Низомиддин млҳмудов дурдона худойберганова



Download 10,63 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/162
Sana04.03.2022
Hajmi10,63 Mb.
#482481
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   162
Bog'liq
O\'zbek tili o\'xshatishlarining izohli lug\'ati (N.Mahmudov, D.Xudoyberganova)

Қалтис, омонат,
хатарли. Кўпрок йўл, йўналиш, жараён- 
амал кабилар ҳакида.
Қилкўприкдек 
қалтис
шу йўллардан Бобур бобомиз отда, 
туяда, пойи пиёда ўтиб, олис-олис манзилларга етган бўлса! 
(X. Султон. Бобурийнома). Манзара ниҳоятда гўзал, ибтидоий, 
лекин килкўприкдек 
қалтис
йўлдан ўтаётган одамнинг наза- 
рига жонидан ўзга нарса кўринмайди (X. Султон. Бобурийно- 
ма). Ҳиндикуш тоғларининг осмонўпар Ҳайбар довонидан -
килкўприкдек 
омонат
йўллардан жонимизни гаровга кўйиб 
ошиб ўтдик (X. Султон. Бобурийнома).
К И Л Т И Р И К
КИЛТИРИҚДАЙ
Ингичка, озғин. Одамнинг оёғи, бўйни, танаси кабилар ха- 
кида.
294
www.ziyouz.com kutubxonasi


Қўлтиғимдан олсангиз сизга вазминлик килмасмикан? -
деди. - Қилтирикдай оёғингиз ўзи зўрға сизни кўтариб 
турибди-ку! (А. Қаххор. Зилзила). Аввал у ҳам: «Менга най- 
за санчиб, онамнинг ўлимига сабаб бўлган ёгийларга хизмат 
килгани келганми мен?!» деб аччиқланди-ю, лекин увада кийин- 
ган, бўйинлари килтириқдай бўлиб колган оч ўсмирларга, чол- 
ларга, аёлларга кўзи тушганидан кейин ҳовури босилди 
(П. Қодиров. Юлдузли тунлар). У кулган сари килтириқдай 
бўйнига калласи огирлик килиб, дам олдига, дам орқасига оғиб 
кетарди (С. Анорбоев. Оксой шалолалари). Чолнинг аъзойи ба- 
дани кўкарган, ...соч ва соқоллари ўсиб, қилтириқдай гавдасига 
ортикча юк бўлган эди (3. Фатхуллин. Сўнмас юлдуз). Ўртадаги 
столда қарама-карши ўтирган килгириқлай икки киши шо- 
шиб ниманидир ёзмоқда (С. Кокилов. Кимёвий ҳодиса). Эй, де- 
сангиз, бизда биттаси бор. Пиёниста, чашмахўр, ранги оппоқ, 
қилтириқдай (С. Кокилов. Реклама).
К О З И Қ
Қ О Қ Қ А Н Қ О З И Қ Д А Й
Турмоқ, 
туриб 
қолмоқ, 
қаққайиб 
турмоқ.
Тамоман 
ҳаракатсиз, бир жойда туриб колмок
У-ў, нега коккан козиқдай 
турибсизлар
? Неча марта айтиш 
керак сизларга! Томоша тугади-ку...(А. Аъзам. Қатағон йили). 
Ўтсангиз-чи. Нега коккан козиқдай 
турибқолдингиз!
(А. Аъзам. 
Алмисокдан колган Карим). Кўрамизки, каршимизда тепа- 
лик устидаги мошина ёнида коккан козикдек бир ола-була ки- 
йимли аскар 
турипти
(Ш. Холмирзаев. Ёзувчи). Қудук ёнида- 
ги гужум панасида кимдир қоқкан козиқдек 
қаққайиб турар-
ди
(О. Ёкубов. Музқаймоқ). Шитоб юриб бораётган киз ўн-ўн 
икки кадамдан сўнг сал секинлаб оркасига - ҳали ҳам коқкан 
козиқдай 
қаққайиб турган
йигитга илкис нигоҳ ташлади-да, 
бино муюлишида кўздан ғойиб бўлди (Қ. Кенжа. Палахмон тош- 
лари). Қоккан козиқдай бакрайиб туришини қара буларнинг 
(А. Кўчимов. Ўғил). Мен бўлсам, коққан козиқлек шу жой- 
дан бир қарич жилолмайман (Чўлпон. Кеча ва кундуз). Эртаси- 
га икки ҳисобчи коккан козиқдай Хонимойнинг ёнида турди 
(Б. Далимов. Одамдан яхши ном колсин).
295
www.ziyouz.com kutubxonasi


К О З О Н
К 0 3 0 Н Д А Й
Катга. Асосан, салла, дўппи кабилар ҳакида.
Уша бордон оркасидан оқ эшак минган, новча, салласи 
қозондай, корни эшакнинг ёлига, узун айри соколи қорнининг 
икки томонига тушган бир одам чиқци (А. Қаҳҳор. Ўтмишдан 
эртаклар). Қозондай саллани кўтаришдан чарчамаган бош бир 
оғиз гапга бурнини ерга теккизгудек эгилиб таъзим килишдан 
бошқа нарсага ярамади (Б. М. Али. Кўктўнлилар). Дўхтир маржа 
сув опке деяпти, нега тушунмайсан? - У козондек дўпписини 
бошидан ечиб тутқазди. - Ма! Югур (Ў. Ҳошимов. Икки эшик 
ораси). Бир оз ҳиринглаб тургандан кейин қозондек оғир салла 
остидаги калласини ликанглатиб, ўйинни давом қилди (М. Ис- 
моилий. Фаргона тонг отгунча). Эгнига чарм тужурка, бошига 
айвонли шапка кийиб, биқинига наган тақиб юрар, кўча-кўйда 
дуч келиб қолса, Юнусбой ҳам, қозондек саллали Эшон ҳам 
икки букилиб таъзим қилишарди (Ў. Ҳошимов. Тушда кечган 
умрлар).
К О Н
К О Н Д А Й ( К А Б И , С И Н Г А Р И )
Қизил, алвон.
Шундай рангнинг кучли ифодаси учун қўл- 
ланади.
Иўлнинг ярмидан ўтганда, уфқларга қон каби тоза, 
қизил
шуълалар югурди. Чикаётган куёшни саломлаб, яшил дарахт- 
ларда қушлар сайрай бошлади... (Ойбек. Қутлуғ қон). Шаҳидлар 
қонидек 
алвон
куёш уфк сари оғди (Ғ. Каримий. Наршах 
қалъаси). Қуёш ботса, кон сингари шафаклар... (Ҳ. Олимжон. 
Ўрик гуллаганда). Лавлаги: Ичим қондек 
қип-қизил,
Қизилдир 
ҳатто юзим (К. Турдиева. Ҳосил байрами). Атиргул, инсоннинг 
қонидай 
қизил
гул, бунчалар бағринг хун, атиргул? (У. Ҳамдам. 
Атиргул). Дам ўтмай хона аста қизара бошлади. Охири кондек 
тўқ қизил
тусга кириб, атроф чайқала кетди (Т. Малик. Эркин). 
Момақалдирок гумбурлар, чақин чақар, атрофимиздан қондай 
қип-қизил
сув окарди (Н. Арслон. Яшаш ҳуқуқи).
К О П
К О П Д А Й
1. Катта, семиз; 
шалвирамоқ.
Асосан, одам, унинг қорни ҳа- 
кида.
296
www.ziyouz.com kutubxonasi


Кармонни катта очган, Аямай пулни сочган, Қоринлари 
копдай, Мўйловлари шопдай Қайнотасига сало-о-м! (Ёр-ёр). 
Ёши бир жойга борган копдек хотин, нафакадаги муаллима! 
(Э. Аъзам. Ступка). Зотан, бир Темур Тарагай Баҳодур ўғлига 
кўп нарса керак эмас. Инсон зотининг копдек корни ва енг- 
дек ичаги йўқдур (Н. Қобул. Буюк Турон амири ёхуд ақл ва 
қилич). Қорни қопдан бўлгандек, Чўчка гўшти егандек (Нура- 
ли). Сирожиддин дадасининг кўзлари киртайиб колганини, шу 
бир неча кун ичида копдек 
шалвираб тушганипи
энди пайкади 
(Ў. Ҳошимов. Нур борки, соя бор). Ҳангома, чак-чакни баринг 
айтасан, Қорнинг копдай бўлиб ухлаб ётасан (Юсуф ва Аҳмад).
2. Кенг, шалвираган, 
осилган.
Асосан, кийим-кечак ҳакида.
Аммо, кун кизиб турганига қарамай, этагидаги копдек 
кўйлагию бет-бошини чирмаб ўраган увада, доғ-дуғ рўмолини 
ҳали ечмаган (Э. Аъзам. Ступка). Гулнорага кампирнинг гап- 
лари, ёқасига, енглари учига жияк тутилган копдек кўйлаги, 
тумшуғи қайрилган кавуши ғаройиб туюлди (А. Ибодинов. Кўл 
бўйида). Домла хам жуда севиниб кетди, Обидовнинг нимжон 
елкасида копдай 
осилиб турган
эски пижамасига караб хитоб 
қилди (О. Ёқубов. Диёнат). Домла Шомуродов, эгнида йўл-йўл 
оқ кўйлак на клпдай 
осилиб турган
эскирок шим, бапанд қадди 
сал букчайиб, хижолатдан томоқ кира-кира йўлакдан саҳнага 
караб ўтди (О. Ёқубов. Диёнат). У чиндан ҳам жуда галати, афт- 
ангори, соч-соколига карамас, кийган кийимлари кок суяк та- 
насида колдек 
осилиб турар,
пошналари ўйилиб, бир томонга 
қийшайиб кетган туфлилари ёмғирсиз ёз кунлари ҳам ботмон- 
ботмон лой бўлиб юрарди (О. Ёкубов. Диёнат).
к о п л о н
ҚОПЛОНДАЙ
Сакрамоқ, сапчимоқ, тагиланмоқ.
Шиддат билан ўзини 
отмок. Асосан, одам ҳакида.
Меҳмон чиндан ҳам коплондек 
сакраб,
ракибини бутун ринг 
бўйлаб айлантириб чиқди (Ў. Умарбеков. Мўъжиза). Ғуломжон 
коплондек 
сакраб,
Мирқосим ёкасига чанг солди, тортиб от- 
дан ағдарди (М. Исмоилий. Фарғона тонг отгунча). Отасининг 
коксуяк кўли билан камчи теккан кўзини ушлаб инграётгани- 
ни кўрган ўгил коплондек 
сакраб,
соқчининг найзасига ёпишди 
(Ғ. Каримий. Наршах калъаси). Супа рўпарасида оти жиловини 
ушлаб турган Иброҳим Дўлдай коплондек 
сапчиб,
бир лаҳзада 
саркардани ўз қомати билан тўсди (Мирмуҳсин. Темур Малик). 
Турклар сокчиларга коплондек 
ташланиб, ...
ўтовга бостириб
297
www.ziyouz.com kutubxonasi


киришди (Ғ. Каримий. Темирчилар исёни). Ким - бу тарз муло- 
йим тортиб кетувингдан, ким - мана ҳозир коплондек 
таш-
ланиб қолувингц&н
қайикиб, тисарилиб кетардилар (М. Мансур. 
Жудолик диёри).
К О Р
Қ О Р Д А Й ( К А Б И , С И Н Г А Р И , Я Н Г Л И Ғ )
1. 
Оқ, оппоқ; оқармоқ.
Шундай ранг ва шундай рангга 
кирмок.
Қорамтир катта кигиз устида қариялар осойишта суҳбат ку- 
ришади. Уларнинг ичида бошига оқ салла ўраган, 
кордай оппоқ
соколлари кўксига тушган нуроний мўйсафид алохида ажра- 
либ туради (Ҳ. Шайхов. Оловдан чиккан одам). Гарчи сочлар 
оқарди

Download 10,63 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   162




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish