Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet23/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

Раҳим Ахмедов


Ўзбекистон халқ рассоми Раҳим Ахмедов (1921 й.) П.Беньков номидаги бадиий ўқув юртини ва Ленинграддаги И.Репин номидаги рассомлик, ҳайкалтарошлик ва меъморлик институтини тамомлаган. Р. Аҳмедов, асосан, портрет жанрида ижод қилади. Рассом яратган портретларда, ўз замондошларимиз - талаба, артист, рассом, чўпон, пахтакорларни - меҳнатсевар оддий кишиларнинг типик образини кўрамиз. Р.Аҳмедовнинг илк асарлари бўлмиш «Чўпон йиғит», «Халқ созандаси», «Сурхондарёлик қиз» каби суратлари уни моҳир сураткаш ва колорит устаси бўлиб етишганини кўрсатади. Рассом яратган асарларида қахрамонларнинг маънавий қиёфасини, руҳини, ҳис-туйгуларини таъсирли қилиб ифодалаган. Булар «Она ўйлари», «Баҳор», «Звено бошлиғи» ва бошқалардир. Р.Аҳмедов бадиий жиҳатдан мукаммал жанрли суратлар ҳам яратган. «Биринчи маош», «Тушки дам олиш», «Оналик - тонг», «Қўшик» каби полотнолари ниҳоятда жонли, ҳаётий ва хаққоний чиққан.
Р.Аҳмедов яратган аёллар образлари, айникса, жозибали ва мафтункордир. Рассомнинг бу мавзудаги суратлари шеърият рухи билан суғорилган, нозик ҳис-туйғуларга бой. «Оналик - тонг» (1963) суратида рассом замонавий ўзбек аёлининг типик образини гавдалантирди. Азалдан санъаткорларни мафтун қилиб келган мавзуни Р.Аҳмедов содда ва бир вақтда тантанали ифодалаган. Суратнинг композицияси жуда содда, колорити жозибали ва нафис. Суратнинг умумий нозик пистоқи - яшил ранги, тог чўққилари ва адирларнинг яшил-тоб бинафша ранглари ҳамда дарахтларнинг кўкиш туслари билан уйғунлашпб кетган. Ўзбек аёлларига хос ҳолатда ўтирган онанинг эгнидаги сариқ либоси унинг буғдой ранг баданига уйғунлаштириб тасвирланган.




Р. Аҳмедов. «Боғда».

Ҳамза мукофотининг лауреати, Тошкент театр-рассомлик институти-нинг академиги Р.Аҳмедов республика тасвирий санъатининг атоқли намоян-даларидан биридир. Унинг асарлари Бутуниттифоқ ва халкаро кўргазмаларда намойиш қилинган, мамлакатимизнинг санъат музейларида ва галереяларида сақланмоқда.


Ҳеч бир сахна асарини безакларсиз, декорациясиз тасаввур қилиб бўлмайди. Улар спектаклдаги воқеаларнинг табиий, ишонарли ва ҳаётий чиқишига ёрдам беради. Бунда театр рассомларининг хизмати катта. Республикамизда ҳам бир қанча маҳоратли мўйқалам усталари шу борада меҳнат қилмоқдалар. Улар яратган сахна безаклари асосида томошабинларга туҳфа этилган ўнлаб спектакллар ўзбек маданиятига сезиларли ҳисса бўлиб қўшилмоқда.



Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish