ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ РАҲБАР
ВА МУТАХАССИСЛАРИНИНГ МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ
ТИЗИМИДАГИ ЗАМОНАВИЙ ЁНДАШУВЛАР
Д.А. Назарова А. Авлоний номидаги ХТТХҚТМОИ
Коррекцион таълимни ташкил этиш
ва бошқариш кафедраси мудири
педагогика фанлари номзоди, доцент
Мамлакатимизда сўнгги йилларда аҳолининг ѐрдамга эҳтиѐжманд
фуқаролари турмуш даражасини яхшилаш, уларга кўрсатилаѐтган хизмат
турлари кўламини кенгайтириши каби қатор масалаларга бўлган эътибор янада
кучайтирилмоқда.―2017-2021
йилларда
Ўзбекистон
Республикасини
ривожлантиришнинг
бешта
устувор
йўналиши
бўйича
Ҳаракатлар
стратегияси‖да ижтимоий соҳани ривожлантириш масаласининг киритилиши
юртимизда инсонпарвар сиѐсатнинг оғишмай амалга ошириб борилаѐтганини
далиллайди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 1
декабрида қабул қилинган 5270-сонли ―Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат
томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида‖ги Фармони, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган
вазифаларга мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлашга
йўналтирилган ишларнинг самарали ечимларини назарда тутади. Мазкур
Фармонда ногиронлиги бўлган шахсларнинг турмуш даражаси ва сифатини
яхшилаш, уларнинг тиббий-ижтимоий реабилитaциясини, таълим-тарбиясини
такомиллаштириш, инклюзив таълимнинг самарадорлигини кенгайтиришга
қаратилган кенгқамровли вазифаларни амалга ошириш белгиланган. Замонавий
талаблар таълим муассасалари раҳбар, ўқитувчи ва мутахассисларига
ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоийлашуви, шунингдек, таълим-тарбия
жараѐнига оид янги ѐндашувлар ҳақида мукаммал билим ва компетенцияларга
эга бўлиш, уларни ўз амалий иш жараѐнига киритиб бориш каби
масъулиятларни юкламоқда. Бундай масъулиятли вазифаларни ҳал этишда
малака ошириш тизимининг муҳим ўрин эгаллаши инобатга олиниб,
А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассисларини қайта
тайѐрлаш ва малакасини ошириш институти Коррекцион таълимни ташкил
18
этиш ва бошқариш кафедрасида халқ таълими тизими раҳбар ходимлари,
ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар, ўқитувчи ва тарбиячилари
малакасини ошириш курсларининг талаблари, ўқув режалари, ўқув
модулларининг дастурлари, ўқув методик мажмуаларнинг мазмуни, ушбу
жараѐннинг самарали ташкил этилиши, ўтказилиш шаклларини қайта кўриб
чиқиш, илмий-назарий жиҳатдан асослаб бериш ўз ечимини кутаѐтган долзарб
вазифа сифатида эканлигидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги ишларни амалга
ошириш белгиланган:
1.
Коррекцион таълим муассасалари раҳбар ва мутахассислари
малакасини ошириш самарали тизимининг асосларини илмий-назарий
жиҳатдан асослаб беришга қаратилган тадқиқот ишларининг доирасини
кенгайтириш.
2.
Инситутда ташкил этилувчи барча йўналишлардаги малака ошириш
курсларининг ўқув режаларига инклюзив таълимни жорий қилишнинг мазмуни
ва моҳиятини ѐритиб беришни назарда тутувчи ўқув модулини киритиш.
3.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ва педагог
ходимлари малакасини ошириш курсларининг давлат талаблари, ўқув режа,
дастур ва ўқув методик воситаларини такомиллаштириш.
4.
Таълим жараѐнига замонавий ахборот коммуникaцион ва илғор
педагогик технологияларни киритиб бориш.
5.
Малака ошириш тизимига масофавий таълим шаклини жорий этиш.
6.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ва педагог
ходимлари малакасини ошириш тизимининг самарадорлигини таъминлашга
асос бўлувчи муқобил шароитларни аниқлаш.
Кафедрада таълим сифатини ошириш мақсадида белгиланган вазифалар
доирасида қуйидаги ишлар амалга ошириб борилмоқда:
1.
Кафедра мавзуси сифатида ―Коррекцион таълим мутахассислари
малакасини ошириш самарали тизимини яратиш‖ мавзуси танланган бўлиб,
профессор-ўқитувчилар мазкур йўналишда илмий-тадқиқот мавзуларини
танлаб, асосномаси устида ишламоқдалар, турли илмий-амалий анжуманларда
иштирок этмоқдалар.
2.
Барча йўналишлардаги малака ошириш курсларининг ўқув
режаларига танлов мавзулари доирасида ―Ўзбекистонда инклюзив таълимнинг
жорий этилиши: моҳияти, муаммо ва ечимлари‖ мавзуси киритилиб, унинг
ишчи дастури, ўқув-методик воисталари ишлаб чиқилди. Мазкур модул
машғулотида таълим муассасалари бошқарув органи раҳбар ва мутахассислари,
умумий ўрта таълим мактаблари директор ва муовинлари Ўзбекистон
Республикасида таълим, жумладан, ногиронлиги бўлган болалар таълим-
тарбиясига берилаѐтган эътибор, унинг қонуний асослари, инклюзив
таълимнинг моҳияти, унинг бошқа таълим моделларидан фарқлари,
умумтаълим муассасаларига инклюзив таълимни жорий қилишдаги тўсиқлар ва
уларнинг ечимлари, таълим муассасаларида амалга оширилиши лозим бўлган
ишлари юзасидан атрофлича ахборот оладилар. Мазкур модул машғулоти
инклюзив таълимни кенгроқ ѐйиш, самарадорлигини таъминлашга хисса
қўшмоқда.
19
3.
Кафедрада малака ошириш курслари ўқув режаларида кўрсатилган
блок-модулли тизимнинг мазмунини қайта кўриб чиқиш, ишлаб чиқиш устида
иш олиб борилди. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ва педагог
ходимлари малакасини ошириш курсларининг давлат талаблари, ўқув режа,
дастур ва ўқув методик воситалари қайта кўриб чиқилиб, таълим тизими,
хусусан, коррекцион таълим тизимидаги ўзгаришларга ҳамоҳанг равишда ўқув
режаларга илгари ўтилган модуллар ўрнига янги модуллар: ―Коррекцион
педагогиканинг долзарб масалалари‖, ―Коррекцион психологиянинг долзарб
масалалари‖, ―Таълим муассасаларини бошқариш‖, ―Ихтисослаштирилган
таълим муассасаларида инновaцион таълим технологияларини жорий этиш‖,
―Коррекцион таълим сифатини оширишнинг долзарб масалалари‖, ―Илмий-
тадқиқот ва ижодий фаолиятни ривожлантириш‖, ―Ихтисослаштирилган
таълим
муассасаларида
тарбия
жараѐнини
ташкил
этиш‖,
―Ихтисослаштирилган таълим муассасаларида тарбиявий машғулотларга
замонавий услубларни жорий этиш‖, ―Амалий-тадқиқот ва ижодий фаолиятни
ривожлантириш‖ ҳамда Танлов мавзулари модуллари киритилди. Мазкур
модулларнинг ўқув дастурлари, ўқув-методик мажмуалари яратилди. Мазкур
модуллар
талабларини
ишлаб
чиқишда
тингловчиларнинг
касбий
компетенцияларини ривожлантириш назарда тутилди.
4. Профессор-ўқитувчилар ўзлари масъул бўлган модуллар юзасидан
машғулотларни таълимнинг илғор усул ва воситаларидан фойдаланган ҳолда
олиб бормоқдалар. ―Тақдимот‖, ―Кейс стади‖, ―Бумеранг‖ технологиялари
таълим олувчиларнинг машғулотларга қизиқиш билан қатнашишлари, уларнинг
билимларини янгилаш, компетенцияларини ривожлантиришда муҳим омил
бўлиб хизмат қилмоқда.
5. Ҳозирги кунда малака оширишнинг анъанавий шаклига муқобил
бўлган, дунѐ миқѐсида тобора кенг ѐйилиб бораѐтган масофавий таълим
шаклини жорий этиш мақсадида, ушбу таълим шаклининг ташкилий
жиҳатлари, жорий этиш масалалари ўрганилмоқда.
6.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари раҳбар ва педагог
ходимлари малакасини ошириш тизимида ногиронлиги бўлган педагог
ходимларнинг таълим олишларининг сифатини яхшилаш мақсадида январь
ойида республикамизда мавжуд ихтисослаштирилган таълим муассасаларида
фаолият олиб бораѐтган, белгиланган муддатларда малака ошириш курсларига
жалб қилиб борилаѐтган имконияти чекланган педагогларни аниқладик.
Ўрганишларимиз республикамизда фаолият кўрсатаѐтган 14 та кўзи ожиз
болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида фаолият
кўрсатаѐтган 1259 нафар педагоглардан 358 нафари кўриш ногиронлигига эга
эканлиги аниқланди. Ушбу педагоглар билан ўтказилган дастлабки
суҳбатларнинг таҳлиллари ―Малака ошириш курслари таълими жараѐнида
имконияти чекланган педагоглар учун мослашувчан муҳитни яратиш‖
мавзусида лойиҳа ишлаб чиқишимизга асос бўлди. Лойиҳа доирасида қуйидаги
йўналишларда иш олиб боришни назарда тутмоқдамиз:
20
- Институт ҳудудида ИЧПларнинг ҳаракатланишлари учун қулай шарт-
шароитларни яратиш мақсадида ўқув ва ѐтоқхона биноларида Брайл ѐзувили
лавҳачалар ўрнатиш;
- Таълим мазмунининг ўзлаштирилиши учун қулай технологияларни
жорий қилиш:
а) институтнинг компьютер ўқув хоналари ва ахборот ресурс маркази
компьютерларига кўриш ногиронлигига эга бўлган тингловчилар учун тест
синовларини ташкил этиш ва мустақил таълимини амалга оширишни
енгиллаштиришга хизмат қилувчи визуал материални аудио сигналларга
айлантириш имконини берувчи NVDA дастурини ўрнатиш;
б) ихтисослаштирилган таълим муассасалари таълим жараѐнига ахборот
коммуникaцион технологиялар жорийланишининг суст кечаѐтганлигини
инобатга олган ҳолда, компьютер саводхонлиги тренежерини ўрнатиш ѐки якка
тартибдаги қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш;
в) тегишли меъѐрий ҳужжатларни ўрганиш ва лойиҳада эришилган
ютуқлардан келиб чиққан ҳолда ―Малака ошириш курслари таълими жараѐнида
имконияти чекланган педагоглар учун мослашувчан таълим муҳитини яратиш‖
йўриқномасини ишлаб чиқиш;
г) институт ахборот ресурс маркази компьютер хонаси компьютерларига
Брайл ѐзувили махсус принтер ўрнатиш.
Юқоридаги вазифаларни ҳал қилиш натижасида:
-
таълим тизимида инклюзив таълимнинг кенг жорийланиши
таъминланади;
- коррекцион таълим муассасаларининг раҳбар ва мутахассислари
замонавий билим, кўникма, малакалар билан қуролланадилар, уларнинг касбий
компетенциялари ривожланади;
- институтда ташкил этилган малака ошириш курсларида имкониятлари
чекланган тингловчилар учун муқобил шароитлар яратиш орқали улар
имкониятларининг
кенгайиши,
таълим
ва
интернет
ресурсларидан
фойдаланишларига эришилади, ногиронлиги бщлган тингловчиларнинг барча
тингловчилар каби сифатли таълим олишдаги тенг ҳуқуқлари рўѐбга чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |