Тарихи Рашидий (2)



Download 353,95 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/32
Sana24.02.2022
Hajmi353,95 Kb.
#186874
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32
Bog'liq
202-tarixi-rashidiy-2

Тарихи Рашидий (2)
Чингизхон ибн Йасукой ибн Биртон ибн Кобил ибн Тумана ибн Бойсунғар ибн Қайду ибн
Думанин ибн Буқо ибн Бузанжирхон, у Аланқува Кўрклукхоннинг ўғли эди. Аланқува
жуда пок аёл бўлган. У ҳақда «Зафарнома»да шундай ҳикоя қилинади: «Туйнукдан унинг
уйига бир ёруғлик нури тушди ва у нур Аланқуванинг оғзига кирди, шундан сўнг у ўзининг
ҳомиладор эканлигини сезди, бу худди Жаброил алайҳиссаломнинг нафасидан
Имроннинг қизи Марямда эркак дахлисиз ҳомила пайдо бўлганига ўхшайди» . 
Фард:
Марям қиссасини эшитсанг тилдан,
Аланқува ҳолин англайсан дилдан.
Ушбу китобнинг – бу ҳикоялардан мақсади шуки, Бузанжирхон онадан отасиз туғилди.
Онаси Аланқува Кўрклукка келсак, унинг номи барча тарихий битикларда қайд этилган
ва у Нуҳ алайҳиссаломнинг ўғли Ёфас (уларнинг руҳлари шод бўлсин) га бориб тақалади.
Аланқува Кўрклукнинг боболарининг ҳар бири тарихларда зикр этилган, улар ҳақида
ҳикоямиз чўзилиб кетмаслиги учун бу ерда тўхтаб ўтирмаймиз.
Бу китобда, илгари айтилганидек, мўғулларнинг исломни қабул қилганларидан кейинги
ҳолати зикр этилади, ундан олдингиси тилга олинмайди. Китобнинг бошида бу ҳақда
тўхталган эдик.

Иккинчи фасл. Туғлуқ Темурхон ҳаётининг дастлабки даврлари.
Мўғулларнинг ишончли кишилари оғзидан эшитганим ва отам ҳамда амаким (Аллоҳ таоло
уларга беҳишт боғларидан жой ато қилсин)нинг ҳикоя қилишларича, Туғлуқнинг отаси
Эсан Буғахоннинг катта хотинининг оти Сотилмиш Хотун, иккинчисининг оти Менглихон
эди. Сотилмиш Хотун туғмас эди. Хон лашкарлари билан урушга кетади. Мўғулларнинг
қадимий удумига кўра энг катта хотин ҳарамдаги аёллар устидан ҳукм юргизиш ҳуқуқига
эга бўлади. У кимни хоҳласа ҳарамда қолдирар, хоҳламаганини истаган кишига тортиқ
қилиб юборар эди. Сотилмиш Хотун Менглик Хотуннинг хондан ҳомиладор эканлигини
билиб қолиб, ҳасади келиб, уни Шировул дўхтуйга бериб юборади. Шировул дўхтуй улуғ
амирлардан эди. Хон юришдан қайтиб келиб Менгликни сўраганида Сотилмиш Хотун:
«Мен уни бир кишига бериб юбордим» деди. Хон: «У мендан ҳомиладор эди» деди. Хон
хафа бўлди, мўғулларда одат шундай бўлганлиги боис у ҳеч нарса демади. 
Кўп ўтмай Эсан Буғахон оламдан ўтди. Мўғуллар улусида хон қолмади; мўғуллар ҳар
бири ўз хоҳишича яшай бошлади ва улус харобликка юз тутди. Шунда менинг
бобокалоним, Эсан Буғахон даврида Кошғар ҳукмдори бўлган амир Буложи дўғлат,
давлатда интизом ўрнатиш учун бирорта хон топишга киришди. У – Тоштемур исмли
кишини Шировул дўхтуй ёнига юборди ва Менглик ҳолидан, унинг боласидан хабар
топишни, агар ўғил туғилган бўлса, уни ўғирлаб олиб келишни унга топширди. Тоштемур
айтдики: «Бу ишни бажаришга катта муддат керак, йўл озуқаси ва ажратилган отлар
камлик қилади. Марҳаматингиз билан менга уч юз туёқ эчки ажратингки, биз мақсадга
эришмоқ учун элатма-элат юрганимизда уларнинг сутидан ичайлик». Амир Буложи у
8 / 32



Download 353,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   32




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish