Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Ўзбекистонда солиқ қонунчилигини такомиллаштириш йўллари



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   201
Bog'liq
3 китоб

 
Ўзбекистонда солиқ қонунчилигини такомиллаштириш йўллари
202-Менежмент гуруҳи талабаси Узоқов Хуршид 
Илмий раҳбар Доцент И.А.Усманов 
ўқитувчи Эгамов Р.М. (СамДАҚИ) 
 
Жаҳон иқтисодиётидаги таркибий ўзгаришлар, халқаро рақобатнинг 
кескин тус олиши давлатлар олдига самарали солиқ сиёсатини эритиш 
вазифасини қўймоқда. Айни вақтда мамлакатимиз босиб ўтган тараққиёт 
йўлининг чуқур таҳлили, бугунги кунда жахон бозори, конъуктураси кескин 
ўзгариб, глобаллашув шароитида рақобат тобора кучайиб бораётгани 
давлатимизни янада барқарор ва жадал суратлар билан ривожлантириш учун 
мутлақо янгича ёндошув ҳамда тамойилларни ишлаб чиқиш ва рўёбга 
чиқаришни тақозо этмоқда.
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
устувор йуналиши бўйича харакатлар стратегиясида макроиқтисодий 
барқарорликни янада мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суратларини 
сақлаб қолишнинг қуйидаги вазифалари белгилаб олинган: 
-
Макроиқтисодий мутаносибликни сақлаш, қабул қилинган ўрта 
муддатли дастурлар асосида таркибий ва институционал ўзгаришларни 
чуқурлаштириш ҳисобига ялпи ички маҳсулотнинг барқарор юқори ўсиш 
суръатларини таъминлаш; 
-
Харажатларнинг ижтимоий йўналтирилганини сақлаб қолган 
ҳолда Давлат бюджетининг барча даражаларида мутаносибликни таъминлаш, 
маҳаллий бюджетларнинг даромад қисмини мустаҳкамлашга қаратилган 
бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш; 
-
Солиқ юкини камайтриш ва солиққа тортиш тизимини 
соддалаштиришсиёсатини 
давом 
еттириш 
солиқ 
маъмуриятчилигини 
такомиллаштириш ва тегишлиларни кенгайтириш; 
-
Илғор халқаро тажрибада қўлланилдиган инструментлардан 
фойдаланган ҳолда, пул-кредит сиёсатини янада такомиллаштириш, 
шунингдек валютани тартибга солишда замонавий бозор механизмларини 
босқичма-босқич жорий барқарорлигини таъминлаш ва ҳ.к.
4
Харакатлар стратегиясида кўтарилган муҳим масалалардан бири - бу 
солиқ маъмуриятчилиги сифати ва самарадорлигини яхшилашдан иборатдир. 
Бугунги кунда солиқ сиёсатининг шаффофлиги, оддийлиги, адолатлилиги 
ҳамда мотивлаштирувчи ролини ошириш тамойилларини жорий қилиш 
зарур. Ушбу масалани хал этиш учун қуйидаги вазифаларни амалга ошириш 
мақсадга мувофиқ ҳисобланади. 
-
Солиқ қонучилиги танқидий ўрганиш ва таҳлил қилиш ҳуқуқни 
қўллашда ортиқча ва мураккаб нормаларни бартараф етиш, солиққа тортиш 
4
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини 
янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида ПФ-4947-сонли Фармони 
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 6-сон, 70-модда) 


135 
базасини ҳисоблаш жараёнини соддалаштириш ягона базадан ундириладиган 
солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни унификация қилиш шунингдек, солиқ 
қонунчилиги барқарорлигини таминлашга қаратилган таклифларни
тайёрлаш; 
-
Солиқ юкини, хусусан: якка тартибдаги тадбиркорлардан 
ундириладиган қатъий белгиланган солиқ миқдорини, шу жумладан фаолият 
кўрсатиш жойларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш йирик 
корхоналар учун солиқ юкини мақбуллаштириш ҳисобидан уни изчил 
пасайтириш бўйича таклифлар тайёрлаш. 
Бугунги кунда Ўзбекистонда фаолият юритаётган кичик тадбиркорлик 
суъбектларига нисбатан амалда қўлланилаётган солиққа тортиш тартиблари 
улар фаолиятига бевосита таъсир этиб, келгусида ишлаб чиқиладиган солиқ 
кодексига нисбатан тегишли қарорларни қабул қилишларида катта аҳамият 
касб 
этмоқда. 
Адабиётларда 
ва 
оммавий 
ахборот 
воситаларида 
Ўзбекистоннинг солиқ тазамиданги муаммо ва камчиликларни ёритиш 
бўйича кўплаб маълумотлар келтирилган. Бизнинг фикримизча уларнинг энг 
муҳимларига қуйидагиларни киритиш мақсадга мувофиқ: 

Солиқ юкининг юқорилиги корхоналарнинг ўсишига ва 
инвестициялар киритилишига тўсқинлик қилмоқда. Бир томондан улар 
муваффақиятли компаниялар ишига салбий таъсир кўрсатса, иккинчи 
томондан ёмон ишлаётган корхоналарга ёрдам сифатида хизмат қилмоқда. 
Натижада яхши ишлашга интилиш сўниб боради; 

Солиқлар турларининг кўплиги ва тушунарсизлиги. Бундай холат 
корхоналар ва тадбиркорлар томонидан солиқ сиёсатига салбий муносабат 
шаклланишига сабаб бўлмоқда; 

Солиққ тортиш базаларини ҳисоблаш билан боғлиқ муаммолар. 
Ушбу масалага ягона илмий ёндашувнинг шаклланмаганлиги солиқларни 
ҳисоблашда тушунмовчиликка олиб келади. 
Иқтисодиётда оптимал солиқ юки даражасини амалда ушлаб туриш 
орқали солиқ тўловчиларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга ишлаб 
чиқариш жараёнини ривожлантиришга бу орқали эса мамлакатда иқтисодий 
ўсишни таъминлашга эришиш мумкин.

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish