Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


СОҒЛОМ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ- ДАВР ТАЛАБИ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

СОҒЛОМ АВЛОДНИ ТАРБИЯЛАШ- ДАВР ТАЛАБИ 
 
Д.А. Абдураҳимова
ТДПУ доценти,п.ф.н. 
 
Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, бу мустақиллигимизнинг илк 
кунларидан жисмонан соғлом ва маънан етук баркамол авлодни тарбиялаш 
устувор вазифа этиб белгиланган ижтимоий йўналтирилган давлат сиѐсатининг 
мантиқий давоми бўлади. Она ва бола, Ёшлар, Баркамол авлод, Оила ва бошқа 
номлар билан аталган йилларда амалга оширилган ишлар халқимизнинг эзгу 
орзуси бўлган соғлом бола тарбиялашдек, олижаноб мақсадга ҳамоҳангдир. 
Ҳеч шубҳасиз, ҳар биримиз фарзандларимизни соғлом ва ҳар томонлама 
баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг бахт – саодати, ѐруғ келажагини кўришни 
ният қиламиз. 


45 
Спорт мамлакатимизда баркамол авлодни тарбиялашнинг ажралмас 
таркибий қисмига айланган. Уни болалар ва ўсмирлар, айниқса, қизлар 
ўртасида оммалаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг қарор топтириш бўйича 
ноѐб тизим яратилди. Нафақат шаҳарларда, балки энг олис туманларда ҳам 
замонавий спорт комплекслари барпо этилди. 
―Соғлом бола йили‖ Давлат дастурида кўзда тутилган чора – тадбирлар, 
аввало, шу муҳим масалаларни ҳал қилишга қаратилган. 
Жорий йилда давлат дастурини амалга ошириш жараѐнида бу ишларнинг 
барчаси янада юқори даражага кўтарилади. Дастурда, аввало, ҳам жисмоний, 
ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, мустақил фикрлай оладиган, юксак 
интеллектуал салоҳиятли, чуқур билимли ва замонавий дунѐқарашга эга, 
мамлакат тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир 
баркамол авлодни шакллантириш, давлат ва жамиятнинг барча куч ва 
имкониятларини ана шу мақсадларга сафарбар этишга доир кенг миқѐсли чора 
– тадбирларни амалга ошириш кўзда тутилган. 
―Соғлом бола йили‖ Давлат дастурида оилада меҳр – оқибат ва ўзаро 
ҳурмат муҳити, юксак ахлоқий ва маънавий қадриятларни барқарор қилиш, ѐш 
оилаларни моддий қўллаб – қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, 
она ва бола саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўз иқтидорини рўѐбга 
чиқариши учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг кундалик рўзғор 
юмушларини енгиллаштириш каби биринчи даражали вазифалар белгиланган. 
―Соғлом 
бола 
йили‖ 
Давлат 
дастурида 
мактабгача 
таълим 
муассасаларининг моддий – техник базасини босқичма – босқич мустаҳкамлаш, 
шу жумладан, уларни тубдан таъмирлаш ва жиҳозлаш, янгиларини қуришга 
йўналтирилган аниқ вазифалар белгиланган. Болаларни мактабга тайѐрлаш 
бўйича мутлақо янги дастурларнинг ишлаб чиқилиши ва жорий этилиши 
белгиланган бўлиб, уларда болаларнинг ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний 
ривожланиши кўзда тутилган
11
.
Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, биз таянчимиз ва суянчимиз, 
ғуруримиз ва ифтихоримиз бўлмиш болаларимизга, фарзандларимизга ишонч 
билан, ҳурмат – эътибор билан қарашни келажагимизга бўлган ишонч, 
миллатимизга, халқимизга бўлган ҳурмат – эҳтиром ифодаси, деб биламиз. 
―Соғлом бола йили‖ Давлат дастури бунинг яна бир ѐрқин тасдиғидир. 
Давлат дастури доирасида амалга ошириладиган тадбирларга давлат 
бюджетидан анчагина миқдорда маблағ йўналтирилади. Мазкур дастурнинг 
бажарилиши мамлакатимизнинг учун асосий мақсади инсон ҳуқуқ ва 
манфаатларини таъминлашга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар йўлида 
навбатдаги муҳим қадам бўлади. 
Хозирги кундаги замонавий тиббиѐт инсоннинг жисмоний меҳнатга бўлган 
эхтиѐжи суст, кам ҳаракати туфайли унинг саломатлик даражасини кескин 
пасайишига,нерв системаси, ички аъзолар фаолиятининг бузилиши ва ишлаш 
қобилиятининг талаб даражасида бўлмаган ҳолатларнинг мавжудлигини 
11
Халқ сўзи газетаси. 2014 йил 22 февраль, № 38 (5968). 


46 
кўрсатмоқда. Инсоннинг узоқ йиллар ҳаѐт кечиришида соғлом турмуш тарзи 
катта аҳамиятга эга. Бунга эришишда жисмоний ҳаракатнинг ўрни алоҳидадир.
Қадимги файласуфлар ―Кишини хушсизлантирувчи ва соғлигига шикаст 
етказувчи нарса узоқ вақт жисмоний ҳаракат қилмасликдир‖, - деган фикрни 
баѐн этганлар. 
Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, улғайиб келаѐтган авлодни 
ҳар томонлама баркамол бўлиб вояга етишишида ва шу каторда , бўш вақтдан 
унумли фойдаланишга имкон беради. Доимий, узлуксиз равишда 
бажариладиган жисмоний ҳаракат киши соғлиғига яхши таъсир этади. 
Чунончи, модда алмашинуви яхшиланади, организм тўқималари озиқ 
моддаларни яхши ўзлаштиради,парчаланган моддалар организмни тезроқ тарк 
этиши кузатилади. Шунингдек, юрак чиниқади ва янада чидамли бўлади.
Бадантарбия, гимнастик машғулотлар орасида энг асосийси – эрталабки 
бадантарбия машғулотидир. 
Эрталабки бадантарбия машғулотлари билан барча ѐшдаги кишилар 
шуғулланишлари мумкин.
Машғулотлар узлуксиз, доимий равишда бажарилгандагина ижобий 
натижа беради. Узоқ муддатли танаффуз эса олдинги машғулотлар таъсирининг 
пасайишига олиб келади.
Демак, ўз организмини чиниқтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, 
соғлиқни мустаҳкамлаш асосида узоқ умр кўришни истаган ҳар бир киши 
доимо жисмоний ҳаракатларни ташкил этиб туриши, шу билан бирга кундалик 
фаолиятини маълум тартиб асосида олиб бориши керак бўлади.
Хозирги 
вақтдаги 
турмуш 
тарзи, 
одамдан 
хаддан 
ташқари 
ҳаракатчанликни талаб қилмайди. Бу айниқса, талабалар, мактаб ўқувчилари, 
ақлий меҳнат ишчилари, енгил жисмоний фаолият билан шуғулланувчи 
кишиларга алоқадордир. Мисол учун мактаб ўқувчилари еки талабаларни олиб 
кўрамиз, улар зўрға уйқудан турадилар, эрталаб бадантарбия билан мунтазам 
шуғулланмайдилар. Ўқишга жамоат транспортида, баъзан эса шахсий 
машинада борадилар. Деярли ҳаракатсиз 6-8 соат давомида мактабда ѐки 10-
12соат мобайнида илмгоҳда шуғулланадилар. Шундан кейин яна транспортда 
уйга қайтадилар. Дарс тайѐрлаб, уй юмушларини бажарадилар, соат 23-24 гача 
телевизор томоша қилиб, сўнг уйқуга кетадилар. Шу тарздаги тартиб ҳар куни 
давом этиб, организм етарли даражада жисмоний ҳаракат қила олмайди.Бу 
ҳолат эса, жисмоний имкониятларни тўлиқ сарфланмасликка ва бунинг 
натижасида организм фаолиятининг заифлашишига асос булади. Келтирилган 
мисол соғлом болалар гуруҳига тегишли бўлибгина колмай, балки имконияти 
чекланганлар, мия фалажи бўлган болалар учун ҳам баъзи камчиликларни 
келтириб чикаради. Мия фалажи бўлган болаларда даволовчи бадантарбия 
машгулотлари анча эрта бошланса, уларнинг жисмоний ва рухий ҳолатига жуда 
яхши таъсир этади. 
Мактабгача тарбия муассасалари, таянч ҳаракат системасида нуксони 
булган болалар учун компенсaция муассасаси бўлиб ҳисобланади.
Бундай гуруҳдаги болаларнинг жисмоний ва рухий имкониятларини 
шакллантиришда қуйидаги мутахассислар иш олиб борадилар: тарбиячи, 


47 
ўқитувчи – логопед, ўқитувчи – дефектолог, мусиқа раҳбари, жисмоний тарбия 
бўйича тарбиячи, сузиш бўйичи инструктор, педагог – психолог, тиббий 
персонал. 
Имкониятлари чекланган болаларнинг социал интегрaцияси ва 
адаптaцияси даражасини кўтариш мақсадида мактаб программасига махсус 
даволовчи соғломлаштирувчи ва коррекцион – ривожлантирувчи машқлар 
киритилиши керак (ритмика, даволовчи бадан тарбия, логопед дарслари, 
психологик ѐрдам). Даволовчи гимнастикани қўллаш айникса мия фалажи 
бўлган болалар учун жуда муҳим.Уларда даволовчи гимнастикани 
қўллашниниг узвийлиги, мунтазамлиги ва давомийлигини назорат этиш 
зарур.Мия фалажи бор болаларда мушак кучини аста – секин кўпайиб борувчи 
интенсив машқларни бажариш воситасида ривожлантириш мумкин. Агар 
шундай машқларни бажариб турилмаса, потенциал ҳаракат имкониятлари 
амалга ошмай қолади.Асосий жисмоний ҳаракатларни эгаллай олмайдиган мия 
фалажи бор болалар, чегараланган машқларни ишлатиш йўли билан уларнинг 
жисмоний кучини кўпроқ ривожланишига имконият яратиб беради. Мия 
фалажи бор болалар спорт ўйинларида қатнашганларида, уларнинг ҳаракат 
кучига мос ўйинларни қўллаш керак, ѐки умумий ўйин қоидаларини ва уларни 
ўтказиш шартларини соддалаштириш керак. Мия фалажи бор болаларга кўпроқ 
дам олиш имконини бериш керак. 
Машғулотлар мураккаблиги даражаси ва тартиби шунингдек муҳим. 
Мураккаблик даражасининг аста – секин ўсишини ўз ичига олган машқлар 
программаси касал боланинг кучига мос келадиган ҳаракатларни танлаш 
имконини беради. 
Мактабнинг бошланғич синфларида, машғулот бажарилишининг биринчи 
поғанасида юриш, сакраш, улоқтириш, оѐқларни уриш, коптокни қабул қилиш 
ва бошқалар назарда тутилади. 
Юқори синфларда спортнинг турли кўринишлари техникасини эгаллаш 
назарда тутилади: қўл тўпи, камондан ўқ узиш, бадминтон, сузиш, гольф, 
шунингдек эркин машқлар. Бу кўп одамлар билан учрашиш, социал 
контактларни кенгайтириш ва мактабни битиргандан сўнг бўш вақтни фойдали 
ўтказиш имконини беради. 
Касалларга шунингдек массаж ҳам ѐрдам беради. Маълумки у нафақат 
марказий нерв системасига, балки периферик нерв системасига ҳам таъсирини 
ўтказади. Массаж тинчлантиради, жудаям кучли психик тарангликни 
енгиллаштиради. Массаж шунингдек инсон чуқур апатия ҳолатида бўлганда 
ѐки асаб тонуси пасайганда тетиклаштириши мумкин. Ҳаракат учун энергия 
зарур, энергия эса озиқ-овқат махсулотлари ѐғ ва углеводларни қайта ишлаш 
йўли билан олинади. Ҳаракат – нафас, қон томирлари, овқат ҳазм қилиш, қон 
ишлаб чиқариш тизимларини такомиллайтиришга ѐрдам беради. 
Шу сабабли фаол жисмоний ҳаракат қиладиган кишилар рухи енгил, тетик, 
қувватга тўлган, дили равшан, кайфияти юқори ва барқарор бўлади. Жисмоний 
машқларни бажариш натижасида организмнинг ҳимоя воситалари яхши 
ривожланади.


48 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish