Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚНИ


ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИДА ФАРМАКОЛОГИЯ ФАНИНИ



Download 6,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet146/521
Sana24.02.2022
Hajmi6,1 Mb.
#226464
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   521
Bog'liq
ТошПТИ-ўқув-услубий-конференция-6-январ-2017-й.

ТИББИЁТ ОЛИЙГОҲЛАРИДА ФАРМАКОЛОГИЯ ФАНИНИ 
ЎҚИТИШДА ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЯНГИ ИНТЕРФАОЛ 
ЎЙИНИНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Калдибаева А.О., Каримова Г.А. 
Тошкент педиатрия тиббиёт инстути 
 
Маълумки, ҳозирги вақтда талабаларнинг фанга бўлган қизиқишини, 
билим савиясини, фикрлашини оширишда ва даволаш муолажасини тўғри 
танлашда ҳар ҳил даражадаги “интерфаол ўйинлар” амалий дарсларга 
татбиқ этилиб, кенг қўлланилмоқда. Булардан “мияга ҳужум”, “стол 


258 
атрофида”, “қорчалар”, “қора қути”, “қайноқ картошка” ва “ромашка гули” 
интерфаол ўйинлари амалий дарсларда кенг ишлатилади. Аммо, бу ўқитиш 
усулларининг ҳаммасини ҳам фармакология фанида тўлиқ қўллаб 
бўлмайди. 
Педагогик “интерфаол ўйинлар” ни қўлланилиши дарс ўтилаётган 
фаннинг мавзусини моҳиятидан келиб чиққан ҳолда ўтказилса, асосий 
мақсадга мувофиқ бўлар эди. Агар, шифокорнинг шаклланишида асосий 
фанлардан бири бўлиб, фармакология ҳисобланса, у ҳолда фаннинг ўзига 
хос ҳусусияти ва моҳиятидан келиб чиқиш керак. Чунки, фармакология 
фани беморларни дори воситалар билан даволашни, дори воситаларни 
таснифланишини, таъсир механизмини, ножўя таъсирларини ва ёшига 
қараб дори воситаларни миқдорланишини ўргатади. Бу фан назарий 
тиббий фанлар билан клиник тиббий фанларни боғлаб турувчи асосий 
фундаментал фанлардан ҳисобланади. 
Ҳанузгача кўпгина тиббиёт ходимлари ва бошқа мутаҳассислик 
эгалари фармакология фанини кимлар ўқитишини билишмайди ва кўпинча 
фармацевтлар ёки провизорлар билан адаштирадилар. Фармакология 
фанини фақат тиббиёт олийгоҳларини тамомлаган мутаҳассислар ўқита 
олади, чунки улар олийгоҳда 7 йил ўқиш мобайнида барча тиббиёт 
фанларидан таҳсил оладилар, турли ҳил касалликлар билан танишадилар, 
беморлар билан мулоқотда бўладилар ва уларни даволаш сирларии 
ўрганадилар. Баъзи бир фармакологиядан дарс берувчи профессор-
ўқитувчилар бир вақтнинг ўзида, ҳатто касалхоналарда навбатчилик 
қиладилар ва беморларни даволайдилар. Фармацевтика олий таълим 
муассасасини тугатган мутаҳассис эса деярли клиник фанлардан таҳсил 
олмайди, улар дори воситалари тайёрлаш технологиясини, сақлаш 
усулларини, яроқли муддатларини, кимёвий таркибини ва сифатини 
ўрганадилар. 
Улар 
фармакология 
фанидан 
ва 
касалликни 
фармакотерапиясидан дарс бера олмайдилар. 
Ҳамма тиббиёт институтларида фармакология фани 3-курсда 
ўқитилади, аммо клиник фанлардан фақат болалар касалликлари, ички 
касалликлар пропедевтикаси ва умумий жарроҳлик дарслари ўтилади. Бу 
эса, 3-курс талабалари учун касалликларнинг ривожланиши, касаллик 
белгиларининг даражасини аниқлашда ва касалликка аниқ ташҳис 
қўйишда ҳамда касаллик тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлишига камлик 
қилади. 
Шунинг учун, фармакология фанининг амалий дарсларига ҳар бир 
мавзу бўйича “шифокор даволайди” интерфаол ўйинини татбиқ этилиши, 
ўз навбатида бу ўйинда ҳар бир талабанинг фаол иштирокини, уларнинг 
касаллик тўғрисида тушунчага эга бўлишини, дори воситаларининг таъсир 
механизмларини, ишлатилишини ва ножуя таъсирларини тўлиқ 
ўзлаштирилишини таъминлайди. “Шифокор 
даволайди” 
интерфаол 
ўйинининг моҳияти шундан иборатки, фармакология фанининг ҳар бир 


259 
мавзуси бўйича ўқитувчи – “тажрибали шифокор”, бир талаба – 
“шифокор” ва бир нечта талабалар – “беморлар” ролини бажарадилар. 
Қолган талабалар эса, “шифокорлар кенгаши” ни ташкил этадилар. 
Масалан, “маҳалий анестетикларн” мавзусидаги амалий дарсда бир 
талаба тиши оғриётган беморни ўхшатади, қандай оғриқлар бўлаётганини, 
боши оғриганини, уйқуси бузилганлигини ва кайфияти ёмонлашганлиги 
тўғрисида гапиради, иккинчи талаба “шифокор” ролини бажариб, бу 
беморда парадонтоз яъни милкларни яллиғланиши касаллигини 
кузатилиши ва баъзи бир мўртлашган тишлар борлиги тўғрисида гапиради. 
Даволаб бўлмайдиган тишларни олиб ташлаб, милкни даволаш 
кераклигини айтади. Шунда ўқитувчи - “тажрибали шифокор”, қолган 
талабаларга - “шифокорлар кенгаши”га бу патологик ҳолатни тушунтириб, 
тишни олишда оғриқсизлантириш учун қайси маҳаллий анестетик 
моддаларни бериш керак ва нима учун? - деб мурожат қилади. 
“Шифокорлар кенгаши” ўзаро даволашни таҳлил қилиб, қайси маҳаллий 
анестетик моддани тавсия қилишларини айтиб берадилар. Улар 
стоматология соҳасида яроқсиз тишларни олиб ташлаш учун лидокаин 
моддасини тавсия қиладилар. Нега новокаин эмас? – деб ўқитувчи - 
“тажрибали шифокор” сўрайди. Талабалар - “шифокорлар кенгаши”, 
чунки, новокаин асосан инфильтрацион анестезия учун қўлланилади деб, 
жавоб берадилар. 
Яна бир талаба – “бемор” қоринда кучли оғриқ бўлаётгани, қусгани, 
ичи қотиб қолгани, тана ҳарорати кўтарилган ва қонида лейкоцитоз 
кузатилгани тўғрисида, талаба –“шифокор” бу белгилар “аппендицит” 
касаллигидан далолат бераётгани тўғрисида қолган талабаларга яъни 
“шифокорлар кенгашига” айтади. Ўқитувчи – “тажрибали шифокор” эса 
талабаларга аппендицитни жарроҳлик йўли билан даволашни ва муолажа 
вақтида оғриқсизлантириш учун нега новокаин тавсия этилиши керак? – 
деб, сўрайди. Шунда, талабалар - “шифокорлар кенгаши” маслаҳат қилиб, 
новокаин инфильтрацион анестезия яъни бу дори воситасини қаватма-
қават тери ва унинг ости қаватларига юбориш йўли билан 
оғриқсизлантириш ривожлантирилади деб, жавоб берадилар. 
Ўқитувчи - “тажрибали шифокор” нега лидокаин моддасини 
ишлатилиши мумкин эмас, деб, - сўрайди. Талабалар жавоб берадилар, 
лидокаин моддаси гипотензив, аритмияга қарши ва бир неча ножуя 
таъсирларга эгадир. Бу модда анафилактик шок ҳолатини ҳам келтириб 
чиқариши мумкин. Шунинг учун, бу моддани “апппендицит”ни жарроҳлик 
муоложасида оғриқсизлантириш учун ишлатиб бўлмайди, деб жавоб 
берадилар. 
Мана шу бир мавзуда қўлланилган “шифокор даволайди” интерфаол 
ўйини талабаларда “маҳаллий анестетиклар”га бўлган қизиқишни
ортишига, 
бу 
дори 
воситаларнинг 
таъсир 
механизмларини, 
ишлатилишини, бир-биридан 
фарқини 
ва 
ножуя 
таъсирларини 


260 
ўзлаштиришларида ҳамда уларнинг фармакологиясини ёдда сақлаб 
қолишларини осонлаштиради. 
Янги бу интерфаол “шифокор даволайди” ўйини фармакология 
фанининг амалий дарсларига татбиқ эилиши, бизнинг фикримизча 
талабаларда тиббиёт амалиётида дори воситаларни аниқ, керакли 
миқдорда тавсия этишни ўрганишда, касаллик патогенезини, белгиларини 
таҳлил қилишда ва клиник фанларга интилишини ортишига олиб келади. 
Бу 
эса, 
талабаларнинг 
юқори 
курсларда 
клиник 
фанларни 
ўзлаштиришларида 
касалликларнинг 
фармакоте-рапиясини 
тўғри 
бажаришда, шифокор бўлиб шаклланишида ўз мутахассислигининг устаси 
бўлиб етишишида ўз самарасини беради, деб ўйлаймиз. 

Download 6,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   142   143   144   145   146   147   148   149   ...   521




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish