Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
Бинобарин, «Уни фақат таҳоратли – пок кишиларгина ушларлар» (56.79) деган оят
мақсадларининг учдан бир қисми қадимда ўтганларнинг аҳволларини билишдан
иборатдир. Бу ҳам бўлса, тарих илмининг фазилатларини исботлайдиган равшан
далилдир. Яхши маълумки, бу илмнинг фойда-манфаатларини ҳар соҳа, ҳар қавм
кишилари бирдек эътироф қилишади. Гап шундаки, халқ, балки олам аҳлининг ҳаммаси
бу илмга амал қилади ва аввал ўтганларнинг ривоят ва ҳикоятларини келтиришади. Уни
ўзларига далил – ҳужжат қилишади. Унга қатъий риоя қилишади. 
Туркий қавмларда ҳамма воқеа-ҳодисаларда, ҳар қандай муҳим ишларнинг ҳаммасида,
балки барча муомала-муносабатларда уларнинг сўзлари биносининг асоси илгари
ўтганлар қолдирган ривоятлар ва ҳикоялар устига қурилган бўлади. Шу боис, мен –
Аллоҳнинг энг фақир бандаси, Аллоҳ марҳаматидан ўзга бирон нарсага муҳтож бўлмаган
Муҳаммад Ҳайдар ибн Муҳаммад Ҳусайн кўрагон, дўстлари орасида Мирзо Ҳайдар номи
билан танилган кимса, имкониятим йўқлиги ва билимим етарли эмаслигига қарамай, бу
залворли ишга киришмоқдаман, чунки мўғул хонлари, мана неча замонларки, дунёни
фатҳ этиш ишларидан четлашиб, дунёнинг обод манзилларидан кўра саҳрони афзал
билишди ва шу боисдан улардан ҳеч ким тарихни ёзмади, улар ўз аждодларини оғзаки
ҳикояларда эслашади, холос. Мана ҳозир, 951 (1544-1545) йилда ўша ҳикояларни
эслайдиган одамлардан ҳеч ким қолмаган. Бу муҳим ишни қилишга мен чоғланишимнинг
сабаби шундаки, агар шунга мен киришмасам, унда мўғул хонлари тарихи замон
саҳифасидан тамоман ўчиб кетади. 
Мен қанчалик мулоҳаза қилган ва ақл кўзи билан кузатган бўлмайин, китобнинг
муқаддимасида буюк Тангрига ҳамду сано айтиш, карамлик пайғамбаримизга саловату
дуолар йўллаш учун ўзимда бу ишга ярайман, деган ишончни тополмадим.. 
Назм:
Мен шўрлик саргардон бир бечораҳол,
Кимманки Аллоҳни мадҳ этсам? Ҳайҳот!
Юрагим титрайди сўз очай десам,
Зикр этай Аллоҳнинг сўзини бот-бот.
Китобнинг бошида табаррук қилиб, яхши ният билан уламолар етакчиси, тариқат
аҳлининг йўлбошчиси, шариат қонунларининг билимдони, ўзидан олдин ўтганлар
қолдирган илмларни ва ўзи етишган илмларни пухта ўзлаштирган олим Мавлоно
Шарафиддин Али Яздий (Аллоҳ уни раҳмат ва мағфират қилгай)нинг «Зафарнома»
асарининг муқаддимаси ва бошланиш қисмини тўлиқ келтирдим.
Чингизхондан то Туғлуқ Темурхонгача бўлган мўғул хонларининг ва мўғул қавмининг
тарихи тарихий китобларда сақланган бўлса-да, бироқ Туғлуқ Темурхондан кейин
ҳукмронлик қилган хонлар ҳақида у китобларда ҳеч нарса йўқ. Тўғрироғи, гап ўша
хонларга етганда, тарихчилар уларнинг ҳаётларини юзакигина ёритиб кетишган, холос.
Хуллас, фақир ушбу тарихни Туғлуқ Темурхондан бошладим. Бунинг учта сабаби бор:
Биринчиси шуки, Туғлуқ Темурхонгача бўлган хонлар ҳақида ёзишган, ундан кейингилари
ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Мен тарихий китобларда келтирилмаган
маълумотларни ёритишни лозим топдим. Туғлуқ Темурхон давригача етарли тарих
бўлатуриб, яна уни такрорлаш Фурот дарёси ёқасида қудуқ қазишдек иш бўлади.
Иккинчи сабаб: Туғлуқ Темурхондан кейин ҳеч бир хонга у даражада улуғ мартаба, у
қадар кўп фатҳ-зафар, у қадар улуғлик ва салтанат муяссар бўлмаган. Учинчи сабаб:
мўғул хонларидан ана шу Туғлуқ Темурхон биринчи бўлиб ислом йўлига мушарраф
бўлгандан кейин бутун мўғул халқи кофирлик асоратидан халос бўлди. Бошқа халқларга
4 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish