Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet174/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

Замонавий дарс – шундай дарски, унда ўқитувчи талабанинг мавжуд 
имкониятларидан уддабуронлик билан фойдаланиб, унинг ақлий 
лаёқатини ишга солиб, ўсиб боришини таъмин этади. Талаба эса ўз 
навбатида билимларини чуқур ўзлаштиради ва у борган сари маънавий 
баркамоллик сари одимлайди. Илмий нуқтаи назардан қарайдиган бўлсак – 
дарс ўқитиш, тарбиялаш, ривожлантириш каби бир бутунликни 
таъминлайди.
Бундай ҳолларда қуйидагилар кўзда тутилади: 
- талабани чуқур ва пухта билим билан қуроллантириш, тушуниб, 
ўзлаштириб бориш орқали шахснинг ҳар томонлама ривожланишини 
таъминлаш; 
- билимни олишда шахсий фаолиятларни ташкил эта олиш; 
- талабанинг мустақил ўқиши, шахсий фаолиятини такомиллаштириш; 
- талабанинг онгли ривожланишига самарали таъсир кўрсатиш; 
- талабада ўзини тутиш, қатъийлик мотивларини шакллантириш; 
- уни умумқадрият ва маданият билан уйғунлаштириш; 
- маданий тарбияланганлигини камол топтириш. 
Дарс жараёнида талабаларнинг ижодкор, ташаббускор бўлишини 
ташкил этишда педагогик маҳорат ва инновацион ғояларнинг ўрни 
беқиёсдир.Талабаларнинг ижодкор, ташаббускор булишларида куйидаги 
омилларга суяниш яхши натижа беради. 
1. 
Дарсда самара берувчи инновация ва технологиялрни 
қўллаш. 
2. 
Талабалар кўз ўнгида билимдон, ижодкор бўлиб кўрина 
олиш. 
3. 
Бошка ўқитувчилар, раҳбарлар орасида обрўга эга бўла 
олиш. 
4. 
Ўқитувчилар ва талабалар билан ижодий ҳамкорликда 
бўлиш. 
5. 
Талабалар билан самимий муносабатда бўла олиш. 
6. 
Ижодий муҳитни ташкил эта олиш. 
7. 
Ҳар бир ижобий натижани рағбатлантириш. 
8. 
Иш фаолиятида илғор тажриба ва янгиликлардан ижодий 
фойдаланиш. 
9. 
Педагог ўз малакасини узлуксиз ошириб бориш. 
10. Зарур ҳолларда маънавий, моддий жиҳатдан қўллаб-
қувватлаш. 
11. Методик ишларни ташкил этишда фаоллик ва фидоийлик 
кўрсатиш. 
12. Шахсий ижодкорлик ишлари, ижобий фикрларни амалга 
ошириб бориш. 
13. Очик дарсларни тизимли ўтказишга эришиш. 


314 
14. Ижодкорликдаги ютуқларни ижодий кечалар ташкил 
этишорқали тарғиб қилиш. 
Замонавий дарсларда талабаларда укув предметини мустакил 
узлаштиришни шакллантириш педагогдан кўп маҳоратни талабқилади. Бу 
жараёнда уқитувчи педагогик технологиялардан самарали фойдаланган 
ҳолда ўқув материалларини талабаларга етказади. Шу билан бирга 
ўзлаштирилган материаллар асосида талабаларга ўз-ўзини бошқарган 
ҳолда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилади: 

Ўқув жараёнида ўз-ўзини англаш орқали тарбияланиш, ўқиб 
ўрганиш устуворлик килади. 

Талабада ички мотивация ривож топади, ўқиш, ўрганишга 
қизиқиш ҳисси ўсиб боради.

Талабанинг мустақил ижод қилишига шароит яратилади. 

Билим олиш онгли равишда ички интилиш ва хоҳиш асосида 
амалга оширилади. 

Дарс 
жараёни 
марказида 
талаба, 
унинг 
фикрлари, 
қизиқишлари,ўз-ўзини бошқариш туради. 

Ўқув жараёнида билим, малака, тушунча, кўникмаларни 
эгаллаш талаб этилади. 
Шундан 
хулоса 
чиқариш 
мумкинки, 
талаба 
шахсини 
ривожлантиришни ўзига замин яратишдан бошлаш керак. Яъни талабада: 
- Ўзи мустақил мутолаа асосида билим олишга; 
- Ўз-ўзини англаб, тарбия топишга; 
- Ўз кучи ва имкониятига ишонч билан қарашга; 
- Масъулиятни ҳис қилишга; 
- Ўз фаолиятини мустақил ташкил эта олишга; 
- Ўқув меҳнатига хоҳиш уйғота олишга; 
- Фаоллигини оширишга; 
- Ахборот манбаларидан унумли фойдалана олишга эришиш асосий ва 
бош мақсадга айланиши керак. 
Талаба шахсида ўз-узини ривожлантириш технологиясини яратиш 
педагогика фани олдида турган долзарб муаммолардандир.
Дарс жараёнида талаба ижодкорлигини шакллантириш ҳам бугунги 
кун замонавий дарснинг асосий мазмунини ташкил қилади. Ҳар бир ўқув 
материали талабада ижодий мотивларни уйғота оладиган, турли янги 
ғояларни 
шакллантирадиган 
бўлиши 
лозим 
экан. 
Талабанинг 
ижодкорлигини таъминлашда қуйидагиларга алоҳида аҳамият бериш керак 
бўлади: 

Талабани ўтилаётган, ўрганилаётган мавзуга қизиқтира олиш. 

Мавзуни 
ўзлаштиришда 
ролли 
ўйинларга 
асосланиб, 
талабанинг билим, кўникма, малакаларига суяниш. 


315 

Талабанинг 
ташаббускорлик, 
ижодкорлик 
қобилиятини 
шакллантириш, қўллаб-қувватлаш. 

Талабанинг қизиқиши ва хоҳишларини фаоллаштириш. 

Талабанинг 
интеллектуал 
(диққат, 
хотира, 
фикрлаш) 
қобилиятларини ишга солиш. 

Мулоқотга киришганда айтилаётган фикр, мулоҳазаларни 
жамлашга ёрдамлашиш. 

Талабанинг муваффакиятга эришишига қулай вазият яратиб 
бериш, 
айниқса, аниқ далилларга суяниб мисоллар келтиришини қўллаб-
қувватлаш. 
Замонавий дарсларнинг асосий мазмуни бугунги кун талабларига ва 
рақобатга бардош бера оладиган мутахассисларни ўқитиб, тарбиялашга 
қаратилган экан, дарс самарадорлигини таъминловчи омилларга эътиборни 
қаратиш ҳар бир педагогдан масъулиятни талаб этади. Дарс жараёнини 
ташкил этишдаги асосий омиллар қуйидагилар: 
1. 
Дарснинг ўқув техникаси ва мақсадини аниклаш. 
2. 
Дарсдан кутилаётган пировард натижани белгилаш. 
3. 
Дарсдан кўзда тутилган билим, кўникма, малака. 
4. 
Кўзланаётган мазмун, мантиқий кетма-кетлик баёни. 
5. 
Мақсадга олиб борувчи баённинг матн, дарслик ва 
тарқатма материаллар асосида кичик гуруҳларда ишлаш орқали ёки 
ўқитувчи томонидан тушунтириш. 
6. 
Талабаларнинг 
таълим 
мазмуни, 
мақсадларини 
ўзлаштирганлик даражаси.
7. 
Тестлар, саволлар тузишга ўргатиш. 
8. 
Янги мазмундаги мавзу, тушунча, кўникма, малакаларни 
ўзлаштирганлик даражаси. 
9. 
Дарс ўтиш услуби ва воситаларнинг танлаб олинганлиги. 
10. Дарсда ўқув жараёнини амалга ошириш учун жиҳоз, 
техника, тарқатма материаллар. 
11. Талабалар билими баҳолангандан сўнг унинг натижалари 
бўйича тузатишлар киритиш. 
Юқоридагилардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш лозимки, бугунги 
кунда янгича фикрлайдиган, мустақил фаолиятига ишонадиган, турли 
рақобатларга бардош бера оладиган етук мутахассисларни тарбиялаш ва 
билимли қилиш замонавий дарсларнинг асосий негизидир. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   170   171   172   173   174   175   176   177   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish