Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet5/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
ўхшаб мусулмон бўлишди. Зотан, мана шу сабабларга кўра бу «Тарих» Туғлуқ
Темурхоннинг номи ва унинг муборак зикри билан бошланди.
Яна учта сабаб туфайли бу китоб «Тарихи Рашидий» деб аталди. Биринчиси: Туғлуқ
Темурхон ҳазрати Мавлоно Аршадиддин қўлларида мусулмон бўлган эди. Бунинг боиси
тез орада зикр қилинади. Иккинчи сабаб, Туғлуқ Темурхондан илгари Бароқхон ва
Бароқхондан кейин Кебекхон мусулмон бўлишди. Аммо, мўғул хонлари ва мўғул улуси
исломда тўғри йўлни тополмай, ундан чекиниб, ўз ғаддор табиатлари чангалидан
чиқолмай, дўзахга кирувчилар қаторида қолишди. Лекин бу саодатманд Туғлуқ Темурхон
мусулмон бўлгандан кейин мўғул улусига исломда тўғри йўл топиш бахти муяссар бўлди.
Бу китобнинг ибтидоси Туғлуқ Темурхоннинг зикрлари билан бошлангач, ушбу китобни
«Тарихи Рашидий» деб атамоқ муносиб кўринди. Учинчи сабаб: Мўғул хонларининг бу
кунлардаги вакили Абдурашидхондир. Бу «Тарих» унинг исмига ва унинг қилган
ишларига бағишлаб битилди. Шунинг учун, ана шу учта сабаб билан бу китобга «Тарихи
Рашидий» деб ном берилди. Бу тарих икки китобга бўлинади. Биринчи китобда Туғлуқ
Темурхон ҳаётининг дастлабки даври баёнидан тортиб то Абдурашидхоннинг зикригача
ҳикоя қилинади. Иккинчи китобда фақирнинг аҳволларим ва ўзбек, чиғатой хонлари
ҳамда бошқаларнинг ҳаётларидан мен ҳақир кўрган, эшитганларим – чунки мен уларга
замондош эдим – ўша вақтларда бўлиб ўтган воқеалар баён қилинади. Бу фақир
бандасини Ҳақ субҳонаҳу ва таоло ўз пок инояти билан мўғул халқлари доирасидан
чиқариб, ўзгалардан мумтоз ва бадавлат мустақил арбоб қилди, яқинларимга зору
муҳтож қилмади. Мен билан бир қавмдан бўлган амаким, тоға, аммаю холаларимнинг
фарзандлари бўлган мўғул хон ва хоқонлари томонидан менга нисбатан ёмонлик,
мухолифат ва келишмовчиликлар содир этилди. Шулар хусусида ҳам иккинчи китобда
бирозгина сўз юритилади. Уларнинг кўнгиллари шунчалик қаттиқки, менинг исмим
«Ҳайдар» эканлиги, маъноси ҳаёт, тириклик эканлигини билатуриб менга ўлим
тилайдилар. 
Фард: 
Хоҳласанг сен биҳиштга бормоқ,
Ўзгалар хоҳиши сақарга юрмоқ,
Ушбу жиҳатдандирки.
Рубоий:
Сенингки дарду ғаминг ёри азизимдир,
Жафою жавр етар барча дилпазиримдир.
Ушбу саодат етар, бас мани агар кўрсанг
Ки хотирингга кечар: «Бу гадо асиримдир».
Бу фақирнинг онаси ва онамнинг онаси шундай бир неча аждодгача ҳаммаларининг 
онаси хоқонларнинг аммаларидир ва ота тарафдан ҳам ушбу нисбат бордур. Шунчалик
бўлишига қарамай мен фақир ўн уч ёшда аянчли етимликда Султон Саидхоннинг
хизматларига етдим. У хон оталик шафқати билан мени ризқ топиш машаққатидан
улуғлик мансабига етказди. Дўстлик йўсини ва қадрдонлик ришталарини шундай маҳкам
ва мустаҳкам қилдики, ҳатто у хоннинг болалари ва биродарлари бунга ҳасад этдилар.
Йигирма тўрт йил Султон Саидхоннинг хизматларида фазилатларини ўзлаштириб,
уларнинг тарғиб ва таълимлари билан улуғлик ва ҳашамат чашмасига чўмдим. Хат-савод
чиқармоқ, шеър айтмоқ ва шеършунослик фанида ва баён услубини яхшиламоқ ва зийнат
бермоқликда, мусаввирлик, хаттотликда ўзим ҳам замондошларим орасида мумтоз ва
моҳир бўлдим. Ва бошқа ҳунарларни: муҳр ўймоқ, тош кесмоқ, заргарлик ва зарҳаллаш,
5 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish