Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги


Биноларнинг жисмоний емирилишни аниқлашда уларнинг реал техник



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   201
Bog'liq
3 китоб

Биноларнинг жисмоний емирилишни аниқлашда уларнинг реал техник 
ҳолатини бахолаш 
Қурилишда менежмент кафедраси профессори, и.ф.д. А.Н.Джабриев 
Қурилишда менежмент кафедраси мудири, и.ф.н.Ҳ.Т.Бўриев 
1 курс КМБваБ гурухи магистри Ҳамдамов Бобир(СамДАҚИ) 
 
Кўчмас мулк обьектларини иқтисодий бахолашда энг долзарб бўлган 
масалалардан бири бу конструкцияларнинг реал техник ҳолати ҳақидаги 
маьлумотдир. Маьлумки, конструкцияларнинг техник ҳолати, бино ёки 
иншоотларга қўйилган талаблар, мустаҳкамлик, устиворлик, бикрлик, 
зилзилабардошлик, чегараловчи қурилиш конструкцияларининг иссиқлик ва 
товуш ўтказмаслик, оловбардошлик ва ҳ.к. хусусиятларидан иборат 
эксплуатацион талаблар мажмуасидан иборат. Биноларнинг юқорида 
келтирилган кўрсаткичлари эса вақт ўтиши билан маьлум шароитлар 
таъсирида, иқлим ва гидрогеологик муҳитнинг салбий таьсирлари остида
конструкциялардаги деффектларнинг қурилиш-монтаж ва эксплуатация 
жараёнида йўл қўйиладиган хатоликлар натижасида ривожланиши билан 
ҳамда бошқа турли даражадаги табиий ва техноген таьсирлар оқибатида 
пасайиб боради. Буларнинг барчаси бино конструкцияларидаги жисмоний 
емирилиш даражасининг ортиши билан тавсифланади. 
Жисмоний емирилишни келиб чиқиши бўйича қуйидаги иккита асосий 
турга бўлиш мумкин: биринчисига – вақт омилига боғлиқ бўлган ҳолдаги 
табиий емирилишларни киритиш мумкин; иккинчисига – конструкцияда 


140 
ички зўриқишларнинг ортишидан, киришишдан, ҳарорат таьсирида ҳамда 
таянч ва пастда жойлашган конструкцияларнинг деформацияланишидан. 
Бундан ташқари, кўчмас мулк объектларини техник ҳолатини баҳолаш 
ҳавфсизлик нуқтаи назаридан ҳам долзарбдир. Республикамизда бу соҳада 
масъулияти юқори бўлган бино ва иншоотлар, тураржой бинолари, жамоат 
бинолари, айниқса тарихий ёдгорликлар бўйича зилзилавий хавф бўйича 
мониторинг тизимини жорий қилиш зарурияти пайдо бўлди. Шуни алоҳида 
таъкидлаш керакки, бугунги кунда баҳолаш корхонаси мутахассислари 
конструкциянинг 
реал 
ҳолатини 
аниқламасдан 
туриб, 
жисмоний 
емирилишни даражасини белгилайдилар. Ваҳоланки, давлат мулки қўмитаси 
томонидан ишлаб чиқилган ва амалда жорий этилган 10 – сонли “Кўчмас 
мулкни баҳолаш” миллий стандарти (НСОИ №10) {III.1} нинг 18 – пунктида 
баҳоловчи томонидан баҳоланаётган биноларда қурилиш конструкциялари ва 
бинодаги муҳандислик тармоқларнинг реал ҳолатини аниқлаш талаб 
қилинади. Бино ва иншоотларни иқтисодий баҳолашда юқорида келтирилган 
конструкциянинг реал ҳолати, унда йиғилган жисмоний емирилиш даражаси 
билан ўлчанади. Бунда жисмоний емирилиш даражасини қуйидагича 
ифодалаш мумкин. 
Ф = ∑
Ф
Бу ерда Ф – бинонинг жисмоний емирилиши, %; 
Ф
– алохидаги конструкциянинг, элементнинг, тизимнинг жисмоний 
емирилиши, %; 
– бинонинг тўлиқ тикланиш қицматига нисбатан конструкция, 
элемент ва тизимларнинг мос равишдаги қийматлар улуши; 
n – алоҳидаги конструкция, элемент, тизимларнинг сони. 
Баҳоловчи олдида турган асосий вазифа, бу 
Ф
– ни аниқлашда 
имконияти борича аниқликка эришишдир. Бунинг иложи бўлмаса, албатта 
лицензияга эга махсус техник кўрикдан ўтказувчи ташкилотга мурожаат 
қилиниши зарур. 
Жисмоний емирилиш – бу конструкциянинг техник ҳолатини унинг 
иқтисодий ҳолатга “таржима” қилувчи кўрсаткичдир. 
Ҳозирда биноларда кузатув – текширув ишларини олиб бориш ва 
жисмоний емирилиш даражасини аниқлашда ҚМҚ 2.01.15-97 “Тураржой 
биноларини техник кўрикдан утказиш бўйича Йўриқнома” ҳамда ҚМҚ 
2.01.15.16-97 “Тураржой биноларини жисмоний емирилишини баҳолаш 
қоидалари” меъёрий хужжатлари мавжуд. Кўзатув – текширув ишларини 
олиб бориш жамоат бинолари учун ҳам ушбу ҳужжатлар асосида олиб 
борилади. Саноат биноларида эса бу иш ҳар бир соҳа объектларида ўзига хос 
тарзда амалга оширилади. Республикамизнинг ўзига хос хусусиятларини
инобатга олган ҳолда, шу соҳада олинган янги маълумотлар, янгиликлардан 
фоцдаланган ҳолда, қўлланилаётган янги қурилиш материалларини ва пардоз 
ишларини мазкур меъёрий ҳужжатга киритиш билан қайта ишлаш ва 
бойитиш зарурдир. 
Маълумки кўпгина қурилиш материалларининг нормал шароитдаги 
емирилиш интинсивлиги номаълум. Қурилиш материалининг емирилиш 
жадаллигини билиш, уларнинг хизмат даврини белгилаш – жисмоний 


141 
емирилиш даражасини аниқлаш учун зарурий кўрсаткичдир. Худди шундай, 
бинонинг меъёрий хизмат даврини белгилаш ҳам уни ташкил этувчи асосий 
конструктив элементларнинг ўртача хизмат даври билан белгиланади. 
Меъёрий хизмат давр эса нормал эксплуатация шароитида эксплуатация 
қилинган бино учун характерлидир. Бошқача қилиб айтганда, бир вақтда, 
битта типик лойиҳа асосида, бир вазифани бажарувчи турли жойдаги 
қурилган бинолар вақт ўтиши билан турли даражада “қарийди”. Шунинг 
учун ҳам ҳозирги давргача қурилиш конструкцияларининг бинода қайси 
вазифани бажаришдан қатьий назар уларнинг аниқ хизмат муддати тахминан 
белгиланади.
Конструкцияларининг 
шикастланиш 
даражаларини 
аниқлашнинг 
иқтисодий баҳолашдаги аҳамиятини қўйдаги оддий мисолда келтирамиз. 
Деворлари пишиқ ғиштдан иборат оддий тураржой биносида қисқа 
давр ичида аҳамияти бўйича хавфли рухсат этилмаган дарзлар пайдо бўлган. 
Келтирилган зарарни баҳолаш учун баҳолаш ташкилотига суғурта 
компанияси ёки уйнинг эгаси мурожаат қилади. Баҳолаш ташкилоти эса 
одатда келтирилган зарарни “Смета” (метод количественного анализа) 
усулида, дарзларни бартараф этиб пардоз ишларига сарфланадиган ҳаражат 
орқали баҳолайди. Бу ерда иккита нарсага эътиборни қаратиш лозим. 
Биринчиси, пайдо бўлган дарздарнинг келиб чиқиш сабаби, уларнинг 
давомийлигини билиш. Иккинчиси, таъкидланганидек, пайдо бўлган 
шикастланиш бино учун хавфли, бино деворлари дастлабки мустаҳкамлик ва 
бикрлик кўрсаткичларини йўқотган. Демак, бинонинг ҳақиқий мустаҳкамлик 
заҳираси сейсмик хавф нуқтаи назаридан текширилиши керак. 
Келтирилган зарарни баҳолаш учун қуйидаги ифодани ёзамиз
С =
С −
Ф
Бу 
ерда 

Ф

бинодаги 
конструктив 
элементларнинг 
шикастланишга қадар бўлган емирилиш даражаси. 
- келтирилган зарарнинг умумий миқдори бўлиб, у қуйидагича 
аниқланади; 
= (
+
)
Бу 
ерда 

бино 
деворининг 
(асос 
конструкцияларнинг) 
шикастланишга қадар бўлган техник ҳолати (мустаҳкамлиги, бикрлиги)ни 
таъминлашга қилинадиган ҳаражат; 
иккинчи даражали конструкциялар ва пардоз ишларини қайта 
тиклашга қилинадиган ҳаражат. 
Шикастланишга қадар бино конструкцияларнинг техник ҳолати 
ҳақида маълумотлар мавжуд бўлса, келтирилган зарарнинг миқдорини 
емирилиш даражаларининг фарқлари орқали ҳам аниқлаш мумкин: 
∆Ф = (∑
Ф − ∑
Ф )
Бу ерда 
∆Ф
- бинодаги контруктив элементларнинг шикастланишга 
қадар ва шикастланишдан кейинги умумий емирилиш даражаларининг фарқи 
(%) 


142 
Ф
Бинодаги конструктив элементларнинг шикастланишдан кейинги 
умумий емирилиш даражаси. 
Демак, юқорида келтирилган фикрлардан хулоса қилиб шуни айтиш 
мумкинки, бино конструкцияларнинг жисмоний емирилишини аниқлаш 
масаласи кўчмас мулк объектларини иқтисодий баҳолашда баҳоловчи 
мутахасис олдидаги асосий вазифалардан биридир. 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish