Тарихи Рашидий (2)
совут ва ўқу ёй ясаш, меъморлик ва дурадгорлик ҳамда бошқа хилма-хил касбларни
эгалладим. Ушбу ҳунарларни шу даражада ўзлаштирдимки, ушбу касбдаги моҳир
устозларнинг кўплари менга шогирд даражасида қолдилар. Бунчалик фазилат ва
ҳунарларни эгаллашимга хон саъй-ҳаракатлари ва рағбатлантиришлари сабаб бўлди.
Бунинг устига салтанат ишлари, кенгаш-машварат усуллари, жанг қоидалари, тунги
босқинлар, ўқ-ёй отиш, ов қилиш, овга етакчилик қилиш сингари давлат ишларида зарур
бўлган барча ҳунарларни эгаллашимда устозим ва тарбиячим Султон Саидхон
ҳазратлари бўлди. Юқорида зикр қилинган касб-ҳунар, санъатларнинг кўпчилигида
хонга шогирд эдим. Гарчи хоннинг ўғилларидан менга ва туғишганларимга нисбатан энг
даҳшатли ёмонликлар содир этилган бўлса-да, буларни менга хон томонидан
кўрсатилган марҳаматлар билан қиёслаб ўша ёмонликлардан кўз юмиб, бу «Тарих»ни
унинг ўғли шарафига битдим. У буни қабул қиладими-йўқми, барибир, бу мендан унга,
ундан эса халққа ёдгор бўлиб қолади. Китобнинг номи ҳам унинг муборак номи билан
боғлиқ, унинг шарафли унвонлари ҳам қуйидагилар: Хоқон ибн Хоқон, Султон ибн
Султон, Аллоҳга такя қилувчи шафқатли ҳукмдор Абулмузаффар Абдурашидхон бахтиёр
ҳаёт кечириб, шаҳидлик мартабасини топган Абулфатҳ Султон Саидхоннинг ўғли.
Қитъа:
Тилим йўқ ҳеч, Илоҳо, сўзламакка,
Ки Ҳайдарга не сўзларга ҳад бўлгай.
Ки шоҳ Абдурашид аъзам Уммону
Улуғлик тоғига у сармад бўлгай.
Бу шоҳ васфию жоҳу жалолин
Демак, бундан зиёда ибрат бўлгай.
Биринчи фасл. «Тарихи рашидий»нинг ибтидоси
Яратувчи Тангри таоло олам ва одамни яратаётган пайтда уларга: «Мен сизларнинг
Парвардигорингиз эмасманми?» дея мурожаат қилди. У бахт-саодатга мушарраф қилган
баъзи бандаларини (Аллоҳ хоҳлаган бандасига иноят кўргизади) «ҳа» жавобини бериш
шарафига муяссар қилди. Айрим бандаларини эса бахтсизликка мубтало этди. Зеро,
«Аллоҳ уларнинг диллари ва қулоқларини муҳрлаб қўйган. Кўзларини эса парда қоплаб
олган» (2,7) деган оятга кўра, Аллоҳ уларнинг пешоналарига инкор муҳрини босиб: «Улар
кар ва соқовдирлар» (6.39) деди. Биринчи гуруҳдаги одамларга қилинган иноятдаги ва
иккинчи гуруҳга берилган жазодаги донолик шундаки, ҳеч бир сабаби йўқлигига
қарамасдан, улар ақлга сиғмайди ва уларни мулоҳаза қилиш ман этилган, камина –
фақир қул буни баён қилмоғим керак. Гарчи иймон дил билан тасдиқ қилмоқ ва тил
6 / 32
Do'stlaringiz bilan baham: |