Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet19/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

Павел Петрович Беньков (1879-1949)


Ўзбекистонда тасвирий санъатнинг ташкил топиши ва ривожлани-шида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби П.П. Беньковнинг 1879-1949) хизмати катта. Ўз асарлари билан ўзбек тасвирий санъатига салмоқли ҳисса қўшган рассом, шу билан бирга моҳир педагог, миллий кадрларнинг устози ҳам эди.
Павел Петрович Беньков Қозон рассомчилик мактабида, кейин эса Петербург Бадиий Академиясида ўқийди. Академияда Беньков машҳур график рассом Д.Н.Кардовский ҳамда буюк Репинларнинг ижодий устахонасида таҳсил кўради. Беньков чет элда - Рим, Париж ва Мадридда яшаб, Уйғониш даврининг буюк рассомларидан Рембрандт ва Веласкеслар ижодини ўрганди.
Рассом ўз устозларидан ҳаёт сирларига чуқур кириб боришни, воқеликни, чинакам бадиий ифодалашни ўрганди ва рассомчиликда ўзига хос услубни яратди.
Ўзбекистонга келганида П.Беньков етук рассом эди. Серқуёш, серфайз ўлкамизни севиб қолган рассом бу ерда умрининг охиригача қолиб ижод қилди. У яратган суратларнинг ҳар бирида жонажон республикамизнинг гўзал табиати, ўзбек халқининг ҳаёти ва меҳнати куйланади.
30-йилларда рассом ўзбек хотин-қизларида сиёсий онгнинг уйғониши даврида ҳикоя қилувчи бир қанча суратлар ишлади. У 1931 йилда ишлаган «Хивалик қиз» сурати билан ўзбек реалистик тасвирий санъатига асос солди. Бу суратда ҳовлининг бир чеккасида ерда ўтирган оддий ўзбек қизи тасвирланган қизнинг эгнидаги рангдор миллий кийим, чиройли дўппи, атрофдаги буюмлар чарақлаган қуёш нурлари билан ёритилган ҳовли ёрқин бўёқларда жуда ишонарли қилиб тасвирланган.
«Узум узиш» деб аталган суратда эса П.Беньков кўп миллатли республикамизда халқлар дўстлиги ғоясини юксак бадиийлик билан кўрсатган. Рус қизи ўзбек дугонасиникига меҳмон бўлиб келади. Қизлар боғқа чиқиб, узум узаётган боғбон чол ва унинг набираларига ёрдам беришмоқчи. Суратнинг композицион марказида шу икки дугона тасвирланган. Уларнинг диққатини қуёш нурида товланиб турган катта бир бош узум ўзига тортган. Ширин-шарбат узумнинг қандай ўсишини биринчи марта кўрган рус қизи унга ажабланиб қараб турибди. Қуёш нурида товланиб турган кенг узумзор суратнинг фонини ташкил этади.
Суратнинг ҳамма персонажлари - боғбон, қизлар, болалар ёрқин бўёқлар ёрдамида ҳаққоний тарзда тасвирланган.
Беньковнинг асарларида Ўзбекистон Республикасининг ҳаётидаги кўпгина воқеалар ўз аксини топди.


П.Беньков. «Дуторчи қиз».



Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish