Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ АСАРЛАРИДА БИЛИМГА ИНТИЛИШ



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ШАРҚ АЛЛОМАЛАРИ АСАРЛАРИДА БИЛИМГА ИНТИЛИШ 
МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ 
М.А. Абиджанова ТДПУ ўқитувчиси, 
Л.Р. Қудратова ТДПУ талабаси 
Мамлакатимизнинг истиқлол йўлидаги биринчи қадамлариданоқ буюк 
маънавиятимизни тиклаш ва янада юксалтириш, миллий таълим тарбия 
тизимини такомиллаштириш, замон талаблари билан уйгунлаштириш асосида 
жаҳон андозалари ва кўникмалари даражасига чиқариш мақсадига катта 
аҳамият бериб келинмоқда. 
Таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг 
шаклланишига олиб келади. Ўзининг қадр-қимматини англайдиган, иродаси 
бақувват, иймони бутун, ҳаѐтта аниқ мақсадга эга бўлган инсонларни 
тарбиялаш имконига эга бўламиз. Ана шундан кейин онгли турмуш кечириш 
жамият ҳаѐтининг бош мезонига айланади.
Жамиятимизнинг асосий етакловчи кучи бўлган баркамол авлодларни 
тарбиялаш ҳозирги куннинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Бунинг учун 


39 
шахснинг ақлан, аҳлоқан камол топиши муҳимдир. Шу боис талабаларда 
билишга нисбатан қизиқиш, интилиш, иштиѐқни ривожлантириш, орқали 
мустақил билишни шакллантиришга асосий эътиборни қаратиш лозим. 
Шарқнинг қомусий олимлари томонидан шахс шаклланиши, таълим-
тарбия борасида қатор илмий-назарий масалалар, улар томонидан яратилган 
асарларда атрофлича ѐритиб берилган. Айниқса шахс камолотида билим, ақл,
идрок, тафаккур жараѐнини шаклланганлиги ақлий мезон сифатида эътироф 
этилган. Шу боис жаҳон-илму маданиятига самарали ҳисса қўшган Абу Наср 
Фаробий, Ибн Сино, Абу Райҳон Беруний, Юсуф Хос Ҳожиб, Умар Ҳайѐм, 
Алишер Навоий ва бошқа алломаларимиз томонидан қолдирилган илмий мерос 
ақлан камолга етган, баркамол авлодни тарбиялашда дастурил- амал бўлиб 
хизмат қилмоқда. Шарқ мутафаккирларининг бизга қолдирган бой илмий 
мероси жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга бўлиб, қуйидаги биз уларнинг
билим олишга қизиқиш, илмга интилиш каби эҳтиѐжларини тарбиялаш 
масаласидаги фикрларининг таҳлилий асослари келтирилади. 
Буюк аллома Абу Наср Фаробий (873-950) «Бахт саодатга эришув» 
тўғрисидаги асарида билимларни ўрганиш тартиби ҳақидаги фикрларни баѐн 
этган. Унинг таъкидлашича аввал билиш зарур бўлган илм ўрганилади, бу олам 
асослари ҳақидаги илмдир. Уни ўргангач табиий илмларни яъни табиий 
жисмлар тузилишини, шаклини, осмон ҳақидаги билимларни ўрганиш лозим. 
Форобий ўқувчининг ижтимоий ҳаѐтда тутган ўрни ва унинг ўзига хос 
хусусиятлари тўғрисида ибратли ғояларни илгари сурган. Унинг фикрича 
ўқувчига таълим бериш, илмли қилиш йўлида ўқитувчи тинмасдан машаққатли 
меҳнат қилиши керак, шунда ўқувчи ўқишга таълим олишга, билимли 
бўлишига интилади. Ўқитувчи ўқувчига билим бераман деса, ўқувчи олдида 
ҳақиқатгўй бўлиши, ѐлғонни ва ѐлғон айтганни ѐмон кўриши, ўзи фаҳм 
фаросатли бўлиши, ор-номусини қадрлаши, шогирдларига нисбатан адолатли 
бўлиши, кўзлаган мақсадига эришишда қатъиятлик кўрсата билиши ва ўрнак
бўлмоғи лозим
10
.
Қомусий олим Абу Али ибн Сино (980-1087) инсон камолатга 
эришишнинг биринчи мезони саналган маърифатни эгаллашга даъват этади. 
Чунки илм-фан инсонга хизмат қилиб табиат қонунларини очиб авлодларга 
етказиши керак. У ҳақиқатни билиш учун билимга эга бўлиш кераклиги, лекин 
ҳар қандай билим ҳам ҳақиқатга олиб келмаслиги инсон ўз билимининг 
ҳақиқатлигини билиш учун мантиқни ҳам билиши зарурлигини уқтиради. Ибн 
Сино таълимотида билишда қайси методлардан фойдаланмасдан, у оғзаки 
ифодали билимларни тушунтиришнинг турли кўринишлардаги суҳбатли 
тажрибами барибир талабада ҳақиқий билим ҳосил қилиши, мустақил, 
мантиқий фикрлаш қобилиятини ривожлантира олган билимларини амалиѐтга 
тадбиқ эта олиш қобилиятини таркиб топтириш асосий мақсад бўлган. 
Шарқнинг буюк мутафаккир олими Абу Райҳон Берунийнинг (973-1048) 
таъкидлашича билим олишда инсоният яратган билимларни эгаллаш учун 
10
Абу Наср Форобий Фозил одамлар шахри. Тошкент. А.Қодирий номидаги нашриет 1993 
207б 


40 
ўқувчида интилиш ва қизиқиш бўлиши керак. Беруний ўқитишда муаллимнинг 
ўқиб ўрганиши, такрорлаши билан бевосита боғлиқ эканини алоҳида уқтирган. 
Шунингдек у китоб ўқишнинг усул ва методларига алоҳида эътибор беради. 
Китобларни шунчаки эмас балки фикрлаб кичик-кичик бўлимларга бўлиб 
ўқишни, ҳамма ўқилган жойларини умумлаштириб қайта ўқиш ҳақида ҳам 
ибратли фикрларни келтириб ўтадилар. Беруний ўқитишда фақат индуктив йўл 
билангина эмас, балки дедуктив йўл билан ҳам иш тутмоқ лозимлигини 
таъкидлайди.
Абу Ҳамид Муҳаммад ибн Муҳаммад ад Ғаззолий (1058-1115) шарқнинг 
улуғ мутафаккири, йирик олимларидан ҳисобланиб, «Ихѐу-улумид-дин» 
асарининг, илм китобининг «Таълим олувчи ва таълим берувчи одоблари 
ҳақида» бобида илм олиш ҳақида ўқув фаолияти ва ўқув мотивлари борасидаги 
батафсил фикр юритилади. Имом Ғаззолий илм толиби риоя қилиши лозим 
бўлган кўплаб одоб ва заҳирий вазифалар мавжудлиги ҳақида ѐзади ҳамда 
улардан ўнтасига тўхталиб ўтади:
Биринчи вазифа: Талаба аввало қалбини жирканч хулқ-атворлардан, 
мазлум-ѐлғон сифатлардан поклаб олиш керак; 
Иккинчи вазифа: Толиби илм дунѐвий машғулотларини озайтирмоғи, аҳли 
ва ватанидан йироқда бўлмоғи лозим, чунки улар билан алоқа талабани 
мақсадидан чалғитади;
Учинчи вазифа: Талаба илмга кибрланмаслиги, устозига қарши 
чиқмаслиги шарт;
Тўртинчи вазифа: Илм олишни илк бошлаган киши гоҳ дунѐ охират 
масалаларида бўлсин, одамларнинг ихтилофларига қулоқ солишдан сақланиши 
лозим;
Бешинчи вазифа: Толиби илм барча махдум илмларни, уларнинг бирор 
турини қолдирмасдан ўрганмоғи ва олдига қўяѐган мақсадига интилмоғи 
лозим;
Олтинчи вазифа: Илм олишда шогирд турли ишларга киришиб кетмаслиги, 
барча тартибларга риоя қилиши лозим;
Еттинчи вазифа: Аввалги фанни мукаммал ўрганмасдан туриб бошқасига 
киришмаслик, чунки илмларнинг заруриятига кўра тартиб мартабаси мавжуд. 
Бир илм иккинчи илмга йўл вазифасини ўтайди.
Саккизинчи вазифа: Шарафли илмларга олиб борадиган сабабларни ҳам 
билиши лозим. Натижанинг шарафли бўлиши, бунга дин ва тиб илмлари мисол 
бўлади.
Тўққизинчи вазифа: Талабанинг мақсади бу дунѐда бошинни зийнатлаб 
фазилат ила гўзаллаштиришдан иборат. Маълум маънода юксалиш бўлиши 
лозим.
Ўнинчи вазифа: Толиби илм илмларнинг мақсадга етказувчи нисбатини 
яхши билиши лозим».
Шундай қилиб буюк алломалар томонидан таълим жараѐнида таълим 
мотивларининг ўрни масалаларига доир фикрларини таҳлил қилдик. Улар 
томонидан илгари сурилган ғоялари ҳозирги кунда ѐш авлодни билимларни 
эгаллашга бўлган эҳтиѐжларини кучайтиришнинг йўл-йўриқ ва усул 


41 
воситаларини (кўрсатилганлиги), шунингдек ўқув мотивaциясини таркиб 
топишдек мураккаб масалаларни ѐритилганлиги туфайли аҳамиятли 
ҳисобланади ва таълим жараѐнини такомиллаштиришда мазкур жиҳатларни 
назардан четда қолдирмаслигимиз керак. Ҳар бир муаммо юзасидан мулоҳаза
юритар эканмиз. Шунингдек шарқ алломаларини илмий назарий қарашларини 
ҳозирги кун талаблари билан боғлаш ўринлидир.

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish