Тарихи Рашидий (2)
одамлар лаш-лушлари билан ўтиришибди. Хизматкорлар бориб, уларни тутиб, қўлларини
боғлаб, хон ҳузурига келтиришди, сабаби улар буйруқни бажаришмаган ва овда иштирок
этишмаган. Хизматкорлар хондан, буларни нима қилайлик, деб сўрашди. Хон: “Нега
буйруғимни бажармадинглар?” деб сўради. Шайх тушунтирди:
”Биз ғариб кишилармиз, вайрон бўлган Катакдан келяпмиз, овдан, сизнинг
буйруғингиздан хабаримиз йўқ эди, акс ҳолда буйруғингизга хилоф иш қилмаган
бўлардик”. Хон ўша аснода бир нечта итга тўнғиз гўштини едириб ўтирарди ва ғазаб
ичида сўради: ”Сен яхшироқми ёки мана бу итми?” Шайх жавоб берди: ”Агар иймонли
бўлсам, мен яхшироқман, бордию иймонсиз бўлсам, унда ит мендан яхшироқ”. Хон шу
заҳоти туриб кетди, бир одамини юборди ва ўз отига ўша тожикни ўтқазиб,
иззат-ҳурматини жойига қўйиб, қароргоҳга олиб келишини буюрди.
Ўша мўғул ўз отини Шайх олдига кўндаланг қилди. Шайх қараса, бутун эгар тўнғиз қони
ила булғанган, шунда: ”Мен яёв бораман“ деди. Мўғул, буйруқ шунақа, отга мининг, деб
туриб олди. Мавлоно таҳорат сочиғини эгарга ёпиб, отга минди. Келиб кўрдики, ёлғиз
ўтирган хон устида ҳам қон излари бор эди. Шайх келгач, хон ундан сўради: ”У нима
эканки, ўшанга эга бўлган одам итдан яхшироқ бўлади?”. ”Бу иймон“ деди Шайх ва
мусулмон дини ҳамда мусулмончиликни аниқ изоҳлаб берди. Хон йиғлаб юборди ва агар
мен хон бўлиб, мустақилликка эга бўлсам, ўшанда сиз, албатта, менинг ёнимга келасиз ва
мен сўзсиз мусулмон бўламан, деди-да, Шайхни ҳурмат-эътибор билан кузатиб қўйди.
Бу воқеадан кейин Шайх оламдан ўтди. Унинг Мавлоно Аршадиддин исмли ўғли бор эди,
у ҳам ҳаққа етган инсонлардан эди. Шайх ўғлига васият қилди: «Бир туш кўрдим, гўё
чироқни баланд бир жойга қўйибману бутун машриқ томон ёришган эмиш. Шундан кейин
мен Оқсувда Туғлуқ Темурхон билан учрашдим». Сўнгра, ҳозиргача зикр этилган
воқеаларни унга гапириб берди ва сўзида давом этди: «Менинг умрим етмади, энди сен
йигитнинг хон тахтига ўтиришини кут, ўшанда унинг ёнига бор; эҳтимол у ўз ваъдасини
бажариб, исломни қабул қилар. Бу саодатмандликка йўл кўрсатувчи сен бўлгил, токи
бутун дунё сен туфайли мунаввар бўлсин». Шуларни васият қилди-да, Шайх дунёдан кўз
юмди.
Кўп ўтмай Туғлуқ Темурхон хон бўлди. Бу хабар Мавлоно Аршадиддинга етган заҳоти у
Оқсувдан Мўғулистонга жўнади. Хон улуғвор ҳукмдор эди, Мавлоно у билан учрашишга
ва мулоқот қилишга қанча уринмасин, бунга муяссар бўлолмади. Шунда у хон қароргоҳига
яқин жойда ҳар тонгда азон айта бошлади. Бир куни тонгда хон ўз мулозимларидан
бирини чақириб: «Мана бу товушни эшитяпсанми? Анча кундан бери тонг маҳали кимдир
мана шундай қичқиради. Бориб уни келтир», – деди. Мавлоно жаноблари ҳали азонни
тўхтатмай ўша мўғул пайдо бўлди-да, Мавлонони гирибонидан тутиб, хон қошига судраб
келди. Хон уни ёнига чорлаб: «Сен қандай одамсанки, ҳар куни тонгда, уйқунинг энг
ширин пайтида дод соласан?» деб сўради. «Мен бир вақтлар сен мусулмон бўламан, деб
ваъда берган одамнинг ўғли бўламан» деди у ва юқорида зикр этилган ҳикояни айтиб
берди. Хон эса: «Яхши, нега сен келдинг, отанг қаерда?» деб сўради. Мавлоно: «Отам
вафот этди ва бу ишни менга васият қилди» деди. Хон айтдики: «Хон кўтарилганимдан
буён шундай сўз берганимни доимо ёдга оламан, ўша одам эса келмасди, сен энди хуш
келибсан. Нима қилиш керак?».
Ўша тонг ҳидоят офтоби иноят машриғидан чиқиб, кофирнинг қоронғу кечасини ёритди.
Мавлоно жаноблари хонни ғусл қилдириб, иймон моҳиятини тушунтирди. Хон мусулмон
бўлди. Бундан ташқари, улар исломни ошкора тарғиб қилиш ва ёйиш режасини туздилар
ва келишдиларки, амирларнинг ҳар бирини якка-якка чақириб, исломни қабул қилишга
11 / 32
Do'stlaringiz bilan baham: |