Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги низомий номидаги тошкент давлат педагогика


ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИДА КОМИЛЛИК ФАЗИЛАТЛАРИ ВА



Download 2,06 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/119
Sana24.02.2022
Hajmi2,06 Mb.
#206625
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119
Bog'liq
5297 252 Дефектологоия тўплам (респ-ка) (1)

 
ЁШЛАР МАЪНАВИЯТИДА КОМИЛЛИК ФАЗИЛАТЛАРИ ВА 
АЖДОДЛАР МЕРОСИ 
 
Д.А. Абдураҳимова ТДПУ доценти,п.ф.н., 
И. Асқаров ТДПУ талабаси  
Шарқ фалсафий тафаккури тарихида азалдан инсон ва инсоний 
муносабатлар, инсон шахсини қарор топтирадиган ижтимоий муҳит, инсон 
қадри ва эрки масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 
Комилликка элтувчи йўл барча иллатлардан фориғ бўлиш, эзгу фикрларга 
ва эзгу амалларга таяниш, ҳақ йўлида илм – маърифатга интилиш орқали 
боради. Тарихдан маълумки, инсон тарбияси масаласи қадимги Шарқда, 
Ғарбда, хусусан, қадимги Юнонистонда ҳар доим мутафаккир олимларнинг 
диққат марказида бўлиб келган. Шарқ ва Ғарбнинг буюк алломалари ўз 
фалсафий таълимотларида инсон комиллиги мезонларига алоҳида тўхталиб 
ўтганлар. 
Жумладан; А.Н.Форобийнинг фикрича, инсонни тарбиялаш ва унга таълим 
бериш узвий бирликда олиб қаралади, аммо улар ўз хусусиятларига кўра бир-
биридан фарқ қилади.  
Форобий инсонни дунѐ тараққиѐтининг энг мукаммал ва етук якуни деб 
билади. Унинг асарларида инсонга тарбия ва таълим бериш зарурияти ва 
бунинг учун нимага асосланиши лозимлиги, таълим-тарбия усуллари, ундан 
кутилган мақсад масалалари асосий ўринни эгаллайди. 
А.Н. Форобий инсон билимининг ривожида илм-фаннинг ролини ҳал 
этувчи деб билади, ташқи оламни ўрганиш, табиат сирларини билишда табиий 
билимларнинг ролини алоҳида қайд қилади. 
Форобийнинг таъкидлашича, инсонни тарбиялаш: икки хил усул ѐрдамида 
олиб борилиши мумкин. Агар тарбияланувчи ихтиѐрий равишда зарурий, ақлий 
ва ахлоқий хислатларни - билимли бўлишга тўғриликни, ҳақиқатни севишга, 
жасур дўстларга садоқатли бўлиш каби фазилатларни эгаллашга интилмаса 
тарбиячи, муаллим ундай фазилатларни шакллантирмоғи лозим. Бундай 
инсоний фазилатларга эга бўлиш учун бахт-саодатга элтувчи жамоа бўлиши 
керак. 
Форобий педагогик масалаларни ва улар узвий боғлиқ бўлган психологик, 
физиологик муаммоларни фалсафанинг муҳим қисми сифатида талқин этади 
ҳамда инсонни ҳар томонлама яхлит ва ўзаро узвий боғлиқ бўлган қисмлардан 


26 
иборат эканлигини айтиб, уни бир бутун ҳолда ўрганишни тавсия этади. 
Инсонни бахт-саодатли жамоанинг аъзоси қилиб етиштириш учун 
изчиллик билан иш олиб бориш лозим. Комил инсон ва бахт-саодатга 
асосланган жамоа, бу – яхлит бир масаладир. Шунга кўра, бахт-саодатга 
элтувчи жамоанинг раҳбари, Форобийнинг таъкидлашича, комил инсон учун 
зарур бўлган барча фазилатларни ҳамда етук раҳбар учун шарт бўлган 
хислатларни эгаллаган бўлиши керак. 
«Ақл ва нафс, - деб ѐзади Форобий «Бахт-саодатга эришув тўғрисида» 
деган рисоласида, - ўзининг чексиз камолоти билан борлиқда инсон бўлиб 
гавдаланади. Аммо бу бошланғичлар одамзоднинг шу табиий бошланғичлар 
таъсири остида камол топиб, инсонга айланиши учун кифоя қилмайди, чунки 
инсон бўлиб, инсоний камолотга эришуви учун сўзлаш ва касб-ҳунарга 
муҳтождир. 
Аммо, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, нутқ инсоннинг камолга
етишувининг ягона сабабларидан бири эмаслиги ҳам очиқ-ойдин аѐндир. 
Камолга етиш қуруқ интилишгина бўлиб қолмасдан, балки табиатдаги жуда кўп 
нарсалардан фойдаланиш йўли билан ѐки шу табиатдан ташқарида бўлган жуда 
кўп ишларни амалга ошириш йўли билан қўлга киритилади. Бир кишинипг ўзи 
ѐлғиз (бировнинг ѐки кўпчиликнинг ѐрдамисиз) камолга етиша олмайди. Ҳар 
бир инсоннинг туғма табиатида ва унга лозим бўлган ҳар қандай иш ва ҳаракат 
жараѐнида бошқа бир инсон кўпчилик билан муносабатда бўлиш, ўзаро алоқа 
қилиш хосияти бор, жамики одамзод аҳволи шу, у ҳар қандай камолотга 
эришувида бошқаларнинг кўмаклашувларига ва улар билан бирлашишга 
муҳтож ѐки мажбурдир»
1
. 
Бу фикрлардан инсон учун унинг табиат ҳодисаларидан фойдаланиши, 
илм-фан, касб-ҳунарни ўрганиши, камолотга эришувининг йўл-йўриқ ва 
воситаларини тўғри тушуниши ва ўзининг туғма қобилиятларидан тўғри 
фойдаланиши, бошқалар билан муносабатда бўлуви учун таълим-тарбия 
ниҳоятда зарур, деган фикр мантиқий равишда ўз-ўзидан келиб чиқади. 
Шунинг учун ҳам Форобий таълим-тарбия масалаларига жуда катта эътибор 
бериб, инсоний фазилатларга эришув, олий мақсад ва камолотга етишув 
масаласига алоҳида аҳамият беради. 
Абу Наср Форобийнинг комиллик фазилатлари туркумида келтирган ушбу 
инсонийлик фазилатлари аввало инсоннинг маънавий етуклиги ҳислатлари 
билан узвий боғланиб кетгандир. Ваҳоланки, бугун биз ўзида комиллик 
фазилатларини мужассам этган баркамол инсон тарбиясини маънавий –
маърифий ишларимизнинг пировард мақсади деб билар эканмиз, ѐшлар 
тарбиясида инсонпарварлик, ватанпарварлик, эркпарварлик ва фидойилик 
туйғуларини қарор топтиришда буюк аждодларимиз белгилаб ўтган ахлоқий 
фазилатларни устувор деб биламиз. 
Шундай экан, ҳозирги давр ижтимоий, иқтисодий ва сиѐсий ҳаѐтида содир 
бўлаѐтган чуқур ўзгаришлар шиддати инсон тафаккурида ҳам ўзига хос 
ўзгаришлар ва янгиланишга олиб келмоқда. Ана шундай янгиланиш жараѐнини 
тарихий давр маҳсули, инъикоси сифатида эътироф этиб, унга давр руҳини 


27 
уйғунлаштириш орқали тафаккур тараққиѐтининг кенг имкониятларини яратиш 
бугунги куннинг долзарб вазифасидир. 

Download 2,06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish