Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   201
Bog'liq
3 китоб

1.
 
Қишлоқ жойларида замонавий 
лойиҳалар асосида турар-жой бинолар 
қурилиши 


130 
1.5. Ихтисослашган лойиҳа-қидирув ишларини олиб борувчи 
ташкилотлар (институтлар)ни камлиги, марказлашганлиги:
-ўтиш давридаги қийинчиликлар оқибатида қишлоқ қурилиши билан 
боғлиқ лойиҳа- смета ишларини амалга оширувчи ташкилотларни инқирозга 
учрашиши; 
- лойиҳа смета хужжатлари тайёрловчи кадрларни етишмаслиги 
(қурилиш институтларида бозор иқтисодиёти муносабати билан сметачи-
мутахассисларни тайёрлашни тугатилиши); 
- лицензияга эга бўлган 850 лойиха ташкилотининг атига 147 таси ёки 
17% мамлакатимиз миқёсида инвестиция дастурини амалга оширишга жалб 
қилинган. (бу жуда кам кўрсаткич) 
1.6. Мухандислик – коммуникация тармоқларини қишлоқларда 
ривожланиши даражасини пастлиги:
- тоза ичимлик суви билан аҳолини ва қурилиш саноати корхоналарини 
тўлиқ таъминланмаганлиги; 
- қишлоқларда канализация тармоқларини ўрнатилмаганлиги (7% 
қишлоқларда канализация тармоғи мавжуд); 
Ўзбекистонда миллий инновацион тизимнинг шаклланиши ва 
ривожланиши
Рахматов А.201-мен гурухи талабаси 
Каржавов З. К. Кафедра доценти (СамДАҚИ) 
Инновация 
назариясининг 
ривожланишига 
асос 
солган 
олим
австриялик иқтисодчи Шумпетер Й.А. ҳисобланади. Мутахассислар фикрига 
кўра айнан ушбу олим биринчи бор инновация тушунчасини илмий асослаб 
берган. Шумпетер Й.А. илгари сурган ғояга кура ,жорий этилган ҳар кандай 
янги техник 
қарор,технология,ишлаб чиқаришни ташкил этиш,янги 
бозорларнинг таркиб топиши , хом-ашёлар манбаи инновация ҳисобланади. 
Шунингдек, хорижлик олимлардан Н. Мончев, И. Перлаки, В.Д. 
Хартман, Э. Мэнсфилд, Р. Фостер, Б. Твисс, Э. Роджерс ва бошқалар бу 
тушунчани ўзларининг тадқиқотлари объекти ва предметига кўра ҳар хил 
талқин қиладилар, аммо инновацияларнинг бу ҳар хил таърифларининг 
таҳлили шундай хулосага олиб келадики, ўзгаришлар инновацияларнинг 
ўзига хос мазмунини ташкил қиладилар, ўзгаришлар вазифаси эса 
инновацион фаолиятнинг асосий вазифаси бўлади. 
Й. Шумпетер томонидан бешта типик ўзгаришлар ажратилган: 
1) янги техника, янги технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни янги 
бозор таъминотидан фойдаланиш (олди - сотди); 
2) янги хусусиятларга эга маълумотларни тадбиқ этиш; 
3) янги хом- ашёдан фойдаланиш; 
4) ишлаб чиқариш ва унинг моддий - техник таъминотини ташкил 
қилишдаги ўзгаришлар; 
5) янги сотиш бозорларини пайдо бўлиши. 
Республикамиз Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2018 йилни “Фаол 
тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш 


131 
йили” деб эълон қилганлиги, шунингдек, республика иқтисодиётини 
ривожлантиришда 
инновацион 
ривожлантириш 
вазирлигини 
ташкил 
этилиши бу борада қилинадиган ишларда муҳим аҳамият касб этади. 
Тизим маълум муносабатлар билан бир-бири билан боғлиқ бўлган
турли элементлар тўпламидир.Тизимлар орасидаги ўзаро алоқанинг 
мавжудлиги тизимнинг махсус хоссасини аниқлайди. Бу хосса шундай 
хоссаларнинг келиб чиқишига олиб келадики, улар тизимнинг алохида 
элементларига тегишли бўлмайди.Бу эмерджентлик деб юритилади. 
Бошқариш функциясини бажарадиган тизимлар бошқариш тизимлари 
дейилади.Бошқаришни таҳлил қилиш ва такомиллаштириш қулай бўлиши 
учун тизимни маълум белгилар бўйича кичик тизимларга бўлиш 
мумкин.Уларни яна унча катта бўлмаган мустақил тизимлар деб қараш 
мумкин. 
Миллий инновацион тизимни шакллантириш концепцияси ўтган 
асрнинг 80 йиллар бошидан ривожлана бошлади. Бунда “миллий” сўзи 
тавсифи айнан “давлат” инновация тизими деган мазмунни англатади. 
Миллий инновацион тизими инновацион фаолият субъектлари 
мажмуидан, улар ўртасидаги билимларнинг юзага келиши, тарқалиши ва 
улардан фойдаланиш жараёнларини таъминлаб берувчи муносабатлардан 
ташил топади. 
Инновация тизимининг асосий элементлари қаторида инновация 
инфратузилмаси, молиявий инфратузилма, илмий салоҳият каби кичик 
тизимларни санаб ўтиш мумкин. Уларнинг ҳар бирида тадқиқотларни 
молиялаштиришнинг асосий қисми (100%гача) бюджет манбаларидан (ҳам 
федерал, ҳам минтақавий бюджетлардан) амалга оширилади. 
Макродаражадаги иқтисодий ўсиш бир томондан турли-туманликка ва 
ноаниқликларга боғлиқ бўлса, иккинчи томондан эса микродаражада 
иқтисодий жараёнларни бир-бирига уйғунлаштириш, мутаносибликни 
таъминлаш, мувофиқлаштириш ва стандартлаштиришга боғлиқ булади. 
Илмий фаолият (илмий-тадқиқотчилик фаолияти)- янги билимлар олиш 
ва қўллашга йўналтирилган фаолият, жумладан: 
-фундаментал илмий тадқиқотлар – инсон, жамият ва атроф-муҳит 
тузилиши, фаолияти ва ривожланишининг асосий қонуниятлари ҳақида янги 
билимлар олишга йўналтирилган экспериментал ёки назарий фаолият; 
-амалий илмий тадқиқотлар – асосан амалий мақсадларга эришиш ва 
муайян 
вазифаларни 
ҳал 
қилиш 
учун 
янги 
билимлар 
қўллашга 
йўналтирилган тадқиқотлар хисобланади. 
«Янгилик киритиш» ва «новация» тушунчалари билан «тадқиқот», 
«ихтиро» ва «кашфиёт» тушунчалари бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир. 
Илгари маълум бўлмаган маълумотлар олиш ёки илгари маълум бўлмаган 
табиат ҳодисаларини ёки инсоният муҳитини кузатиш жараёни тадқиқот деб 
аталади. 
Ихтиро бу – янги ускуна, механизм, восита, технология, усул ва инсон 
томонидан 
яратилган 
бошқаларда 
ўз 
аксини 
топадиган 
тадқиқот 
натижасидир.


132 
Кашфиёт бу – тадқиқотларнинг, эҳтимол, қўшимча натижаси 
ҳисобланади. Кашфиётлар ва ихтиролар қоидага кўра, фундаментал даражада 
юзага келади ва камдан-кам ҳолларда якка шахслар томонидан амалга 
оширилади. Улар тасодифан рўй бериши ва фойда олиш мақсадини 
кўзламаслиги ҳам мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, бозор иқтисодиётига ўтиш иқтисодий 
жараёнларни бошқаришни ташкил этишни ҳар томонлама ўзгаришини талаб 
қилади. Ўзгаришлар инновацияларнинг ўзига хос мазмунини ташкил 
қиладилар, ўзгаришлар вазифаси эса инновацион фаолиятнинг асосий 
вазифаси ҳисобланади.

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish