Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги дарсликнинг янги нашри устоз Ўзбекистонда хизмат кўрсатган Фан ва теҳника арбоби профессор


V. ДИҚҚАТНИНГ КУЧИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ



Download 1,71 Mb.
bet122/228
Sana22.02.2022
Hajmi1,71 Mb.
#108790
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   228
Bog'liq
Умумий Психология-2

V. ДИҚҚАТНИНГ КУЧИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ ТАЪМИН ЭТАДИГАН ШАРТ-ШАРОИТЛАР.
Одам фаолиятининг барча турида, албатта, ниҳоятда кучли (энг кўп тўпланган) ва ниҳоятда барқарор диққатнинг аҳамияти жуда каттадир.
Диққатнинг кучли ва барқарор бўлиши бир қатор шартларга: диққат объектининг мазмундорлигига, фаолиятга, иш бажарилаётган вазиятга, одамнинг руҳий ҳолатига, иродасига ва қизиқишларига боғлиқдир.
Диққат объектининг характери ва ишнинг мазмундорлиги: Диққатнинг кучли ва барқарор бўлиши диққат объектининг мазмундорлигига кўп жиҳатдан боғлиқдир. Диққат объекти қанчалик мазмундор бўлса, диққат ҳам шу қадар кучли ва барқарор бўлиши мумкин. Мазмунсиз нарсаларга диққатни қаратиш ва тутиб туриш анча маҳол иш. Маса­лан, бир варақ тоза қоғозга чизилган доирага узоқ вақт диққат билан қараб туриш ёки қимирламай турган нуқтага тикилиб қараб туриш анча қийиндир.
Шунингдек, тинимсиз бир хил баландликда ва бир хил куч билан чиқаётган товушни анча муддатгача эшитиб туриш ҳам қийин (баъзан мумкин ҳам эмас). Бу сингари мазмунсиз нарсалар устида диққатни тўхтатиб туришликка уриниб кўрсак, диққатимиз ҳар 3–5 секунддан кейин бошқа нарсаларга чалғийди ёки тебраниб туради, яъни ҳар 3–5 секунд оралиғида одам гоҳ қунт билан диққат қилади, гоҳ диққати сустлашади, бу икки ҳол биридан-иккинчисига ўтиб туради.
Диққатнинг тебраниш ҳолатини, масалан, қуйидаги мисолда кўра оламиз. Агар кесик пирамиданинг расмига бир неча вақт тикилиб қараб турсак, бунда пирамидадаги кичик тўртбурчак гоҳ юқорига бўртиб, гоҳ ичкарига ботиқ бўлиб кўринади.
Диққатнинг шунга ўхшаш тебранишини жимжит шароитда чўнтак соатининг чиқиллашига қулоқ солиб кўрилганда кузатиш мумкин: соатнинг чиқиллаши гоҳ секинлашади, гоҳ тўхтаб қолади; гох, соат яна чиқиллай бошлайди. Идрок қилишдаги бундай ўзгаришлар – диққат тебранишининг натижасидир. Диққатнинг тебраниши, яъни қунт билан диққат қилиш ва диққатнинг сустлашиши баъзан бир минут ичида 25–30 мартагача бўлади. Рус психологи Н. Н. Лангенинг текширишларида кўрсатилишича, диққат 2–3 секундгача, кўпи билан 12секундгача тебранмай тура олади. Одам чарчаган вақтида диққат тебранишининг тезлиги ортади.
Аммо диққат қаратиладиган нарсанинг мазмуни ҳар хил бўлса ва айниқса бу нарса ҳаракат қилиб турса, диққат анча барқарор бўлади. Одам мазмундор ишга диққат қилганида, унинг диққати 15–20 минут ва ундан кўп вақт ҳеч бир нарсага бўлинмай ҳамда чалғимай тўхтаб тура олади. Диққатнинг муттасил 20 минут қаратилгандан кейин бошқа ёққа бир неча секунд чалғиши ишнинг боришига деярли ёмон таъсир этмайди. Бунда оз-моз 2–3 секунд дам берилиши билан диққат бир неча соат давомида барқарор туриши мумкин.
Шу билан бирга, иш қанчалик мазмунли бўлса, бу ишда хотира, хаёл ва фикрлаш жараёнлари қанчалик самарали ва хилма-хил бўлса, одамнинг шу ишга қаратилган диққати шунчалик кучли ва барқарор бўлади. Идрок, эсга тушириш ва шунинг каби ҳиссий фаолиятларга нисбатан ташқи ҳаракатлар билан боғлиқ бўлган фаолиятларда диққат кучли ҳамда барқарор тарзда намоён бўлади.
Иш шароити ва диққати. Диққатнинг кучи ва барқарорлиги бирор юмуш бажарилаётган ва одам идрок қилиб турган шароитга боғлиқдир.
Бу шароитда бирон-бир нарса одам диққатини беихтиёр равишда жалб қилса, диққатнинг барқарорлигига ҳалал етиши, диққат кучи эса заифлашиши мумкин. Масалан, синфнинг эшиги очилиб-ёпилиб турса, синфда икки-уч ўқувчи гаплашиб ўтирса ёки коридорда тўполон бўлиб турса ва шунга ўхшаш ҳолларда ўқув иши жараёнида диққатнинг барқарорлигига ҳалал етади ва диққат кучи заифлашади. Шунингдек, синф доскасидаги муайян дарсга бевосита алоқаси бўлмаган ҳар хил ёзувлар, расмлар ҳам диққатни чалғитади. Буларнинг ҳаммаси ўқувчиларнинг зарур нарсаларга қаратилган диққатини бўшаштирадиган иккинчи даражали таъсиротлардир.
Албатта, диққатни сира чалғитмайдиган шароит кам учрайди. Фабрика ва завод цехларидаги машиналарнинг шовқин-суронлари орасида ғоятда кучли ва барқарор диққатни талаб қилувчи ишни бажаришга тўғри келади. Бундай шароитда диққатнинг тўпланиши ва барқарорлигини сақлаб туриш учун уни чалғитадиган қўзғовчилар таъсирини енгишга тўғри келади. Диққатнинг кучсизлиги, унинг беқарорлиги, жумладан, одам диққатини чалғитувчи қўзғовчилар таъсири­ни енга олмаслигида кўринади.
Яна шу нарсани ҳам кўзда тутиш керакки, ҳар қандай ўзга қўзғовчилар диққатнинг кучи ва барқарорлигига ҳамма вақт ҳам ёмон таъсир қилавермайдилар. Жуда кўп ҳолларда унчалик кучли бўлмаган иккинчи даражали қўзғовчининг тўхтовсиз бир текисда таъсир этиб туришини биз пайқамаймиз. Бундай қўзғовчининг таъсири диққатимизни чалғитмайди ҳамда унинг кучи ва барқарорлигини бузмайди. Масалан, биз китоб ўқиб ёки ҳикоя эшитиб турган пайтимизда соатнинг чиқиллашини, ўзимиз тушиб кетаётган трамвай ёки поезднинг шовқинини пайқамаймиз. Маълумки, мана шундай иккинчи даражали қўзғовчилар баъзан, ҳаттоки диққатимизни кучайтиради. Баъзи вақтда шамолнинг овози, секин эшитилиб турган музика садосининг таъсири остида бирон нарсани ўқир ёки фикр юритар эканмиз, бизда ғоят тўпланган диққат юз беради. Бундай ҳолат иккинчи даражали қўзғовчи таъсири билан туғилган қўзғалишнинг диққат марказида турган нарсадан келадиган қўзғалишга қўшилиши туфайли содир бўлса керак, лекин қўзғалишнинг бундай «кучайиши» иккинчи даражали қўзғовчи «сезилиб» туришига қарамай, унинг таъсири диққат марказида турган нарсанинг таъсиридан анчагина суст бўлгандагина юз бериши мумкин.
Ҳиссиёт ва диққат. Диққатнинг кучи ва барқарорлиги ҳиссиётга боғлиқ. Бу ерда ҳиссиётнинг роли икки турли – ижобий ва салбий бўлиши мумкин.
Ҳиссиёт диққат қаратилган нарса билан боғлиқ бўлган тақдирдагина диққат учун ижобий аҳамиятга эга бўлади: бундай ҳиссиёт қанчалик кучли бўлса, диққат ҳам шунчалик кучли ва барқарор бўлади. Ихтиёрсиз диққатнинг кучи ва барқарорлиги, асосан, ҳиссиётга боғлиқ. Кишининг фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳислар, эмоциялар ҳам ихтиёрий диққатнинг кучи ва барқарорлигини мустаҳкамлайди ва зўрайтиради. Билиш ва амалий фаолият жараёнида киши­нинг онги тобора кўпроқ янги нарсалар билан бойиб борар, билмаган ва оз билган нарсаларини билиб борар экан, диққатнинг тўпланиши ва барқарорлиги ҳам ортиб боради. Янгиликни сезиш ҳисси кишининг билиш фаолиятини кучайтиради, активлаштиради, шу билан бирга, диққатнинг кучини ва барқарорлигини мустаҳкамлайди.
Диққатнинг кучи ва барқарорлигига кишининг айни пайтдаги умумий кайфияти ҳам таъсир қилади. Яхши кайфият ҳар қандай ишда диққатимизнинг кучини оширади.
Диққат объектидан бўлак сабаблар туфайли қўзғалган туйғу-ҳиссиёт диққатнинг кучи ва барқарорлигига салбий таъсир қилади. Бундай туйғу-ҳислар диққатни чалғитади ва кучсизлантиради ҳамда унинг барқарорлигини бузади. Масалан, қўшни синфдаги музика ёки ашула овози туфайли туғилган ҳиссиёт ўқувчиларнинг дарсга қаратилган диққатларини бўшаштиради.
Ирода ва диққат. Ихтиёрий (иродавий) диққатнинг кучи ирода кучи билан сақлаб турилади. Кўпинча, ихтиёрсиз диққатнинг барқарорлиги ҳам фаолият жараёнида ироданинг зўри билан ушлаб турилади. Шунинг учун ирода, асосан, диққатда кўринади,– деса бўлади. Агарда киши диққатли бўлишни ҳоҳлаб, бунинг учун зўр берса, диққат кучли ва барқарор бўлади; бунда киши ихтиёрсиз равишда пайдо бўладиган ва диққатнинг объектига муносабати билмаган таассуротлар, тасаввурлар, фикр ва ҳиссиётларни сиқиб чиқариш ва йўқ қилиб юбориш учун зўр ҳаракат қилади.
Ироданинг ишга солинишида кишининг бир мақсадга инитилиши, унинг ишга шайланиб, ҳозирланиб туриши катта аҳамиятга эгадир. Шунинг учун, кучли ва барқарор диққат ҳосил қилишда маълум ишга мойиллик ва тайёр бўлишлик катта роль ўйнайди. Бу ишга шайланиш, йўл тутишдир. Чунончи, агарда ўқувчи уй вазифасини тайёрлашга шайланса, ўқиш ишига ҳафсала қўйса, унинг диққати бутун иш давомида унчалик зўр беришни талаб қилмайди. Шунинг билан бир вақтда, унинг диққати кучлироқ ва барқарорроқ бўлади. Диққатнинг ғоят даражада мужассамлигини ва барқарорлигини сақлаб туриш учун кишининг ишга мувофиқланиши, ишлашга одатланиб қолганлиги катта аҳамиятга эга­дир.
Маълумки, деярли ҳар қандай иш бошда қийинчиликлар билан боғлиқ бўлади, кишидан алоҳида куч билан зўр беришликни талаб қилади. Биронта янги ишнинг бошланишида унга қарата бирданига диққатни тўплаш қийин бўлади. Биз, кўпинча, ўзимизни маълум бир иш билан «шуғулланишга» мажбур қиламиз. Масалан, фаннинг биз учун қандайдир янги бўлган соҳаси бўйича китобларни системали равишда ўқиймиз. Бундай ҳолларда диққатимизни тўплаш учун, кўпинча, анчагина зўр беришга, кўп куч сарф қилишга тўғри келади. Лекин, маълум бир вақт давомида айнан бир шароит ва айни бир вақт ичида маълум иш билан шуғулланар эканмиз, натижада бундай ишга ўрганиб қоламиз. Масалан, китоб билан ишлашни олсак, унга ўрганиб қолган шароитимиз биланоқ айтарли зўр бермай ва унчалик куч сарф қилмай ўқий бошлаймиз. Фаолиятимизнинг бошқа турларида ҳам диққат бериб туриш учун бизда ҳосил бўлган одатлар худди шундай аҳамиятга эгадир.
Шундай йўл билан биз учун мисли одат бўлиб қолган диққат, яъни маълум бир ташқи ифодага эга бўлган ва организмнинг айни иш шароитига одатланиб кўникиши туфайли доимо ишга тайёр диққат ҳосил бўлади.
Бундай диққат психологияда, бошқача қилиб айтганда одат бўлиб қолган диққат деб аталади.
Бундай одат бўлиб қолган диққатнинг ҳосил бўлишида ишдаги саранжомлик, жумладан, маълум иш жойининг тайин бўлишлиги, муайян бир ишнинг маълум режа билан қилиниши (ўқиш машғулотларининг қатъий жадвалига риоя қилиниши), меҳнат асбобларининг ва материалларининг жой-жойида бўлиши катта аҳамиятга эгадир. Мактабда партадаги ўринни тез-тез алмаштириб туриш, уйда доимий иш жойининг бўлмаслиги – буларнинг ҳаммаси ўқувчининг диққатига сал­бий таъсир қилади.
Одат бўлиб қолган диққат ишда саранжомлик бўлиши учун жуда муҳимдир. Биздаги одатлар машқ натижасида ҳосил бўлади. Шунинг учун, кучли ва барқарор диққат ҳам машқнинг маҳсулидир.
Қизиқишлар ва диққат. Диққатнинг тўпланиши ва барқарорлигини сақлаб туришда кишининг қизиқишлари катта
аҳамиятга эгадир. Ихтиёрсиз диққатнинг барқарорлиги, асосан, кишининг айни фаолиятига бевосита қизиқишига, иштиёқига боғлиқ. Бевосита қизиқиш – бу айни иш жараёнининг, иш-ҳаракатларнинг ўзига, иш усулларига бўлган қизиқишдир.
Ихтиёрий диққатнинг кучи ва барқарорлиги, асосан воситали қизиқишга, яъни фаолиятнинг мақсади, ишнинг натижаси билан қизиқишга боғлиқ. Ихтиёрий диққат асосида қилинадиган иш жараёнининг ўзи зўр беришни талаб қилиш туфайли ноҳуш бўлиши мумкин. Бундай иш давомида диққатнинг тўпланиши ва барқарорлиги эришилган мақсадни, иш натижаларининг зарурлиги ва аҳамиятини англаш орқали сақлаб турилади. Ёшларнинг қизиқишлари, уларнинг асосий ва ҳаётий мақсадлари Ўзбекистонинг мустақиллигини мустаҳкамлаши, унинг келажагини фаоллигини таъминлашдан иборатдир. Бундай мақсадларни англаш ўз иши процессида диққатининг ғоят даражада тўпланиши ва барқарорлигини таъмин этувчи энг муҳим шартлардандир.

Download 1,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   228




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish