43
Л.Сулаймонова ТДПУ талабаси
Маълумки, бошланғич синф ўқувчиларида ақлий ва амалий жараѐнлар,
кўникма ва малакалар шаклланади. Бундай бошланғич билимларни туғдириб,
баъзан айрим ўқувчиларнинг таълимдан четга чиқиб олишларига сабаб бўлади.
Бундай ҳолларда агар бола ривожланишида бузилишлар бўлмаса, махсус
яккама-якка ишлар орқали ўзлаштирмасликнинг олдини олиши мумкин. Бунинг
сабабларини аниқлаш, диагностика қилиш керак. Олимлар ўзлаштирмаслик
сабаблари сифатида боланинг жисмоний жиҳатдан заифланишини, турли нутқ
камчиликларини, эшитиш ва кўриш камчиликларини, ақли заифликни ҳамда
болалар ва ўқитувчилар орасидаги салбий ҳолатларни кўрсатадилар. Марказий
асаб системасининг юзаки зарарланиши натижасида бундай болаларда мактаб
таълимига ҳам жисмонан, ҳам физиологик, ҳам руҳий
мос келмаслик юзага
келади. Мактаб таълимига руҳий жиҳатдан тайѐр бўлмаслик қуйидагича намоѐн
бўлади:
1) ташқи олам ҳақидаги тасаввур ва билимларнинг етарли эмаслигида;
2) ақлий жараѐнлар, малака ва ҳаракатлар етишмаслигида;
3) нутқ ривожланишининг орқада қолишида;
4) маълум
қизиқиш ва мотивларда намоѐн бўладиган билиш
қизиқишларининг чегараланганлигида;
5) ўз ҳулқларини идора эта олмасликларида кўзга ташланади.
РРС болалар юқоридаги барча кўрсаткичлар бўйича мактаб таълимига
тайѐр бўлмайдилар. Уларнинг руҳий хусусиятлари қатор ўзига хос белгилари,
кўрниншлари билан нормал ва ақли заиф болалардан фарқ қиладилар. Албатта,
бу хусусиятлар руҳий жараѐнлар: диққат, идрок, хотира, нутқ,
тафаккур ва
бошқаларнинг хусусиятлари билан белгиланади.
РРС болаларнинг барчасида диққатнинг етарли ривожланмаганлигини
кўриш мумкин. Г.И. Жаренкованинг кўрсатишича, диққатнинг етарли
ривожланмаганлиги қуйидагича ифодаланади:
- маълум бир фаолиятнинг дастлабки бошланиш босқичида диққатнинг
кучлилиги ва маълум вақтдан сўнг пасайиб кетиши;
- диққатнинг кучлилиги фаолият бошлангандан кейин маълум вақт ўтгач
юзага келиши;
- диққат кучининг мунтазам равишда кучайиб ва сусайиб туриши
кузатилади.
РРС болаларнинг идроки қуйидагича характерли хусусиятларга эга:
Биринчидан, сезги органлари орқали олинган маълумотларни қабул қилиш ва
қайта ишлаш тезлиги паст бўлади. Шу
сабабли РРС болалар маълум
материални ўзлаштириш учун кўп вақт сарф қиладилар. Аммо ақли заиф
болалардан бир мунча фарқ қилиб, нормал тенгдошлари ўзлаштирган
материални тўла ўзлаштириш имкониятига эга бўладилар. Иккинчидан, РРС
болалар эшитиш, тактил, кўриш идрокларининг нозик шакллари етарли
ривожланмаган бўлади. Шу сабабли оралиқ товушларни ва рангларни нормал
тенгдошларидек фарқлай олмайдилар.
Учинчидан, нарса ва буюмларнинг
фазодаги жойлашиш муносабатларини идрок этишлари етарли бўлмайди.
44
Буюмларнинг бир-бирига нисбатан олдида, ѐнида, орқасида каби тушунчаларни
етарли тушуниб етмайдилар. Тўртинчидан, идрок этаѐтган объект, нарса ва
буюмлар
сонининг
ортиши,
кўпайиши,
идрок
этилаѐтган
вазифа
мураккаблигининг ортиши, ўсиши, бир вақтнинг ўзида
бир нечта
таасуротларни идрок этиш зарурияти юзага келиши натижасида бундай болалар
идрокнинг бирмунча ѐмонлашишига олиб келади.
РРС болалар идрокнинг етарли ривожланмаганлиги асосида марказий асаб
системасидаги анализаторлар орасидаги муносабатларининг бузилиши ѐтади.
Идрок этилаѐтган нарсаларни кўрганда маълум даражада буюмнинг кам
белгиларини кўришга улгурадилар. Бундай кўриш идрокларини бартараф этиш
учун РРС болаларга махсус ѐрдам бериб борилиши керак. Кўриш орқали идрок
этилиши керак бўлган буюм, нарсалар ортиқча элементларсиз бўлиши, ҳамда
кўрсатиш билан бирга оғзаки тушунтириш ишларини қўйиб, олиб бориш яхши
натижалар беради. Идрокнинг етарли бўлмаслиги кўриш, эшитиш тасаввурлари
ҳам етарли даражада шаклланмайди. Бунинг натижасида тафаккур жараѐнлари
етарли ривожланмайди. РРС болаларнинг идрок этиш жараѐнларининг
динамикаси бирмунча яхши кўрсаткичларга эга бўлиб, нормал болаларга
нисбатан сезиларли даражада орқада қолади. Оддий тасвирларни, расмлардаги
буюмларни
билиб олиш тезлиги, нормал болалардагидан бирмунча пастлиги
П.Б. Шошин ишларида тўла очиб берилган.
Юқоридагиларга хулоса қилиб, РРС болалар идроки қуйидаги
хусусиятлари билан ажралиб туришини таъкидлаш мумкин.
- сенсор
ахборотларни қабул қилиш ва қайта ишлаш тезлиги
секинлашганлиги;
- кўриш, эшитиш ва тактил идрокларининг нозик шакллари етарли
эмаслиги;
- идрок этишда фазовий муносабатларнинг
етарли эмаслиги;
- буюмларнинг кўпайиши натижасида идрок этишнинг ѐмонлашуви.
РРС болаларнинг идрок хусусиятларини тиббий-педагогик комиссия
аъзолари томонидан эътиборга олиниши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: