Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


НУТҚ КАМЧИЛИГИГА ЭГА БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ИДРОК



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
НУТҚ КАМЧИЛИГИГА ЭГА БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ИДРОК 
ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 
 
Ш.Амирсаидова ТДПУ доценти,ф.ф.н 
М.Толипова ТДПУ магистри 
Нутқ камчилигига эга бўлган болаларни идроки ниўйин асосида 
ривожлантириш жараѐнида бола предмет билан ўйнаш имконини мавжуд 
бўлган ва унга эмоционал омил бўлгандагина бола предметни идрок этади ва 
эслаб қолади. Нутқ камчилигига эга бўлган болаларни идроки ниўйин асосида 
ривожлантириш жараѐнида янги сўзларни ва кўргазмали материалларни 
босқичма-босқич амалга оширилиши лозим.Амалий хатти-ҳаракатлар босқичи. 
Бу босқчида болалар эслаб қолишга мўлжалланган предмет ҳақиада иложи 
борича кўпроқ маълумот олишга имконлари бўлади. 
Нутқий ҳаракати босқичи. Эслаб қолишга зарур бўлган барча материал аввал 
номланади, ўтилади ва у эслаб қолиш предмети ҳақида максимал тасаввурни 
келтириб чиқариши лозим.Амалий ривожланиш босқичи. Эслаб қолиш учун 
самарали усулларни танлаш (предметларни таснифлаш семантик алоқаларга 
урғу бериш саналади. Мнестик усулларни ўрганиш новербал даражада 
бошланиши лозим, чунки бу бўғин (звено) ушбу категориядаги болаларда янада 
тўлақонли ҳисобланади. Гуруҳларда суҳбатлашишдан бошлаш мумкин, чунки 
бу лексик заҳираларни бойишига, мантиқий фикрлашни суҳбатлашиш 
қобилиятларини ривожлантиришга ѐрдам беради. 
Болага янги сўзларни эслаб қолишда уларнинг расмларни аввал расмлар 
қаторининг бош ва охирига, сўнг самарадорликни ошириш учун ўрталарига 
жойлаштирилади. Кўрсатмаларни ишлаб чиқишда нутқ камчилигига эга бўлган 


33 
болаларнинг эсга тушириш ва эслаб қолиш хусусиятларини ҳисобга олиш ва 
асосий мазмуний ахборотни ибора бошига жойлаштирилади. 
Бунда кўрсатма таркиби кўп босқичли бўлмаслиги керак.Эслаб қолишда, 
логопедик ишлар жараѐнида кўргазмали материалларда машқ қилингандан сўнг 
қофияланган қаторларни эслаб қолишга ўтилади. Бу йўналишнинг аҳамияти 
қофияланган материалда болаларнинг фонетик тилга фаол муносабати намоѐн 
бўлиши ва сўзлар ҳақидаги материални эслаб қолишга ижобий таъсир этиш 
билан белгиланади. Эслаб қолишни ривожлантиришда болалар томонидан 
адабиѐтга оид материалларни фаол идрок этишлари катта аҳамият касб 
этади.Бу қаҳрамон билан бирга ҳавотир олиши ва фикран у билан ҳаракат 
қилишда ифодаланади. Бола қаҳрамонга афсусланади, унга ѐрдам беришга 
ҳаракат қилади, ишларда у каби йўл тутишни ўйлайди, ўзини унинг ўрнига 
қўйиб кўради.Шеърни яхши эслаб қолишда ўйин ҳаракатлари, шеърни 
адабийлаштириш каби болалар фаоллиги шакллари ҳам ѐрдам беради.Айрим 
сўз стимулларни эслаб қолиш унумдорлигининг камлиги муносабати билан 
янги сўзларни аниқ бир гаплар таркибига киритиш ѐки кўргазма 
материалларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.Болаларни кўрсатилган 
материалларда аниқ гуруҳларни ажратиб кўрсатишга ҳар бир расмни аниқ бир 
гуруҳга киритишга ўрганиш муҳим, яъни таснифлаш асосида эслаб қолиш 
қобилиятлари шаклланади. Эслаб қолишга мўлжалланган вербал материалларда 
мазмуний алоқаларни ўрнатишга ўргатиш зарур ҳисобланади. Нутқ 
камчилигига эга бўлган болаларда идрокини ривожлантириш бўйича 
ишларнинг таклиф этилаѐтган усулларини қўллаш коррекцияон таъсир этиш 
самарадорлигини оширишга ѐрдам беради. 
Коррекцион ўқитиш жараѐнида нутқ камчилигига эга бўлган болалар 
идрокиниривожлантириш учун ўйинлар. 
«Жуфт расмлар». 
Мазмунан бир-бирига боғлиқ 7-8 жуфт расмларни танлаб олинади. Уларни 
жуфт ҳолда бола олдига қўйилади. Масалан, дарахт тасвирли расмни ўрмон 
тасвирли расм ѐнига қўйилади, уй тасвирли расм эса ойна тасвирли расм ѐнига 
жойлаштирилади. Амалда предметларнинг ўзаро турли алоқалари мавжуд. 
Болага барча расларни диққат билан кўриб чиқиш ва эслаб қолиши таклиф 
этилади. Бунда ўнг қаторда иложи борича кўпроқ расм бўлиши керак. 1-2 
дақиқадан сўнг расмлар биринчи қатордан олиб қўйилади аммо чап қаторга 
тегилмайди.Боладан қаолган расмларга кўра олиб қўйилган расмларни айтиб 
беришни сўралади. Агар бола қийналса расмларга мазмуний алоқани ўрнатинг 
ва 1-2 мисолларда ѐрдам берилади. Ўйинни расмлар жуфтлиги миқдорини аста-
секин кўпайтириш, уларни кўриб чиқиш вақтини камайтириш ѐки улар 
ўртасидаги алоқани олиш билан қийинлаштириш мумкин. Масалан, агар аввал 
қиз тасвирли расмни эслаб қолиш учун «бантик» тасвирли расм берилган бўлса, 
энди шу тасвирли расмни эслаб қолиш учун ўрмон тасирли расм тақдим 
этилади. Шу тарзда бола аста-секин янада қийинроқ бўлган мазмуний алоқалар 
ўрнатишни ўрганади ва ўз хотирасини ривожлантиради. 
«Жуфт сўзлар». 


34 
Болага бир неча сўзларни эслаб қолишни таклиф этилади. (5-6 тадан бошлаш 
мумкин) ҳар бирини бошқа сўз билан жуфт ҳолда берилади: мушук-сут, бола-
машина, стол-пирог. Боладан ҳар бир жуфтдан иккинчи сўзини эслаб қолишни 
сўралади. Кейин жуфтнинг биринчи сўзини айтилади, бола эса иккинчи сўзни 
эслаши ва айтиши лозим. Топшириқни секин-аста жуфт сўзлар миқдорини 
кўпайтириш ва мазмунан боғланмаган жуфт сўзларни танлаб бериш билан 
қийинлаштириб бориш мумкин. 
«Эртак ѐзаман». 
6 ѐшли болаларда нафақат айрим предмет ѐки сўзларни, балки бутун бир 
текстни мазмунан эслаб қолишни ривожлантириш мумкин. Бу мақсадда болага 
эртак ѐки ҳикояни ўқиб берилади. (бошланиши учун катта бўлмаган 4-5 асосий 
эпизодлардан иборат эртак афзал), сўнг текстни қайта айтиб беришни сўралади. 
Бу жуда мураккабдир, деярли барча болаларда эшитилган нарсани алоқали 
(боғланган) тарзда қайта айтиб бериш қийинчилик туғдиради. Агар бола бажара 
олмаса уни тинчлантириш ва унга кейинчалик ўқиб бериш учун эртакни ѐзишга 
таклиф этиш лозим. Эртакни ҳарфлар билан ѐзиш шарт эмас, албатта бола ҳали 
ѐзувни билмайди. Буни расмлар ѐрдамида ҳам бажариш мумкин. Олдиндан 
тайѐрлаб қўйилган оқ қоғоз ва қаламларни олинади ва қоғозга квадрат 
тасвирини тушурилади. Бола билан биргаликда эртак бошида нима ҳақида 
гапирганини эслаш лозим. Масалан, уйдан чиққан қиз ҳақида. Квадрат рамкада 
схематик равишда қизни уй ѐнига чизилади ва болага эртак бошини шундай 
ѐзишни тушунтирилади. Логопед квадрат ѐнига бир рамкани чизади ва бунга 
кейин нима бўлганлиги чизилиши кераклигини айтади. Болага кейинги 
эпизодни танлашга ѐрдам берилади ва уни рамкада 2-3 шартли белгилар 
ѐрдамида тасвириланади. Шу тарзда эртак ѐки ҳикоянинг кейинги 
эпизодларини тасвирлаш лозим. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish