Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Кўчмас мулк объектларини иқтисодий баҳолашда жисмоний



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   201
Bog'liq
3 китоб

 
Кўчмас мулк объектларини иқтисодий баҳолашда жисмоний 
емирилишни аниқлашнинг аҳамияти 
Қурилишда менежмент” кафедраси профессори Джабриев А.Н. 1 курс 
КМБваБ гурухи магистри Ҳамдамов Бобир (СамДАҚИ) 
 
Кўчмас мулк объектларини техник холатини баҳолаш, уларда 
хавфсизлик нуқтаи назаридан маниторинг тизимини йўлга қўйиш бугунги 
куннинг долзарб муаммоларидан биридир. Мустақиллигимизнинг дастлабки 
кунларидаёқ кадастр хизматининг республикамизда жорий этилишидан 
мақсад ҳам, нафақат объектларнинг юридик мақомини расмийлаштириш, 
балки уларнинг техник ҳолати бўйича ҳам маълумотлар базасини 
шакллантириш, уларни доимий равишда янгилаб бориш кўзда тутилган эди. 
Кадастр хужжатларида эса бугунги кунда бино конструктив элементларидаги 


136 
жисмоний 
емирилиш 
даражаси 
асоссиз 
равишда 
нотўғри 
шакллантирилмоқда. Кадастр хужжатининг бу маълумотидан фойдаланувчи 
сифатида биринчи навбатда республикамизда фаолият юритаётган кўчмас 
мулкни баҳоловчилар ҳисобланади. 
Кўчмас 
мулк 
объектларини 
иқтисодий 
баҳолашда 
эса 
баҳоланаётган объект қийматининг аниқлик даражаси баҳоловчи томонидан 
жисмоний емирилиш даражасининг объектив тарзда аниқланишига боғлиқ. 
Ҳозирги кунда бино конструкциясининг жисмоний емирилиш даражаси 
ҚМҚ 2.01. 16-97 [III.3] бўйича аниқланиб, у турар - жой бинолари учун 
мўлжалланган. Қолган турдаги биноларда жисмоний емирилиш даражасини 
аниқлаш бўйича махсус меъёрий ҳужжатлар мавжуд эмас. ҚМҚ 2.01.16-97 га 
асосан қурилиш конструкцияларидаги шикастланиш ҳолатлари,унинг ташқи 
белгилари асосида аниқланади.
Шундай қилиб, бино ва иншоотларни иқтисодий баҳолашда энг 
долзарб бўлган масалалардан бири бу конструкцияларнинг реал техник 
холати ҳақидаги маълумотлардир. Маълумки, конструкцияларнинг техник 
ҳолати, бино ва иншоотларга қўйилган талаблар, мустахкамлик, устиворлик, 
бикирлик, зилзилабардошлик, чегараловчи конструкцияларнинг иссиқлик ва 
товуш ўтказмаслик, оловбардошлик ва ҳ.к. хусусиятларидан иборат 
эксплуатацион талаблар мажмуасидан иборат. Биноларнинг юқорида 
келтирилган 
кўрсатгичлари 
эса 
вақт 
ўтиши 
билан, 
маълум 
эксплуатацияшароитлари остида, иқлим ва гедрогеологикмуҳитнинг салбий 
таъсирлари остида, конструкциялардаги дефектларнинг қурилиш-монтаж ва 
эксплуатация 
жараёнида 
йўл 
қўйиладиган 
хатоликлар 
натижасида 
ривожланиши билан ҳамда бошқа турли даражадаги табиий ва техноген 
таъсирлар 
таъсирида 
ўзгариб 
боради. 
Буларнинг 
барчаси 
бино 
конструкцияларидаги жисмоний емирилиш даражасининг ортиши билан 
тавсифланади. 
Жисмоний емирилишни келиб чиқиши бўйича қуйидаги иккита турга 
бўлиш мумкин: биринчисига - вақт омилига боғлиқ бўлган ҳолдаги табиий 
емирилиш (каррозия, эскириш, материалнинг структуравий ўзгариши 
масалан, қуруқ-иссиқ шароитнинг бетоннинг эластиклик модулига салбий 
таъсири билан боғлиқ ҳолатлар ва ҳ.к.)ларни киритиш мумкин; иккинчисига 
– механик тарзда юзага келадиган, конструкцияда турли хилдаги 
шикастланиш ва деформация ҳолатларини келтириб чиқарувчи (ички 
зўриқишларнинг ортишидан, бетоннинг киришиш деформацияланшидан, 
замин ва пойдевор қисмида нотекис чўкиш натижасида дарзларнинг пайдо 
бўлиши, турли табиий ва техноген офатлар натижасида фавқулодда 
конструктив элементларнинг ёки бутун бинонинг турли даражасидаги олган 
шикастланиш)ҳолатларини киритиш мумкин. Булардан ташқари, янги 
қурилиб ишга топширилган биноларнинг кўзга кўринмайдиган дефектлар
хусусан: бетон ва арматура синфининг пастлиги, ишчи арматуранинг 
бўлувчи ўқлар бўйича нотўғри жойлашуви конструктив элементнинг габарит 
ўлчамлардагидефектлар, конструкцияларнинг вертикаллиги, горизанталлиги 
бўйича рухсат этилган четлашишлар бўйича ҳолатлари, горизантал юк 
кутарувчи 
элементларнинг 
таянчлардаги 
ўтириш 
майдончасининг 


137 
етишмаслиги, антисейсмик чора тадбирларнинг нотўғриқўлланилиши ҳ.к. 
каби холатлар учрайди. Булар бевосита кўзга ташланмайдиган нуқсонлар 
бўлиб, уларни аниқлаш учун махсус текширув ишлари ўтказилиши талаб 
этилади.
Бугунги кунда бахолаш бўйича мутахассислар конструкциянинг реал 
техник холатини аниқламасдан туриб, жисмоний емирилиш даражасини 
белгилайдилар. Амалдаги 10-сонли “Кўчмас мулкни баҳолаш” миллий 
стандарти (НСОИ №10) [III.1]нинг 18-пунктида баҳоловчи томонидан 
баҳоланаётган биноларда қўрилиш конструциялари ва бинодаги муҳандислик 
тармоқларининг реал ҳолатини аниқлашда талаб қилинади. Бироқ ушбу 
пунктнинг 
охирида 
конструкциялар 
ва 
бинодаги 
муҳандислик 
тармоқларининг реал холатини аниқлаш бевосита (визуалъ) аниқланади 
дейилади. Стандартнинг мазкур пункитида бир-бирини мутлоқо инкор 
этувчи иккита ҳолат қайд этилади. Яъни баҳоланаётган биноларда қурилиш 
конструкциялари ва бинодаги муҳандислик тармоқларининг реал ҳолатини 
аниқлашда талаб этилаётган бўлсада уни визуал тарзда амалга ошириш 
талаби эса мазкур пунктни амалда бажаришнинг имконияти мавжуд 
эмаслигидан далолат беради.Бино ва иншоатларни иқтисодий бахолашда 
юқорида 
келтирилган 
қурилиш 
конструкциялари 
ва 
мухандислик 
тармоқларининг 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish