазифаси – дарснинг босқичларидаги мақсадни амалга 
ошириш учун қўлланиладиган воситалардир. 


312 
Мақсадни амалга ошириш учун дарс самарадорлиги таъмин этувчи 
илмий-методик, технологик йўл танлаб олинади. 
Бу ишни амалга ошириш ўқитувчидан ташкилотчилик, конструктив, 
коммуникатив ёндашув, инновацион касбий маҳорат, методологик 
маданиятни талаб этади. 
Ҳар бир дарснинг мақсадини аниқлашга тизимли ёндашув – олдинги 
ва кейинги ўтиладиган дастурий билимлар, кўникма ва мақсадларнинг 
узвий боғлиқлигини таъминлайди.
Талабанинг 
дарс 
жараёнида 
таълим 
дастурини 
тўлақонли 
ўзлаштириши узвийлик ва узлуксизлик асосида кафолатланади. 
Натижада дарс компонентлари ўз ўрнини топади. 
Яъни: - Мақсад 
- Ўқув материали мазмуни 
- Метод ва вазифалари 
- Дарснинг ташкилий шакллари 
- Ўқитувчининг фаолияти 
- Талабанинг фаолиятитулаконли шакл ва мазмунга эга бўлади. 
Дарсларда белгиланаётган мақсадлар ўқув максадларига мос тушиши 
ва талабанинг шахсий мақсадига айланиши керак. Зеро, дарсда талаба 
ўзлаштириб олиши зарур булган компонентлар шахсан унга қаратилган, 
мақсадлар эса бир-бирига мос тушиши керак. Ана шумос тушганлик дарс 
самарадорлигини таъминлайди. Талабанинг чуқур, пухта билим олишини, 
тарбия топишини кафолатлайди. 
Замонавий дарс талабларидан яна бири шундан иборатки, педагог 
дарс ўтиш давомида шундай усуллардан фойдаланиши керакки, талабалар 
ўзларини шахс сифатида ҳис қилишсин. Бу – ҳар бир талаба ҳар бир дарсда 
ўзининг баҳосини олиши, масалаларни ўзи танлаб олишида намоён бўлади. 
Педагогнинг маҳорати жуда дарсда жуда муҳим саналади. Дарс шундай 
марказки, педагогнинг ҳар бир тафаккури ва ҳаракатлари шу марказ 
атрофида айланиб, яна унга қайтиб келади. Ҳар бир дарс ўқитиш 
жараёнига ўзининг, фақат унга хос бўлган ҳиссаси қўшади. 
Замонавий дарс фақат ўқитишнинг метод ва шакллари билан чекланиб 
қолмай, балки таълим-тарбия, ривожлантириш мақсадларини амалга 
ошириш, педагог ва талаба фаолиятида биргаликдаги ўзаро боғлиқликни 
рўёбга чиқаришни талаб қилади. Педагог ҳар бир дарсни муаммоли, 
изланувчан, фаол булиши учун талабаларни қизиқтира олиши, уларнинг 
ижодий кобилиятларини ривожлантириш учун муҳитни ярата олиши талаб 
қилинади. 
Замонавий дарс шундай дарски, унда педагог талабанинг мавжуд 
имкониятларидан моҳирлик билан фойдаланиб, унинг ақлий потенциалини 
ишга солиб, ривожланишини таъминлай олиши керак. Талаба эса ўз 
навбатида билимларни чуқур ўзлаштириб, маънавий баркамоллик сари 
одимлаши керак бўлади. 


313 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   169   170   171   172   173   174   175   176   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish