Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қурилиш вазирлиги



Download 18,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/201
Sana19.02.2022
Hajmi18,71 Mb.
#460092
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   201
Bog'liq
3 китоб

УДК 330.526:33 
Тадбиркорлик мақсадларида фойдаланиш учун мулк қийматини 
баҳолаш 
Алиева Н.Б. 
Самарқанд давлат архитектура қурилиш институти 
Аннотация 
 
Мақолада кўчмас мулк билан боғлиқ битимларни таснифлашнинг 
аҳамияти илмий тадқиқот усули сифатида асосланган. Ўзбекистонда 
амалдаги қонунчилик доирасида кўчмас мулк объектлари ва уларга нисбатан 
мулк хуқуқи билан боғлиқ битимлар таснифлаган. 
В статье обосновывается значение классификации сделок с 
недвижимостью 
как 
метода 
научного 
исследования. 
Осуществлена 
классификация сделок с объектами недвижимости и правами на них в 
рамках действующего законодательства Узбекистана. 
The article proposes the meaning of transactions classification as one 
of the main research methods. There were elaborated a classification of property 
transactions and rights in terms of current legislation of Uzbekistan.
Калитли сўзлар:
мулк; қиймат; стандарт; баҳолаш; ислоҳат; дивиденд; 
харажат.
Президентимизнинг 
2017 
йил 
17 
январдаги 
“Тадбиркорлик 
мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни 
жадаллаштириш ва унинг тартиб-тамоилларини янада соддалаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосан тадбиркорлик мақсадларида 
фойдаланиш учун мулк қийматини баҳолашда янги замонавий ўзгариш 
бўлди. Шуни таъкидлаш керакки, кейинги йилларда Республикамизда 
изчиллик 
билан 
давом 
этаётган 
ислоҳотлар 
доирасида 
миллий 
иқтисодиётимизда 
улкан 
ўзгаришлар, 
янгиланишлар 
рўй 
бермоқда. 
Президентимизнинг мулкни баҳолаш бўйича чиқарган фармонлари бу 
йўналишда янги қадам бўлди [1]. Демак, жоhий йилнинг биринчи июлидан 
бошлаб давлат мулки объектларини баҳолаш активлар қийматига таъсир 
қилувчи бозорнинг жорий конъюнктурасини объектив омиллар йиғиндисини 
ҳисобга олувчи янгиланган миллий стандартлар асосида амалга ошириш 
белгиланган. 
Хулоса 
қилиб 
айтганда, 
акциядорлик 
жамиятлари 
фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини 
такомиллаштириши комиссияси йиғилиши баённомаси билан тасдиқланган 
чора-тадбирлар режасида давлат рақобат қўмитаси зиммасига давлат 
активларини баҳолаш миллий давлат ягона нусхаларини қайта кўриб чиқиш 
орқали 
мулкни 
баҳолаш 
соҳасидаги 
меъёрий-ҳуқуқий 
базани 
такомиллаштириш. Мулкни баҳолаш ва миллий давлат ягона нусхаларини 
такомиллаштиришининг асосий мазмун-моҳияти қуйидагилардан иборат, 
яъни 
- давлат статистика қўмитасининг иқтисодий фаолият турлари 
умумдавлат 
таснифлагичининг 
саноат 
фаолияти 
бўйича 
саноат 
маҳсулотларини чиқарувчи корхоналарининг янги статистик нархлари 
индекслари жорий этилди. “Хусусийлаштириш мақсадида мулк қийматини 


151 
баҳолаш” миллий стандартининг учинчи банди айни шу ўзгаришдан келиб 
чиқиб тўлдирилди. Амалиётда юридик шахс ташкил қилинган мулкий 
мажмуа кўринишидаги давлат мулки бўлган объектни (мисол учун, корхона 
ичидаги хнологик цех) баҳолаш жараёни учрайди. Шу боис мазкур 
стандартга бир-бирига ўзаро боғлиқ бўлган ва биргаликда юридик шахс 
тузилмаган ҳолда мулкий мажмуани ифодаловчи давлат активлари, барча 
активларнинг бозор қиймати йиғиндиси сифатида баҳоланиши ҳақидаги 
меъёр киритилмоқда. Бошқа бир ўзгартишнинг мазмунига кўра, бир 
пайтнинг ўзида бир корхонанинг давлат ва нодавлат акциялари (улушлари) 
ҳам баҳоланиши керак бўлган тақдирда, баҳолаш ушбу стандарт талабларига 
мувофиқ амалга оширилади. Бу қоида бир корхонанинг давлат улуши ва 
нодавлат улуши қийматини бир нархда баҳолашга олиб келиши, нархлардаги 
эҳтимолий ихтилофларни бартараф этиш билан аҳамиятлидир; 
- қурилиши тугалланмаган объектлар ва ўрнатилмаган асбоб-ускуналар 
турли хилдаги хусусиятларга эга бўлиб, ўз навбатида уларнинг тикланиш 
қийматини аниқлаш услубияти ҳар хил бўлади. амалдаги стандартда эса бу 
ҳолат акс эттирилмаган. Шу боис ушбу хужжатнинг тегишли банди 
тўлдирилиб, қурилиши тугалланмаган объектларни баҳолаш кўчмас мулк 
объектлари сифатида харажат ёндашуви усуллари билан конструктив 
элементлари битказилганлиги даражасидан келиб чиқиб, ўрнатилмаган 
асбоб-ускуналарни баҳолаш эса харажат ёндашуви усуллари билан, 
машиналар ускуналар, транспорт воситаларини баҳолаш тартибида амалга 
оширилиши 
белгиланмоқда. 
Бундан 
ташқари, 
амалда 
қурилиши 
тугалланмаган давлат объектларининг баланс қиймати ҳар доим ҳам 
уларнинг жисмоний ҳолатини тўғри кўрсатмайди. Шу боис кўчмас мулк, шу 
жумладан қурилиши мавжуд бўлиши қайд этилмоқда. Бухгалтерия ҳисоби 
талабларига мувофиқ қурилиши тугалланмаган объектларнинг қиймати 
амортизация қилинмайди, яъни эскириш ҳисобланмайди. Ушбу объект 
қурилиши анча йил аввал бошланган бўлиб, бу давр ичида у маънан ва 
жисмонан эскиради. Шу муносабат билан эскиришни қўллаш объектнинг 
янада ҳақиқий қийматини аниқлашга ва унинг якуний қиймати миқдорини 
янада объектив белгилашга кўмак беради. Бизнес қийматни баҳолаш бўйича 
миллий давлат ягона нусхасидан ўрин олган ўзгартиришларнинг хусусияти 
қўйидагилардан иборат, яъни 
- биринчидан, тўққизинчи-сонли миллий стандарт деб аталадиган ушбу 
меъёрий хужжатнинг тегишли банди саккизинчи-сонли стандартнинг 
бешинчи бандига мувофиқ тарзда тўлдирилди. Унга кўра, бир пайтнинг 
ўзида бир корхонанинг давлат ва нодавлат акциялари (улушлари) ҳам
баҳоланиши керак бўлган тақдирда баҳолаш “Хусусийлаштириш мақсадида 
мулк қийматини баҳолаш” мулкни баҳолаш миллий стандарти (8-сон МБМС) 
талабларига мувофиқ амалга оширилади; 
- стандарт турли даражада назоратдаги улушларга чегирмалар 
миқдорини белгилаш учун алоҳида нормалар билан тўлдирилмоқда. 
Чегирмаларга чекловларнинг ўрнатилиши мавжуд меъёрлар турлича 
қўлланилишининг 
олдини 
олиш 
имконини 
беради. 
Корхонанинг 
хусусийлаштирилишида ёки давлат тасарруфидан чиқарилишида вужудга 


152 
келган активлар нархи икки баробар ошишини бартараф қилиш мақсадида 
киритилган ўзгаришнинг мазмуни шундаки, активларнинг тармоқ бўйича 
ўртача даромаддорлиги ҳақида ахборот мавжуд бўлса, гудвилл қиймати 
тегишли формула бўйича ҳисобланганда корхонанинг балансида акс 
эттирилган, хусусийлаштириш (сотиб олиш) пайтида гудвилл сифатида
корхона хусусий капиталининг баланс қиймати ва баҳолаш қиймати 
ўртасидаги фарқ тарзида юзага келган номоддий баҳолашга киритилмайди 
[2].
Хулоса қилиб айтганда, мулкни баҳолаш бўйича иккита миллий 
стандартда ифодаланган барча ўзгартиш ва қўшимчалар баҳолаш фаолиятини 
давр тақозоси, ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи талаблари асосида 
такомиллаштиришда, қолаверса, бу соҳани ривожлантиришга тўсиқ 
бўлаётган муаммоларга ечим топишда, мавжуд қонунчилик меъёрларининг 
иккиёқлама талқин қилиниши ҳолатларига чек қўйишда муҳим омил бўлиб 
хизмат қилади. 
Адабиётлар
1. Президентимизнинг 2017 йил 17 январдаги “Тадбиркорлик 
мақсадларида фойдаланиш учун давлат мулки объектларини сотишни 
жадалаштириш. Т.2017й
2. Алимов Р.Х., Беркинов Б.Б., Кравченко А.Н., ходиев Б.Ю. “Кўчмас 
мулкни баҳолаш” Т. “Фан”. 2005й 

Download 18,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   201




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish