Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet149/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

чиқцилар 
(Я. Қурбон. Порахўр амаким билан 
виждон).
КАЛАМПИРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Қ А Л Д И Р Ғ О Ч
КАЛДИРҒОЧДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
Тизилмоқ.
Асосан, одамларнинг ёнма-ён ёки кетма-кет жой- 
лашиб, саф хосил килиши хакида.
Хуш деганинг ой десанг ой, кун десанг кун эди. Соч дега- 
нинг ерга тегарди. Қишлоқ кизлари томга чиқиб, калдирғочдек 
тизилиб
олиб, уни томоша қилишарди. (С. Ахмад. Жимжит- 
лик). Гулноранинг нарёғида акамнинг синфдошлари, ундан ке-
288
www.ziyouz.com kutubxonasi


йин кариндошларимиз, жами ўттиз киши калдиргочдай 
тизи-
либ,
тамаки экиб кетяпмиз (А. Кўчимов. Қайта туғилган бола). 
Бир маҳал караса, анҳор соҳилида болалар калдиргочдек 
ти-
зилиб
ўтирибди (У. Ҳошимов. Тушда кечган умрлар). Ҳабиба 
буви қирк ямоқ бўлиб кетган чодирни олиб чикади. Камида 
ўттизта бола калдирғочдек 
тизилиб,
чодирнинг тўрт тарафи- 
дан ушлаб туради (У. Ҳошимов. Дунёнинг ишлари). Чор томон- 
даги қўшкаватли иморату ҳовли саҳни калдиргочдек 
тизилиб
ўтирган хўрандалар билан тўла (У. Ҳамдам. Бир пиёла сув).
Қ А Л Д И Р Ғ О Ч Қ А Н О Т И Д А Й ( Г А Ў Х Ш А Ш )
Қайрилма,
чиройли. Асосан, кош ҳақида.
Хона тўридаги катта столга тирсагини тираб ўтирган жик- 
каккина, калдиргоч канотидай 
қайрилма
кош остидаги 
думалоқ кўзларидан қаҳр ёғилиб турган аёл «Бу безбет йигит 
ким бўлди экан?» деб ўйлаб ҳам ўтирмади (Т. Малик. Шайта- 
нат). Гулойимга хам нигоҳинг тушиши билан худди шундай 
яйраб кетардинг. Ундаги чақнок кўзлар, калдиргоч канотига 
ўхшаш кошлар, оппок юз... (Ж. Абдуллахонов. Тарки дунё). 
Муҳаббатнинг ёноклари иссиқдан кизариб кеттан, кайрилма 
қошлари калдиргоч канотидек ингичка, куралай кўзлари ўтдай 
ёниб турарди (М. Ҳазратқулов. Чўли ирок). Ҳозиргина ёш ин- 
ган киприклари пирпиради, катта, коп-кора кўзлари болаларча 
кувонч билан боқди, калдиргоч канотидай кошлари ҳайронлик 
билан чимирилди (И. Султон. Ойдинбулок).
Қ А Н Д
Қ А Н Д Д А Й
Ширин;
жуда яхши, соз, кўнгилдагидек. Тотли таъм, бехад 
мақбул ҳаракат-ҳолат, кўриниш ҳакида.
Кўтаролмай ҳосилин Шохларин эгган улар, Ҳар бири 
канддек 
ширин,
Брильянтдек чақнаб, кулар (X. Салоҳ. Чаш- 
ма). Аёл деган рўзғорни канддай қилиб юриши керак, бу- 
лар эса овларини кўрсатиб кўчада ўтиришни яхши кўради 
(Н. Эшонкул. Уруш одамлари). Икки танобгина ер олсам, оз 
бўлсин, соз бўлсин дегандай, канддай иш қилар эдим (Ойбек. 
Қутлуг кон). Айникса, Фарҳодни кўмганинг канддек бўлиб- 
ди, - улардан узоклашиб бораркан, бирок калпоқли кишининг 
тасанноси Аламазоннинг қулоғига элас-элас чалинди (А. Обид- 
жон. Аканг карағай Гулмат). «Ёмоннинг бир қилиғи ортик»,
19- Н. М ахмудов. Д. Худойберганова 
2 8 9
www.ziyouz.com kutubxonasi


деганларидай хушбичимрок маҳкумларни кандайдир базмлар- 
га канддай килиб тайёрлаб бериш ҳам унинг зиммасида эди 
(Т. Малик. Шайтанат).
Қ А Р О Қ Ч И
К А Р О Қ Ч И ( Л А Р ) Д А Й ( К А Б И , С И Н Г А Р И )
Ҳужум қилмоқ,
боскин килмок, зулм қилмок. Ҳарбий қои- 
далар, конун, ҳукук, одоб-ахлок доирасидан тамоман ташқари- 
да бўлган ҳаракатлар билан шуғулланадиган одамлар, тўда- 
лар ҳақида.
Олдинда ва ён томонда отлик сокчилар чор-атрофга сара- 
соп солиб, кўз-кулок бўлиб боришмоқда. Чунки ҳарб иши 
коидаларини назар-писанд килмай, мунтазам кўшинга дафъатан 
қарокчилардек 
ҳужум қилиш
- исёнчиларнинг азалий одати 
(Ғ. Каримий. Наршах калъаси). ...Уларни тўлашга қурби ет- 
маганларнинг гўдаклари озиқлигига яраб турган соғин кўй 
ё эчкисини қарокчилар каби судраб чикиб кетишар, бечора- 
лар чиркираб колишаверарди (Қ. Кенжа. Палахмон тошлари). 
Энг разил карокчилардай болани ўгринча олиб кетибдир 
(П. Қодиров. Ҳумоюн ва Акбар).
Қ А Р Ч И Ғ А Й
ҚАРЧИҒАЙДАЙ

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   145   146   147   148   149   150   151   152   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish