Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор



Download 1,71 Mb.
bet123/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

VI. ДИҚҚАТНИНГ ТАРАҚҚИЙСИ.
Болалар диққати жуда эрта – ҳаётларининг биринчи ойларидаёқ кўрина бошлайди. Даставвал ихтиёрсиз диққат намоён бўлади. Бола ўз диққатини бирон жиҳати билан – ранг-баранглиги, оҳангдорлиги, ҳаракатчанлиги билан ажралиб турувчи маълум бир нарсаларга (товушларга ва шунинг кабиларга) қаратади. Болаларнинг ёшлари улғайган сари, ўйин фаолиятлари давомида, тарбия таъсири билан ихтиёрсиз диққатлари тараққий қила боради. Ихтиёрсиз диққатнинг тараққийси ўсиб бораётган ҳиссиёт, эҳтиёж ва қизиқишлар билан боғлиқдир. Ихтиёрсиз диққатнинг тараққийси шундан иборатки, бунда ихтиёрсиз диққатни туғдирувчи нарсалар доираси орта боради. Бундан ташқари, ихтиёрсиз диққат анчагина кучли ва барқарор бўла боради.
Ихтиёрсиз диққат инсон фаолиятининг барча турларида катта ўрин олади. Жумладан, ихтиёрсиз диққат иш процессида катта аҳамиятга эгадир. Ихтиёрсиз диққат ўқиш материалини ўзлаштиришни енгиллаштиради ва ўқувчиларни унчалик толиқтирмайди. Бундай материал енгил ва кўпинча жуда пухта ўзлаштирилади. Шунинг учун, ўқиш жараёнида ўқувчиларнинг ихтиёрсиз диққатларидан мумкин қадар фойдаланиш лозим. Ўқитишнинг кўргазмали ва жонли бўлиши, ўқиш материалини ўқувчилардаги бор билимлар билан боғлаб бевосита қизиқарли қилиб бериш ихтиёрсиз диққатни сақлаб туришга ёрдам беради.
Лекин ўқиш жараёнининг ҳаммасини фақатгина ихтиёрсиз диққат асосида олиб бориш ярамайди.
Бироқ, пассив диққатнинг бир ўзи кифоя қилмайди, ҳатто унинг жуда эрта ва ҳаддан ташқари тез ҳамда актив диққатнинг ёрдамисиз ўсиши бир хил руҳий дардга айланиб кетиши мумкин. Бунда руҳ кучсизланиб, ялқовланиб, ҳамиша қизиқ-қизиқ ҳикоялар ёки қизиқ-қизиқ китоблар билан таъсирланиб туришни талаб қиладиган бўлиб қолади». (К.Д.Ушинский. Избранные педагогические сочинения, II том. Учпедгиз.1939 й., 171-бет).
Таълим ва умуман инсон фаолиятининг барча турлари, асосан ихтиёрий диққат билан амалга оширилади.
Ихтиёрий диққат ихтиёрсиз диққат асосида ўсиб боради. Ихтиёрий диққат ёш улғайиши билан, инсон фаолияти даво­мида ва асосан тарбиянинг таъсири остида ўсиб боради.
Дастлаб катта кишилар болаларнинг диққатини бирон бир нарсага қаратадилар. Одатда, болаларга шундай дейдилар: «бу ёққа қара», «менинг гапимни эшит», «ашулага қулоқ сол» ва шунинг кабилар. Катталар томонидан қаратиладиган мана шу тарздаги ихтиёрий диққат боланинг икки ёшга қадам қўйиши биланоқ кўрина бошлайди. Бунда бола диққатининг тўпланиши ва бир қадар барқарорлигини сақлаб туриши учун ёшлик пайтидан бошлаб беихтиёр равишда ўзи­га жалб қиладиган қўзғатувчиларнинг таассуротини енгишга тўғри келади. Катта кишилар болани тозаликка, тартиблили, якка, интизомли бўлишга ва жамият ичида яшаш қоидаларига ўргатадилар. Буларнинг ҳаммаси ихтиёрий диққатни тараққий қилдиради. Кейинчалик, 3–5 ёшлардан бошлаб, ихтиёрий диққат боланинг ўз ташаббуси билан ҳам ўса бош­лайди.
Боланинг мана шу ёшларида ва бутун боқча ёши даврида ихтиёрий диққатнинг ўсиб бориши учун ўйин жуда катта аҳамиятга эга. Ўйин пайтида болалар диққатларини бир жойга тўплаб, ўз ташаббуслари билан маълум мақсадларни илгари сурадилар. Маълум бир ўйин қоидаларини болаларнинг ўзлари танлаб оладилар, бунга ўз ҳаракатларини мослаштирадилар ва бир-бирларининг ҳаракатларини кузатиб борадилар. Мана шуларнинг ҳаммасида фақат ихтиёрсиз диққат эмас, балки болалардаги ихтиёрий диққат ҳам кўринади,боқча ёшидаги болаларда ихтиёрий диққатнинг ўсиб бориши учун ўйин билан бир қаторда, уларнинг уйидаги ишларнинг баъзи бирларида қатнашишлари, жумладан, ўзларига тегишли ишларни ўзлари бажаришлари катта аҳамиятга эга.
Болалардаги ихтиёрий диққат, мактаб ёшидан бошлаб, хусусан тез ўса бошлайди. Ўқиш ишида – дарсни эшитиш, китоб ўқиш, масалаларни ечишда, асосан, ихтиёрий диққат талаб қилинади. Шунинг билан бирга, ўқиш жараёнинииг ўзи ихтиёрий диққатнинг ҳамда унинг туриши ва барқа-рорлигининг ўсишига ёрдам беради.
Болаларда ихтиёрий диққат билан ишлаш қобилиятини ўстириб бориш маҳсус тарбия вазифаларидан биридир. Мактабда таълим-тарбия ишлари соҳасидаги вазифаларга, жумладан, ўқувчилар иродаси ва интизомини тарбиялаш билан боғлиқ бўлган ихтиёрий диққатни тарбиялаш вазифаси ҳам киради.
Болаларнинг ёшлари улғайган сари, диққатнинг айрим сифатлари, унинг кўлами, кўчувчанлиги, бўлинувчанлиги, кучи ва барқарорлиги ўса боради.
Болаларнинг диққати аввало кўламнинг торлиги, бир нарсадан иккинчи нарсага секинлик билан кўчиши ва зўрға бўлиниши билан ажралиб туради. Бир ёшгача бўлган болаларда биз, фақатгина жуда тор концентрациялашган диққатни кўришимиз мумкин. Масалан, агар бир қўлида олма ушлаб турган боланинг иккинчи қўлига ҳам олма берсак, у пайтда иккинчи олмани олиши биланоқ, аввалги ушлаб турган олмасини ташлаб юборади. Демак, бунда боланинг диққати ўз қўлида ушлаб турган иккита нарсага ҳам тақсимлай олмайди. Кейинчалик диққатнинг бўлинувчанлиги катталар ёрдами билан болаларнинг ўйин фаолиятларида, ўқиш жараёнида ва амалий меҳнат жараёнида ўсиб боради.
Болаларнинг ёшлари улғайган сари, диққатнинг кучи ва барқарорлиги ўса боради. Диққатнинг бу хусусиятлари болаларнииг ўйин фаолиятларида, меҳнатда ва асосан ўқиш процессида ўсади.
Ўқиш жараёни учун диққатнинг маълум даражада кучли ва барқарор бўлишлиги талаб қилинади. Диққат барқарорлигининг ўсишига болалар онгининг мазмунан бойиши ва хусусан, улар тафаккурининг ўсиши катта ёрдам беради.
Мактабгача тарбия ёшидаги болалар диққатининг кучи ва барқарорлиги уларнинг табиатидаги ҳиссиётчанлик билан кўп жиҳатдан боғлиқ. Бу ёшдаги болаларнинг ҳиссиётлари давомли ва барқарор бўлмаганидек, уларнинг диққатлари ҳам айтарли барқарор бўлмайди. Лекин болаларнинг ҳиссиётлари кўпинча жуда кучли бўлади. Шунинг учун уларнинг диққатлари, гарчи қисқа вақт ичида давом этса ҳам, кучли бўлади.
Мактаб ёшидаги болаларнинг ҳиссиётлари анчагина барқарор бўла бошлайди. Шунинг учун педагог ўқиш материалини ҳиссий моментлар билан бойитар экан, бу билан диққатнинг барқарорлиги ва кучини сақлаб туришга ёрдам беради. Шунинг учун диққатга доир бу сифатларнинг кейинги тараққиёти ҳам ироданинг тараққиёти билан боғлиқдир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish