Тошкент 2007 Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган



Download 69,71 Mb.
bet21/68
Sana23.02.2022
Hajmi69,71 Mb.
#172362
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68
Bog'liq
дасгохли рангтасвир копия

Чингиз Аҳмаров (1912-1995)


Ўзбекистон халқ рассоми Чингиз Ахмаров монументал деворий расмларнинг моҳир устаси. Ўзбекистон тасвирий санъатида миниатюрага хос ажойиб ранг полотнолар яратиб миллий санъатимизнинг ривожланишига улкан ҳисса қўшган - бу буюк рассомнинг ўз ижодий йўли ва санъат мактаби мавжуд. Чингиз Аҳмаров 1912 йилда Россиянинг Троицк шаҳрида таваллуд топган. Давр тақозоси билан уларнинг оиласи Ўзбекистонга келишади. У ёшлик йилларидаёқ Қарши, Самарқанд шаҳридаги шарқона меъморчилик обидалари амалий санъат сирлари билан астойдил танишади. Чингиз Аҳмаров ўзбек халқининг тарихи, унинг анъанавий санъат меросига қизиқади. Чингиз Аҳмаров 1930 йилда Пермь тасвирий санъат ўқув юртини, 1942 йилда эса Москва Давлат бадиий институтини тугатади. 1949 йили Ч.Аҳмаров шу институтнинг аспирантурасини тамомлаб, санъатшунослик фанлари кандидати даражасини олди. Рассом Алишер Навоий номидаги опера ва балет Катта театрини, Самарқанддаги Улуғбек музейини, Беруний номидаги Фанлар Академиясининг Шарқшунослик институтининг янги биносини, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи деворларига фрескалар ишлаган. Бу ерда акс эттирилган рамзий маънодаги «Тасвирий санъат рамзи», «Рақс», «Шеърият», «Куй» каби санъатнинг рамзий тасвирлари диққатга сазовордир. Ишланган монументал тасвирлар «Садди Искандарий», «Фарҳод ва Ширин», «Баҳром Гўр ва Дилором», «Лайли ва Мажнун» каби деворий суратларда миллий туйғу ва анъаналар гавдалантирилади. Монументал рассомлик билан бир қаторда Ч.Аҳмаров дастгоҳ рассомлиги ва сураткашлигида ҳам фаол ижод қилган. Рассом ўзбек халқининг тасвирий санъат соҳасидаги меросидан унумли фойдаланиб, унинг илғор анъаналарини ҳозирги замон санъатига ижодий сингдирган ижодкорлардандир. У жуда кўплаб ўзбек адибларининг, жумладак буюк бобомиз Алишер Навоий асарларини ўрганиб, ўзбек миллий адабиётига, шеъриятига маҳлиё бўлади. Унинг асарлари ичида «Ширин», Шириннинг шарқона чеҳраси, либослари ҳатто хатти-ҳаракатидаги ҳолатлар бир-бири билан уйғунлашиб ўта маҳоратли тасвирланган. Бу портретда бошлари бир оз эгилган, нозик қарашлар билан эшик ёнида турган Шириннинг тўлиқ гавдаси акс эттирилган. Бундай асарларда Навоий бобомиз орзу қилган ўзбек аёлларига хос гўзаллик, иффатлилик ва ўта назокатли хусусиятларни Чингиз Аҳмаров бўёқлар орқали жонли тасвирлашга муваффақ бўлган. Мусаввирнинг мўйқаламига хос шарқона образлар ва қиёфалар такрорланмас тарзда юзага кела бошлайди. «Мукаррама Тургунбоева» портрети, «Мушоира», Алишер Навоийнинг лирик асарлари мазмунига асосланган расмлар серияси, «Шоира Зулфия портрети» айниқса муваффақиятли чиққан. Ч.Аҳмаров китоб графикаси соҳасида ҳам унумли ижод қилмоқда. У Ойбекнинг «Навоий» романини, «Равшан» халқ эпосини, М.Шайхзоданинг «Мирзо Улуғбек» трагедиясини расмлар билан безаган.
Ч.Аҳмаров таниқли рассом бўлиши билан бирга, моҳир педагог ҳамдир. Узоқ йиллар давомида у Тошкент Политехника институтида расм ва ҳайкалтарошлик кафедрасини бошқарган.



Download 69,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish