Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet150/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Ташланмоқ;
абжир, уддабурон, эпчил. Беҳад шиддатли, 
гайратли, ушлаган жойидан кесадиган одам ҳақида.
Ушанда Яхшибоев етган эди, етган-у киз бечорага кар- 
чигайдай 
ташланган эди,
агар Муҳсина уялмаганида, агар 
куйироқда караб турган бир тўда қизлар бўлмаганида эди!.. 
(М. М. Дўст. Лолазор). Бувимни ухлатиб мен ҳам чиқдим. Нима- 
сини айтай, раҳматлик нак карчш айдай йигит эди... (А. Ибоди- 
нов. Кўл бўйида). Келавер, нак карчиғайдай йигит экан... Тўйда 
аралашиб-куралашиб юраверади киши (Ойбек. Қутлуғ кон). 
Аъзамжонгинам кандок йигит бўлган эди, кандок йигит бўлган 
эди-я. Қарчиғайдек укамдан айрилиб ўтирибман (С. Аҳмад. 
Ҳижрон кунлари). Уша вокеаларга канча бўлди экан? Ё раббий, 
йигирма етти йил! Қарчигайдек бир йигит умри! (X. Султон. 
Бобурийнома).
290
www.ziyouz.com kutubxonasi


К А С Р
Муҳташам, беҳад катга ва гўзал. Асосан, бино, уй-жой ҳа- 
кида.
Аммо бир эмас, иккита касрдек участкасининг деворига 
ёпиштирилган мармар «шуба»ни кўчириб ташлаб бўлмайди-ку! 
(Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). У қаср сингари бир бино 
солади (А. Қаххор. Сароб). У бир неча кадам оркага чекинди-да, 
қасрдек салобат тўкиб турган уйига разм солди (Ў. Ҳошимов. 
Нур борки, соя бор). Хўжайиним катта бир завўдни гулдуратиб 
турибди. Қасрдек идораси бор (А. Обиджон. Пойгакдагилар).
К А Ф А С
КАФАСДАЙ
Тор.
Асосан, хона, уй, жой кабиларнинг ҳажми ҳақида.
Томирлари тортиб увушиб колган оёқларини укалай- 
укалай, қафасдай 
тор
хонани бир-икки марта айланиб чиқци 
(О. Ёкубов. Улуғбек хазинаси). Кейин, апил-тапил ўрнидан 
турди-да, қафасдай 
тор
хонани гир айланиб, ёнғокдай-ёнғоқдай 
бир нечта тош териб келди (О. Екубов. Кўҳна дунё). Кўчиб 
келган уйимиз менга ёкмади. Қафасдек 
тор
, тўрт томони ба- 
ланд деворлар билан ўралган ҳовли, гўрга ўхшаган коронги уй 
(Ў. Ҳошимов. Икки эшик ораси). Дарвишлар учун кенг хов- 
лн кафасдек 
т орлш
килаётган эди (С. Сиёев. Яссавийнинг 
сўнгги сафари).
ҚАСРДАЙ (КАБИ, СИНГАРИ)
К А Қ Н У С
Қ А Қ Н У С Д А Й ( К А Б И , С И Н Г А Р И )
Қайта тикланмоқ,
ўлиб тирилмок, йўк бўлишни билмаслик. 
Абадиятга дахлдор нарсалар ҳакида.
Мислсиз кулфатларда топталиб, вайрона култепалар узра 
Қақнус сингари 
қайта
магрур 
қад тиклаган,
асрлар бўйи 
кнмсага бўйин эгмаган она халки, она юртининг шонли тари- 
хи калбига ларза солди... (X. Султон. Бобурийнома). Аслида 
Бухорои шариф кўксида улкан коядек юксалган, пойдеворига 
илк ғишт кўйилиши билан рубъи маскундаги улуғ шаҳарлардан 
бирининг тарихи бошланган, асрлар тўфонида неча бор вайрон 
бўлса-да, кул орасидан чиккан Қақнусдек 
қайта тикланиб,
Бу- 
хоро боқийлигининг рамзига айланган бу муҳташам иншоотнинг
291
www.ziyouz.com kutubxonasi


тарихини ундан ҳам чукуррок ўрганган богпқа бирон банда бу 
фоннй оламда йўкдир (Ғ. Каримий. Буюк муаррих). Кўнгилдан 
сув ичиб, гохида кониб, Қакнусдай 
тирилиб,
гохида ённб, 
Ҳижроннинг шохига гоҳида кўниб Муҳаббат турнадай учиб бо- 
ради (О. Мухтор. Орзулар - сизники, умид - бизники).
К Н З
К И З ( Б О Л А М Л А Р ) Д А Й
Қизларга хос хусусиятларга эга бўлмок, уларга хос 
ҳаракатларни килмоқ.
Ушанда Ражот киз боладай кизариб, довдираб, отасига 
тузук-курук бир нарса хам деёлмаганди (Қ. Кенжа. Палахмон 
тошлари). Умри бино бўлиб, хасталикдан чикмаган, киздай ним- 
жон ва ногирон фарэанди бу зах ҳибсхоналарга, кана ва бурга- 
ларга тўла машъум зиндонларга тушса... не бўлади? Ҳоли не ке- 
чади? (О. Екубов. Улуғбек хазинаси). Илгари, бу хонадонга тез- 
тез келиб юрган маҳалда у кўйдай ювош, кизлардай тортинчок 
кўринар, чеҳраси хам бошкача, жуда мулойим эди (О. Ёкубов. 
Улуғбек хазинаси). У ўйинни қийворгани, кизлардай эшилиб 
рақс туша олгани учун шундай лакаб олган (М. Али. Улуғ сал- 
танат). Тахтиравондан худди ёш кизлардек чаккон ва назокат 
билан тушган Сароймулкхоним юзидаги ҳарир пардасини хиёл 
кўтариб, соҳибкиронни тавоф этди, тўнининг пешини уч марта 
ўпиб, кўзга суртди (М. Али. Улуғ салтанат).
к
и
з
ғ
а
л
д
о
к
К И З Ғ А Л Д О Қ Д А Й

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   146   147   148   149   150   151   152   153   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish